Telegram Web Link
📚ЎҚИШ

Нeга ўқимаймиз?
Нeга ўқишга бeрилиб кeтмаймиз?
Нeга энди китоб ўқиш бутун бир жамият ёппасига ғарқ бўладиган маданиятга айланмайди?
Нeга энди жамоат транспортларида ёппасига китоб ўқиётган кишиларни учратмаймиз?

   Мeн ҳақиқатни сeвганим учун ўқийман...
   Мутлоқ ҳақиқатни...
   Аслида бу ҳақиқат амри муҳол. Аммо билишнинг лаззати мeни ҳақиқатни доимо қидиришга ундайди. Буни эса китоб ўқишдан бошқасидан топа олмайсиз!

✍️Абдулқодир Самарқандий


📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мана хақиқий тақво қандай бўлади)

Агар барча аёллар очиқ-сочиқ юрсаларда эркаклар кўзларини тийишга масъулдирлар❗️
Худди шундай аёллар хам❗️

📚
@kitobxonuz

#Reaksiya #please
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"...Авваллари имом билан масжид қавми орасида шартномалар тузилган. Имом қавмнинг диний хизматини қилади. Қавм имом ва унинг оиласини турар жой, озиқ-овқат ва бошқа эҳтиёжларини таъминлайди. Ҳатто ўтинни ёриб беради ва ҳоказолар. Ҳозир эса, бир кунлик харажатни қоплайдиган маблағни ойлик дейилмоқда ва имом еб кетди, деб жар солинмоқда.
Ўтган даврларда халқимиз ўзи емай уламоларга едирган, ўзи киймай уламоларга кийдирган, ўз ҳаётини хавфга солиб уламоларни ҳимоя қилган.
Бугунги кунга келиб, баъзи одамлар олимларни, имомларни мазаммат қилишга ўтдилар. Уларга нисбатан нолойиқ муомала ва тухматлар қилишга ўтдилар. Бу ишда улар номусулмонлардан ўрнак олишаётган бўлсалар, ажаб эмас”

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, роҳимаҳуллоҳ

📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#As-Solatu Xoyru minan-navm...

| Namoz uyqudan afzaldir.

📚
@kitobxonuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

       🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!🕊
   
🤲🏻🕌Аллоҳим барчамизга: ~
Бомдод намози ила бошланиб, таҳажжуд намози ила тугайдиган кунларни насиб этсин!

🤲🏻🕋Бисмиллаҳ ила бошланиб, 
Алҳамдулиллаҳ ила якунланадиган, дунё ва охиратимизни саодатга боғлайдиган хайрли амалларни насиб этсин!!

🤲🏻АЛЛОҲИМ!
Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қил!

🤲🏻🕌Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!


📚
@kitobxonuz
​​#КУН_ТАВСИЯСИ

Ён дафтарингизги ёзиб қўйинг ва амал қилинг

Вақт ҳар бир кишига ўлчаб берилган, у битмас-туганмас хазина эмас.

Сиз истеъдодлисиз, лекин қобилиятингизга ортиқча баҳо беришса, ишониб қолманг.

Катталар уйқусизлик касаллигига чалинганлари учун эмас, балки иши униб, барака топганлари учун эрта турадилар. Сиз ҳам синаб кўринг.

Cизга қўнғироқ қилишса, албатта жавоб беринг!

Ишга энг олдин келиб, энг кейин кетадиган ходим сиз бўлинг.

Вазифангизга доир кўрсатмани кутиб ўтирмасдан ишга киришинг.

Ўз хатоларингиз учун жавобгарликдан қочманг.

Сизга берилган ўринли жазо фойдадан холи бўлмайди.

Бир жойга қўним топмасдан, ҳар йили ишингизни янгиласангиз, ҳеч қачон “ўсмайсиз”.

Ишхонада қулай шарт-шароит эмас, балки сиз билан бирга ишлайдиган одамлар кўпроқ аҳамиятга эга.

Ўйлаб кўринг: бугунги фаолиятингиз эртанги муваффақиятингизга пойдевор бўляптими?

Гапни ўз эгасига айтинг, орқаворотдан гапириш обрў келтирмайди.

Замонавий технологиялар бўйича билимингизни муттасил ошириб боринг.

Ижтимоий тармоқларда сиз дўст тутинаётган кишиларнинг сони эмас, ким экани кўпроқ муҳим.

Сиздан кўра тажрибалироқ учта маслаҳатгўйингиз бўлсин.

Муҳим масала бўйича қарор қабул қилаётганингизда ўзингиздан “Мен ҳурмат ва ҳавас қиладиган фалончи шундай вазиятда қандай йўл тутган бўлар эди?” деб сўраб кўринг.

Китобни кўпроқ ўқиш, ижтимоий тармоқлардан камроқ фойдаланиш керак.

Даромадингизга нисбатан 25 фоиз камроқ харажат қилинг.

Шаънингиз ҳар нарсадан улуғ, унга доғ туширмасликка ҳаракат қилинг.

Сизга ҳар қанча зерикарли туюлмасин, катта авлод вакилларининг ўгитини эшитишга вақт ва toqat toping!!!

📚
@kitobxonuz
«Ilm uch tomondan kiradi. Quloqdan eshitish bilan, ko‘zdan o‘qish bilan va qo‘ldan yozish bilan»

📚«Hadis va hayot» 3-juz. Niyat, ixlos, ilm kitobidan

#Obunachimizdan
@Kitobxonuz
📚 Билимлар мусобақасига тайёрмисиз?

📣📣📣 Бош-ла-дик!!!

1️⃣ Аллоҳ таоло мусулмонларнинг қибласини қачон ва қай тарафга ўзгартирди?

2️⃣ Уҳуд ғазоти қачон бўлган?

3️⃣ Уҳуд жанггида тоққа нечта камончи саҳобалар қўриқчи қилинган эди? Уларнинг раҳбари ким бўлган?

4️⃣ Мадинада қайси яҳудий қабилалар яшар эдилар?

5️⃣ Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг устларига катта харсанг тошни ташлаб ўлдирмоқчи бўлган яҳудийлар қабиласини айтинг.

📚
@kitobxonuz
#ибрат

— Бугун вақт бўлмайди;
— эртага куч бўлмайди;
— индинга балки ўзимиз бўлмасмиз...

• Ҳеч нарсани эртага қолдирманг.
• Ҳозирдан баҳтли яшашга ҳаракат қилинг!
• Орзу қилинг, мақсад қўйинг ва унга эришиш учун қатият билан меҳнат қилинг.

📚
@kitobxonuz
#ибрат

— Рухсатингиз билан, шайхим, саволим бор эди.
— Беравер.
— Онам меникида оилам билан турадилар.
— Саволингни бер!
— Онам меникида оилам билан турадилар..
— Саволингни бер, дедим!
— Шайх, мен савол учун икки марта гап бошладим, сиз гапимни бўлиб яна савол сўраяпсиз?
— Сен оиланг билан онангнинг уйида турибсан! Онанг эмас! Энди саволингни бер!
— Бўлди, шайх, тушундим....

📚
@kitobxonuz
📚Minglab kitoblar haqida tasavvuringiz qisqa jumlalarda mujassamlanadi.

✍️ Buyuk jumlalarni ulashuvchi kanalga obuna bo‘ling:

— Fikrlar
— Tahlillar
— Iqtiboslar
— Eng sara badiiy asarlar
— Qiziqarli viktorina savollar

👉 Vaqtini tejovchi insonlar uchun:
👉A’zo bo‘ling va rivojlaning!

📚
@kitobxonuz
#As-Solatu Xoyru minan-navm...

| Namoz uyqudan afzaldir.

📚
@kitobxonuz
Меҳнат-машаққатлардан кейин қанчалар ажр-мукофотларга ғарқ бўлишимизни билсак эди, кушойишнинг тезроқ келишини орзу қилмаган бўлар эдик.
«Мусибат етганда: «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деган сабрлиларга хушхабар бер!» (Бақара сураси, 155–156-оятлар).

📚
@kitobxonuz
2024/09/29 12:31:36
Back to Top
HTML Embed Code: