Telegram Web Link
#ob_havo

19 IYUNGA OB-HAVO PROGNOZI

Bugun kunduzi respublika bo‘yicha yog‘ingarchilik kutilmaydi, faqat Toshkent viloyatida va Farg‘ona vodiysi viloyatlarida kunning ikkinchi yarmida ba'zi joylarda biroz qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 7-12 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-20 m/s gacha kuchayishi, ayrim joylarda chang-to‘zonlar bilan kuzatilishi mumkin. Harorat 34-39°, shimolda, janubda va cho‘l hududlarda 41° gacha bo‘ladi.

Poytaxtimizda kunning ikkinchi yarmida biroz qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol 3-8 m/s tezlikda esadi, kunning ikkinchi yarmida 12-14 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 35-37° bo‘ladi.

Tog‘ oldi va tog‘li hududlarda ba’zi joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘adi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Sel-suv toshqin hodisalari yuzaga kelishi mumkin. Shamol 9-14 m/s tezlikda esadi, ba'zi joylarda 15-18 m/s gacha kuchayishi mumkin. Harorat 22-27° bo‘ladi.
Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Виталий Фен вафот этди. Дипломат 77 ёшда эди.

У 25 йил давомида Ўзбекистоннинг Сеулдаги дипломатик ваколатхонасини бошқарди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Жаҳонгир Обиджонов «Ўзенергосотиш» АЖ бошқаруви раиси этиб тайинланди.

Ж.Обиджонов 2020-2022 йиллари “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимларида фаолият юритган. У 2024 йилда Англиянинг “Anglia Rusking University” университетида “Бизнес бошқаруви магистри” магистратура босқичини тамомлаган.
​​❗️ Шавкат Мирзиёев мактаб таълими сифати ва педагоглар малакасини ошириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

Унда айтилишича, Президент мактаби тажрибаси асосида, Абдулла Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институтида боғча ва мактабларнинг раҳбар ҳамда педагогларини ҳар 5 йилда малакасини ошириш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.

Ҳудудлардаги 11 та педагогика коллежини Малака ошириш марказлари тасарруфига ўтказиб, хориждан тренерларни жалб этиш вазифаси қўйилди.

Шунингдек, кам қувватда ишлаётган педагогика коллежлари негизида боғча ва мактаблар, техникумлар, “Баркамол авлод” мактаби ташкил қилиниши айтилди.

Ўтган йили 500 та мактабда Президент мактаби баҳолаш тизими жорий этилган эди. Бунинг самарасида улардаги ўқувчиларнинг ўзлаштириши 53 фоиздан 59 фоизга ошган. Юқори натижага эришган мактаблар раҳбарияти ва ўқитувчиларига 40 фоизгача устама белгиланган.

Шу боис ушбу баҳолаш тизими янги ўқув йилидан яна 1 мингта мактабда қўллана бошлайди. Уларга 182 та ихтисослашган ҳамда 500 та тажрибадан ўтган мактаб бириктирилади.
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 20 - июнь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
🚫ТEЗКОР ГИДРОМEТEОРОЛОГИК АХБОРОТ!

Жорий йилнинг 20-24 июн кунлари кутилаётган ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан:

🔹Қашқадарё вилояти: Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор туманларида;

🔹Сурхондарё вилояти: Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон, Музробод туманларида;

🔹Самарқанд вилояти: Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой, Иштихон туманларида;

🔹Жиззах вилояти: Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод туманларида;

🔹Тошкент вилояти: Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ, Юқоричирчиқ туманларида ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарларида;

🔹Наманган вилояти: Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган, Янгиқўрғон туманларида;

🔹Фарғона вилояти: Сўх, Шоҳимардон, Фарғона, Бешариқ туманларида;

🔹Андижон вилояти: Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод, Марҳамат туманларида ва Хонабод шаҳрида сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.

Республика ҳудуди бўйича ёмғир сувлари тўпланиши эҳтимоли бор, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

📲 /Telegram/ Facebook/
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов

💐 Уюшма раиси в.б. Холмурод Салимов – 50 ёшда!

Бугун Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б., таниқли журналист Холмурод Салимов 50 ёшни қарши олди.

Холмурод Салимов 1974 йил 20 июнь куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида туғилган. 1998 йил Самарқанд давлат университети ўзбек филология факультети ҳузуридаги журналистика бўлимини тамомлаган.

Касбий фаолиятини Навоий вилояти телерадиокомпаниясида бошлаган Х.Салимов оммавий ахборот воситаларида масъул лавозимларда ишлаган. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАда мухбир, махсус мухбир, шарҳловчи, етакчи шарҳловчи, етакчи муҳаррир, бўлим мудири, бош муҳаррир ўринбосари вазифаларида фаолият юритган.

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маданият ва маърифат” телеканали қошидаги “Диёр” телеканалида бўлим бошлиғи, “Тошкент ҳақиқати” ва “Ташкентская правда” газеталарида бўлим мудири, бош муҳаррир 1-ўринбосари лавозимларида меҳнат қилган.

Холмурод Салимов 2018 йилдан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятида фаолият олиб бормоқда. 2020 йил октябрь ойидан 2021 йил июнь ойигача Уюшма раҳбари вазифасини бажарган. Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси Бошқарувининг тегишли қарорига биноан 2023 йил 25 январдан Уюшма раиси вазифасини бажариб келмоқда.

Холмурод Салимов Уюшма аъзоларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, фахрий журналистлар, ОАВ вакилларини ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, журналистлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, соҳа вакилларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, халқаро ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш, мамлакатимиз медиасини янги ва юқори босқичга олиб чиқиш ишларига муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Айни кунларда Уюшма фаолиятини тубдан ислоҳ қилиш бўйича иш олиб бормоқда.

Миллий матбуот маркази жамоаси - Ўзбекистон Журналистлар Уюшмаси раиси в.б., таниқли журналист Холмурод Салимовни таваллуд топган куни, қутлуғ юбилей – 50 ёши билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, ижодий ва касбий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз.

📲 /Telegram/ Facebook/
Маҳаллий кенгашларга депутатлар орасидан сайланган раис бошчилик қилиши белгиланмоқда

Янги таҳрирдаги Конституцияда ҳокимлар бир пайтнинг ўзида кенгаш раиси бўла олмаслиги мустаҳкамланган.
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев "Инно" инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркига ташриф буюриб, муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилишини ўтказади.
Долларнинг расмий курси ўзгарди

Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 - июнь куни амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

📲 /Telegram/ Facebook/
Президент раислигида муҳандислик кадрларини тайёрлаш тизимидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди. Йиғилишда 36 та олийгоҳ ректорлари ҳам қатнашмоқда.

Давлатимиз раҳбари бугунги мураккаб вазиятда барча давлатлар ички ресурсларга таяниб, инновацияга интилаётганини қайд этди.

Мамлакатимизда ҳам сўнгги йилларда илм, таълим ва инновацияга эътибор тубдан ўзгарди.

Масалан, ўтган тўрт йилда 1 минг 727 та амалий, инновацион, фундаментал ва стартап лойиҳаларга 2,2 триллион сўм йўналтирилди. Шундан муҳандислик-техника йўналишидаги 176 та лойиҳага 152 миллиард сўм берилган.

Тадқиқот, тажриба-конструкторлик
учун харажатлар 2 баробар ўсган. Бу маблағларнинг 41 фоизи давлат улуши бор корхоналарга, 34 фоизи хусусий секторга ва 25 фоизи олийгоҳларга тўғри келган.
Президент соҳадаги муаммо ва ечимларга тўхталиб ўтди.

Юртимизда йилига 3 мингта саноат корхонаси ишга туширилиб, уларда 150 минг атрофида иш ўрни яратилмоқда. Шундан 35 мингтаси техника йўналишида.

Ҳозирда 36 та давлат олийгоҳида ушбу йўналишда 264 минг бакалавр, 3 минг магистр ўқимоқда. Йилига 67 минг нафар талаба битирмоқда.

Лекин, техника олийгоҳларида йўналиш ва мутахассисликлар ишлаб чиқарувчилар талабларига мос эмас. Масалан, Давлат техника университетидаги 76 та бакалавр йўналишидан 45 таси, 73 та магистратура мутахассислигидан 51 таси бугунги кунда етакчи хорижий техника олийгоҳларида ўқитилмайди.

Оқибатда муҳандисларнинг 60 фоизи ўзи ўқиган йўналишида ишламаяпти.
📊 Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 3 % га ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо айланмаси 26,7 млрд АҚШ долларига етган.

Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 769,5 млн АҚШ долларига ёки 3 % га ошган.

📲 /Telegram/ Facebook/
Ҳукумат тизимида бир қатор тайинловлар бўлди, булар қуйидагилар:

Рафиқов Абдуваққос Воҳидович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси раиси;

Ахмедхаджаев Азим Исраилович Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги директори;

Умаров Олимжон Муҳаммаджонович Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари;

Турсунов Жамшид Юнусович Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раиси;

Абдураҳмонов Амриддин Насриддинович Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари;

Сувонқулов Аҳмад Худойшукурович «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

📲 /Telegram/ Facebook/
2024/07/01 07:43:06
Back to Top
HTML Embed Code: