Telegram Web Link
«Ўзбеккосмос»: Қўштепа канали қирғоғи Амударёдан олинаётган сув оқими натижасида ювиб кетилгани тўғрисидаги маълумотлар ҳақиқатга мос келмайди

2023 йил 12−13 декабрь кунлари Интернет тармоғида «Чегара билмас дарёлар» халқаро экологик коалициясининг экспетларига ҳавола қилган ҳолда Афғонистонда қурилаётган Қўштепа суғориш каналида биринчи жиддий «авария» юз берганлиги тўғрисида маълумот тарқатилган.

Ушбу хабарларга «Ўзбеккосмос» агентлиги изоҳ беришича, Агентлик Қўштепа канали қурилиши динамикасини космик мониторинг орқали мунтазам равишда кузатиш натижасида қазиш ишлари олиб борилаётган ҳудудларда 2022 йил май ойидан бошлаб ер ости сизот сувларининг кўтарилишини аниқлаган.

Космик мониторинг натижасида 2023-йил 4 ноябрь куни Қўштепа каналининг 75,6-километрида ўнг қирғоқнинг 30 метрга яқин қисмидан сув сизиб чиқиши аниқланган. 5 ноябрь куни сув тарқалган ҳудуднинг майдони 19,5 километр квадрат, 25 ноябрда — 23,8 км кв., 13 декабрь ҳолатига эса 30,3 км кв.ни ташкил этиб, сувни тўхтатиш чоралари кўрилмаган.

Ўз навбатида, канал қурилишига масъул афғон муҳандислари ер ости сизот сувларининг меъёрини назорат қилиш мақсадида каналнинг 75,6-километрида сув мақсадли равишда очиқ ҳудудга йўналтирилганлигини таъкидламоқда.

Қўштепа канали қурилиши динамикасининг космик мониторинги иншоотнинг Амударёдан сув олиш қисмида қазиш ишлари якунланмаганлиги, дарёга уланиш жойида ҳозирда 20 метрга яқин қазилмаган ҳудуднинг мавжудлигини кўрсатмоқда.

Шу билан бирга, ўта юқори аниқликдаги космик суратларнинг таҳлили натижасида сизот сувларини ташқарига йўналтириш учун канал қирғоғида мақсадли равишда қазиш ишлари олиб борилганининг (махсус техниканинг ишлатилиши, қазиб олинган тупроқ ҳажмининг пайдо бўлиши ва ҳоказолар) визуал белгилари аниқланмади.

Бундан ташқари, мавжуд материаллар сув сизиб чиқиш жойи атрофида ҳозирда сизот сувлари камайиб, канал туби аста-секин қуриб бораётганини кўрсатмоқда.

«Шундай қилиб, ўтказилган таҳлиллар интернет тармоғида тарқатилаётган „Чегара билмас дарёлар“ халқаро экологик коалицияси экспертларининг Қўштепа канали қирғоғи Амударёдан олинаётган сув оқими натижасида ювиб кетилгани тўғрисидаги маълумотлари ҳақиқатга мос келмаслигини, сизиб чиққан сув — сизот сувлари эканини тасдиқлайди» — дейилади агентлик хулосасида.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Тошкент метросининг янги иккита бекати ишга тушади

Тошкент метросининг янги «Турон» (13-бекат) ва «Қипчоқ» (14-бекат) бекатлари бугундан, 15 декабрдан синов тариқасида ишлай бошлайди (йўловчиларсиз). Тест натижаларидан сўнг йўловчилар фойдаланиши мумкин бўлади. Бу ҳақда «Метрополитен» матбуоти хизмати ЎзАга хабар берди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг матбуот анжумани бошланди.

Мавзу: "Туризм соҳасида йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоби".

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://www.youtube.com/watch?v=VasmSlDRKig

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 18- декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Бугун, 15 декабрдан Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона ва Тошкент вилоятларидаги АГТКШлар фаолиятига киритилган қўшимча чекловлар юмшатилди ва улар маҳаллий ҳокимликлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида иш фаолиятини давом эттиради – “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ахборот хизмати

📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun kunduzi O‘zbekiston bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Qoraqalpog‘iston Respublikasi, Xorazm viloyatida ba'zi joylarda biroz qor yog‘ishi mumkin. Ba'zi joylarga tuman tushadi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ayrim joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 8-13° iliq, shimolda 0-5° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 9-11° iliq bo‘ladi.

🔹Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Tashkent va Namangan viloyatlarining tog‘li hududlarida qor kochishi xavfi bor. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 3-8° iliq bo‘ladi.

📲 /Telegram/ Facebook/
#Эълон

📣 Журналист аёллар ва матбуот котиблари диққатига!

Маълумки, бугунги кунда аёллар онкологик касалликлари орасида энг кўп тарқалгани кўкрак бези саратони ҳисобланади.

Бунинг олдини олишда энг муҳим омиллардан бири, сўзсиз, мазкур хасталикни эрта диагностика қилишдир.

Кўкрак безининг кичик ўсмаларини ҳам юқори технологик рақамли ускуна – маммографда олинган рентген тасвири - маммография ёрдамида аниқлаш мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва замонавий маммографик тизим ишлаб чиқарувчиси бўлган маҳаллий “ТСМТ” компанияси билан ҳамкорликда МАХСУС АКЦИЯ эълон қилади!

✔️ Навбатдаги "Кўкрак бези саратонининг эрта диагностикаси” ижтимоий лойиҳаси журналист аёллар ва матбуот котиблари учундир. Улар замонавий жиҳозланган тиббиёт хоналарида юқори технологик рақамли ускуна ёрдамида текширувдан ўтиб, малакали маммолог-шифокордан бепул маслаҳат олиш имконига эга бўладилар.

🗺 Манзил: “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Марказий поликлиникасида.

Вақти: 18 декабрдан 23 декабрга қадар. Соат 15:00 дан 17:00 гача
(кўрикдан ўтиш Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва АОКА рўйхатига асосан амалга оширилади. Журналист аёлларни Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси масъул ходими тиббиёт марказда кутиб олади ва шифокор қабулига йўллайди.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, лойиҳага 16 октябрь куни старт берилган бўлиб, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан ҳамкорликда бир ой давомида ўтказилган эди.

❗️ Азиз аёллар, соғлиғингизга беэътибор бўлманг!

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадастр агентлиги томонидан барча эски тизимлардаги кўчмас мулкларга оид маълумотларни UZKAD ахборот тизимига ўтказиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Агентлик мутахассислари томонидан навбатдаги 500 мингта нотурар жой объектларига оид 4 миллиондан ортиқ маълумотлар УЗКАД тизимига ўтказиш (миграция) ишлари амалга оширилмоқда. Кўчмас мулк, унинг эгалари, унга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотларни қайта ишлаш ўта эҳтиёткорликни талаб қилади. Миграция жараёнида қўшимча мантиқий текширув ва солиштирув жараёнларини ҳам жорий қилинганлиги сабаб, миграция жараёнлари белгиланган муддатдан кўп муддат талаб қилмоқда.

🟢Ҳозирги кунда 300 мингга яқин кўчмас мулк объектлари миграция қилиниб, ушбу кўчмас мулклар бўйича нотариус, ягона портал ва давлат хизматлари марказлари орқали 2 мингга яқин аризалар қабул қилинди.
Режадаги яна 200 мингта объектлар ҳозир миграция жараёнида. Ушбу жараён ҳисоб китобларимизга кўра 19-декабрь кунига қадар давом этади.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ўзбекистонда 11 ойда 887 424 нафар туғилиш қайд этилган

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида ФҲДЁ органлари томонидан Ўзбекистон Республикасида 887 424 нафар тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,4 %га ошган.

2023 йилнинг 11 ойида туғилганларнинг

🧍459 701 нафари ўғил болалар

🧍‍♀️427 723 нафари қиз болалар


Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида қиз болаларга нисбатан 31 978 нафар кўп ўғил болалар туғилган.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 19 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Ўрмон хўжалиги агентлиги.

Мавзу: "Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар".

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қатар Давлатининг миллий байрами – Мустақиллик куни муносабати билан Амир шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга табрик йўллади.

Мактубда Ўзбекистон ва Қатар халқларини ўзаро боғлаб турувчи тарихий-маданий ришталар бугунги кунда кенг кўламли ва узоқ муддатли алоқаларимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб хизмат қилаётгани катта мамнуният билан таъкидланган.

"Ўртамизда қарор топган самимий ва дўстона муносабатлар, сермаҳсул мулоқотларимизнинг тобора фаоллашиб бораётгани, кўплаб устувор соҳаларда эришилган муҳим келишувлар натижасида сўнгги пайтларда ҳамкорлигимиз салоҳият ва имкониятларимизга мос бўлган юқори даражага кўтарилди", - дейилади жумладан қутловда.

Давлатимиз раҳбари Қатар етакчисига мустаҳкам соғлик, оилавий бахт-саодат, масъулиятли давлатчилик фаолиятида янги зафарлар, дўст Қатар халқига эса тинчлик-омонлик, бардавом тараққиёт ва фаровонлик тилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент раислигида ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш ва хизматларни ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.

Жаҳонда рўй бераётган ўзгаришлар ҳисобига иқтисодиёт учун зарур бўлган хом ашё ва маҳсулотлар нархи, уларни етказиб бериш харажатлари беқарорлиги таъкидланди.

Маҳсулотларимиз нарх жиҳатдан рақобатбардош бўлишини истасак, энг аввало, ўзимиздаги хом ашёни чуқур қайта ишлаб, тайёр сифатли маҳсулотларни кўпайтиришимиз шарт ва зарур, деди давлатимиз раҳбари.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 19- декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ушбу мақсадларни амалга ошириш учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ҳозирги тизимини қайта кўриб чиқиб, ҳудудларда ишлаб чиқариш, саноат зоналари ва экспорт масалаларини Савдо-саноат палатасига ўтказиш зарурлиги қайд этилди.

Бу орқали лойиҳа қилиш ва экспорт тизими давлатдан тадбиркорлар ўзини-ўзи бошқарадиган ташкилотга ўтказилади. Бу тадбиркорларнинг талаб ва истакларига қулоқ солиш, улар билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, муаммоларини ҳал қилиш мақсадида қилинмоқда.

Шунингдек, Инвестиция вазирлигининг вилоят ва туман бўлимлари тугатилади. Ҳудудларда ушбу вазифалар билан Савдо-саноат палатасининг лойиҳа қиладиган ва экспортга кўмаклашадиган мутахассислари шуғулланади.

Экспорт агентлиги ва жамғармаси, “Ўзбекэкспертиза” ташкилоти ҳам Савдо-саноат палатаси тизимига ўтади.

Ишлаб чиқариш, экспорт ва брендларга бериладиган грант, субсидия ва бошқа имтиёзлар палата орқали эгасига очиқ-ошкора ва шаффоф бериладиган тизим жорий қилинади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Брендларни жалб қилиш бўйича янгича ёндашувларни жорий қилинади:

нуфузли халқаро брендлар билан ишлаб чиқаришни бошлаётган корхоналарга халқаро стандартлар, экология ва сертификатлаш харажатлари қоплаб берилади;

машҳур брендлар остида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учун, маҳаллийлаштиришни камида 60 фоизга етказиш шарти билан улар учун зарур бўлган барча хом ашёлар божхона тўловларидан озод қилинади;

маҳсулотини камида 30 фоизини бренд остида ишлаб чиқарадиган маҳаллий тадбиркорларга хорижий инвестиция иштирокидаги корхоналар учун назарда тутилган имтиёз ва енгилликлар берилади;

йирик брендлардан жалб қилинган технолог, дизайнер, маркетолог каби мутахассислардан Ўзбекистонда ишлаганлик учун тўловлар ундирилмайди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Forwarded from markaz16
⚡️ 19 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжумани бўлиб ўтади:

🕙 15:00 да Ўрмон хўжалиги агентлиги.

Мавзу: "Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар".

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🖥 “Янги Ўзбекистон фотожурналистлар нигоҳида — 2023”

📣 Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси “PressPhoto.Uz” фото агентлиги билан ҳамкорликда “Янги Ўзбекистон фотожурналистлар нигоҳида — 2023” фотокўргазмаси ўтказилишини эълон қилади.

📸 Фотокўргазма -
🟠 мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасини фотосуратлар орқали оммага кенг намойиш этиш;

🟠 фотожурналистиканинг ривожланиш тенденцияларини таҳлил қилиш;

🟠 журналистиканинг мазкур йўналишида фаолият юритаётган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилмоқда.

🟠 Фотокўргазмада маҳаллий ва хорижий ОАВ фотомухбирлари, мустақил фотожурналистлар ҳамда қизиқувчилар иштирок этиши мумкин.

🔹 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)

☎️ Мурожаат учун телефонлар:
(71) 244-64-62
(71) 244-37-87.


📲 /Telegram/ Facebook/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги хонадонда пиротехника воситаларининг яширин омбори аниқланди

Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия ва Ички ишлар идоралари билан ҳамкорликда йирик миқдордаги пиротехника воситаларининг хонадондаги яширин омбори фош қилинди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Маълум қилинишича, пойтахтнинг Сергели туманидаги аввалдан кузатувга олинган шахснинг хонадони белгиланган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хорижда ишлаб чиқарилган ва турли йўллар билан республикамизга олиб кирилган 162 минг 153 дона салютлар ва петардалар сақланаётганлиги маълум бўлди.

Бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган, аммо рақамли маркировка кодларига эга бўлмаган 9500 қути тамаки маҳсулотлари ҳам сақланаётган экан.
Тезкор тадбир давомида олиб қўйилган пиротекхника воситалари ва тамаки маҳсулотларининг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 1 млрд сўмдан ошмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️Ўзбекистонда Трамвай ва троллейбус транспорти ривожлантирилади

Транспорт вазирлигига электр транспортни ривожлантириш бўйича қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади: 

жамоат транспортида электр транспорти улушини оширган ҳолда, аҳоли учун қулай бўлган янги йўналишлар тармоғини ишлаб чиқиш; 

жамоат транспортида электр транспорти инфратузилмасини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш; 

электр транспортида тариф сиёсати, ставкалар ва йиғимлар масалаларини тартибга солишда иштирок этиш.

📲 /Telegram/ Facebook/
📊 Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда

🏢 Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий ҳолати рақамларда:

🔸саноат ишлаб чиқариш физик ҳажми индекси – 106 %

🔸қурилиш ишлари ҳажмининг ўсиш суръати – 106,9 %

🔸 чакана савдо товар айланмаси ўсиш суръати – 108,9 %

🔸 бозор хизматлари ҳажмининг ўсиш суръати – 113,6 %

🔸 ташқи савдо айланмаси ўсиш суръати – 126,2 %

🔸экспортнинг ўсиш суръати – 130,6 %

🔸 импортнинг ўсиш суръати – 123,3 %

🔸фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 492 577 та

🔸фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони – 424 695 та

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/27 09:33:42
Back to Top
HTML Embed Code: