Telegram Web Link
ҲАРБИЙЛАРГА ЖУРНАЛИСТЛАР УЮШМАСИ ТУҲФАСИ

🇺🇿 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан Самарқанд шаҳридаги Кичик мутахассислар тайёрлаш марказида “Янги Ўзбекистон армияси — мамлакат қудрати, юксак ғурур ва садоқат тимсолидир!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ушбу марказнинг Маънавият ва маърифат масканида ташкил этилган тадбирда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзолари, Навоий ва Жиззах вилоятидан келган журналистлар, маҳаллий ОАВ вакиллари, марказга туташ ҳудудда яшовчи маҳалла фаоллари, таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари иштирок этди.

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️Ижтимоий тармоқларда мутахассис берган маълумотлар нотўғри талқин қилинмоқда

Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ахборот хизмати ижтимоий тармоқларда тарқалган фикрлар юзасидан қуйидагиларни маълум қилади:

Маълумот учун, «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, дори воситаларининг, тиббий буюмларнинг ва тиббий техниканинг тиббиёт амалиётида қўлланилишига, қоида тариқасида, улар давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин рухсат этилади. (Ҳозирга қадар мамлакатимизда 9294 та дори воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган.)

Қайд этилганидек, 2023 йил давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертиза қилиш юзасидан келиб тушган мурожаатлар асосида 6000 дан ортиқ турдаги (давлат рўйхатидан ўтмаган ва ноқонуний муомалада бўлган) дори воситаларининг тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмаслиги юзасидан тегишли хулосалар берилди.

Бундан ташқари, 2022 йилда юртимизда дори воситалари билан рўй берган нохуш ҳолатларнинг қайта такроланмаслигини олдини олиш мақсадида «Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази» директорининг тегишли буйруғига биноан, 2023 йил давомида Марказ ва унинг филиаллари лабораторияларида давлат рўйхатидан ўтказиш, рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномасини амал қилиш муддатини узайтириш, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш (сертификатлаштириш) мақсадида тақдим этилган 1000 дан ортиқ сериядаги дори воситаларининг таркибида этиленгликол ва диэтиленгликолни аниқлаш синовлари амалга оширилди.

Таъкидлаш жоиз, бу назорат таҳлиллари орқали, мазкур дори воситаларининг таркиби текширилиб юқоридаги зарарли моддалар мавжуд эмаслиги аниқланди. Афсуски бу маълумот, айрим телеграм каналлар орқали умуман бошқа мазмунда нотўғри талқин қилинмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Қўқон шаҳрида майнинг крипто-активлари қурилмаларини ўрнатган оилавий корхона аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими, ДХХ, ИИБ ва ЭТК ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор назорат тадбирида “B-M.” оилавий корхонаси раҳбари А.А. корхона ишлаб цехида жами 61 та тўпламдаги майнинг крипто-активлари қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига улаб, 787,4 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Судьялар олий кенгаши қарори билан қуйидагилар судьялик лавозимига тайинланди: 

Раҳимов Анвар Матякубович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;  

Ибрагимов Тимур Равшанбекович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Хоразм вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига;  

Исмоилов Илҳомбой Зарипбаевич – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Хоразм вилояти жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа тумани судининг раиси лавозимига;  

Сулайманов Нодир Баҳодирович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;  

Тожиев Шерзод Мухторович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;  

Умаров Мўминжон Каримович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;  

Аманов Фаррух Анваржонович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти судининг иқтисодий ишлар бўйича судьяси лавозимига;  

Юлдашев Бахтиёр Раҳимович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Фарғона вилояти маъмурий судининг судьяси лавозимига;  

Эргашев Умиджон Ҳожимамат ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик, шундан беш йил муддатга Фарғона вилояти Риштон туманлараро иқтисодий судининг раиси лавозимига;  

Норхўжаев Рустам Нурмағмат ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси лавозимига;  

Нуриддинов Зоҳиддин Нуриддин ўғли – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судининг судьяси лавозимига;  

Қодиров Файзулло Толибович – судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига Бухоро вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бухоро туманлараро судининг судьяси лавозимига тайинланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 11 Январь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги тадбир бўлиб ўтади:

🕙 15:00да Педагогика фанлари доктори, Алишер Навоий номидаги адабиёт университетининг профессори Қозоқбой Йўлдошевнинг "Жиловланмаган тафаккур маҳсули" китоби тақдимоти бўлиб ўтади.

👉 Ушбу тадбирга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 11 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Турин политехника университетига ректор тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ, Тўйчиев Олимжон Алижонович Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимидан озод этилиб, Турин политехника университетига ректор этиб тайинланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
❗️“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилганларнинг харидлари учун қўшилган қиймат солиғи қайтариб бериладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди

Президент қарори (ПҚ-13-сон, 10.01.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

🔰 Шунга кўра, “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га киритилган жисмоний шахслар томонидан сотиб олинганда ҚҚС суммаси қайтариб бериладиган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари рўйхатига қуйидагилар киритилди:

▪️ун;
▪️шакар;
▪️дори воситалари ва тиббий хизматлар.

📌 Бунда қўшилган қиймат солиғи суммасини қайтариш ойига БҲМнинг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида амалга оширилиши белгиланди.

✔️ Шунингдек, “Савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида жамоатчилик назорати самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарорига киритилган ўзгартиришга кўра:

📝 Жисмоний шахслар томонидан бир ой давомида сотиб олинган товарлар (хизматлар) қийматининг БҲМнинг 60 бараваридан ошмаган қисмидан 1 фоизи уларнинг фискал белгили чеклари солиқ органларининг махсус мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказилган тақдирда қайтарилиши белгиланди.

Илгари маълум бир қиймат белгиланмаган эди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ишлар таҳлили ва келгуси вазифалар муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024 йил 1 январдан бошлаб болалар уйлари, меҳрибонлик уйлари, болаларни ҳимоя қилиш шўъбалари ҳамда оилавий болалар уйлари Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига ўтказилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги ҳарбий объектларга ташриф буюриб, мамлакатимиз мудофаа саноатида олиб борилаётган ишлар билан танишади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 - январь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun kunduzi yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Xorazm viloyatida kunning ikkinchi yarmida ba'zi joylarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi, kechga tomon Navoiy viloyatida ba'zi joylarda yomg‘ir yog‘ishi mumkin. Ba’zi joylarga tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 9-14° iliq, shimolda 0-5° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ertalab tuman tushadi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 10-12° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘li hududlarda ba'zi joylarda yog‘ingarchilik (yomg‘ir, qor) bo‘ladi. Toshkent va Namangan viloyatlarining tog‘li hududlarida qor ko‘chishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 4-9° iliq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
11 январь куни Россиянинг Пенза вилоятида содир бўлгаг ЙТҲда 9 нафар Ўзбекистон фуқароларидан 7 нафари воқеа жойида ҳалок бўлган, 2 нафар йўловчи турли даражада тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган ва тиббий муолажалар кўрсатилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Мудофаа вазирлигининг махсус самолётида, вафот этган ва жабрланган фуқароларимизни Ватанга олиб келиш юзасидан керакли барча зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
Сирдарёда метан “заправка” 62 млрд 488 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда Сирдарё вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.

Хусусан, Боёвут туманида жойлашган “Б.” МЧЖга қарашли АГТКШга тортилган газ қувури кўздан кечирилганида, газ ҳисоблагичдан олдин ер остидан шохобча ҳудудига газ қувури олиб кирилиб, резина шланг орқали табиий газни сотишга йўналтирилган ҳолда ундан ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Бунинг натижасида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори жами 62 млрд 488 млн сўмни ташкил этган.

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/27 23:28:15
Back to Top
HTML Embed Code: