Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋Ғаминг давосин бандадан излама. Ўзга инсон сенинг қалбингни Яратгувчисидек билмайди.🕌
Шамс Табризий

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА
БАРАКАТУҲ🍃
Бугун 8 август,пайшанба
+41° +26°
☀️

🕊
Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг
раҳматидир! Бу раҳматга
эришганларга янги тонг
муборак!🌹

🍃Берган неъматлари,
берган ризқи учун
Аллоҳга ҳамд бўлсин!🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🍃Мавлонодан ҳикоялар🍃
Онасини ўлдирган йигит

Ғазаб отига минган ўғил онасини калтаклади, охири пичоқлаб ўлдирди.
“Ахлоқсизлигинг туфайли фарзандлик бурчингни адо этмадинг. Жоҳил ўғил, нега онангни ўлдирдинг? Сенга нима ёмонлиги тегди?” дея бир киши маломат қилди. Йигит дедики: “Онам жуда хунук ишга қўл урди. Чидай олмай ўлдирдим. Қилмишларини тупроқ яширсин”.
– Онанг жонига қасд қилгунча унинг гуноҳ ишдаги шеригини ўлдирсанг, бўлмасмиди? – яна сўради бояги киши.
– Ҳар куни биттадан одам ўлдираманми? Онамни йўқотиб, бошқаларнинг қонини тўкишдан қутулдим. Халқни сўйгандан кўра, онамни бўғизлаганим маъқулроқ! – жавоб берди йигит.
Эй Аллоҳ ошиғи! Ҳикоядаги енгилтабиат она ҳар тарафга фасод тарқатаётган нафсингнинг тимсоли. Aқлингни йиғ, бузуқ нафсингни жиловла. Чунки унинг дастидан  ҳар лаҳзада бир азиз борлиққа зарар беряпсан. Шундай кенг дунё кўзингга тор кўриниб, Ҳақ билан ҳам, халқ билан ҳам курашяпсан. Aгар нафсингга бўйсунмасанг, хархашаларига эътибор бермасанг, қилган хатоларинг учун ҳали у, ҳали бу одамдан узр сўрайверишдан халос бўласан. Aтрофингда умуман душманинг қолмайди.

Турк тилидан Сожида Халилова таржимаси

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЗАЙТУН ЁҒИНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ
🫒
– Зайтун ёғи таркибида тўйинмаган ёғ кислоталари – олеин кислотаси бор. У инсон организмидаги холестеринни парчалайди, қон томирлари деворини мустаҳкамлайди;
– кишининг умумий соғлиғини тиклайди, турли касалликларга шифо бўлади.
– зайтундаги линол кислотаси танадаги жароҳатлар тез битишига, кўз равшанлигига ёрдам беради;
– юрак касалликлари (фалаж, хуруж) олдини олади, уларни самарали даволайди;
– юракнинг ёш сақланишига сабаб бўлади, кексалар юрак фаолиятини яхшилайди;
– артерия қон томирларини эгилувчан (эластик) қилади;
– систолик, диастолик қон босимини пасайтиради;
– қондаги холестерин миқдорини камайтиради, уни меъёрида ушлаб туради;
– овқат ҳазм қилиш аъзоларига ижобий таъсир кўрсатади;
– ошқозон, ичаклар, ошқозон ости бези, жигар фаолиятини яхшилайди;
– ошқозон, ўн икки бармоқли ичакдаги яраларни тузатади;
– ични равон қилади;
– организм ёшаришига ёрдам беради;
– зайтун ёғини ҳар куни истеъмол қилиш юрак-томир тизимидаги стенокардия, инфаркт, саратон, хусусан аёллардаги кўкрак саратони, қандли диабет, семириш касалликлари хавфини камайтиради;
– зайтун ёғи инсоннинг ёш, навқирон кўринишига сабаб бўлади;
– зайтун ёғи таркибидаги моддалар қондаги заҳарли холестерин, триглицирид миқдори ошиб кетишига йўл қўймайди;
– суякни мустаҳкамлайди;
– юқори артериал қон босимини меъёрлаштиради;
– бавосир (геморрой) касаллигини даволайди;
– руҳий касалликлар олдини олади. Жумладан, тушкунликни бартараф этади. Чунки зайтун ёғи инсонни руҳан кучли, бақувват қилади;
– мия фаолиятини ривожлантиради, хотирани кучайтиради. Шунингдек, зайтун ёғи мия фаолияти билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади;
– қариликни секинлаштиради, Яратганнинг изни билан кишига узоқ умр бағишлайди;
– зайтун ёғи терига суртилса, уни чиройли қилади;
– зайтун ёғи лабга, қовоқларга суркаб турилса, лабни чиройли қилади, кўзни қувватлантиради;
– соч, тирноқ ўсишига ижобий таъсир кўрсатади;
– сочларни мустаҳкам, эгилувчан қилади (Бунинг учун зайтун ёғини истеъмол қилиш билан бирга сочларга суртиш керак);
– терини тозалайди, унинг чиройини очади;
– ўта қуруқ терини мулойим қилади;
– зайтун ёғи овозни майин қилади;
– тишни, милкни мустаҳкамлайди

“Бахтли ҳаёт сари” китобидан.

https://telegra.ph/ZAJTUN-YO%D2%92INING-SHIFOBAHSH-HUSUSIYATLARI-04-11

@Jaloliddinrumiyy🍃
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕊АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! 🌹
🕋ЖУМА айёмингиз муборак яхшилар...🕌🌙

🤲🏻Аллоҳ бизга хайриятлар ёзиб,
қалбларимизни бахтиёр қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан шодалантирсин! Шифо
изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...🌹
Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин. Омин🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🕊
Мавлонодан ҳикоялар
Илон ўғриси

Эй қатъиятсиз киши! Мол-дунё хас кабидир. Aгар томоғингга тиқилса, томчи сувни ҳам юттирмайди. Уни ҳийлакор душманга бой бердингми, демакки, ўғрини қароқчи урибди.
* * *
Илон ўйнатувчининг илонини ўмарган ўғри аҳмоқлигидан мўмай ўлжага эга  бўлдим деб қувонди. Aслида эса ўзи ўша илоннинг ўлжасига айланиб, фарёд чека-чека жони узилди. Газанданинг заҳарлашидан қутулган морбоз ўликни кўриб, таниди ва шундай деди: “Мен ўғрини топиб, илонимни қайтариб олай деб дуо қилиб ётибман, у бўлса, аллақачон заҳарланиб ўлибди. Илтижом қабул бўлишини роса хоҳладим, лекин Aллоҳга шукрки, истаганим бўлмади. Бу ўғирлик менга зарар келтирди деб ўйлабман, ваҳоланки, фойдамга экан”.
Сўровчини зиён ва ҳалокатга олиб борадиган қанча дуолар бор, аммо меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ ўз карами ва марҳамати билан уларни ижобат қилмайди.

Туркчадан Маҳфуза Шарипова таржимаси

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СУВ ИЧИШДАГИ ҲИКМАТ
💧
Агар сувни ўтириб ичсангиз, танангиздаги барча чўкинди ва сарқитларни ҳайдаб чиқаради. Бу чиқиндилар орасида буйракда тош йиғилишига сабаб бўладиганлари ҳам бор.
Агар сувни уч марта бўлиб-бўлиб ичсангиз ва ҳар бўлиб ичишда нафас олсангиз, тана ҳаводан кислород олади, бу эса жисмга инсулин беради. Инсулин – танани қандли диабетдан ҳимоя қилувчи моддадир.
Сувни тик туриб ичмаслик лозим. Бунда ҳам ҳикмат бор. Тик туриб ичилган сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқли ичакка ўтиб, у ерни шикастлаши мумкин.
Яна бир гап. Сувни ичганда, шошмай, секин ҳўплаб ичиб, салавот ва шукрона билан ичишда ҳам ҳикмат бор.
Субҳоналлоҳ! Замон тараққий этгани сари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг муборак ҳадисларида жуда кўп ҳикмат борлиги юзага чиқяпти:
"Сиздан бирортангиз ҳам тик туриб ичмасин" (Имом Муслим ривояти).

@Jaloliddinrumiyy🍃
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУҲ!!!
🌺🍃

ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!
🦋💐
Бугун 10 август +36° +27°
☀️

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹🌼Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🌷Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР

Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – адабдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Гарвард талабаларини руҳлантириш учун қандай гаплар айтилишини биласизми? Ўқинг, сизга ҳам фойдаси тегади!

🔹Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.

🔶Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади.

🔹Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий.

🔶Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш.

🔹Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?

🔶Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан.

🔹Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.

🔶Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади.

🔹Вақт учади. Ҳозирги сўлагинг эртага кўз ёши бўлади.

🔶Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан.

🔹Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир.

🔸Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал.

🔷Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.

🔸Ҳозир хатто душманларинг очларча китобларни варақламоқда.

🔷Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.

Таржимон: Акмал Хушвақов.

@Jaloliddinrumiyy🍃
“РЎЗҒОРИМГА БАРАКА КИРДИ”
(Ибратли ҳикоя)
🌺
Бир биродаримиз шундай ҳикоя қилади: “Йигирма икки йил олдин (тахминан, 1995-1996-йиллар назарда тутилмоқда) маошга зўр-базўр кун кечириб юрардим. Болаларим ёш, шунинг учун анча қаноатли эди. Аёлим тўқ оилада ўсган бўлса-да, Аллоҳга шукр, унга ҳам қаноат берди. Топган-тутганимни тўтиё билиб, бола-чақа билан хурсандчиликда баҳам кўрар, топмасам, қуруқ нон-сув билан кифояланар, “Уйимиз бугун анбиёлар уйига ўхшади”, деган сўзлар билан пайғамбарларга яқинлик туйиб таскин топардик...

Бир куни юз берган воқеа ҳеч ёдимдан чиқмайди. Кечқурун ишдан қайтяпман. Чўнтагимда бор-йўғи иккита уч сўмлик бор. Ўша пайтда олий навли ундан қилинган нон етти сўм, биринчи навлиги олти сўм эди. Аммо олти сўмлик нон кечга қолмай тугарди. “Агар арзон нон тугаган бўлса, бугун нонсиз қоламиз, эй Худо, ризқимиз Сенинг бўйнингда”, деб ёлвораман ичимда. Бир сўм-ярим сўм бирон чўнтагимнинг бурчагида қолиб кетмаганмикан, деб ён-веримни пайпаслайман...
Йўқ, хайрият тугамаган экан, ўша кунги ризқимизга битта нон ёзилган экан, тилло топган боладай, хурсандчилик ила олдим...
Хуллас, шундай кунларнинг бирида бир ҳадис ўқиб қолдим.

Унда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар кеча Воқеа сурасини ўқиган киши ризқи кенг бўлишини айтган эканлар. Ўша заҳоти туриб, уни тиловат қилдим. Шундан кейин ҳар кеча Воқеа сурасини ўқишга одатландим.

Дунёда Аллоҳнинг Расулидан-да ростгўйроқ ким бор?!
Бир-икки кун ўтиб, қўшимча иш топдим. Хотиним ҳам уйда пишириқлар тайёрлай бошлади, кимдир кўрпачасини қавишга олиб чиқди. Тез орада турмушимиз анча яхшиланиб қолди... Воқеа сурасини ҳамон ўқийман...

📚 "Ризқ калитлари Нажот келтирувчи дуолар" китобидан

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​🥀Сенга нисбатан қилган ишлари сабабли, ҳеч кимдан ғазабланма!
Аксинча хиёнат қилганларга ташаккур эт, садоқатни ўргатганлари учун...


🌸Ёлғончилардан миннатдор бўл,
тўғриликни ажрата олишни ўргатганлари учун...

🌺Сени бахтсиз қилганларнинг ҳақларига дуо қил, сенга бахтиёрликни кўпроқ ҳис эттирганлари учун...

🕋📿АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХ!


🌹Ҳар кимни сев, ҳаётингга бир маъно бахш этгани учун...

🌷Ҳаёт шу сабаб яна ҳам гўзал, қоралар оқни ажратиб бергани учун...
Мавлоно Румий

🌹ЯКШАНБА КУНИНГИЗ МАРОҚЛИ ЎТСИН!!!🍃

@Jaloliddinrumiyy🍃
🌹Аёл жамиятнинг ярми дейишади.
Йўқ, у жамиятнинг ҳаммасидир.
У жамиятнинг ярми бўлиб қолган ярмини тарбиялайди. Аёлнинг диний, ватаний ва ижтимоий аҳамияти жудаям буюк. У она ва бувидир. У хотин, сингил ва қиздир. У мураббия, зиёкор ва эзгулик куйчисидир. Агар уларни ҳаётга тайёрлашни эплай олсак, умумий уйимиз биносига ҳисса қўшолган бўламиз.
Қуйидаги сатрларни айтган Аҳмад Шавқийга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин: "Она мадрасадир. Агар уни муносиб тайёрлай олсанг, қони тоза халқни тарбиялайсан!"

Доктор Салоҳиддин Кофтару

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚУЛ МАНМАНЛИК ҚИЛМАЙДИ!
🍃
Расмда Қуёш ва сайёралар солиштирилган.

Ерни Қуёшни олдидаги тўртта кўриниб турган сайёрлар орасидан қидирманг.

Балки чап тарафдаги кичкина тўртта қорамтир нуқталардан учинчиси биз яшайдиган Ер.

Қуёш олдида Ер шу қадар нуқтадек. Шундай юлдузлар борки, уларнинг олдида Қуёш нуқтадек бўлиб қолади, Ер эса нуқтадан анча кичик бўлиб кетади.

Энди Қуёшга нисбатан шундай кичкина қора нуқтада, улкан юлдузларга нисбатан эса нуқтадан ҳам анча кичрайиб кетадиган Ерда яшайдиган заррадек инсоннинг кибр, манманлик қилиши ақлга тўғри келадими?!

Бизни нима қутуртиряпти?

Пулми, қиммат машинами, қасрдек уйимизми, завод, фабрикаларимизми, танишлар, мухлисларнинг кўплигими, нима?!

Аллоҳ таоло истаса, бир сониянинг триллиондан бир улушида ҳамма нарсамизни олиб қўяди!

Нажосат йўлидан икки марта ўтганимизни унутмайлик!

фиръавн, ҳомон, қорун, абу жаҳлнинг оқибатини эсдан чиқармайлик!

Биз Аллоҳ таолонинг қулимиз. Қулга эса қуллик, хокисорлик, камтарлик ярашади!

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Асл саодат нафас олиб турган ҳар бир онимизга шукр қила олишдир...

🕊
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА
БАРАКАТУҲ
🌺
Бугун 12.08.2024 +38°+25°
☁️

🕊
Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг
раҳматидир! Бу раҳматга
эришганларга янги тонг
муборак!
🌹

Берган неъматлари, берган ризқи учун
Аллоҳга ҳамд бўлсин!🤲🏻

🕊
Бошланган янги иш ҳафтаси барчамизга хайрли келсин! 🕊

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мажнун билан намозхоннинг мунозараси

Бир зот намоз ўқир эди. Шу пайт Лайлининг ишқига ғарқ бўлган Мажнун унинг жойнамозини босиб олдидан ўтиб кетди. Намозхон намозини тугатгач, Мажнунга қаттиқ дашном берди: «Қанақа одамсан? Нега намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтасан? Нима, мени кўрмадингми?»
Мажнун деди: «Биродар, мен Аллоҳ таолонинг бир махлуқининг ишқида девона бўлиб, сенинг олдингдан ўтганимни сезмай қолибман. Лекин сен Аллоҳ таолога ошиқ бўлиб, намоз ўқиётган бўлсанг, қандай қилиб олдингдан кесиб ўтганимни сездинг?»
Ҳа, салаф солиҳларимизнинг намоз ўқиш сифатлари бошқача эди. Сажда қилсалар, ўзларини фано қилардилар. Азон овозини эшитсалар, тоғлардаги харсанг тошлар қулагандек ерга қулар эдилар.

Уларнинг шиори шундай эди:

«Қалб ҳозирлигисиз намоз йўқ».

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жарроҳ доктор касалхонага кириб келди. Беморни операция қилишдан аввал дуо қилди. Сўнгра амалиёт хонасига кириб кетаётганда, касал боланинг отаси жарроҳ докторга юзланиб бор овози билан: 
- Нимага кеч қоласиз? Ўғлимнинг ҳаёти хавф остида бўлса, инсофингиз борми ўзи?, - деб бақириб кетди. 
Доктор совуқ табассум қилиб, жавоб берди: 
- Илтимос, тинчланинг. Амалиётимни эсон омон тугатиб олгунимча мени дуо қилиб туринг. Ишончингиз комил бўлсин. Ўғлингиз Аллоҳнинг панохида. 
Ота деди: 
- Ака, сизни уялтириш ниятим йўқ. Агар сизнинг ўғлингиз ҳаётидан жудо бўлаётган бир пайтда, тинчланган бўлардингизми? Бошқаларга насиҳат қилиш бунчалар осон иш бўлмаса. 
Доктор индамасдан амалиёт хонасига кириб кетди. Сўнгра икки соатдан кейин шошиб чиқиб беморнинг отасига: 
- Амалиётим муваффақиятли ўтди. Аллоҳга беадад шукр. Ўғлингизни ахволи жуда ҳам яхши. Мени маъзур тутасиз. Бошқа борадиган жойим бор, деб беморнинг отасидан ҳеч қандай саволини ҳам тингламасдан чиқиб кетди. 
Чиқиб кетаётган хамширадан ота сўради. 
- Бунчалар мағрур бўлмаса бу доктор? 
Хамшира: 
- Ўғиллари автоҳалокатда нобуд бўлганди. Шунга қарамасдан, ўғлингизни аҳволини билганларидан кейин йýқ демасдан, тезда етиб келдилар. Ўғлингизни ҳаётини сақлаб қолганларидан кейин, ўғилларини дафн этиш учун яна шошилиб кетдилар.

Бошқалар ҳақида хулоса чиқаришга шошилманг, зеро биз бошқаларни ички кечинмаларини доимо билишга ожизмиз..

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ☀️
🕋ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🕌
Бугун 13
август
Сешанба
+
40°+24°☁️

​​ ☁️☁️☀️☁️☁️
🌹• •🌹• •🌹• •🌹• •🌹
АЛЛОҲ насиб этган яна бир кун муборак бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
📿🌸🕌🌼
Инсонни инсон қиладиган унинг одоби ва яхши сўздир. Чин инсонийлик фазилатлари сизни асло тарк этмасин.
Эрта тонгда чин дилдан дуо қилсангиз, билингки, уч ҳолатдан бирида бўласиз:

ё дуоингиз ижобат бўлади,
ё сиздан бир ёмонлик арийди,
ё сўраганингиз охиратга захира бўлади! Бинобарин, сўраганингиз албатта берилади!
🕊
Сизга файзу барокатли кун тилаймиз!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Дарвеш билан тулки
(Тасаввуфий ҳикоялар туркумидан)

Бир дарвеш йўлда кетиб бораркан оёқсиз тулкига кўзи тушди. “Бу ҳайвон қандай қилиб кун кечиряпти экан?”, - деб ҳайрат ичида уни бир четдан туриб кузата бошлади.
Бир вақт ўрмондан бир арслон оғзида ўлжа билан чиқиб келди. Ҳайбатли арслон ўлжасининг бир қисмини еди ва тўйгач қолганини ўша ерга ташлаб ортига қайтди. Ҳалиги тулки ундан ортган ўлаксага судралганча амаллаб етиб олди ва қорнини тўйғазди.
Тулкининг ризқи оёғи тагига келганини кўрган дарвеш:
- Бир тулкининг ризқини унинг ёнига келтирган Аллоҳ менинг
ризқимни келтирмайдими?! Ризқим Аллоҳнинг кўринмайдиган ҳазинасидан келади, ҳаракат қилишимга ҳожат йўқ, - деб ишламаса ҳам ризқи келавериши ҳақида ўйлади ва бир чеккага ўтиб ризқини кута бошлади. Кутди...кутди... На келган бор эди, на кетган... Кунлар ўтаверди. Ориқлаб эти суягига ёпишиб қолди. Вужуди заифлашган, мадорсиз ҳолда экан ўтирган масжиди меҳробидан бир овоз келди:
- Эй танбал одам! Ўзингни ногирон тулкига ўхшатиб нима сабабдан
мискинга ўхшаб ўтирибсан? Тур ўрнингдан! Меҳнаткаш арслон бўл! Бошқанинг ўлаксасига кўз тикишни қўй. Сенга ярашадигани бировдан ортгани эмас. Кучи билан арслон бўлган бошқасидан ортган қолдиқни кутадими?! Қани тур! Меҳнат қил, ишла ва ризқингни топ. Ҳам ўзинг е, ҳам муҳтожларга едир.

Турк тилидан Гўзал Мирзаева таржимаси

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу олам бир туш кабидир, сиз ўйга ботманг. 🥀Тушда бир қўл кесилса ҳам зарари йўқ. Тушда тананинг бир аъзоси кам бўлса, нима бўлибди? Юз бўлакка бўлсалар ҳам нимадан қўрқасиз? Бу дунё ҳақида Пайғамбаримиз (с.а.в) "ухлаётган одамнинг туши" деганлар...

Мавлоно Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼

Бугун 14 август, чоршанба
+42° +42°🌞

Афзаллик истасанг, ҳеч кимдан афзаллик даъво қилма, мум ва малҳам бўлу жароҳат бўлма! Бировдан сенга ёмонлик етишини истамасанг, ёмон сўзли, фикри бузуқ, ёмонликни тарғиб қилувчи бўлма!
Жалолиддин Румий

🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹
Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, бу кун шундай кун бўлсинки дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин...


@Jaloliddinrumiyy🕊
2024/09/27 09:37:59
Back to Top
HTML Embed Code: