Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kimlar saxovatli boʻla oladi?

P:S; Yaqinlaringizga ham ulashing!

@KitobxonUz
Ибн Аби Ҳотим ривоят қилишларича, бир аъробий (сахролик араб) келиб:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Роббимиз яқинми муножот қилсак ёки узоқми нидо қилсак?!» деганида, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом сукут сақлаб туриб қолганлар. Шунда Аллоҳ таоло: «Агар бандаларим сендан Мени сўрасалар», оятини нозил қилган экан.
Бу оятда Аллоҳ таоло Ўз бандаларига яқин эканлигини баён қилмоқда. Ҳадис имомлари Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадиси шарифда ҳам шу маъно бор. У киши айтадиларки, «Пайғамбар алайҳиссолату вассалом билан ғазотда эдик. Тепаликка чиксак ҳам, пастликка тушсак ҳам, баланд овоз билан такбир айтиб борар эдик. У зот бизга яқинлашиб келдиларда:
«Эй одамлар, ўзингизга раҳм қилинг. Сиз карга ёки ғойибга дуо қилаётганингиз йўқ, балки эшитувчи, кўрувчи Зотга дуо қиляпсиз. Сиз дуо қилаётган зот сизга минган уловингизнинг бўйнидан ҳам яқин», - дедилар».

📚
@kitobxonuz
Руҳнинг ҳам қулоқлари бор.

У ақл эшитмаган ва идрок этмаган нарсаларни эшитиш имконини беради.


📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#КУТУБХОНАЧИЛАРГА

Китобхонлар иззат топмоқда,
Улуғланиб замон мавжида.
Титраяпти негадир қўлим,
Толдимикан қарсак авжида.

Машхур кутубхоналар донғи
Замонларни тешиб ўтган ўқ.
Аммо бирор қадим манбада
Хамкасбимиз ҳақида сўз йўқ.

Минглаб китоб қўлёзмаларни
Асраганми етиб бардоши.
Номи нима, нишони нима?
Неча чақа бўлган маоши?

Мартабасиз, унвонсиз балки
Кун кечирган хокисор, яккаш.
Ҳафа бўлманг ҳамкасбим бизга
Бобомерос эсланмай яшаш.

Азал-абад бўлганмиз шундай
Кўнгли, кўзи ҳамиша тўқмиз.
Замонавий муҳим касбларнинг
Рўйҳатида ҳаттоки йўқмиз.

Кўнгил сўраб, ҳазиллар билан
Ардоқлаймиз бир биримизни.
Ҳаммаси зўр бўлар, тушига
Кирсак агар вазиримизни.

Вазифамиз китоб улашиб,
Дилга зиё чўғин соламиз.
Китоб сўзи билан тоабад
Кўринмасдан мангу қоламиз.

P:S..........
ШАҲНОЗА РЎЗИЕВА
"Бахт излаган одамлар" китобидан.

📚
@kitobxonuz
#nima deb #öylaysiz 😁 kitob surayaptimi?
#KITOBGA #PUL #SÖRAYAPTIMI 📚

📚
@KITOBXONUZ
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Йиллар давомида, балки асрлар давомида бизга сингдирилган ёлғон тушунчалар бизни бошқариб келаётганини ўзимиз ҳам англамаймиз ва буни “тўғри” деб яшаймиз.

Ҳозирги яшаётган ҳаётимиз ўзимизга ёқмаса буни деб ота-онамизни айблашимиз тўғрими?
Балки жавобгарликни қўлимизга олиб, ўзимиз орзу қилган ҳаётни қуриш вақти келгандир. Ҳеч ким ҳаётингизни ўзгартириб бермайди. Уларда бундай куч йўқ.

“Albatta, то бир қавм ўзларини ўзгартирмагунча, Аллоҳ уларнинг ҳолини ўзгартирмас.” ( Раъд сураси 11-оят)


📚
@kitobxonuz
#танқид

Хотинини иштонсиз кўчага олиб чиқиб, хотинига қараган "дўсти"га ташланган эрларни тушунмайман.

Хотини тўйларда чиройлироқ ўйнаши учун ёки қизини орзуси "Тановор"га рақс тушиш бўлгани учун маҳрамларини рақс тўгарагига берганларни тушунмайман.

Очиқ-сочиқ кийинган артистларни чақириб, ундан таълим-тарбия ҳақида интервью олаётган журналистни тушунмайман.

Мажлисларда миллийлик, манавият, келажак деб нутқ сўзлаб, қизлари кўчама-кўча, қўлма-қўл бўлиб юрган амакиларни тушунмайман.

Хотини билан қандай қўшилганини мақтаниб, оғзидан "бол" томадиган ҳўкизларни умуман тушунмайман.

Жуфти ҳалолининг бошига рўмол ташлаб қўя олмаётган биродарим, сизни тушунмайман.

Хотинини хорижга чиқарвориб, эри хорижга кетган хотинлар билан ўйнашиб юрганларни тушунмайман.

©️ Абдуқодир Набиев

#Shaxsiyga kelgan xabarlarga bugun vaqt ajratdim......😑
#BU #XABAR e'tiborimni tortdi.......

#obunachimizdan

📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жуда чиройли қўшиқ.

➡️ Яқинларга ҳам улашинг.

📚
@kitobxonuz
Охир замон!?

Шундай замон келадики, унда хушуълик йўқолади.
Шундай замон келадики, унда тасодифий ўлимлар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда зилзилалар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда мусулмон билмаган одами билан саломлашмай қўяди.
Шундай замон келадики, унда қотилликлар кўпаяди.
Шундай замон келадики, унда одамлар маъсиятли ишлари билан мақтанадилар..

Саҳобалар сўрадилар:"қачон ё Расулуллоҳ?" "Бу ҳодисалар охир замонда содир бўлади"дедилар.

Агарда содир бўлган бўлса, унда қиёмат соатини кутаверинг. Бу ҳудди бизнинг замонимиз!

Ажиб кунлар

- Ота-оналар фарзандларининг кийимлари ва таомларининг ғамини еб, ахлоқий қадриятларини сингдиришни унутяптилар.
- Ишчилар маошлари камлиги туфайли ишлашни хоҳламаяптилар. Аслида эса ризқни Аллоҳ таоло бераётганини унутганлар.
- Йигит ва қизлар бутун кундаги вақтларини сайр билан ўтказадилар. Бозорларда юриб чарчамайдилар. Кейин бир ракъат намоз ўқишга келганда эса ҳолдан тойиб қоладилар.
- Йигит ва қизлар мусиқаларни севиб тинглайдилар, Қуръонни тинглаганларида эса юраклари сиқилиб кетади. Ҳалол билан ҳаром чиқишмаслигини билмайдиларда.
- Нафсимиз суйган нарсалар учун минг-минглаб пулларимизни аямай сарфлаймиз. Садақа қилишга келсак ҳамёнимиздаги керакмас чақаларни чиқариб берамиз.
- Ишимизга кеч қолишдан қўрқиб, соатларимиз бонгини бураб қўямиз. Бомдод маҳал Аллоҳ билан дийдорлашадиган вақтимизни эса қўрқмасдан ўтказиб юбораверамиз.
- Эркаклар аҳли аёлларининг гўзалликларини бошқаларга ошкор этиб олиб юрадилар. Рашк ҳам қилмайдилар. Гап сўзларига қараганда улар жуда ҳам маданиятли, эркин ва маърифатли инсонлар замонида яшаяпти.

Аллоҳ ҳолимизни
Isloh qilsin!!!
😑😑😑😑😑

📚
@kitobxonuz
#HADIS_VA_HAYOT. #3_JUZ #Niyyat_Ixlos_va_Ilm kitobi g'oliblarini yutuqlari yetkazilmoqda.
2024/09/29 04:25:10
Back to Top
HTML Embed Code: