Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

📆 Бугун душанба:
— 3 июнь, 2024.
— 26 зулқаъда, 1445.


Аллоҳ таоло бугунги кунимизни барчамиз учун хайрли ва баракали қилсин!

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси.

📚
@kitobxonuz
Hasan Basriy rohimahulloh dedilar:

"Alloh bandadan yuz o'girganini belgisi, foydasiz narsa bilan mashg'ul qilib qo'yishidur".
Alloh taolo barchamizga xayrli umr bersin.

📚
@kitobxonuz
Forwarded from 🕊 Ilm-Ziyo 📚
🕊Диққат❗️ КИТОБХОНЛИК лойиҳамизда янги ўқиладиган китоб ва совринларни эьлон қиламиз 🕊🖇
#10_ТА_ўринга_КИТОБ_берилади. #Ғолиб_Тест_орқали_аниқланади. 

❗️
@Kitobxonuz  каналимизда.
❗️
@Kitobxonuz1 гуруҳимизда.

🕊37-Ўқиладиган китобимиз:  Шайх Ҳазратларининг
#HADIS_VA_HAYOT #4_JUZ #POKLIK  китоби бўлади.
КИТОБНИ «Hilol eBook»да ЭЛЕКТРОННИ ЎҚИШ УЧУН ВИДЕО ҚЎЛЛАНМА.
🕊16.05.2024⌛️5.06.2024 📚
20 кун китобни ўқиш муддати.

🎁📚МУКОФОТ: 📚🎁 1-2-3-4-5-6-7-8-9-10-ўринларга
#
Шайх_Ҳазратларини_исталган #1дона_китоблари берилади.
Тўлиқ маълумот учун босинг.


😇
@Kitobxonuz каналида.
Forwarded from 🕊 Ilm-Ziyo 📚
🕊 Ilm-Ziyo 📚
🕊Диққат❗️ КИТОБХОНЛИК лойиҳамизда янги ўқиладиган китоб ва совринларни эьлон қиламиз 🕊🖇 #10_ТА_ўринга_КИТОБ_берилади. #Ғолиб_Тест_орқали_аниқланади.  ❗️@Kitobxonuz  каналимизда. ❗️@Kitobxonuz1 гуруҳимизда. 🕊37-Ўқиладиган китобимиз:  Шайх Ҳазратларининг…
📌📌ЛОЙИҲАМИЗ ШАРТЛАРИ:
🕊🕊1-Лойиҳада қатнашиш учун шу лойиҳани камида 10-15та яқинлари ёки 2та гуруҳга тарқатади ва скриншот
@Mirzohid_Nobel га юбориш. Азизлар ушбу шарт бажарилмаса 10 таликка кирсангиз ҳам бекор қилиниб навбатдаги (Postni ulashgan).11.12... ғолибга берилади.
@KitobxonUz
•Агар сени ибодатнинг ҳаловатини топиш ва унинг энг чўққисига етиш хурсанд қилса, у ҳолда ўзинг ва дунё шаҳватлари ўртасига темирдан девор қилиб ол.

©Абдуллоҳ ар-Розий роҳимаҳуллоҳ.


📚
@kitobxonuz
Adabiyot yaxshi narsa-da, Varenka, chuqur narsa! Adabiyot - bu suvrat, yaʼni suvrat va oynaga oʻxshagan bir narsa; ehtirosli gaplar, nozik tanqidlar, pand-nasihatlar, hujjatlar - hammasi bor unda.
Shunaqasi ham boʻladiki, yashab yuribsan, ammo shundoq biqiningda kitob borligini, unda butun hayoting koʻrga hassaday qilib koʻrsatib qoʻyilganini bilmaysan
.

©️Dostoyevskiy (
Kambagʻallar) kitobidan

📚
@kitobxonuz
Hech narsa unutilmaydi, shunchaki ko‘nikasiz!!!

📚
@kitobxonuz
#ибрат

• Ҳамма муваффақиятингни кўради, лекин бу йўлни босиб ўтишдаги машаққатларингни кўрмайди.
• Билмаганлар “У бирданига муваффақиятга эришди” дейишади, бироқ натижагача бўлган узун йўлга ҳеч ким эътибор қилмайди.
• Омад ҳаммага келади. Фақатгина омадга тайёрларгина муваффақиятга эришишади. Омадга тайёр бўлиш учун эса меҳнат қилиш керак.
• Бир куни омадинг келиб, лотореядан катта пул мукофотини ютиб оларсан, лекин ундан қандай фойдаланишга тайёр бўлмасанг, эртага яна эски ҳолингга қайтасан. Мана буни омадга тайёр туриш дейишади.
• Мен сенга ақллилик қилмоқчи эмасман. Шунчаки маслаҳатим: ҳеч қандай тасодифларга ишонма. Бир четда ётволиб, ҳаётинг ўзгаришини кутиб ўтирма.
• Сув қанчалик тоза бўлмасин бир жойда туриб қолса, ифлос бўлиб кетади. Қачонки ҳаракатда бўлар экан, покланиб туради.
• Кимдир ҳаётингни яхшилашини кутиб турган бўлсанг, ўша инсон фақатгина ўзинг бўласан.

✍️ Девонайи Ҳақгўй

📚
@kitobxonuz
#masnaviyxonlik

Ertaga bo'lib o'tadigan «Masnaviyxonlik darslari» suhbatiga marhamat

Mavlono Jaloliddin Rumiy
hazratlarining «Masnaviyi maʼnaviy» asarlarini tushunishga va hayotimizga tatbiq etishga qaratilgan «Masnaviyxonlik darslari» suhbatining 20-darsi ertaga boʻlib oʻtadi, inshaalloh.

Suhbatga kitob tarjimoni, ustoz Rustamjon domla Rahmatullohzoda tashrif buyuradilar, inshaalloh.

Marhamat, navbatdagi ilm majlisiga tashrif buyuring! 😊

📆 4-iyun, 14:00

📍 «Hilol Nashr» nashriyoti

@hilolnashr
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
А что, так можно 😁 было, что ли?!📚

📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Динингизни бевосита устозлардан тартиб асосида ўрганинг!

Ушбу видеода фазилатли шайх Муҳаммад Аввома ҳазратларининг Қуръони Карим ва ҳадисларнинг ҳаётимиздаги ўрни, илмий асосда тақдим этган баёнлари, илм аҳлларига муҳим бўлган тавсиялари, мусулмонлар оммаси учун насиҳатлари берилган.

📚
@kitobxonuz
#РОББИНГ КУЗАТИБ ТУРГУВЧИДИР

Аб Жаъфар Мансур Молик ибн Анас ва Ибн Товус раҳимаҳумаллоҳни чорлади. Улар келишганда Абу Жаъфар қават-қават кўрпа устида ўтирган эди. Олдида чарм тўшама тўшалган кунда. Кунда олдида жаллод. Қўлида шамшир. Жазолашга тайёр турибди. Абу Жаъфар меҳмонларни ўтиришга имо қилди. Сўнг узоқ вақт сукут сақлаб турди. Кейин Ибн Товусга юзланди:
– Менга отангдан эшитганларингни айтиб бер.
– Мен отамдан эшитганман, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Дарҳақиқат, қиёмат кунида одамларнинг энг қаттиқ азоб тортгувчиси шу кишиким, Аллоҳ уни Ўз ҳукмига шерик қилади ва унга адолати учун шафқатсизликни киритиб қўяди”, деганлар.
Молик айтади: “Мен унинг қонига беланиб қолмай деб, дарҳол кийимим билан ўзимни тўсиб олдим”.
Абу Жаъфар яна унга юзланди:
– Эй Товуснинг ўғли! Насиҳат қил!
– Хўп. Аллоҳ таолонинг ушбу Каломини эшитмаганмисан: «Сен Раббинг Одга қандай (муомала) қилганинни билмадингми? Баланд устунли “Ирам”га. Унинг мисли бошқа диёрларда халқ қилинмаганга. Ва водийда харсанг тошларни кесган Самудга. (Раббинг нима қилганини билмадингми?). Ва кўп аскарлари бор Фиръавнга. (Раббинг нима қилганини билмадингми?) Улар турли ўлкаларда туғёнга кетган эдилар. Улар у (ўлка)ларда бузғунчиликни кўпайтирдилар. Бас, Раббинг уларнинг бошига турли азобларни қуйди. Албатта, Раббинг кузатиб турувчидир» (Фажр сураси, 6–14-оятлар).
Молик айтади: “Мен унинг қонига беланиб қолмай деб, яна кийим билан ўзимни тўсиб олдим”.
Мансур анча вақт жим туриб қолди. Кейин:
– Эй Товуснинг ўғли! Менга қаламни бер, – деди.
Ибн Товус қаламни қўлига олиб, Абу Жаъфарга узатмасдан ушлаб тураверди.
– Нега бермаяпсан менга?
– Бу қаламда маъсиятларни ёзсанг, сенга шерик бўлиб қолмай деб қўрқяпман.
Бу сўзларни эшитган халифа ниҳоят уларни ҳайдашга тушди:
– Туринглар, менинг олдимдан!!!
Ибн Товус эса хотиржамлик билан:
– Биз ўзи шуни хоҳлаган эдик, – деб ўринларидан туриб кетишди.
Молик айтади: “Шундан сўнг мен ибн Товуснинг фазилатларига шоҳид бўлавердим”.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётидан лавҳалар” китобидан.

📚
@kitobxonuz
Банда бошини ёстиққа қўйганда Аллоҳни зикр қилаётиб ухлаб қолса, то уйғонгунича унга зокир деб ёзилади.

Убайдуллоҳ ибн Умайр

Аллоҳга омонатсизлар!

Тунингиз осуда ўтсин яҳшилар.


📚
@kitobxonuz
Таҳорат олиб ётишнинг 6 фазилати.

1. Таҳоратли ҳолда ётган банданинг ҳақига фаришталар дуо қилади.

2. Таҳоратда ётган банданинг дуоси мақбул бўлади.

3. Қиёмат кунида ҳам таҳоратли ҳолида тирилади.

4. Таҳоратда ётиш ёмон тушлар кўришдан сақлайди.

5. Таҳоратда ётиш тунни ибодат билан ўтказганнинг савобига ноил этади.

6. Таҳоратда ётган банданинг руҳи Аллоҳ таолонинг Арши олдида сажда қилади.



📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/30 04:18:30
Back to Top
HTML Embed Code: