Telegram Web Link
Forwarded from markaz16
⚡️ 23 Январь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 11:00 да Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги.

Мавзу: Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини такомиллаштиришга оид қабул қилинган ҳужжатлар.

👉 Ушбу тадбирга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Олмаотада юз берган зилзила оқибатида жароҳатланганлар сони 44 нафарга етди

Олмаотада зилзиладан жабрланганлар сони 44 кишига етди, дея хабар беради Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Х.М. ва Б.А. жами  6 000 АҚШ долларини 74,6 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, Х.М.нинг бошқарувидаги “Nexia 3” русумли автотранспорт воситасидан 31 315 АҚШ доллари ва 3,3 млн сўм ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Р.Б. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро А.А.дан 43,5 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 24 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифини ХХР Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан учрашувдан бошлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифи доирасидаги биринчи учрашувини Давлат кенгаши Бош вазири Ли Цян билан ўтказди

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгаши қарори билан:

Юнусов Аюбхон Лутфулла ўғли Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига;

Ходжаев Ашраф Баходирович Ўзбекистон Республикасининг Қатар Давлатидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 25 Январь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 11:00 да Мактабгача таълим агентлиги.

Мавзу: Мактабгача таълим агентлигининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоби, мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, яратилган шароитлар ҳамда қамров даражасини ошириш борасида амалга оширилган ишлар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 25 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги савдо йўлаги очилди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур янги савдо йўли Ўзбекистонни Хитойнинг шарқий қисмида жойлашган Синдао шаҳри билан боғлаб, юк ташувларини тез, тежамкор ва хавфсиз амалга ошириш имконини бермоқда.

Ушбу янги савдо йўлаги орқали юклар автомобиль транспортида «эшикдан эшиккача» тамойили асосида қисқа вақтда ўз эгаларига етказиб берилишини таъминлайди.

Транспорт вазирлиги ҳайдовчиларнинг виза олиш, ташувларни амалга ошириш учун халқаро рухсатнома бланкалари билан таъминлаш, хорижий давлатлар божхона назоратидан ўтиш жараёнида вужудга келаётган масалаларни қисқа фурсатларда ҳал қилишда корхоналарга амалий кўмак кўрсатмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Пекин шаҳри Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ йиғинлари уйида давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ Ўзбекистонда рус пропаганда каналларини чеклаш таклиф қилинди

«1917 йилгача ўзбек миллати бўлмагани» ҳақида гапирган россиялик тарихчи Михаил Смолиннинг чиқишига жавобан Республика Маънавият ва маърифат маркази директори Минҳожиддин Мирзо Ўзбекистон аҳолисини заҳарли ғоялардан сақлаш учун мамлакатдаги хорижий давлатлар пропагандасига хизмат қилаётган барча радио-телевидение каналлар ҳамда уларнинг интернетдаги сайтларини зудлик билан чеклаш масаласини кўриб чиқиш таклифи билан чиқди.

Batafsil:
https://telegra.ph/BIR-SHAXSNING-FIKRI-ZAMIRIDAGI-IMPERIYAPARASTLIK-TALVASASI-01-24

📲 Каналга уланиш: @MARKAZ16Uz.
Forwarded from markaz16
⚡️ 25 Январь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 11:00 да Мактабгача таълим агентлиги.

Мавзу: Мактабгача таълим агентлигининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоби, мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, яратилган шароитлар ҳамда қамров даражасини ошириш борасида амалга оширилган ишлар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу матбуот анжуманига барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида   Мактабгача таълим агентлигининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу:   Мактабгача таълим агентлигининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоби, мактабгача таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш, яратилган шароитлар ҳамда қамров даражасини ошириш борасида амалга оширилган ишлар.

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/watch?v=tugDNOMi5U0

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/28 07:31:59
Back to Top
HTML Embed Code: