Telegram Web Link
🔹Bugun kunduzi ba'zi joylarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Buxoro, Navoiy viloyatlarida ertalab ba'zi joylarda qor yog‘adi. Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Xorazm viloyatida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ba’zi joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, cho‘l hududlarida 13-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 3° sovuq-2° iliq, shimolda 3-8° sovuq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda vaqti-vaqti bilan yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 1° sovuq-1°  iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘li hududlarda vaqti-vaqti bilan yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor), ba'zi joylarda kuchli bo‘ladi. Tuman tushishi mumkin. Toshkent va Namangan viloyatlarining tog‘li hududlarida qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 0-5° sovuq bo‘ladi.
Сирдарёда 62,5 млрд сўмлик газни ўғирлаган заправка мансабдорларига жиноят иши очилди

Бош прокуратуранинг маълум қилишича, “Б. М.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқалар жамиятга қарашли Боёвут тумани "Беруний" маҳалласида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида тижорат мақсадларида ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, ҳисоблагич приборидан ташқари газ тармоғига тўғридан-тўғри ўзбошимчалик билан улашиб, ноқонуний равишда 62,5 млрд. сўмлик 41 млн 666 минг метр табиий газни ўғирлашганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан “Б. М.” МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, 2 нафар шахс процессуал тартибда ушланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Тошкент шаҳрида ҳаво ифлосланиш кўрсаткичи «ўртача» даражага тушди

Ўзгидромет агентлиги кузатув натижаларини эълон қилди.
Натижаларга кўра Тошкент шаҳрида айни вақтда (9:00-10:00) ҳавонинг майда чанг зарралари (РМ 2,5) билан ифлосланиши қуйидагича:

Чилонзор тумани Халқлар дўстлиги майдонида –19 мкг/м3;

Юнусобод тумани «Бодомзор» йўлида –13 мкг/м3.

Экология вазирлиги ҳузуридаги Ўзгидромет кузатув станциялари маълумотлари асосида тайёрланган ушбу хулоса ҳаводаги чанг миқдори AQI – РM 2,5 кўрсаткичи бўйича ҳавонинг «ўртача» даражадаги ифлосланиши кузатилганидан далолатдир.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 14 053 тани ташкил этган.

Шундан, 4 657 таси қўшма корхоналар ва 9 396 таси хорижий корхоналар ҳисобланади.

Хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони:

— Россия – 3 044 та

— Хитой – 2 337 та

— Туркия – 1 883 та

— Қозоғистон – 1 064 та

— Жанубий Корея – 736 та

— АҚШ – 313 та

— Қирғиз Р. – 279 та

— Тожикистон – 278 та

— Озарбайжон – 237 та

— Германия – 215 та

— Туркманистон – 182 та


📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun kunduzi Toshkent, Jizzax, Sirdaryo viloyatlarida va Farg‘ona vodiysi viloyatlarida ba’zi joylarda biroz yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘lishi mumkin. Qolgan hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ba’zi joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 2-7° iliq, shimolda 0-5° sovuq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda vaqti-vaqti bilan biroz yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Ertalab tuman tushishi mumkin. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 2-4° ilik bo‘ladi.

🔹Tog‘li hududlarda vaqti-vaqti bilan qor yog‘adi. Tuman tushishi mumkin. Toshkent va Namangan viloyatlarining tog‘li hududlarida qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 3° sovuq-2° ilik bo‘ladi.
Расмий баёнот

Nuz.uz интернет сайти ўз саҳифасида мухбир ходими Довлатов Михаил журналистик текширув олиб бораётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланиб, жавобгарликка тортилганлиги юзасидан хабар берди ва бу ижтимоий тармоқларда кескин мунозараларга сабаб бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мамлакатимиз қонунчилигида журналистлар ҳуқуқлари, ахборот олиш эркинлигига оид масалалар қатор нормалар билан мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 81- ва 82 моддаларида давлат ОАВ фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлаши, шунингдек, цензурага йўл қўйилмаслиги қатъий белгиланган.

Шунингдек, “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ҳамда “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Қонунларида ҳам журналистнинг дахлсизлиги, унинг ахборот тўплаш ва текширув ўтказиш ҳуқуқлари ва кафолатлари, журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик батафсил тавсифланган.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан муносабат билдиришлари, шунингдек, келгусида бундай ҳолатлар такрорланмаслиги мақсадида аниқ ўрганиш ҳамда тегишли хулоса ва чоралар кўрилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўров хати юборди.

Таъкидлаш жоизки, ОАВ вакилларининг касбий фаолияти давомида тазйиқ кўрсатиш, тўсқинлик қилиш каби ҳолатлар сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш борасидаги давлат сиёсатига зид бўлиб, Агентлик, ўз навбатида, барча даражадаги давлат идоралари ходимларини ахборот қонунчилиги ҳамда журналистлар ваколатларига ҳурмат билан муносабатда бўлишга чақиради.

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️Криминология тадқиқот институти ташкил этилди

“Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасини илмий тадқиқ қилиш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–10-сон, 15.01.2024 й.) қабул қилинди

🏢 Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Криминология тадқиқот институти ташкил этилди.

☑️ Институт криминологик фаолиятни илмий ва экспертлик жиҳатдан таъминлашга ихтисослашган, Ички ишлар вазирлиги ташкилий тузилмасига кирувчи, юридик шахс мақомига эга, республика илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади.

Институт раҳбари Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади.

🔰 Институт, жумладан:

🔸республикадаги криминоген вазиятга оид чуқур тадқиқотларни амалга оширади, жиноятчилик тенденцияларини тизимли равишда таҳлил ва прогноз қилади;

🔸жамоатчилик ўртасида шов-шувга сабаб бўлган жиноятларнинг омилларини аниқлаб, уларни бартараф этиш чораларини ишлаб чиқишда суриштирувва дастлабки тергов органларига услубий кўмаклашади;

🔸криминология соҳаси бўйича мустақил изланувчилик шаклида олий малакали илмий кадрларни тайёрлайди.

🚫Институт ўз вазифаларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ҳамда мансабдор шахслардан мустақил равишда амалга оширади, унинг фаолиятига тўсқинлик қилиш, тадқиқот ҳисоботидаги маълумотларни ўзгартириши учун таъсир кўрсатиш тақиқланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2024 йилда макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш бўйича устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш таклифи берилди

Президент раислигида видеоселектор йиғилишда иқтисодий комплекс мавзуси биринчиси экани, келгусида барча соҳа ва тармоқлар фаолияти танқидий кўриб чиқилиши таъкидланди.

Ўтган йили иқтисодий ўсиш 6 фоизни ташкил қилгани, бу йил ҳам бу борада катта режалар олингани қайд этилди. Уларни амалга ошириш учун иқтисодий комплекс жуда қаттиқ ишлаши кераклиги кўрсатиб ўтилди.

Иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти. Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди.

Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.

Бунда ҳар бир туманда, вилоятдаги иқтисодий комплекснинг раҳбар ва ўринбосарлари ҳамда 11 та вазир ва идора раҳбари, ўринбосарларига масъулияти ва жавобгарлиги аниқ белгилаб берилади. Сўров ҳам шунга яраша қаттиқ бўлади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.

Ушбу раҳбарлар бир ҳафта муддатда халққа мурожаат қилиб, режаларини оддий тилда тушунтиради ҳамда ўзига катта масъулият ва жавобгарлик олади.

Энди вазир ўринбосарларини 70 фоиз иши туманда бўлиб, улар вазирлик учун белгиланган KPI ижросини жойида ташкил қилади.

Белгиланган режаларга эришиш устидан қатъий назорат ўрнатилади: вазирлик ва идора раҳбарларининг ҳисоботи ҳар ҳафтада Ҳукумат раёсатида, ҳар чоракда эса Олий Мажлисда кўриб чиқилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Йиғилишда молиявий интизомни кучайтириб, 2024 йилда бюджет дефицитини 4 фоиздан оширмаслик зарурлиги таъкидланди.

Ўтган йили кўплаб давлат корхоналари дивиденд ва солиқ тўловлари бўйича бюджетга 8 триллион сўм тушумни таъминлай олмагани кўрсатиб ўтилди.

Ҳудудлар раҳбарлари ажратилган бюджет ссудалари қайтарилмаётгани ҳолатлари бўйича қатъий чоралар кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Сирдарё ва Жиззахда солиқ тушумлари 20 фоиз ўсган бўлса, Хоразм, Бухоро ва Қашқадарёда бу кўрсаткич 7 фоизга ҳам етмагани танқид қилинди.

Масалан, юридик шахс мақомидаги 18 мингта овқатланиш корхонасидан атиги 2 минг 300 таси ҚҚС тўловчи ҳисобланади. Сабаби, улар товар айланмасини 1 миллиард сўмдан оширмаслик учун битта ошхонага 3-4 тадан фирма очиб қўйган.

Бундай ҳолатлар бўйича маҳалладаги солиқчи, туман солиқ бошлиқлари ва ўринбосарларининг иши сустлиги кўрсатиб ўтилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Умуман, солиқ тизими ва солиқчилар фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш вақти келгани таъкидланди.

Жумладан, 40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади. Ушбу Инспекция тўлиқ рақамлашган бўлади ва Ғазначилик электрон тизимига интеграция қилинади.

Шу каби солиқ қарздорлиги билан ишлаш бўйича ҳам қўмита қошида Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга Мажбурий ижро бюросида мавжуд ваколатлар берилади.

Бунинг ҳисобига, туманлардаги қўшимча 200 нафар солиқчини “маҳаллабай” ишлаш тизимига ўтказиш имкони бўлади.

Республика солиқ тушумининг 50 фоизини берадиган 80 та энг йирик корхона ва 35 та тижорат банки билан ишлайдиган алоҳида тизим бўлади.

Бунинг учун Йирик солиқ тўловчилар бўйича инспекция таркибида янги тузилма ташкил қилиниб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан бевосита ишлайди.

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилади

Шу пайтгача Департаментнинг тергов юритиш ваколати бўлмагани ва қонунларда жуда кўп ҳуқуқий коллизиялар мавжудлиги сабабли самарали ишлай олмади.

Шуларни ҳисобга олиб, Департамент чуқур таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади. Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари бўлади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўтган йили бюджетдан 1,2 триллион сўмлик ноқонуний харажат ҳамда 200 миллиард сўмлик камомад ва ўғриликларга йўл қўйилгани аниқланган.

Масалан, Жиззах политехника институтида ҳақиқатда ишламаган 110 нафар фуқарога, қарийб 10 миллиард сўм иш ҳақи ҳисоблаб, ноқонуний ўзлаштирилган.

Ёки, Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари “Ягона буюртмачи хизмати” компаниялари 18 та объектда амалда бажарилмаган 50 миллиард сўмлик ишларни ҳисоботларга қўшиб ёзган.

Сергели ободонлаштириш бошқармасида аслида ишламаган ходимларга 4,3 миллиард сўм тўланган.

Қўшработ таълим бўлими бухгалтери томонидан 3 миллиард сўм нақд пул ва 1,5 миллиард сўм маблағ пластик карта орқали ноқонуний ўзлаштирилган.

"Ўзгидромет" раҳбарияти бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан асоссиз 1,3 миллиард сўм ссуда олган, шунингдек, ўзларига бир неча карра кўп мукофотлар ёзиб келган.

Давлат ташкилотлари раҳбарлари ўзларига асоссиз равишда мукофотлар ва бошқа моддий рағбатлантириш пулларини ёзиб келаётгани билан боғлиқ ҳолатлар текширилади ва маблағларнинг бюджетга қайтарилиши таъминланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан рўйхатдан ўтказмасдан ўзбошимчалик билан қурилган ёки қурилаётган объектларни фойдаланишга қабул қилишга рухсатнома берилмайди

Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саидносир Усмонов маълум қилди.

Қурилиш соҳасига оид маъмурий Регламентларда қурилиш ишларини амалга оширишда жисмоний ва юридик шахслар архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш ҳамда қурилиш-монтаж ишларини бошлаши учун объектни рўйхатдан ўтказишлари шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, қурилиш-монтаж ишлари тугалланган объектдан фойдаланиш учун рухсатнома бериш тартибини амалга оширилиши ҳам қатъий белгилаб берилган.

Юқоридагиларни инобатга олиб, 2024 йилнинг 1 апрелидан эътиборан ҳудудий Инспекциялардан рўйхатдан ўтказмасдан ўзбошимчалик билан қурилган ёки қурилаётган объектларни фойдаланишга қабул қилишга рухсатнома берилмаслигини маълум қиламиз.

Алоҳида қайд этиш керакки, аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида, қурилиш ишларини амалга ошириш учун лойиҳа ҳужжатларини келишишдан бошлаб фойдаланишга қабул қилишгача бўлган барча жараёнлар рақамлаштирилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда 2024 йилда ялпи ички маҳсулотни камида 6 фоизга кўпайтириб, 100 миллиард долларга етказиш режа қилингани таъкидланди.

Жорий йилда қўшилган қийматни 45 фоиздан ошириш, таннархни 15 фоизга камайтириш, умуман, саноатда 7 фоиз ўсишни таъминлаш бўйича корхонабай чора-тадбир тасдиқлаб, амалга ошириш топширилди.

2024 йилда бюджет дефицитини 4 фоиздан оширмаслик зарурлиги таъкидланди.

Бу йил қўшимча манбалар ҳисобидан Солиқ қўмитаси 40 триллион сўм, Божхона қўмитаси эса камида 15 триллион сўм тушумни таъминлаши муҳимлиги таъкидланди

Мутасаддиларга сотилмасдан турган 33 та дон корхонаси нархини бозор қийматига келтириб, жорий йилда сотилишини таъминлаш вазифаси қўйилди.

2024 йилда 20 триллион сўм тушум таъминлайдиган янги хусусийлаштириш дастурини киритиш топширилди.

Иқтисодий комплекс раҳбариятига йил якунига қадар 70 та, келаси йили барча туманларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга топшириқ берилди.

Савдо-саноат палатасига ўз сайтида тадбиркорлар рейтинги натижаларини онлайн эълон қилиб, уларнинг сўровларига тезкор жавоб бериб бориш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бозор механизмлари асосида кредит ставкаларини камида 2-3 фоизга тушириш муҳимлиги қайд этилди.

100 минг ишчига касб-ҳунар ва тил ўргатиб, уюшган ҳолда чет эл корхоналарига ишга юбориш
вазифаси қўйилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
РАСМИЙ АХБОРОТ

Жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судининг 2024 йил 16 январдаги қарорига мувофиқ Михаил Довлатов (1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, “Новости Узбекистана” интернет-нашри мухбири)нинг ҳаракатида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати йўқлиги сабабли, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш МЖтКнинг 271-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 1-бандига асосан тугатилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/25 13:25:36
Back to Top
HTML Embed Code: