Telegram Web Link
Payg'ambarimiz Muhammad sollallohu alayhi vasallamga yosh bolalardan birinchi bo'lib kim iymon keltirgan?
Anonymous Quiz
9%
Abdulloh ibn Umar rodiyallohu anhu
19%
Zubayr ibn Avvom rodiyallohu anhu
70%
Ali ibn Abu Tolib rodiyallohu anhu
2%
Endi bilib olaman
مَنْ لَمْ يَتَزَوَّجْ حَتَّى مَرَّتْ لَيْلَةُ الْقَدْرِ
فَكَأَنَّهُ مَرَّ عَازِبًا طِوَالَ أَلْفِ شَهْرٍ 😄

Kimki qadr kechasi o'tgunigacha uylanmagan boʻlsa go'yoki u ming oy bo'ydoq yuripti 😄

#Izoh_shartmas😅
@Kitobxonuz
Инсонларга хос хислат туфайли Жаброил алайҳиссалом Одам фарзанди бўлишни орзу қилган.

Ўша етти хислат қуйидагилардир:

1. Жамоат билан беш вақт намоз ўқиш;
2. Олимлар мажлисида бўлиш;
3. Беморни зиёрат қилиш;
4. Жанозада ҳозир бўлиш, жаноза намозини ўқиш ва маййитни дафн этиш;
5. Сув ичириш;
6. Икки кишини яраштириш;
7. Қўшни ва етимни ҳурматлаш;

Сен ҳам ана шу амалларни бажаришга ғайрат қил.


Имом Шаъроний
"Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳазрати Али розияллоҳу анҳуга насиҳатлари" китобидан.

📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Машаъаллох

Илиндим кўриб йиғладим, бўларканку 😢

Мингта вальсдан яҳши бўлибди😍
@KitobxonUz
📌 Зуннун Мисрий ҳазратлари дейдиларки:
Шу ўгитларни тутган кишининг дунёси ва охирати обод бўлади:
- Меъдаси овқат билан тўла кишининг кўнглидан илму ҳикмат жой олмайди.
- Гуноҳ қилишдан сақланган кишиларга муждалар бўлсин!
- Гуноҳлардан сақланмоқ йўли – кам емоқдир.
- Оз емоқ, кўп зикр этмоқ Аллоҳ ризосига яқинлаштиради.

📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kitobxonlarimizdan...
🧕No'monova K.
🕊📚 ИЛМ-ЖАННАТГА БОРАР ЙЎЛЛАРИНИНГ ЭНГ ЯҚИНИДИР 📚" deb nomlanga Kitobxonlik loyihamizdan yutgan kitoblari.
https://www.tg-me.com/Kitobxonuz/8062
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kitobxonlarimizdan...
🧕Mamajonova D.
🕊📚 ИЛМ-ЖАННАТГА БОРАР ЙЎЛЛАРИНИНГ ЭНГ ЯҚИНИДИР 📚" deb nomlanga Kitobxonlik loyihamizdan yutgan kitoblari.
https://www.tg-me.com/Kitobxonuz/8062
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kitobxonlarimizdan...
🧕Bayzaqova S.
🕊📚 ИЛМ-ЖАННАТГА БОРАР ЙЎЛЛАРИНИНГ ЭНГ ЯҚИНИДИР 📚" deb nomlanga Kitobxonlik loyihamizdan yutgan kitoblari.
https://www.tg-me.com/Kitobxonuz/8062
Рамазоннинг охирги кечаcида турибмиз

Азизлар, Рамазоннинг охирги кечаcида турибмиз. Қулоғингизга “Рамазон тугади, энди ибодатларга бу қадар шўнғима”, деб шивирлаётган овозга қулоқ тутманг. Бу шайтоннинг овозидир. Ибодатларда сусткашлик қилманг. Зеро, амаллар хотимасига кўра қабул бўлади.

Ибн Ражаб роҳимаҳуллоҳ айтади: "Рамазон рўзаси тугаганидан сўнг яна (кейинги ойларда нафл) рўзага қайтиш, одатланиш (у кишининг) Рамазон рўзаси қабул бўлганининг аломатидир. Аллоҳ таоло банданинг амалини қабул қилса, ундан кейин ҳам ушбу солиҳ амални бажаришга муваффақ этиб қўяди".

Шаввол ойида, ундан кейинги ойларда ҳам бизга суннат бўлиб қолган нафл рўзаларни тутиб, ажру савобларимизни кўпайтиришга, Аллоҳга қурбат ҳосил қилишга ҳаракат қилайлик.
Зеро, Аллоҳга ибодат, бандалик асло тўхтамайди, якун топмайди...

📚
@kitobxonuz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Bismillah

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ таоло кимни эслайди?

فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ

«Бас, Мени зикр қилинг, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилинг, куфр келтирманг»

(Бақара сураси, 152-оят)

📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
«Жаннатда бир хона бор, унинг устки томони ичидан, ички томони устидан кўринади. У хонани Аллоҳ таоло таом улашган, сўзини мулойим қилган, рўзани (Рамазондан кейин ҳам) давом эттирган ва одамлар ухлаганда намоз ўқиганлар учун тайёрлаб қўйган», дедилар».
Имом Аҳмад ва Байҳақий ривоят қилишган.

@KitobxonUz
​​Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Халқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳр-оқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини бу йил юртимиз мўмин-мусулмонлари ўзгача шукуҳ ва ҳамжиҳатлик билан ўтказдилар. Айниқса, раҳмат ва мағфират нурлари ёғиладиган ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, барча ҳудудларимизда кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида эҳсон дастурхонлари ёзилиб, эл-юртимизнинг тинчлиги, бахти ва келажаги учун дуойи фотиҳалар қилинаётгани бу ойнинг файзу тароватини янада оширмоқда.

Ҳеч шубҳасиз, бундай савобли ва олийжаноб ишлар ер юзидаги барча инсонларни доимо дўст ва биродар бўлиб яшашга даъват этадиган муқаддас ислом динимизнинг эзгу ғояларини чуқур ҳис этган ҳолда, мамлакатимиздаги тинчлик ва барқарорликни, турли миллат ва конфессиялар ўртасидаги тотувликни мустаҳкамлашга, бугунги ёруғ ҳаётимизнинг қадрига етиб, уни янада обод ва фаровон этишга хизмат қилмоқда.

Муборак Рамазон ҳайити кунларида янада яққол намоён бўладиган ана шундай анъана ва қадриятларимизни асраб-авайлаш ҳамда кенг тарғиб этиш мақсадида:

1. Жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 10 апрель – чоршанба кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, мамлакатимизда 2024 йил 10 апрель куни Рамазон ҳайити байрами сифатида кенг нишонлансин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда Рамазон ҳайитини халқимизнинг миллий анъана ва урф-одатларига уйғун ҳолда ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга оширсин.

Туризм қўмитаси Транспорт вазирлиги билан биргаликда юртдошларимиз учун Рамазон ҳайити кунларида мўътабар зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларга зиёратларни ташкил этиш мақсадида қулай шароит ва имкониятлар яратсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитини нишонлаш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси М.М. Камилов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ш.Мирзиёев

🔗
https://islom.uz/maqola/22008

@KitobxonUz
Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2024 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр) 10 апрель (шаввол ойининг 1 куни) чоршанба кунига тўғри келаётгани муносабати билан ҳайит намози вақтларини белгилаб чиқди.

Шунга кўра 2024 йил 10 апрель чоршанба куни Рамазон ҳайити намози қуйидаги вақтларда ўқилади:

1. Андижон вилояти 06:00
2. Наманган вилояти 06:00
3. Фарғона вилояти 06:00
4. Тошкент вилояти 06:10
5. Тошкент шаҳри 06:10
6. Сирдарё вилояти 06:10
7. Жиззах вилояти 06:15
8. Самарқанд вилояти 06:20
9. Сурхондарё вилояти 06:25
10. Қашқадарё вилояти 06:30
11. Навоий вилояти 06:30
12. Бухоро вилояти 06:30
13. Хоразм вилояти 06:50
14. Қорақалпоғистон Республикаси 06:50

@KitobxonUz
#Ҳайит_намози
⁉️ҲАЙИТ НАМОЗИ ҚАНДАЙ ЎҚИЛАДИ?

1. Аллоҳ ризолиги учун Рамазон ҳайити намозини ўқишга ният қилинади.

2. Имом “Аллоҳу акбар” дея такбир айтгач жамоат ҳам қўлларини кўтариб, ичида ифтитоҳ такбири (Аллоҳу акбар)ни айтади.

3. Такбир айтилганидан сўнг, қўлни қовуштириб туриб, ҳар ким ичида сано дуосини ўқийди. Сўнгра имом қўлларини қулоқларига кўтариб, уч марта такбир айтади. Жамоат ҳам унга эргашади. Биринчи ва иккинчи такбирда қўллар ён томонга туширилади. Учинчи такбирдан сўнг қўллар боғланиб, қиём ҳолида турилади.

4. Имом ичида “Аъузу”ни ва “Бисмиллаҳ”ни айтиб, овоз чиқариб “Фотиҳа” сурасини ва зам сурани ўқийди. Такбир айтиб руку ва сажда адо этилади.

5. Шундан сўнг иккинчи ракатга турилади. Имом “Фотиҳа” сураси билан зам сура ўқигач, рукуга бормай туриб, худди биринчи ракатдаги каби уч марта такбир айтади.

6. Тўртинчи такбирда қўл кўтармасдан имом орқасидан руку ва сажда адо қилинади.

7. Саждадан сўнгра “Аттаҳийёт”, “Саловат” ва “Дуо” ўқилиб, салом берилиб, намоз тугатилади.

♻️ ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
@KitobxonUz
👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️👨‍⚕️

📌Китоб ўқиш соғлиқ учун фойдалидир

Китоб ўқиш нафақат ақлнинг ривожланишига, балки ақлий ва жисмоний саломатликка ҳисса қўшади ва деярли спорт каби фойдалидир.

Китоблар мияни ҳолатини яхшилайди. Уни доимий равишда янги маълумотларни қайта ишлашга мажбур қилади, шунинг учун одам ақли равшанлигини ва ҳушёр фикрлашни узоқроқ сақлайди. Ўқиш стрессни камайтиради ва ҳатто уйқу сифатини яхшилайди. Бу омиллар биргаликда деманс ва қон босими муаммоларини ривожланиш хавфини камайтиради.

📚
@kitobxonuz
Муборак Рамазон ҳайитининг суннатлари

1. Ғусл қилиш.

2. Энг яхши кийимларни кийиш.

3. Намозга чиқишдан олдин тоқ ададда хурмо ейиш.

4. Ҳайитни намозгоҳда (ёки масжидда) адо этиш.

5. Намозга юри6 бориш ва қайтишда бошқа йўлдан келиш.

6. Ҳайит билан бошқаларни муборакбод этиш, табриклаш.

7. Ҳайит кечасидан бошлаб, имом ҳайит намозини адо этишга чиққунига қадар такбир лафзларини айтиб юриш.

8. Фитр закоти (садақасини) чиқариш. Ҳайит намозидан олдин чиқариш вожибдир.
@KitobxonUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☺️

Gifni rasmga oling, qani kimga qanday sovg‘a tusharkan.

🎁 Hayit uchun yaqinlarga nima sovg‘a qilsam ekan deb o‘ylanayotganlarga ham yuborib qoʻying.

📚
@kitobxonuz
2024/11/05 23:31:18
Back to Top
HTML Embed Code: