Telegram Web Link
#Kitobxonlarimizdan...
👳‍♂Abdukarim Majidov
🕊📚 ИЛМ-ЖАННАТГА БОРАР ЙЎЛЛАРИНИНГ ЭНГ ЯҚИНИДИР 📚" deb nomlanga Kitobxonlik loyihamizdan yutgan kitoblari.
https://www.tg-me.com/Kitobxonuz/8062
Forwarded from Abdukarim🎩
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh! Men kutgan «Oltin Silsila» keldi. Alloh rozi bo‘lsin siz va shu loyihaga hissa qo‘shganlardan!
🕊 Ilm-Ziyo 📚
Photo
Eng faol kitobxonlardan.📚📚📚📚📚🤲😇
#Қирқ бешинчи гуноҳ

Аёл ойна олдига келди. Ўзига ҳафсала билан оро берди. «Чиройлиман, манаман деганни ақлдан оздираман,» ўйлади ўзича ва қип-қизил лабларини чўччайтириб ўзини ўзи расмга олди. Кейин сап-сариқ сочларига зеб бериб, уларни ҳудди тийиқсиз туйғуларидек елкаси узра ёйиб юборди. Энди бемалол учрашувга борса бўлаверади. У уч жуфт мўлтираб турган нигоҳларга эътибор бермай, уларнинг устидан қулфлади. Эри мусофирликда, узоқ элларда тирикчилик деб юргани ҳам унинг виждонини уйғотолмади. Аёл соллана юриб катта кўчага чиқиб, ноз билан улов тўхтатмоққа чоғланди. Қоп-қора зулукдай машина ёнига чийиллаб тўхтаганида қошини чимириб қўйди. Манзилни айтди. Аммо ярим йўлга борганда, машина умуман бошқа томонга кета бошлади. Аёл: «Мени қаерга олиб кетяпсиз, тўхтатинг машинани,»- деб бақирди. Аммо ҳайдовчи ишшайганча унга бир қараб қўйди-ю, машинани қушдек учирди. Машина йўл четидаги тўсиққа урилганида йўловчи ҳам, ҳайдовчи ҳам жонсиз ётар, қандайдир йўл билан ишлаб кетган радиодан эса:«Қирқ бешинчи гуноҳи кабиралардан бири ўзини кўз-кўз қилиб юрадиган аёллардир,» деган сўзлар
eshitildi.....

📚
@kitobxonuz
❗️❗️Kimda imkoniyat bor, kim ehson qilmoqchi... Saodat asri qissaari kitobini
🕊 Ilm-Ziyo 📚
❗️❗️Kimda imkoniyat bor, kim ehson qilmoqchi... Saodat asri qissaari kitobini
Kitob olib beradigan kishi topildi. Qani himmat qilsalar kioblari yetib borsa bilamiz azizlar.
​​МЕҲМОН ВА ДУО - ИЛОҲИЙ БАРАКА

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳаётларининг ҳар бир лаҳзаси ҳикмат ва ибрат билан тўлиб-тошган хазиналардан иборатдир.

Мисол учун, қуйидаги қисқагина қиссанинг ўзидан қанча-қанча фойдалар олишимиз мумкин.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят.

Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга меҳмон келган пайт барча аёлларидан «уйда бирон таом борми» деб сўрадилар, бироқ биронталарининг ҳужраларида ҳеч қандай таом йўқ эди.

Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам қуйидаги дуони ўқидилар:

«اَللَّهمَّ إنِّي أسْأَلُكَ مِن فَضْلِكَ وَرَحْمَتِكَ ؛ فإنَّهُ لاَ يَمْلِكُهُا إلَّا أنتَ»

«Эй Аллоҳ, Сен фазлинг ва марҳаматингдан ато этишингни сўрайман, зеро унга Ўзингдан бошқа ҳеч ким эгалик қилолмайди».


Дуони ўқиб бўлишлари биланоқ оловда (худди кабобга ўхшатиб) пиширилган бир қўй ҳадя-совға қилинди.

Уни кўриб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дедилар:

«Мана бу Аллоҳнинг фазли-карамидандир. Биз, У Зотнинг марҳаматини ҳам кутмоқдамиз».

(Ҳайсамий «Мажмауз-завоид»да: 10/162, Абу Нуайм «Ҳилятул-авлиё» (Авлиёлар зийнати)да: 7/280 саҳиҳ санад билан ривоят қилишган)

•┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈•
@KitobxonUz
Али розияллоҳу анҳу айтдилар:
“1. Илм – меросларнинг яхшиси.
2. Одоб – касбларнинг яхшиси.
3. Тақво – тўпланадиган нарсаларнинг яхшиси.
4. Ибодат – буюмларнинг яхшиси.
5. Солиҳ амал – йўлбошчиларнинг яхшиси.
6. Яхши хулк – яқинларинг яхшиси.
7. Ҳалимлик – вазирларнинг яхшиси.
8. Қаноат – бойликларнинг яхшиси.
9. Тавфиқ – ёрдамларнинг яхшиси.
10. Ўлим – одоб берувчиларнинг яхшиси”.

📚
@kitobxonuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳикмат
Бахтсизлик келиб чиқиш ўринлари бештадир:

1. Намоздан ташлаб қўйиш, узоқлашиш.
2. Ота онага итоатсизлик, бўйсунмаслик.
3. Қуръондан йироқлашиш. (унинг тиловатини ташлаб қўйиш).
4. Ёмон кимсалар билан ҳамсуҳбат бўлиш, дўстлашиш.
5. Қазои қадардан норозилик, кўнмаслик.

📚
@kitobxonuz
🕊 Ilm-Ziyo 📚
❗️❗️Kimda imkoniyat bor, kim ehson qilmoqchi... Saodat asri qissaari kitobini
Himmat qilganlardan Alloh rozi bo'lsin man o'rtadagi vositachi bo'ldim.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#XOLI #XAROBDUR #ANING

​​Ижтимоий тармоқда Амир Олимхоннинг қабри акс этган ушбу суратни кўздан кечираётиб, Олимхон мақбараси олдидаги оқ мармар қабр тошидаги ёзув эътиборимни тортди. Унда қуйидаги сўзлар битилган:

"Аллоҳуммағфирли.
Оромгоҳи марҳум Имомқулбек ибн Ҳаққулбек ибн Усмонбек. Дар соли 1276 шамсий дар гузари Оқ масжид шаҳри Бухоройи Шариф чашм ба дунё кушод. Дар соли 1299 ба маъияти подшоҳи Бухоро Амир Олимхон аз ватани худ ҳижрат кардаанд. Баъд аз зуҳри чоршанбе 19-жавзо 1350-шамсий ба умри 74 солаги жаҳонро видў ва шаҳди ажалро чашид. Ва баъд аз зуҳри панжшанбе дар дили хок ба Шуҳадойи Солиҳин супурда шуд.

Қолу инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун.
Ин хоки тийра зи банди бандам жудо кунад,
Ҳар кас бар хокам нишинад бар ман дуо кунад."

Ушбу қабрда дафн этилган Имомқулибек Бухоро амирлигида турли мансабларда фаолият юритган. Удайчи, бош удайчи шу жумладан, амирнинг сўнгги хазинабони деб ҳам айнан Имомқулибек тилга олинади.

"Амир Олимхон Жума намозини шаҳардаги жомеъ масжидлардан бирида ўқир эди. Намоздан 2-3 соат олдин 40-50 нафар сипоҳ масжидни ўраб олар, жума намозига ярим соат қолганида эса, Бош удайчи Имомқулибек келиб тайёргарликни кўздан кечирар эди" , - деб айтилади тарихий манбаларда.
📚
@kitobxonuz
Биргина қабр тоши орқали бир тарихий шахснинг туғилган ва вафот этган йили, унинг ота ва бобосининг номи, ҳамда бошқа маълумотлар топилиши, тарих оламига қизиқувчиларни хурсанд қилади.

Бу суратдан яна шундай хулосага келинадики, Амир билан бирга Афғонистонга кетган бошқа амалдорлар ҳам Олимхон қабри атрофида дафн этилган ва уларнинг қабр тошларини ўрганиб, яна кўплаб маълумотларни билиб олиш мумкин.

Муҳаммаджон Атоев
———
#obunachimizdan
«Agar Muhammad payg‘ambar tirik bo‘lganida, bizning hayotiy muammolarimizni bir piyola qahva ustida hal qilib berar edi»
(Bernard Shou)

«Hadis va Hayot» 2-juz «Islom va iymon» kitobidan

@Kitobxonuz
⚡️Ҳаётда ҳам шундай: эгрилар билан ҳеч кимнинг иши йўқ, ҳамма зарба тўғриларнинг бошига тушади.

Зарбалардан чўчиманг, тўғри бўлинг!

📚
@kitobxonuz
2024/09/30 20:31:28
Back to Top
HTML Embed Code: