Telegram Web Link
Kompromatuzb
Тошкент вилояти ҳокими ва прокурорига! Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Элёр Акбаров тунгги соат 00:52 бўлган бир вақтда ҳам барчани йиғиб олиб йиғилиш ўтказмоқда. Ўқитувчиларни шу қадар таҳқирлашга ким ҳуқуқ берди ёки Вилоят прокуроридан…
Тошкент вилояти прокурори Ангрендаги воқеалар учун ХТБ раҳбарини олиб бориб-олиб келган (хуллас, тушундинглар), ВКСда ўзи шунақа деди!

Айнан Вилоят прокурори ХТБ раҳбарига мудир ва мудираларни йиғиб тунда йиғилиш ўтказиб “тийиб” қўйишни топширган.

ВКСда сигарет чекиб аёл киши бўлишига қарамасдан Янгийўл шаҳар мудираси таҳқирланди ва ҳақорат қилинди!

@kompromatuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ана сенга ўша кайф!

Сирдарё вилояти Ховос туманида катта кўпкари бўлиши ҳақида гап юрибди!

Кўпкари атрофида эса унданда кўп гап юрибди.

Бу видеони кўраётган Зомин қўриқхонасидагилар ва экологларимиз бўри бўлиб увиллаб юбормасалар бўлди!

Бечора бўрини қафасда типирлашини қаранг! Айбдорларга қонуний чора кўрилишига умид қиламиз.

@kompromatuzb
Метан заправкаларнинг иш бошлагани илоҳим рост бўлсин!

Бугун Сирдарё вилоятида айрим метан заправкалар иш бошлади!

Бугун, 24 январдан бошлаб барча вилоятларда ишлаши мумкинлиги айтилмоқда!

@kompromatuzb
Ўша гап! Ваъда қилинган ҳар бир мавзу давом этади!

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ жамоатчиликдан беркитиб молиявий операцияларни бажариш учун “BINOLARDAN FOYDALANISH DIREKSIYASI” МЧЖ очиб олган.

Ана шу дирекция томонидан 450 млн сўмга EQUINOX ва 727 млн сўмга 3 та TRACKER-2 автомашинаси сотиб олинибди ( шу каби харажатларни амалга оширмаслик бўйича адашмасам юқорининг топшириғи бор эди)!

Энди савол бу дирекция бинолардан фойдаланиш учун фаррош ёллаши, АЖга қарашли биноларни ҳолатига қараши, қўриқчи ёллаши ҳамда шу каби вазифаларни бажарадими ёки автопаркми?!

Яна кофе, салқин ичимлик ва бир қатор бошқа нарсалар сотиб олиш нимага керак бу дирекция учун?!

Менимча бу дирекция фаолиятини Шайхонтоҳур туман прокуратураси текшириб кўрса бўлар экан! Ёки ота ўтирган бинога бола кира олмайдими?!

Давоми бор…!

@kompromatuzb
ЎзЛиДеП фаоллари аҳоли ҳолидан иккита нон билан хабар олишмоқда

Ўзбекистон ишбилармонлар ҳаракати, Ўзбекистон Либерал демократик партияси иддаосига кўра, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами ҳолидан хабар олинган. Аммо суратларда иккита донадан нон берилаётганини кўриш мумкин (қоғозда кир ювиш машинаси бўлса керак).

Кимдир секингина нонвойхона очиб олганмикан-а?!

Жаноб Актам Ҳайитов кўп нон еворяпмиз деб чиқмасалар бўлди!


@kompromatuzb
Бугун Асакабанкка янги раҳбар келади! Бегона эмас, ўзимизнинг NBU’дан!

@kompromatuzb
Зерикиб қолмадингларми?! Мен қайтиб келдим!
“Манфаатлар тўқнашуви натижаси - Давлат инқирози”

240 томлик жиноят иши Тошкент шаҳар судида аппеляция тартибида кўриб чиқилиб, суд музокарага киришга шайланмоқда. Жабрланувчиларнинг ишни тергов қилган терговчиларни суд терговига чақиртириш тўғрисидаги қатор қатор илтимосномалари қоғозда қолиб кетди.

Бу нимадан далолат беради?

•Сўз бошида айтганимиздек манфаатлар тўқнашуви ва унинг натижасидаги моддий манфаатдорлик;

•Судлов хайъати (Турғунбоев Элбекжон Одилжонович, Қличев Ориф Аллаёрович, Илхомжонов Одилбек Илхомжон ўғли) га Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари – жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси -  Акбарали Турабов томонидан берилган “катта босимли” топшириқни бажармаса, ўртага уларнинг ишдан кетиши қўйилганлигини айтишди (етарлича далиллар бор); 

•Биринчи инстанция ишини апелляция инстанция қўллаб бериши;

•Балки, жабрланувчилар адвокатлари судга етказиб бера олмаётган маълумотларни терговчилар етказиб бера олишидаги қўрқув;

•Терговчилар суд терговига жалб қилинмас экан, тамоман судни бир томонлама кўриб чиқилмоқда деб айтиш мумкин;

• Хаммасини жамлаб бир жумла билан айтганда “Еган оғиз уялар”.

@kompromatuzb
“Қаловини топсанг қор ҳам ёнади”!

"Тошкент шаҳар сув таъминоти" МЧЖ директори ўринбосари лавозимида ишлаб, пора билан қўлга тушиб 2 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинган Равшан Пўлатов яна ўз лавозимига қайтарилди.

У Тошкент шаҳар сув таъминоти директор ўринбосари абонентлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. 

Эcлатиб ўтамиз, Равшан Пўлатов 2021 йилнинг 17 март куни хизмат хонасида Ҳ.М.дан 3 млн сўм миқдоридаги пуллардан, 1 млн 800 минг сўмини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган эди.

@kompromatuzb
Алоқага муҳтож “Алоқабанк”!

Самарқандда “Алоқабанк” филиалининг Иштихон комплекс хизматлар кўрсатиш маркази собиқ раҳбари А.С. “М.А.” ва “Ҳ.Т.” хусусий корхоналари масъул шахслари билан ўзаро тил бириктириб, “М.А.” компаниясига 2 та Isuzi юк транспорт воситасини сотиб олиш учун ажратилган 900 млн сўм кредитни нақдлаштириб олган. Шунингдек, А.С. 9 нафар фуқаронинг хабардорлигисиз уларнинг номига 262,2 млн сўм микроқарз ажратиб ўзлаштирган.

Бундан ташқари, у “А.Ф.” компаниясига ажратилган кредитнинг 150 млн сўмини “С.И.” масъулияти чекланган жамияти орқали нақдлаштириб олиб, талон-торож қилгани аниқланган.

Чирчиқ шаҳрида эса “Ш.С.” МЧЖ раҳбари Р.Т. ва бошқалар фуқаро Д.Д.га тегишли нотурар бинони гаровга қўйиб, банк филиалидан ажратилган кредит эвазига харид қилинган 430 млн сўмлик қурилиш материалларини сотиб юборгани аниқланган.

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида “Д.Қ.” МЧЖ раҳбари ҳудудий тижорат банки филиалидан ажратилган кредит эвазига олинган қурилиш материалларини сотиб юбориб, жами 400 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@kompromatuzb
Шўрчи туманида нима гап? Бугун бўладиган сесссиядан нималар кутяпмиз энди. Ҳоким бува тинчми?

@kompromatuzb
Прокурорликдан ҳокимликка!

Яшнобод туман прокурори А.Х.Донаев Сурхондарё вилоятининг Мизробод ёки Сариосиё туман ҳокими бўлиши кутилмоқда. Ҳозир А.Х.Донаев йўлда Сурхондарёга йўл олган.

@kompromatuzb
Қизириқ туман ҳокими ишдан олинди

@kompromatuzb
Вазирлар Маҳкамаси ходими Ангор туманига ҳоким бўлди

Мардонов Қосим
Ангор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар Қ.Мардонов Вазирлар Маҳкамаси тизимида фаолият юритган.

@kompromatuzb
Сурхондаги барча туманларда ҳоким алмашаяпти! Охири бахайр бўлсин Улуғбек ака!

Сиз кетгач, бу ҳокимлар ҳам кетади! Шунақа қилиб халқ ўз муаммолари билан қолаверади.

@kompromatuzb
Қишлоққурилиш банкнинг ҳомиладор аёлларни ишдан бўшатадиган раҳбари яқинроқ келиб олсинлар!

Ҳангома бор Раис бобо!

@kompromatuzb
Kompromatuzb
Қишлоққурилиш банкнинг ҳомиладор аёлларни ишдан бўшатадиган раҳбари яқинроқ келиб олсинлар! Ҳангома бор Раис бобо! @kompromatuzb
Қишлоқ қурилиш банк раҳбарияти фуқароларга субсидия тўловлари асосида ипотека кредити ажратмаслик чораларини кўриш бўйича филиалларга топшириқ бераяпти!

Ҳа-ҳа айнан кредит бермаслик топшириғи!

Бу банк менимча доллар олиб сотиб фойда олиб тургани етади деб ўйлаяпти, шекили! Президент топшириғини бажаринглар илтимос! Банк мижоз учун эмасми, ахир!

Махфийлик грифи совершенно бўлган ҳужжатларингизни эълон қилганимизда прокуратура сизга албатта қизиқиб қолади жаноб Раис!

@kompromatuzb
2024/07/01 13:24:39
Back to Top
HTML Embed Code: