Telegram Web Link
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳикматлардан:
Аллоҳ уч хислатни яхшилик деб васф қилди:
«Агар билсангиз, рўза тутмоғингиз
сиз учун яхшидир»
(Бақара сураси, 184-оят)
«Садақа қилмоғингиз сиз учун
яхшидир»
(Бақара сураси, 280-оят)
«Сабр қилмоғингиз сиз учун
яхшидир»
(Нисо сураси, 25-оят)
Демак, ушбу уч амални – рўза,
садақа ва сабрни жамлаш
улкан амаллардан экан.
@KitobxonUz
САЛАВОТ айтишнинг 40 та ФОЙДАСИ

1) Салавот айтишда Аллоҳ таолонинг амрига итоат, бўйсуниш бор. 2) Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Аллоҳ таолонинг салавот айтиши билан ўзаро мувофиқлик бор. Икки салавотнинг фарқи бўлса ҳам. 3) Малоикалар билан мувофиқликда салавот айтиш бор. 4) Бир марта салавоти эвазига салавот айтувчига Аллоҳ таолодан ўнта салавот ҳосил бўлади. 5) Банда салавот сабаб ўн даражага кўтарилади. 6) Салавот айтувчига ўнта савоб-ҳасанот ёзилади. 7) Салавот айтувчидан ўнта гуноҳи ўчирилади. 8) Салавот – дуонинг ижобат бўлиши сабабларидан биридир. 9) Салавот айтувчи Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо саллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлади. 10) Салавот айтиш – гуноҳлар мағфират қилиниши сабабларидан биридир. 11) Аҳамиятли ишларида салавот айтувчи бандага Аллоҳ таоло кифоя қилади. 12) Салавот айтувчи Қиёмат куни Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга яқин бўлади. 13) Машаққат вақтида айтилган салавот садақанинг ўрнига ўтади. 14) Ҳожатлари салавот сабабидан раво бўлади. 15) Аллоҳ ва фаришталари салавот айтувчи бандага салавот йўллайдилар. 16) Салавот айтувчи салавот сабабли покланади. 17) Ўлимидан аввал у бандага жаннат хушхабари етади. 18) Қиёмат кунидаги қўрқинч, хавотирлардан нажот топади, қутулади. 19) Бандага унутиб қўйган нарсасини ёдига туширади. 20) Айтган салавотига Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам алик олиб, жавоб қайтарадилар. 21) Салавот айтишда банда ҳожатларини сўраши бор. 22) Салавот айтувчи фақирлик-қашшоқликдан сақланади. 23) Салавот айтувчи банда бахилликдан қутулади. 24) Салавот айтувчи хор-зор бўлиб, хўр бўлиб қолишдан, дуоибад касофатидан омонда бўлади. 25) Салавот айтувчини жаннат йўлига йўлланиши сабабидир. 26) Салавот айтишда Аллоҳ таолодан Унинг Ҳабибига мақтов сўраш бор. 27) Гапирадиган гаплари ва бошқа сўзлари комил бўлади. 28) Сирот кўпригида ёрқин, кўпгина нурга мушарраф бўлади. 29) Салавот айтувчи жафодан, бегоналикдан узоқ бўлади . 30) Салавот айтувчи осмонлар-у ер аҳли ўртасида Аллоҳ таолонинг мақтовига сазовор бўлади. 31) Салавот айтиш билан банда баракот соҳиби бўлади. 32) Салавот айтишда Аллоҳ таолонинг раҳматига ноил бўлади. 33) Салавот айтувчида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга давомий муҳаббат бўлади. 34) Салавот айтувчи Пайғамбаримиз алайҳиссаломга суюкли бўлади. 35) Салавот – ҳидоятга йўллаб, қалбнинг ҳаёти сабабидир. 36) Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтувчининг исми кўрсатилади. 37) Сирот кўпригида собитқадам бўлади. 38) Салавот айтувчи Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг баъзи ҳақларини адо қилган бўлади. 39) Салавотда Аллоҳ таолони зикр қилиш ва Унга шукр қилиш жамлангандир. 40) Салавот – дуодир!
(Каломуллоҳ – Қуръони Каримнинг ояти карималари ва Жаноби Пайғамбаримиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳадиси шарифларидан).
 
Иброҳимжон домла Иномов

@KitobxonUz
📜Ubayd ibn Umayr rahimahulloh aytdilar:

"Albatta, dunyo Alloh taoloning huzurida shunchalik ahamiyatsizki, uni sevganiga ham, sevmaganiga ham beradi. Lekin iymon uni faqat sevgan bandasiga beradi".

📚Manba:“Hilyotul-avliya” 3/279.


📚
@kitobxonuz
Ўлсангиз қабрингиз устига келиб, ҳатм қиладиган даражада яхши кўрадиган дўстларингиз борми?

Ҳавас қилдим...😢

🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃

📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Bismillah

Assalomu Aleykum va Rahmatullohi Taolo va Barakotuhu hammaga yaxshimisizlar 😊

Allohning yana bir ĝanimat kuni barchangizga muborak bulsin azizlar!!!

Kuningiz hayrli va barokatli bulsin!!!

📚
@kitobxonuz
💌 Эй Фарзанд! Сенга бир нарса берганга, сен ҳам бир нарса бер. Сенга ёмонлик қилганни кечир. Сенга ҳиёнат этганга, яхши сўз айт. Чунки барча пайғамбарларнинг ахлоқи шундай эди.
🟤Абу Ҳомид Ғаззолий

📚
@kitobxonuz
Кўп истиғфор айтсангиз:

1. Ғамингиз кетади,
2. Қарзингиз узилиши осон бўлади,
3. Саҳв-хатоларингиз кечирилади,
4. Барча яхшиликга муяссар бўласиз,
5. Само эшиклари сизга очилгай,
6. Дуоларингиз қайтарилмайди – ижобат бўлади инша Аллоҳ.

Истиғфорни қандай айтасиз?

Истиғфор лафзларидан баъзилари:

1. "Астағфируллоҳ" (Аллоҳдан мағфират сўрайман)

2. "Астағфируллоҳа ва атубу илайҳи" (Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан)

3. "Аллоҳуммағфирли ва туб алайя иннака антат таввабур роҳийм" (Илоҳо, Ўзинг мени мағфират қил, тавбаларимни қабул қил. Зеро, Сен тавбаларни қабул қилгувчи ва Раҳимли Зотсан)

4. Астағфируллоҳал азийм,
аллазий ла илаҳа илла ҳувал ҳайюл қойюму ва атубу илайҳ

@Ilm_Jannat_yolidir
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Yaqinlaringizga ham ulashing ✓
Kanal manzili 👇
🔔
@KitobxonUz 🔔
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бахтли яшамоқчимисиз?! 😊
Унда сизни бахтли қиладиган Зотни эслаб туринг...


🖇🕊- سُبحان الله.
🖇🕊Субҳаналлоҳ

🖇🕊- الحمدلله .
🖇🕊Алҳамдулиллаҳ


🖇🕊- لا إله إلا الله.
🖇🕊Лаа илааҳа иллаллоҳ


🖇🕊- اللهُ أكبر.
🖇🕊Аллоҳу Акбар


🖇🕊- سُبحان الله و بحمدهِ.
🖇🕊Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи


🖇🕊- سُبحان الله العظيم.
🖇🕊Субҳаналлоҳил ъАзийм


🖇🕊- استغفر الله العظيم و أتوبُ إليهِ.
🖇🕊Астағфируллаҳ ъАзийм ва атубу илайҳ


🖇🕊- لا حول و لا قوة إلا بالله.
🖇🕊Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳ


🖇🕊- اللهم صلِ على نبينا محمد.
🖇🕊Аллоҳумма солли ъала Набиййина Муҳаммад


🖇🕊- لا إله الا انتَ سبحانك اني كنت من
- الظالمين
🖇🕊Лаа илааҳа илла анта Субҳанака инний кунту миназ - золимийн!

Яқинларингизга эслатинг!


@KitobxonUz
Testdan yutolmay qolsa 😊
Shunaqa bup qoladigan qizlar 🤣🤣🤣🤣
Tayorgarlik qandayyyyyy🤣🤣
​​.....................................................

Ҳишом ибн Ҳассон Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳга деди:

"Мен Қуръондан таълим олмоқчиман, лекин онам мени кечки овқатга кутадилар".

Шунда Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ шундай жавоб қилдилар:

"Онанг билан кечки овқат устида ўтирмоғинг ва шу сабабдан унинг кўзини қувонтирмоғинг нафл ҳаж қилишингдан кўра мен учун суюклироқдир".

Ибн Жавзий роҳимаҳуллоҳ "Ота-онага яхшилик қилиш" китобида ривоят қилган.

Каналга қўшилиш учун қуйидаги линкни босинг:

@KitobxonUz
Росулуллоҳ ﷺ ўқиб юрган дуолар.

Абу Ҳурайрадан (р.а.) ривоят қилинади. Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан

«سُبْحَانَ الله»
«الحَمْدُ لله»
«الله أكْبَرُ»

«субханаллоҳ, алхамду лиллаҳ, Аллоҳу акбар»,
деб юзинчисини

«لا إلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لا شَرِيكَ لَهُ، لَهُ المُلْكُ ؛ وَلَهُ الحَمْدُ ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ»

«Ла илаҳа иллаллоҳу вахдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади»,
дедилар.

📚 Муслим ривоятлари
——————————
Маъноси:
"Субханаллоҳ" — Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан пок.

"Алхамду лиллаҳ" — Хамду сано Аллоҳ учун.

"Аллоҳу акбар" — Аллоҳ буюк

"Ла илаҳа иллаллоҳу вахдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр" — Аллоҳдан ўзга ибодатга сазовор Зот йўқ. Унинг Ўзи ёлғиздир, шериги йўқдир. Мулк Уникидир. Хамд Уникидир. У хар бир нарсага қодирдир.


#Дуо | #Улашинг
——————————
@KitobxonUz
2024/10/01 15:48:25
Back to Top
HTML Embed Code: