Telegram Web Link
Чилонзор туманида қалбаки 20 000 АҚШ долларларини сотаётган шахслар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам судланган Ж.А. ва бошқалар ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, Чилонзор тумани, 6 мавзесида жами 400 дона 50 АҚШ долларлик қалбаки  20 000 АҚШ долларини фуқаро К.Н.га 10 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️  Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг матбуот анжумани бошланди

Мавзу:  Техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология соҳасидаги қонунчилик талаблари ҳамда мазкур соҳалардаги ижобий натижалар

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

https://m.youtube.com/watch?v=TOJSD4tuH3Q

👉 Савол, мурожаат, ариза ёки шикоятларингизни @MARKAZ16Uz. га юборинг.
    
📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6- декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Uzbekistan Airways'дан талабалар учун чегирмалар!

Қишки таътил арафасида ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасалари талабалари учун маҳалий йўналишлар авиачипталари тарифидан 50% чегирма эълон қилди. Чегирма 2023-йил 23-декабрдан бошлаб 2024-йил 7-январига қадар амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилади.

Авиачиптани 50% чегирма билан ҳозироқ авиакомпания агентларидан ва Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Шота Руставели кўчаси, 9-уй манзилида жойлашган Uzbekistan Airways Sales филиалида харид қилишингиз мумкин. Батафсил маълумот www.uzairways.com сайтида.

📲 /Telegram/ Facebook/
🔹Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Вa'zi joylarda tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 13-18° iliq, shimolda 2-7° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 15-17° iliq bo‘ladi.

🔹Тog‘li hududlarida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 8-13° iliq bo‘ladi.
Жорий йилнинг 5 декабрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Беларусь Республикаси Бош вазири Роман Головченко бошчилигидаги ҳукуматлар  делегациялари иштирок этган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенконинг ўзаро саъй-ҳаракатлари ва сиёсий иродаси туфайли Ўзбекистон-Беларусь кўп қиррали ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Йиғилишда, шунингдек саноат кооперациясини янада ривожлантириш, ҳудудлараро ҳамкорлик салоҳиятини мустаҳкамлаш, маданий-гуманитар алмашинувлар кўламини кенгайтириш, таълим, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси бўлди

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фозилов Ғайрат Ғаниевич Ўзбекистоннинг Бельгиядаги элчиси этиб тайинланди.

Ғайрат Фозилов 2015–2017 ва 2021–2023 йилларда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаган.

ТИВ қошидаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини тамомлаган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Тошкентда Олий суднинг катта консультанти, Сурхондарёда эса судья катта ёрдамчиси ушланди — ДХХ

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консультанти фуқародан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Аниқланишича, у муқаддам судланган 2 нафар шахсга нисбатан Олий суднинг Жиноий ишлар бўйича судлов ҳайъатида кассация тартибида кўрилаётган жиноят ишини Фарғона вилоят судига ўтказган ҳолда, уларнинг оқланишига ёрдам беришни ваъда қилган.

Бошқа ҳолатда эса Сурхондарё вилоят суди Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг судья катта ёрдамчиси маҳаллий тадбиркорнинг ишончига кириб, унинг аппеляция босқичида кўрилаётган даъво аризаларини судьялар орқали ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ушланди.

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида, судья катта ёрдамчиси муқаддам тадбиркорнинг Термиз туманлараро иқтисодий судига киритган даъво аризасини ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 2 минг АҚШ доллари талаб қилиб, 600 АҚШ доллари олганлиги ҳам маълум бўлди.

📲 /Telegram/ Facebook/
⚡️ 7 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади:

🕙 11:00 да “Туронбанк” АТБ.

Мавзу: "Туронбанк" АТБ томонидан тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имкониятлар ва тақдим этилаётган хизматлар".

🕙 15:00 да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги.

Мавзу: "Орол денгизининг сувсиз худудида ўрмонзорлар барпо этиш тадбирлари".

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Адлия вазирлиги томонидан Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди

Вазирлик ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу Низомда Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги стипендиясини тайинлаш ва тўлаш тартиби белгиланди.

Стипендия ҳар ойлик тўлов шаклида Олимпия ва Паралимпия, Осиё ва Параосиё ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ёки захира таркибига киритилган ҳамда белгиланган мезонларга мос келувчи спортчиларга тайинланади.

Стипендия Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигида тузиладиган Стипендия комиссияси томонидан тайинланади.

Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари ҳамда Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси ҳар чорак биринчи ойининг 5-санасига қадар белгиланган мезонлар асосида спорт терма жамоалари таркибидаги спортчилардан стипендияга номзодлар рўйхатини тузади ва Стипендия комиссиясига тақдим қилади.

Стипендия комиссияси масъул ижрочилар томонидан тақдим қилинган стипендияга номзод спортчилар рўйхатини ва уларнинг мусобақаларда эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатларни 15 кун ичида кўриб чиқади.

Стипендия комиссияси йиғилишида умумий овоз бериш йўли билан стипендия тайинлаш ва тўлаш тўғрисида ёки стипендия тайинлашни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Стипендия бир йил муддат давомида ҳар ой меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 3 баравари миқдорида тўланади.

Стипендия ҳарбийлар ўртасидаги ва талабалар ўртасидаги жаҳон чемпионатларида совриндор бўлганлар учун ҳам тайинланади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7- декабрь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон Президенти билан телефон орқали мулоқот қилди

6 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

📲 /Telegram/ Facebook/
334 нафар шахс афв этилди

Президент фармони билан содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасалари ва пробация органларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 334 нафар шахс афв этилди.

Афв этилган шахсларнинг 34 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 249 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 6 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди.

Шунингдек, 45 нафар шахсларга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
🔹Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi. Вa'zi joylarda tuman tushishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, shimolda va cho‘l hududlarda ba'zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 8-13° iliq, shimolda 0-5° iliq bo‘ladi.

🔹Poytaxtimizda yog‘ingarchilik kutilmaydi. Ertalab tuman tushishi mumkin. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi. Harorat 9-11° iliq bo‘ladi.

🔹Тog‘li hududlarida yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat 5-10° iliq bo‘ladi.
Forwarded from markaz16
⚡️ 7 декабрь КУНИ Ўзбекистон Миллий матбуот марказида қуйидаги матбуот анжуманлари бўлиб ўтади:

🕙 11:00 да “Туронбанк” АТБ.

Мавзу: "Туронбанк" АТБ томонидан тадбиркорлик субъектларига яратилаётган имкониятлар ва тақдим этилаётган хизматлар".

🕙 15:00 да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўрмон хўжалиги агентлиги.

Мавзу: "Орол денгизининг сувсиз худудида ўрмонзорлар барпо этиш тадбирлари".

📲 Матбуот анжумани трансляциясини UzReport TV телеканали ва телеканалнинг Facebook ҳамда YouTubeдаги саҳифаси орқали ЖОНЛИ томоша қилинг.

👉 Ушбу тадбирларга барча ОАВ вакилларини таклиф қиламиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ташиш ва сақлаш соҳасида корхоналар сони қанчага ошган?

2023-йилнинг январь-октябрь ойларида ташиш ва сақлаш соҳасида янги ташкил этилган корхона ва ташкилотлар сони 3 457 та бўлди.

Бу кўрсаткич 2022-йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,2 баробарга ошган.

Уларнинг сўнгги беш йилнинг мос даврдаги динамикаси қуйидагича:

2019-йилда – 2 611 та

2020-йилда – 1 969 та

2021-йилда – 2 221 та

2022-йилда – 2 785 та

2023-йилда – 3 457та

📲 /Telegram/ Facebook/
O'zbekiston_Respublikasi_Prezidenti_va_nomli_davlat_stipendiyalari.pdf
3.9 MB
Президент ҳамда номдор давлат стипендиялари ғолиблари аниқланди — рўйхат

2023/2024 ўқув йили учун олий таълим муассасалари бакалавриат босқичининг 685 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларига муносиб кўрилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси - 83 нафар;
Навоий номли давлат стипендияси - 279 нафар;
Ибн Сино номли давлат стипендияси -19 нафар;
Тўлепберген Қаипбергенов номли давлат стипендияси - 8 нафар;
Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси - 19 нафар.
Президент давлат стипендияси танловида иштирок этиб, суҳбат босқичига тавсия этилмаган талабалар ректор томонидан тасдиқланган сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 3 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан мукофотланади.
Шунингдек, номли давлат стипендиялари танловларида қатнашиб, совриндор бўлолмаган талабалар ҳам сертификат ҳамда базавий стипендия миқдорининг 2 бараваридаги бир марталик пул маблағи билан рағбатлантирилади.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси АҚШ Президентининг халқаро ногиронлик сиёсати бўйича махсус маслаҳатчиси Сара Минкара билан учрашди.

Минкара учрашувда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича ташаббусларни илгари суришда, Ўзбекистонда "инклюзив таълим"ни жорий этиш соҳасида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлигини маълум қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/09/27 13:22:21
Back to Top
HTML Embed Code: