Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dunyo insoni o'ziga jalb qilib turuvchi ko'zga, nafsga yoqadigan narsalar bilan boy bo'lgan joy lekin vaqtinchalik.

Jannat inson istagan hamma narsa jam bo'lgan makon va abadiy.

Tanlov o'zingda!

📚
@kitobxonuz
#BISMILLAH

Мўминнинг тонги нақадар гўзал!
Кунининг аввалидан шайтонни енгади, нафсини енгади, таҳорат олади, Раббининг ҳузурида қиём-у сажда қилади, Унинг фазлидан сўраб, ҳалол ризқ талабига киришади!
Алҳамдулиллаҳ...

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!


📚
@kitobxonuz
Исломда диний илмлар билан дунёвий илмлар ўртаси ажратилмайди

Ислом дини мусулмонларга фақат диний илмларнигина ўрганишга буюрмаган. Балки, диний илмлар билан бирга дунёвий илмларни ҳам ўрганишга буюрган. Чунки, динимиз инсоният фақат диний илмлар билангина яшаши мумкин эмаслигини балки, дунёвий илмлар билан бу дунёда яшаш мумкинлигини ўргатган. Қуръони каримда ҳаж мавсумида бир тоифа инсонларнинг ҳолати зикр қилиниб: "Инсонларнинг орасида шундайлари ҳам борки, улар: "Эй, Раббимиз, бизларга бу дунёда яхшиликлар ато этгин" дейдилар. Ваҳолангки, уларга охиратда ҳеч қандай насиба йўқ. Улар орасида шундайлари ҳам борки, улар: "Эй, Раббимиз, бизларга бу дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизларни дўзах азобидан асрагин" дейдилар (Бақара сураси, 200-201 оятлар).

Мана бу исломнинг йўлидир, яъни икки дунё яхшилигини сўраш. Солиҳ мўмин зотларга икки дунё яхшилигини бергани ҳақида Қуръони каримда шундай баён қилган: "Бас, Аллоҳ уларга бу дунё савобини ҳам, охиратнинг гўзал савобини ҳам ато этди, Аллоҳ яхшилик қилувчиларни севади" (Оли Имрон сураси, 148-оят).

Шунинг учун таъкидламоғимиз лозимки, мусулмонлар дунёвий илмларни ўзлаштирмоқлари, ҳатто энг пухта даражада мутахассис бўлмоқлари вожибдир. Токи, турли илм соҳаларида янги ихтиролар, кашфиётларни амалга оширсинлар. Ислом маданияти гуллаб яшнаган даврларда бўлгани каби, биринчи ва иккинчи ренессанс даврларида аввалги ўтган миллатларнинг китобларини ўз тилларига таржима қилиб, мутақаддимларнинг илмини ўзларидаги мавжуд илмлар билан уйғунлаштириб, янги натижаларга эришганлар, натижада илми риёзиёт, илми жабр каби илмларни юқори даражада эгаллаганлар.

Шунингдек, фалакиёт илми, физика, кимё, қуруқлик ва денгизларга оид илмларни чуқур ўрганганлар, география ва тиб илмларида пешқадам бўлганлар, фалсафа ва мантиқ илмида ҳамда кўплаб табиий илмларда илғор бўлганлар.

Ушбу илмларни ўрганиш мусулмонлар зиммасига фарзи кифоя бўлиб, уларни ўрганмаслик бутун мусулмон жамиятини гуноҳкор бўлишига сабаб бўлади.

🔗Kanalga ulanish

📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hayot budir…

↩️ Yaqinlaringizga ham ulashing!
💬 📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ёмғир                                                                              
Сўзларингизни юксалтиринг, овозингизни эмас...
Гулларни ёмғир ўстиради, момақалдироқ эмас...!

© Жалолиддин Румий
1. Тилни тий.
Олдингга қўйган таомни ҳаммасини ема, думалаб қолгунча ичма.
2. Сукут сақла.
Ўзинга ва бошқаларга фойда бўладиган гапни сўзла, фойда бўлмайдиган гапни гапиришдан сақлан.
3. Интизомга муҳаббат қўй.
Ҳамма буюмларингни қўйиш учун жой, керакли гапни гапириш учун керакли вақт бўлсин.
4. Уддасидан чиқ.
Бажарилиши керак бўлган ишни бажаришни ҳал қил. Ҳал қилдингми, ишни бажаришнинг уддасидан чиқ.
5. Бошқалар ҳақида қайғур.
Фақат ўзингга эмас, балки бошқаларга ҳам фойда келтирадиган нарсаларни харид қил. Ҳеч нарсани бекорчи жойларга ишлатма.
6. Меҳнатсеварлик.
Вақтни бекор ўтказма, ҳар доим фойдали иш билан машғул бўл, ҳар қандай бекорчи ишдан нари бўл.
7. Очиқкўнгиллик.
Тили бошқа, дили бошқа бўлишдан сақлан. Ҳар доим дилингда ўйлаганингни гапир.
8. Тўғрисўзлик.
Ҳеч қачон одамларга ёмонликни раво кўрма ва уларни хафа қилма.
9. Кечиримлилик.
Сенга етказилган озор учун ҳеч қачон кек сақлама, ҳаттоки улар хафа бўлишга арзисалар ҳам.
10. Озодаликка риоя қил.
Уйингда ҳам, либосингда ҳам кирлик бўлишига йўл қўйма.
11. Ҳотиржамлик.
Бўлар бўлмасга хавотирланаверма.
12. Ақл билан иш қил.
Кўп изланишдан тўхтама. Кўп китоб мутолаа қилиш, наслни соф табиатли инсонлар билан давом etishini ta'minlaydi...........

📚
@kitobxonuz
«Одамлар китобга ўхшайдилар. У китоблар орасида муқоваси билан кишини чалғитадигани ва мундарижаси билан кишини ҳайратга соладигани бор».

📚
@kitobxonuz
🔰 Kitob nomi: Saddi Iskandariy
♻️ Kitob muallifi: Alisher Navoiy
📄 Betlar soni: 829
🕰 Nashriyot yili: 1991
🌍 Til: o'zbek
🔤 Alifbo: kiril
📚 Holati: yangi
💵 Kitob narxi: 100.000
🔄 Oʻrniga boshqa kitob: alishaman😊. Ibodati islomiya kitobiga
Bogʻlanish uchun:
@In_Sha_Alloh_Qoriii

📍Manzil: Toshkent viloyat

Obuna boʻlishni unutmang!
📚
@kitobxonuz
Мусайлима ва Ансий каззоблар

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Мусайлиматул-Каззоб Набий алайҳиссаломнинг даврларида Мадинага келиб, «Муҳаммад ўзидан кейин бу ишнинг ярмини менга қолдирса, унга эргашаман», деди. У ўз қавмидан анчагина одам билан келган эди. Расулуллоҳ алайҳиссалом у томон бордилар. У зотнинг ёнларида Собит ибн Қайс ибн Шаммос ҳам бор эди. Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг қўлларида хурмо шохининг бўлаги бор эди. У зот шериклари орасида ўтирган Мусайлиманинг тепасига келиб тўхтаб, «Мендан мана шу чўпни сўрасанг ҳам бермайман. Аллоҳнинг иши сенга ўтмайди. Агар яна шундай қилсанг, Аллоҳ сени бўғизлайди. Менимча, тушимга кирган одам сенсан. Менинг ўрнимга сенга мана бу Собит жавоб беради», дедилар ва ўгирилиб кетдилар.

#DAVOMINI YOZING!!!

XOTIRADA QOLGANI QANCHA EKAN......

📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/29 04:26:13
Back to Top
HTML Embed Code: