Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўнгил, сажда қилгувчи тананинг масжидидир.🕌
Қаерда масжид бўлса, яъни бир кўнгил бўлса, ёмон суҳбатдош унинг хорруби (хароба жойларда ўсадиган ўт, яъни хароб қилувчиси) бўлади.🥀

Сенда ўша ёмон суҳбатдошнинг муҳаббати ҳосил бўлдими, билгин ки қалбингни хароб бўлиши яқиндир. Шунинг учун ундан қоч ва у билан улфат, суҳбатдош бўлма.
Мавлоно Румий

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
🕊ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ📿
🌹ВА БАРАКАТУҲУ🕊


Пайшанба тонги хайрли бўлсин!!!

🤲🏻Тонгингиз шукрга, кунингиз дуолар ижобатига бой бўлсин... Хонадонингизга Аллоҳнинг баракоти, раҳмати ва файзи ёғилсин!
☘️🌹
🤲🌿🌹🍃🤲🌹
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Эй Кўнгил!
Ҳар нарса келиб-кетувчидир.
Қара, бироз олдин олган нафасинг ҳам келиб-кетди.
Сен Боқий бўлганга рози бўл!

Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​​​ 🌹КЕЧАСИ ҚУРЪОН ЎҚИШ
ХОСИЯТИ
🌹

Ривоят қилинишича, қиѐмат куни банда қабрдан чиққанида Қуръон уни ҳолдан тойган киши
қиѐфасида кутиб олиб:
– Мени танидингми? – дейди.
Банда айтади:
– Сени танимайман.
– Мени танимайсанми?
– Ҳа.
– Сени иссиқ кунларда чанқатган, тунлари бедор қилган дўстинг Қуръонман. Ҳар бир савдогар тижорати орқасидан фойда кўради. Сен ҳам бугун тижоратинг ортидан манфаат оласан.
Шунда қорининг ўнг қўлига мулк, чап қўлига мангулик берилади. Бошига виқор тожи кийдирилади. (Қуръон ўқиган инсоннинг) ота-онасига иккита либос кийдирилади. Унга дунѐ аҳли тенг келолмайди. Шу пайт (иккиси):
– Бу либос бизга нима учун кийдирилди?! – деб (ажабланиб) сўрашади.
– Фарзандларингиз Қуръон ўргангани учун, – дейилади.
Кейин (Қуръон соҳибига):
– Ўқи, жаннат поғонаси ва хоналари томон кўтарил, – дейилади.
У – тез ўқиса ҳам, секин ўқиса ҳам – юқорилаб бораверади.

(Доримий, Аҳмад, Байҳақий ривоят қилган.)
"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА
РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА
БАРОКАТУХ!

🌺ЖУМА МУБОРАК!🕌

Дунё ихтилоф қилиб, талашиб-тортишишга ва у сабабли бир биримизга нафрат қилиб, ёмон кўришимизга арзимайди.
🍃
Дунёнинг таърифи:
“Ер юзидаги барча жонзот фонийдир!”.
(ар-Роҳман сураси, 26-оят).
🍃
Охиратнинг таърифи:
“Улар ўша жойда мангу қолурлар. У энг гўзал қароргоҳ (энг гўзал) манзилдир!»
(Фурқон сураси, 76-оят).
🍃
🤲
Шундай экан, яхши амалларни бажаринг, кечиринг, афв қилинг, билмаганликка олинг ва кўп истиғфор айтинг. Аллоҳим, бизни рози бўлган ҳолингда вафот топтиргин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ИСТИҒФОР ҲАҚИДА

Зикр билан инсоннинг қалбидаги моғори кетади, покланади. Шунинг учун руҳий тарбия машойихлари бирорта одам олдиларига келиб, ўзларига шогирд тушиб, “Мени шогирдликка олинг. Ибодатни ўргатинг. Қалбимни поклай. Руҳим енгил бўлсин. Аллоҳга яқин бўлай” деса, тавба қил дейдилар. Тавбадан кейин “Астағфируллоҳ”ни тинмай айтасан деган вазифа берадилар. “Астағфируллоҳ” Аллоҳнинг зикрларидан бир зикр. Аллоҳдан мағфират сўрайман, гуноҳимнинг кечирилишини сўрайман дегани. Ана ўшани вазифа қилиб олиб, мурид тинмай “Астағфируллоҳ, Астағфируллоҳ” деб айтаверади. Шу “Астағфируллоҳ”ни ният ва ихлос билан айтавериш қалбни покловчи омилдир. Инсон ният қилиб, баданини таҳорат билан, сув билан поклайди. Қалбни ювай деса, ичкарини сув билан ювиб бўлмайди. Уни ювадиган нарса “Астағфируллоҳ”дир. Ҳар “Астағфируллоҳ”ни айтганда қалбда жойлашиб олган моғор нуқталаридан бир нуқта кўчади. Секин-секин, кўчиб-кўчиб, тушиб-тушиб, покланиб-покланиб, ярқ этади-да, пок қалбнинг эгаси нима зикр қилса, ўзига ботадиган бўлади. Шунинг учун қалбни поклаш зикр билан бўлади. 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахт ва саодат қалбнинг Парвардигорга яқинлиги қадар бўлади. Бундан бошқалари эса, сабаби кетса ўзи ҳам кетадиган шунчаки хурсандчиликдир.
🌺
🕌Ассалому алайкум ва
рахматуллоху ва
барокатух.
Шанба тонги хайрли бўлсин!

🕊
Имконингиз борича бугун ота-онангиз, яқинларингиз холидан хабар олинг! Оилангизга кўпроқ вақт ажратинг, берилган бу имкон ва ҳаётни бугун яқинларингиз кўнгил уйини чароғон этмоққа сарф этинг...

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мавлонодан ҳикоялар

Ҳазрат Алининг юзига тупурган душман
Ибодатдаги ихлосни макрдан фориғ бўлган зот, Аллоҳнинг шери – ҳазрат Алидан ўрган.
Пайғамбарлару валийлар фахри бўлмиш ҳазрат Али жангда бир йигитни енгиб, ўлдиришга чоғланганида рақиби юзига тупурди. У зот шу заҳоти қиличини тушириб, жангни тўхтатди. Ўринсиз афву марҳаматнинг сабабини тушунолмаган йигит ҳайронлик билан сўради:
– Менга қарши кўтарган кескир қиличингни нега бирдан туширдинг?  Муҳаққақ ғалабадан воз кечишингга сабаб нима? Нени кўрдингки, кучли ғазабинг сокинликка алмашди? Худди қаттиқ чақмоқ чақиб, дафъатан сўнгандек бўлди. Сен кўрган нарса менда ҳам акс этиб, кўнглимда бир шуъла порлади. Жасурликда Аллоҳнинг шерисан, лекин инсонийлигинг қандай, буни ким билади?
Ҳазрат Али бундай жавоб берди:
– Мен қилични Аллоҳ розилиги учун кўтараман. Ёлғиз Аллоҳнинг қулиман, нафсим ва жисмимнинг хизматчиси эмас! Мен Ҳақ таолонинг шериман, ҳою-ҳаваснинг эмас! Диним қандай буюрса, шундай амал қиламан. “Отган пайтингда сен эмас, балки Аллоҳ отди” ояти жангдаги шиоримдир. Қаҳру ғазаб ҳатто подшоҳларга ҳам ҳукмини ўтқазиши мумкин, аммо мен унинг устидан ҳокимман. Жаҳл отига жилов солиб, ҳилм тиғи ила бўйнига урдим. Ҳақнинг қаҳри мен учун раҳматдир. Жанг они юзимга тупурганингда ичимда бир васваса қўзғалди. Нафсимга бўйсуниб, ғазабимни босолмай қоламан деб қилични қинига солишни маъқул кўрдим. Шу тариқа “Ким Аллоҳ учун севса, Аллоҳ учун ёмон кўрса...” ҳадисига амал қилмоқчи бўлдим. Кимгадир душманлигинг фақат Аллоҳ учун бўлиши керак. Жўмардлигим Аллоҳ йўлида бўлишини, боримни У Зот учун асрашни истадим. Молимни беришим ҳам, бермаслигим ҳам фақат Аллоҳ йўлида. Чунки мен ёлғиз Унинг қулиман. Ҳақ таоло учун қилган бирор ишимда тақлидга йўл қўймадим, шубҳа-гумонга бормадим. Барча амалимни кўриб, билиб қилдим. Эй йигит! Юзимга тупурганингда нафсим уйғониб, ўзимни бошқаролмайдиган даражада ғазабландим. Агар ўша пайт давом этсам, курашимнинг ярми Аллоҳ учун, ярми нафсим учун бўларди. Аммо Ҳақ ризоси кўзланган ишда шериклик ярамайди.
Бу сўзларни эшитган рақиб қалбид ёришди, зуннорини узиб, имонга келди.
– Эй Али! Сени ёмон хулқли кишиларга қиёслаб, янглишибман. Бошқачасан деб ўйлаб, жафо тухумини экибман. Аслида эса адолатда Ҳақнинг мезони, ҳатто энг тўғри тарозиларнинг ўқи; аслим, зотим, яқиним, динимнинг, имонимнинг нури экансан. Мен ҳақиқатни кўрувчи кўз қидирган ул Ҳақ чироғи Муҳаммад алайҳиссаломнинг хизматкориман. Зеро, сенинг қалб чироғинг ҳам унинг нуридан озиқлангандир. Бу замонда таниганим энг улуғ зотсан. Ойдинликлар уммони ҳазрат Пайғамбарга жоним фидо бўлсинки, сендек инжуни етиштирибди. Менга калимайи шаҳодатни ўргат, – деди.
У ва қариндошларидан эликка яқин киши муҳаббат ва иштиёқ-ла Исломни қабул қилди. Шу тарзда ҳазрат Али жуда кўпчиликни пўлат қиличдан кўра ўткирроқ бўлган ҳалимлик шамшири ёрдамида ҳалокатдан қутқарди. Зеро, мулойимлик ҳатто юзларча қўшинни енга олувчи кучли қуролдир.

Турк тилидан
Зулфия Нуриддинова таржимаси

@Jaloliddinrumiyy🍃
«ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ»

🔷 Бир кишини амалдан туширдилар. Одамлар ундан қоча бошлади. Дўстлар эса алоқани узди...

🔶 Кунлар ўтар, ҳеч ким ундан ҳол сўрамас эди. Ҳаёт ўз қилмишидан пушаймон бўлиб, унинг ихтиёрига яна вазирлик лавозимини топширди...

🔹 Қочиб кетган дўстлари яна қайтди ва юз бурган амалдорлар бош букиб салом айтди. Бир куни танишларидан бири келиб, узр сўради ва ўзининг арази ва узоқлашишини ҳаётга тўнкади...
Улуғ киши деди:

🔶 - Нокас кишиларга молу давлатинг учун тобелик қилиш ва аҳмоқ кишиларга бахту иқболинг учун муомала қилиш одатдир. Узр сўрашни ҳожати йўқ!


«Шарқ ҳикоят ва ривоятлари» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга таъсир этади.
Гўзал ўйлагинки, гўзал яшагин.”
Мавлоно Румий🍃

🌷🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌
🕊🌹ЯКШАНБА ТОНГИ
🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 4 август, +39°+24°
☀️

Ҳар нарса ниятга боғлиқ. Шундай экан, ҳар тонг "бугун албатта яхши бўлади" деб бошланса ИншаАллоҳ шундай бўлади...
🌸
Якшанба куни ҳаммамизга ҳайрли бўлсин.!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Устозим Шамс Табризий дейдики:
1️⃣🔸Саховат ва ҳимматда оқар дарё каби бўл.
2️⃣🔹Шафқат ва марҳаматда қуёш каби бўл.
3️⃣🔸Ўзга айбин ёпишда қоронғу тун каби бўл.
4️⃣🔹Жаҳл ва ғазабни тийишда жонсиз нарсалар каби бўл.
5️⃣🔸Тавозе ва камтарликда тупроқ каби бўл.
6️⃣🔹Бағри кенглик ва меҳрда улкан денгиз каби бўл.
7️⃣🔸Аслинг каби кўрин ё кўринганинг каби бўл.
✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАММА НАРСАДАН ИБРАТ ОЛ!

🔺Ҳасад қилганлар сенга зарар етказишга ҳам, фойда келтиришга ҳам, ҳаёт беришга ҳам, савоб беришга ҳам, азоблашга ҳам қодир эмаслар.

Олимлардан бири: "Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, агар жаннат аҳли бизнинг ўша ҳолимиздек бўлса, демак, улар яхши ҳаётда эканлар", деди.

Ва яна бирлари: “Қалбда шундай бир ҳолат бўладики, Аллоҳ зикри сабабли, у хурсандликдан рақсга тушади”, деди.

Олимлардан бирини зиндонга ташлашганида, у Қуръони Каримдаги "Сўнг улар (билан мўминлар)нинг ўртасига дарвозали бир девор урилурки, унинг ичида раҳмат-жаннат, ташқарисида-олдида эса азоб-дўзах бўлур", оятини ўқиди.
(Ҳадид сураси,13-оят).

У зиндондалик пайтида: “Душманларим нима қилишса, қилишди. Лекин мен қалбимдаги бўстоним ва жаннатим билан бирга бўлдим. Қаерга борсам, у мен билан бирга бўлди. Агар ўлсам, қалбимдаги бўстоним ва жаннатим менинг шарафим. Шунинг учун юртимдан чиқариб юборилишим мен учун саёҳат, қамаб қўйишса эса узлатдир”, деди.

Ким Аллоҳга астойдил ишонса, барча нарсани топади. Ким Аллохга ишонмаса, барча нарсани йўқотади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Субҳоналлоҳи валҳамду лиллаҳи вала илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар (Аллоҳни нуқсон сифатлардан холи, камол сифатлар билан улуғлайман. Ҳамду сано Аллоҳга лойиқ. Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ. Аллоҳ ҳамма нарсадан улуғдир), деб айтишим мен учун қуёш чиқишидан афзалроқдир", дедилар.

Салафлардан бири бадавлат кишилар, уларнинг қасрлари, ҳовлилари ва мол-дунёлари ҳақида гапириб: "Улар ҳам ейишади, биз ҳам еймиз. Улар ҳам ичишади, биз ҳам ичамиз. Улар ҳам қарашади, биз ҳам қараймиз. Лекин биз ҳисоб бермаймиз. улар ҳисоб беришади", - деди.

Қабрга кирилган биринчи кечаёқ Хаварнақ қасрлари ва Кисро бойликлари унутилади:
"Мана, Бизнинг ҳузуримизга сизларни аввал-бошда қандай яратган бўлсак, шундай ёлғиз ҳолда келдингиз. Сизларга берган нарсаларимизни ортингизда қолдирибсиз".
(Анъом сураси, 94-оят).

Мўминлар Аллоҳ ва Унинг расули рост айтди, дейишади. Мунофиқлар ва дилларида шубҳа-гумон бўлган (яъни эътиқодлари заиф бўлган) кимсалар: "Аллоҳ ва унинг пайғамбари бизларга фақат ёлғон ваъда қилган эканлар", дея гап бошлайдилар.

Ҳаётинг қандай фикр юритишинга боғлиқдир.

Демак, фикр юритишинг натижаси, у хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, ҳаётингга таъсир этади.
Айтишади-ку, агар яланг оёқ бўлсанг оёғи кесилган кишига қарагин ва икки оёғинг борлиги учун Аллоҳга ҳамд айтгин.


📚"Ғам-Қайғусиз яшай десангиз" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Эй сахар шабодаси каби, тонг вақтининг завқини туйган, у онлардаги илоҳий тажаллийларнинг маъносини сезган кўнгил! Сен кўрганларингдан маст бўлдингми ёки кўрмаганларингданми? Кўрганларингми ёки кўрмаганларингми сени сендан олди?»
Мавлоно Жалолиддин Румий

🕋Ассалому алайкум!🕌
Хайрли тонг!
Бугун 5 август, душанба.
+39° +26°☀️

🍃Янги кун, янги саҳифа демакдир.
Саҳифамиз Аллоҳ рози бўладиган, Унга ёқадиган амаллар ила қоралансин.
Ҳар бир ишингизда хайр бўлиб, баракасини ҳис этиш насиб этсин.

@Jaloliddinrumiyy🕊
ЭЙ ЙЎЛЧИ!

“Эй йўлчи! Тананг бир мактуб кабидир. Унга диққат билан боқ. У Аллоҳ таолонинг буйруқ ва қайтариқларини бажаряптими, яъни яратилиш мақсадларига мувофиқми?
Бир бурчакка ўтириб олиб тафаккурга шўнғи, мактубни – яъни ўзингни очиқчасига ўқи! Ичингдаги калималар Аллоҳга муносибми?
Агар мактубдаги ёзув – баданингдаги феъллар ва амаллар, ибодатлар, хайру ҳасанотлар Унга муносиб бўлмаса, мактубни парчалаб ташла ва уни бошидан қайта ёзишга жасорат қидир! (Яъни тавба ва истиғфор қил, ҳаётингни тақво асосида янгидан бунёд эт!)”.

✍️МАВЛОНО РУМИЙ

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаракатда баракат...

Ҳар бир нарсага эришишда озми-кўпми меҳнат талаб қилинади. Инсон Худога таваккул ва дуо қилиб, ризқ талабида ҳаракат қилса, албатта, ноумид қайтмайди, меҳнатлари бесамар кетмайди, иншааллоҳ.

Биби Марям билан бўлган воқеа ҳақида фикр юритсак, бу ҳаққиқат кўз ўнгимизда янада равшанроқ намоён бўлади. Марям онамиз Исони (алайҳиссалом) дунёга келтирар эканлар, бир томондан қавмдошларининг иғво ва ғийбат қилишларидан қўрқиб, бошлари оққан томонга юрсалар, яна бир томондан тўлғоқ азобларидан қийналиб, ўта аянчли бир аҳволга тушган эдилар. Шу тариқа юриб-юриб, қуриган ёки мевасиз бир хурмо дарахтининг тагига келиб қоладилар. Ундан уёғига юролмайдилар. Шунда Аллоҳ таоло Жаброил (алайҳиссалом) орқали Марямга бундай амр қилади: «Мана шу хурмо дарахти танасини силкитгин, у сенга янги хурмо доналарини ташлар!» (Марям, 25).

Муфассирлар сўзига кўра Марям онамиз шу тобда эндигина кўзлари ёриб, Исони (алайҳиссалом) дунёга келтирган ва ўта заиф ва бемажол ҳолда мазкур дарахт танасига суяниб ўтирган эдилар. Аллоҳ таоло у кишига каромат тарзида ҳалиги мевасиз хурмо шоҳларида сархил пишган меваларни пайдо қилади, шундоқ ёнларида эса зилол сувли ариқчани жилдиратиб оқизиб қўяди.

«Мана шу хурмо дарахти танасини силкитгин, у сенга янги хурмо доналарини ташлар!» деб буюради. Одатда дарахт танасини қимирлатиб, мева тушириш учун катта куч талаб қилинади. Шу боис, одамлар дарахтни пастидан эмас, тепа тарафидан, бирор нарса ёрдамида ёки шох тепасига чиқиб силкитишади. Лекин Марям онамизга нифос вақтидаги дармонсизлик ҳолатида токи олдига мева тушиб, улардан ейишлари учун дарахтни силкитиш талаб қилинди. Ҳолбуки, мевасиз дарахтда бир зумда шиғил меваларни пайдо қилиб, дарахт остидан бир онда булоқ чиқариб берган Зот ўша меваларни Марям онамизнинг шундоқ кафтларида пайдо қилишга ҳам қодир эди. Бироқ ундай қилмасдан дарахтни силкитишга буюради. Бунда нима ҳикмат бор? Бунда бирор натижага эришиш учун сабабларни ишга солиш, қандайдир меҳнат қилиш лозимлигига ишора бор. Инсон ҳеч бўлмаса, ниманидир «силкитиши» керак, қандайдир ҳаракат қилиши керак, ана шунда ҳаракатига баракот берилади, иншааллоҳ. Лекин «олма пиш, оғзимга туш» қабилида ётаверса, тайёр нарсадан ҳам қуруқ қолиши мумкин. Мазкур қуръоний қиссада жуда катта ибрат ва сабоқ яширинган. Ҳаракат бир сабаб, берувчи эса Аллоҳ таолодир. Бу Аллоҳнинг фоний дунёдаги қонуни. Лекин инсон ҳеч қандай сабабни ишга солмай, ҳатто дуо ҳам қилмай, ҳаракатсиз ўтираверса, нима учун Аллоҳ айнан ўша дангаса ва эркатой бандаси учун табиий қонунларни бузиб, мўъжиза кўрсатиши керак? Аллоҳ бунга мажбур эмас. Ахир Марям онамизга ҳам каромат тарзида берилган мевалар шунчаки берилмади, эвазига дарахтни силкитиш, таъбир жоиз бўлса, бир оз меҳнат қилиш талаб қилинди.

✍️Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МУҲАББАТ УЧУН КЕЛГАНМИЗ
БУ ДУНЁГА...


🕊🌹Биз дунёга манманлик учун келмадик. Биз севги учун, бошқаларнинг меҳрини қозониш, махлуқотни яхши кўриш, яратилган нарсаларга шафқат, муҳаббат кўрсатиш учун келдик.
Юнус Эмро

🕊💐Ассалому алaйкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Бугун 6 август
сешанба +38°+24°
☀️
🌺⭐️🕊🍃⚡️🌸🍃🕊🌺

🤲🕌Аллоҳ сизни раҳмат, тавозуъ, ширин сўзлилик билан доимо аҳлоқлантирсин!
Бошланган кунингиз хайрли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy 🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бало

Тақдир тақозоси билан йўқотган нарсаларинг сендан балони даф қилади, буни шундай деб бил! Бир улуғ зотдан “Тасаввуф нима?” деб сўрадилар. У шундай жавоб қайтарди:
“Сиқилган пайтда кўнгилда қувонч, фараҳнинг бўлиши!” Аллоҳ “Йўқотган нарсаларингизга ачинманг, ҳатто бўри келиб эчкингизни еса ҳам”, деди. Бу бало каттароқ балоларни даф этиш, бу зиён даҳшатлироқ зиёнларнинг олдини олиш учундир.

✍️Жалолиддин Румий.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОЛТИНДАН ҚИММАТ СЎЗЛАР
🍃
Ҳаётимда улкан муваффақиятларга эришган одамнинг ишларини кузатсам, албатта, у ота-онасига яхшилик қилган бўлиб чиқади. Ота-онага яхшилик қилиш муваффақият калитидир.
☘️
Ғам-андуҳсиз одам йўқ. Лекин «Бу шунчаки дунё» деб табассум қиладиган одам топилади.
🌿
Сиқилган пайтингизда йиғламанг, балки саждага йиқилинг.
🌱
Энг яхши дўст дунё сенга кулиб боққанда ҳасад қилмайди, дунё сендан юз ўгирса, сени ташлаб кетмайди.
🍃
Виқор ва ҳайбатли бўлишнинг сабаби камгапликдир.
☘️
Солиҳлардан бири айтади: «Фарзандингга Қуръонни ўргат. Қуръон унга барча нарсани ўргатади».
🌿
Ким онасига яхшилик қилишдан маҳрум бўлса, барча яхшиликлардан мосуво бўлибди!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!»

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ?
🦋
🌺Бугун 7 август, чоршанба!
+40°+25°
☀️

🌺🤲🏻АЛЛОҲИМ!
Менинг онамга ва отамга ҳам, жамики мусулмонларнинг оналарига ва оталарига ҳам жаннат насиб қил!


🤲🏻🕌Қалбимизга, дуоларимизга яшаётган жондан азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Қадр-қимматинг қачон тушади?

Хўш, қадр-қимматинг қачон тушади? Қачонки, сени тарбия қилишда машаққат чеккан зотларга овозингни баланд кўтарсанг, ўшанда тушади. Фарзанд, ўзини минг машаққат билан тарбия қилган, ювиб-тараган, ўқитган, меҳр берган ота-онасини доим ҳурмат қилиши, уларнинг хизматларида шай туриши, асло уларга овозини баланд кўтармаслиги, қўпол гапирмаслиги керак. Эътиборингизга бир ибратли ҳикояни ҳавола этамиз.

Ёши тўқсондан ошган бир онахон бор эди. Онахоннинг ўғли ҳикояни шундай давом эттиради:
“Кунлардан бир куни бизникига қариндошларимиздан бири келди. Онам менинг ҳузуримда (уйимда) эдилар. Уйга кириши биланоқ онамни кўриб: “Машааллоҳ! Онангиз ҳузурингиздаларми?” деди. Яъни сизнинг уйингиздаларми”, деди. Мен унга: “Йўқ, аксинча, мен у кишининг ҳузурларидаман” дедим. Шунда онажоним: “Йўқ, ўғлим. Кичкиналигингизда сиз бизнинг ҳузуримизда эдингиз. Биз кексайдик. Шунинг учун энди биз сизнинг ҳузурингиздамиз. Ахир сиз Аллоҳ таолонинг “Агар уларнинг бири ёки ҳар иккиси ҳузурингда кексалик ёшига етсалар...” деганини ўқимаганмисиз?!” дедилар. Мен онамга: “Гўёки мен бу оятни биринчи марта эшитаётгандекман, онажон” дедим”.

Ҳа, азизлар, ота-она кексайгани сайин улардаги ҳар бир нарса заифлашиб боради. Тана аъзолари, суяклари мўртлашади, заифлашади, кўнгиллари ҳам нозиклашиб боради. Аммо оталик, оналик муҳаббатлари, туйғулари, меҳрлари асло заифлашмайди. Сиз эса дўстим, борган сари қувватга тўлиб борасиз. Шундай экан, ўзингизнинг совуқ муомалангиз билан улардаги бу туйғуни сўндириб қўйманг! Бундан жуда ҳам эҳтиёт бўлинг!
Аллоҳ таоло барча ўтган ота-оналарни раҳматига олсин! Борларининг умрларига, ризқларига барака берсин! Ҳар биримизга ота-онамизнинг хизматларини қилиб, дуоларини олиб, икки дунёнинг бахту саодатига эришишимизни насиб айласин!

Устоз Саййид Раҳматуллоҳ Термизий ҳафизаҳуллоҳу

@Jaloliddinrumiyy🍃
Унутмa!
Ҳар нарса сен учун яратилди. Аммо диққат қил, сен ҳар нарса эмассан!
Дунё бўйин эгувчидир. Аммо сен золим хўжайин эмассан!
Ўзингча, ўзингни етарлиман, ҳар нарсага қодирман деб ўйлаяпсан. Муҳтожсан, эҳтиёжсиз эмассан!
Тўғри, ҳар нарса сенинг амрингда. Аммо амирликка интилма!
Шуни яхши бил ки, қолувчи эмас, ўтгувчисан.
Соҳиб эмас, мусофирсан.
Собит эмас, омонатсан.
Сенда нимаики бўлса, барчаси ижарадир.
Меники, деб ўйлама.
Ўзингдан кетма!

✍️Ҳазрати Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/27 11:16:58
Back to Top
HTML Embed Code: