Telegram Web Link
Odob eng xayrli meros
Ilm olish sirlari

1. Qibla tomonga qarab dars qiling. Qibla tomonga qarab dars qilsangiz, olgin bilimingiz ziyoda va barakali bo'ladi.
2. Maqsad qo'ying. Dars qilishga yoki kitob o'qishga o'tirganingizda o'z oldingizga maqsad qo'ying. Uni yakunlamaguncha o'rningizdan turmang.
3. Chalg'ituvchi omillarni cheklang. Darsni hech kim sizni chalg'itmaydigan joyda qiling. Telefoningizni o'chirib qo'ying va bor diqqatingizni ilm olishga qarating.
4. O'tirgan xolda dars qiling. Hech qachon yotgan xolatingizda kitob o'qimang, dars qilmang. Chunki uxlab qolish extimolingiz juda yuqori.
5. 📚
@kitobxonuz ga obuna bo'ling. Bu blog sizning ilm olishga bo'lgan mehringizni yanada oshiradi. Ilm olishdagi qiyinchiliklarni yengib o'tishga yordam beradi.
ҲИКМАТ

•  Дунёнинг ғамини кўтариб олма,  чунки у Аллоҳникидир. 
•  Ризқ ғамини кўтариб олма, чунки, у ҳам Аллоҳнинг измидадир. 
•  Келажак ғамини кўтариб олма, у ҳам Аллоҳнинг буйруғи остидадир. 
•  Фақат "Аллоҳни қандай рози қиламан" деган битта ғаминг бўлсин!

📚
@kitobxonuz
#masnaviyxonlik

Ertaga bo'lib o'tadigan «Masnaviyxonlik darslari» suhbatiga marhamat

Ertaga Mavlono Jaloliddin Rumiy
hazratlarining «Masnaviyi maʼnaviy» asarlarini tushunishga va hayotimizga tatbiq etishga qaratilgan «Masnaviyxonlik darslari» suhbatining 21-darsi boʻlib oʻtadi, inshaalloh.

Marhamat, navbatdagi ilm majlisiga tashrif buyuring! 😊

🕒 11:00

📍 «Hilol Nashr» nashriyoti

@hilolnashr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл қанчалик илм ва тарбияга эга бўлса, фарзандларини ҳам шундай тарбия қила олади.

Тарбияли онадан гўзал андаза олган, одоб-ахлоқи жойида ва илмга чанқоқ фарзандлар жамиятга манфаат келтирадиган бўлиб етишади. Бундай тарбияли ва илмли жамиятнинг эса келажаги, шубҳасиз, буюкдир!

📖 Бир киши донишманддан сўрабди:
– Ҳазрат, менинг бир ўғлим ва бир қизим бор. Иккисини ўқитишга қурбим етмайди, фақат биттасини ўқитишга имконим бор. Қайси бирини ўқитай?
– Қизингни ўқит! Чунки у келажакда фарзанд тарбиялайди. Ўғлингни ўқитсанг, бир кишини ўқитган бўласан, аммо қизингни ўқитсанг, бутун бир жамият тарбия топади, – деб жавоб берибди ҳалиги улуғ зот.

📚
@kitobxonuz
💎 Келинг, бугун бир биримизга ваъда берамиз, ўтиб кетган ёмонликларни, қалбимизга озор берган инсонларни, вазиятларни умуман эсламасликка, ўйламасликка

💎 Бугун энг яхши, энг эзгу ва энг қувончли кун бўлади, сизга яхшилик қилган одамларни эсланг, улардан миннатдор бўлинг, эслолмасангиз, ота онангизни эсланг, ахир бу дунёга келтирганининг ўзи энг энг энг катта яхшилигимасми?

💎Шу бугундан ўзгача инсон бўлишга ҳаракат қилайлик.!!!




📚
@kitobxonuz
Баъзида дардлар даво бўлиши мумкин. Сен билмайсан Аллоҳ эса билгувчидир...

Кўзлар ухлади, юлдузлар ботди, сен эса ҳамон тирик ва қойимсан ! Шукр қил дилга яқиним. Ер тескари айланмайди, сувлар ортига оқмайди, шундай экан сен ҳам ўтмишингни ўйлашни бас қил!

Сўзлари асрга, фикрлари эса асрларга татийдиган замондошим, хайрли ва файзли тун тиладим сизга!
Хайрли тун.

📚
@kitobxonuz
Истиғфорнинг ҳақиқати

Аллоҳ таоло раҳмати ғазабидан устун бўлган Зотдир. Тавба эшиги то қуёш мағрибдан чиққунга қадар очиқдир. Аллоҳ таоло бандаларини У Зотга тавба қилишга ва истиғфор айтишга ундайди:

أَفَلَا يَتُوبُونَ إِلَى اللَّهِ وَيَسْتَغْفِرُونَهُ ۚ وَاللَّهُ غَفُورٌ رَحِيمٌ

«Аллоҳга тавба қилиб, Унга истиғфор айтмайдиларми?! Зотан, Аллоҳ Мағфиратли ва Раҳмли Зот-ку!»

"Моида" сураси, 74- оят

Аллоҳ таоло Қуръонда кўплаб оятларда Ўзини "Меҳрибон", "Раҳимли", "Ғаффор", "Гуноҳларни мағфират Қилувчи" деб атади. Аллоҳ бандаларини мағфират қилишни, уларнинг тавбаларини қабул қилишни яхши кўради.

Алий розияллоҳу анҳу дейди:

ما ألهم الله تعالى عبدا أن يستغفر..إلا وهو يريد أن يغفر له.

"Аллоҳ таоло қайсики бандага "истиғфор айтишни" илҳом қилган экан, демак, уни мағфират қилишни хоҳлаяпти".

Инсон борки, хато қилади. Одамзод гуноҳ ишлаши табиий. Чунки унинг табиатида гуноҳларга мойиллик бор. Шу билан бирга инсоннинг бир қанча душманлари ҳам бор, улар:

1. Нафс. Инсон нафси доим ёмонликка мойил ва ёмонликка буюради. Аллоҳ таоло Юсуф алайҳис-салом тилидан ҳикоя қилиб шундай дейди:

وَمَا أُبَرِّئُ نَفْسِي ۚ إِنَّ النَّفْسَ لَأَمَّارَةٌ بِالسُّوءِ إِلَّا مَا رَحِمَ رَبِّي ۚ إِنَّ رَبِّي غَفُورٌ رَحِيمٌ

"Мен нафсимни оқламайман. Чунки нафс — агар Парвардигоримнинг Ўзи раҳм қилмаса — албатта, ёмонликка буюргувчидир. Дарҳақиқат, Парвардигорим Мағфиратли, Меҳрибондир».

"Юсуф" сураси, 53- оят.

2. Инсон зотининг ашаддий душмани Шайтон. У инсонни ҳалокат йўлларига юришини хоҳлаб пистирмада пойлаб туради. Инсонни ёмонлик ва фаҳш ишларга буюради. Аллоҳ таоло шайтондан огоҳлантириб шундай дейди:

إِنَّ الشَّيْطَانَ لِلْإِنْسَانِ عَدُوٌّ مُبِينٌ

«Албатта, шайтон инсон учун очиқ душмандир».

"Юсуф" сураси, 5- оятидан.

Бошқа бир оятда ҳам шундай дейди:

إِنَّمَا يَأْمُرُكُمْ بِالسُّوءِ وَالْفَحْشَاءِ وَأَنْ تَقُولُوا عَلَى اللَّهِ مَا لَا تَعْلَمُونَ

«У (шайтон) сизларни фақат ёмонлик, бузуқлик ва Аллоҳ шаънида билмаган нарсаларингизни гапиришга буюради, холос».

"Бақара" сураси, 169- оят.

Яна бошқа бир оятда шундай дейди:

إِنَّ الشَّيْطَانَ لَكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا ۚ إِنَّمَا يَدْعُو حِزْبَهُ لِيَكُونُوا مِنْ أَصْحَابِ السَّعِيرِ

«Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас, уни душман тутинглар! Шак-шубҳасиз, у, ўз ҳизбини (яъни, ўзига эргашган кимсаларни) дўзах эгаларидан бўлишлари учун даъват қилур».

"Фотир" сураси, 6- оят.

3. Ҳавойи-хоҳиш. Инсон ўз ҳавойи-хоҳишига эргашиши натижасида Ҳақ йўлдан адашади. Уни ҳавоси Аллоҳнинг Йўлидан тўсади.

4. Дунё ва унинг зийнатлари. Инсонни ҳалокат сари бошлайдиган душманларидан бири бу — дунёдир. Аллоҳ таоло бир қанча оятларда дунёни мазаммат қилиб, Охиратни мақтаган. Юқорида зикр қилинган тўрт нарса — инсони гуноҳлар қилишга чақирадиган душманларидир. Бу тўртала душман билан фақат уларга қарши ҳаракат қилиш билан ва ғафлатдан юз ўгириб, тоат-ибодатда маҳкам бўлиш билан курашилинади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган Ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, агар сизлар (ҳеч ҳам) гуноҳ қилмасангизлар, Аллоҳ сизларни кетгазиб,(ўрнингизга) бошқа гуноҳ қиладиган ва Аллоҳдан мағфират сўрайдиган ва У Зот уларни кечирадиган қавмларни келтиради».

Бошқа Ҳадисда эса: «Ҳар бир одам фарзанди хатокордир. Хатокорларнинг энг яхшилари эса тавба қилувчиларидир», – деганлар.

Лекин бошқа бир масалани унутиб қўймаслик керак. Агар инсон қуруқ истиғфор айтиб, гуноҳлардан тийилмас экан, унинг истиғфори фойда бермайди. Балки унинг истиғфори ҳам истиғфорга муҳтож экан. Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ дейди:

"Гуноҳни тарк қилмасдан истиғфор айтавериш – ёлғончиларнинг тавбасидир".

Азкор китоби 481-саҳифа

Истиғфор фақат тилда бўлмай, балки қалбда бўлиши ва аъзоларда бўлиши лозим. Аввал тилни истиғфорга ўргатиб, сўнг қалбга уни жойлаб, ортидан аъзоларда унинг таъсирини кўрсатиш керак бўлади.

Аллоҳ таоло барчамизни тили ва дили билан истиғфор айтадиган ва аъзолари билан амал қиладиганлардан қилсин.

@KitobxonUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Диққат❗️ КИТОБХОНЛИК лойиҳамизда янги ўқиладиган китоб ва совринларни эьлон қиламиз 🕊🖇
#10_ТА_ўринга_КИТОБ_берилади. #Ғолиб_Тест_орқали_аниқланади.
🕊📚 ИЛМ-ЖАННАТГА БОРАР ЙЎЛЛАРИНИНГ ЭНГ ЯҚИНИДИР 📚 деб номланган КИТОБХОНЛИК лойиҳамизни
Аллоҳ таолонинг фазли-карами раҳмати билан бошладик Алҳамдулиллаҳ

❗️
@Kitobxonuz  каналимизда.
❗️
@Kitobxonuz1 гуруҳимизда.

📌ЛОЙИҲАМИЗ МАҚСАДИ: Халқимизнинг диний ва дунёвий илмини ривожлантириш. Икки дунё саодати учун китобларни ўқиб, ИЛМУ-ЗИЁ олиб келажакда ўзлари, фарзандлари ва атрофидагиларга ИЛМ нурини улашиб унинг ҳаққини адо этиб юксалишлари учундир.

📌ЎҚИЛАДИГАН КИТОБЛАР:📚 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг китоблари тартиби билан ўқилади.
🕊39-Ўқиладиган китобимиз:  Шайх Ҳазратларининг

#HADIS_VA_HAYOT #6_JUZ #NAMOZ китоби бўлади.

🟢
КИТОБНИ «Hilol eBook»да ЭЛЕКТРОННИ ЎҚИШ УЧУН ВИДЕО ҚЎЛЛАНМА.
🕊02.07.2024⌛️20.07.2024 📚
18 кун китобни ўқиш муддати. ИншаАллоҳ Аллоҳ қодир қилганича давомли ўтказилади  дуоларингизда эслаб туринг 🤲😇

🎁📚МУКОФОТ: 📚🎁 1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-ўринларга
#Шайх_Ҳазратларини_исталган #1дона_китоблари берилади.

‼️ЛОЙИҲАМИЗ ШАРТЛАРИ:
❗️1-Лойиҳада қатнашиш учун шу лойиҳани камида 10-15та яқинлари ёки 2та гуруҳга тарқатади ва скриншот
@Mirzohid_Nobel га юбориш.
🕊🕊2-Ҳар 10/20 кунда 1та китоб ўқиб тугатилади.
🕊🕊 3-Китоб юзасидан админ айтади 5та тест савол ва жавоб тузиб юборилади.

📌ҒОЛИБНИ АНИҚЛАШ:  Лойиҳанинг 20/21-куни барча иштирокчилар саволларини йиғиб
@Kitobxonuz   каналида савол жавоб натижасида 10та ғолиб аниқланади.

✍️
@Mirzohid_Nobel Лойиҳа ташкилотчиси.
Азизлар бу лойиҳамиз холис Аллоҳ таолонинг ризолиги учундир. Имкон бўлса лойиҳада ўз ҳиссасини қўшаётганларни дуоларизда эслаб туринг. 👳‍♂️🧕Умматга Илм-Зиё нурини📕 тарқатишда сизларнинг дуоларингизга муҳтожмиз🤲😇
@Kitobxonuz каналида.
🕊Диққат❗️ КИТОБХОНЛИК лойиҳамизда янги ўқиладиган китоб ва совринларни эьлон қиламиз 🕊🖇
#10_ТА_ўринга_КИТОБ_берилади. #Ғолиб_Тест_орқали_аниқланади. 

❗️
@Kitobxonuz  каналимизда.
❗️
@Kitobxonuz1 гуруҳимизда.

🕊39-Ўқиладиган китобимиз:  Шайх Ҳазратларининг
#HADIS_VA_HAYOT #6_JUZ #NAMOZ китоби бўлади.
КИТОБНИ «Hilol eBook»да ЭЛЕКТРОННИ ЎҚИШ УЧУН ВИДЕО ҚЎЛЛАНМА.
🕊02.07.2024⌛️20.07.2024 📚
18 кун китобни ўқиш муддати.

🎁📚МУКОФОТ: 📚🎁 1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-ўринларга
#
Шайх_Ҳазратларини_исталган #1дона_китоблари берилади.
Тўлиқ маълумот учун босинг

😇
@Kitobxonuz каналида.
🕊 Ilm-Ziyo 📚 pinned «Диққат❗️ КИТОБХОНЛИК лойиҳамизда янги ўқиладиган китоб ва совринларни эьлон қиламиз 🕊🖇 #10_ТА_ўринга_КИТОБ_берилади. #Ғолиб_Тест_орқали_аниқланади. 🕊📚 ИЛМ-ЖАННАТГА БОРАР ЙЎЛЛАРИНИНГ ЭНГ ЯҚИНИДИР 📚 деб номланган КИТОБХОНЛИК лойиҳамизни Аллоҳ таолонинг фазли…»
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh. Azizlar nima deb o'ylaysiz sizningcha hozirgi kunda eng (Trendda) bo'lgan qiziqib o'qilayotgan manfaatli kitoblar qaysilar.... #comment @KitobxonUz
2024/11/20 01:38:37
Back to Top
HTML Embed Code: