Telegram Web Link
Қалбдаги сўзлар

❤️ Муҳаббат - аёлнинг баҳори, эркак кишининг кузидир.

🌳 Эркак киши дарахтнинг танаси, шохлари, япроқлани бўлса, аёл унинг мевасидир.

Соат - вақт ҳаками, ҳар сонияси бизга огоҳликка даъватдир.

😌 Эркак киши аёлнинг табассуми ва кўзёши орасидаги арғимчоқдир.

👋 «Хайр, алвидо» сўзи мажбур айтидали. Лекин, уни оғиздан чиқариш нақадар осон, эшитиш нақадар қийин!

👤 Одамларни таниганинг сари заковватинг ошади. Ўзингни англаганинг, ундан афзалроқ.

🗣 Яхши сўз худбинлик денгизи устида одамлар қалбини бир - бирига боғлайдиган нозик кўприкдир.

😶 Эркак киши аёлнинг гапидан безиса, аёл киши эркакнинг сукутидан безийди.

✍🏻 Тилимиз ўрнига қаламнинг сўзлаши бизнинг заифлигимиздандир.

😶 Дўстлар орасида энг яхши сўзланадиган сўз - сукутдир.

😠 Ғазаб тўсаттан келиб ақл чироғини ўчирадиган шамолдир.

🔪 Сўзомонлик, нишонга аниқ қадалган ўқдир.

🧔 Мардлик эркак киши бир марта бўлса ҳам, йўқотмаслиги шарт бўлган ягона нарсадир.

🕯 Умид - ғам - ташвиш, орзу, қўрқинчдан бўлган турли вазиятларни ёритгувчи нурдир.

⛔️ Виждон - инсон ўз ақлининг олдида туриб, уни бир он бўлса - да, тасдиқлайдиган қизил белгидир.

🧕 Она - бутун дунёдаги одамлар ичида, бизга нисбатан табассуми чин, ғазаби юмшоқ инсондир.


© Умму Абдуллоҳ
© Фойдалар

┄┅┅•🌸•═•⊰⊱•═•🌸•┅┅┄

Каналимиз ривожига ҳиссангизни қўшинг! Дўстларингизга 👉🏻
ⓊⓁⒶⓈⒽⒾⓃⒼ

Ⓜ️
@KitobxonUz
Устознинг сендаги ҳақларидан

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу илм ўрганувчига қарата бундай деганлар: «Олимнинг сендаги ҳақларидан бири сен одамларга омматан салом бериб, муаллимга хос салом беришингдир. Унинг рўбарўсида ўтиришинг, унинг ҳузурида қўлинг билан ишора этмаслигинг, кўзингни қисмаслигинг, устозга керагидан зиёда савол бермаслигинг, жавоб беришида унга ёрдам бермаслигинг, агар хоҳламаса, унга қайта-қайта савол бермаслигинг, устоз туришга ҳаракат қилганда унинг кийимларидан ушламаслигинг, унинг сир-асрорларини фош этмаслигинг, устоз ҳузурида бирон-бир кишини ғийбат қилмаслигинг, уни бирон-бир масалада хато қилишини ҳеч қачон тиламаслигинг, устоз агар ногоҳ адашса, узрини қабул этишинг, устозга қарата: «Мен фалончи бундай деганини эшитдим» ёки «Фалончи сизнинг хилофингизга гапирди», деб айтмаслигинг, устоз ҳузурида бирон-бир олимни тавсифламаслигинг, узун суҳбатидан ҳеч қачон малолга келмаслигинг, устоз хизматидан ўзингни олиб қочмаслигинг лозим бўлади. Устознинг бирон ҳожати чиқиб қолса, уни адо этиш учун барча қавмлар чопишади. Устоз гўё бир хурмо дарахтига ўхшайдики, сен ундан бирон нарса тушишини пойлаб турасан». Имом Ҳасан розияллоҳу анҳу айтдилар: «Уламолар бўлишмаганида эди, инсонлар гўё ҳайвонларга ўхшаб қолишарди».

📚@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХАЙРЛИ ТОНГ!

☀️ Ассалому алайкум! Шанба тонги муборак бўлсин!

Бугунги бошланаётган янги кунингиз файзли ва барокатли бўлсин! Сиз ва яқинларингизни яхши кайфият асло тарк этмасин!

📚@kitobxonuz
• Бир аёлни бахтли қилолмасам нима қилиб юрибман эркак деган номни кўтариб?
• Аёллар ўзини шундай бахтли ҳис қилсинки, аёл бўлиб туғилганига шукроналар келтирсин. Эй Роббим! Мени эркак эмас аёл қилиб яратганинга шукр, эркакларга жуда қийин экан, десин.
Аёлимдан сўраб тураман, айт яна сенга нима керак, бахтдан ёрилиб кетишинг учун яна нима қилай, дейман.
• Рамазон пайти эди. Тунги иккиларда уйга келдим. Қарасам, хотиним ширин ухлаб ётибди. Майли, безовта қилмай деб ошхонага кирдим-да, саҳарлик қила бошладим. Ярим соатлардан кейин хотиним чиқиб хавотирланиб, дадаси, нима қиляпсиз деб сўради. Боринг ухлайверинг, бугун саҳарликни мен тайёрлайман дедим.
• Иншоллоҳ, Аллоҳ умр берса ҳеч бўлмаса бешта етим қиз боқиб олиб, уларни чиройли тарбиялаб яхши жойларга узатмоқчиман. Меҳрга тўйсин, бахтли бўлсин дейман. Дунёдаги ҳамма аёллар бахтли бўлсин дейман.

✍️ ШУҲРАТ ҚАЮМОВ rahimahulloh


📚@kitobxonuz

Internet dan olindi
​​📝 "ОТАМ"

Ўсмирлик йилларим эди. Нима бўлди-ю, бир куни ногахон ножўя сўз туфайли отамнинг дилини ранжитиб қўйдим. Бир оздан сўнг уйимга келдим, қилган айбимни ўйлаб, кўзларимга ёруғ дунё тор бўлиб кетди. Энди қандай қилиб отамдан кечирим сўраш йўлини излай бошладим. Отам уйимиз олдидаги йўл бўйига мевали дарахт ўткизаётган эди. Мен ўзимни гўё отамга қарашаётган тутиб, ёнида куймалана бошладим. Аммо отам менинг келганимни сезмагандай ўз иши билан овора эди. Отам менинг келганимга парво қилмагани сайин эзилиб борардим. Ниҳоят, сукунатни бузиш мақсадида сўз бошладим:
- Ота, нега ҳамма жойга мевали дарахт экаверасиз? Шунда отам: - Болам, ноқобил фарзанддан кўра шу мевали дарахт хам яхшида, - деб жавоб берди. Отамнинг бу жавоби юрагимга ўқдек қадалганди. Нахотки, шу мевали дарахтча бўлолмаган бўлсам?... Тўғри, отам мени кечирди. Кейинчалик отамнинг имкон қадар дилини оғритмасликка ҳаракат килдим. Мана, орадан анча йиллар ўтиб кетди. Отам бу фоний дунёни тарк этиб, боқий дунёга рихлат қилди. Отам эккан ўша олма дарахтлари бугун ғарқ пишиб хосилга кирди. Гохида уйда туриб кўчадан ўтган одамларнинг "шу дарахтни экканга рахмат", деган сўзлари қулоғимга чалиниб қолади. Шунда мен ўйга толаман: Охирги марта қачон "Отангга рахмат", деган сўзни эшитдим. Баъзан кечалари уйқум қочади, кўчага чиқиб ўша дарахтни отамни қучгандай қучаман ва: "Отам авлиё экан", дейман шивирлаб...

📚@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/06 02:54:56
Back to Top
HTML Embed Code: