Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!🕊🕋
Бугун 26 июль,+42°+26°
☀️

🕌 🍃🕌 🍃🕌 🍃🕌 🍃🕌 🍃

Саййид-ул айём (кунлар саййиди),
Ҳажжул масокин (мискинлар ҳажи) бўлмиш
ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌸Аллоҳ таоло бугунги
ЖУМА кунини тинчлик офиятда, яхши кайфиятда, савобли амаллар билан тўла бўлиб ўтишини
насиб қилсин!🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМАНИНГ БОШҚА КУНЛАРДАН АФЗАЛЛИГИ

Савол: Жума куни ҳафтанинг бошка кунларидан афзал экани Пайғамбаримиз соллаллоху алайхи васалламнинг хусусиятларидан ҳисобланадими? Яъни, у зот алайҳиссаломнинг олдинги пайғамбарлардан афзал қилинганлари сабабли шундай бўлганми? Ушбу куннинг бошқа кунлардан афзал қилиб хосланиши сабаби нима?

Жавоб:
Жуманинг афзаллиги Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хусусиятларидандир. «Нузҳатул мажолис»да бундай дейилган: «Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссаломга: «Байтул мақдисдаги обидларнинг ибодатларидан, бошларидаги шукр саллаларидан, эгниларидаги сабр кўйлакларидан, қўлларидаги таваккул ҳассаларидан ажабланяпсизми? Эй Мусо, Муҳаммадий уммат учун жума кунидаги икки ракъат намоз ушбу ибодатлардан афзалдир. Сизга шанба кунини, Исога якшанба кунини, Иброҳимга душанба кунини, Закариёга сешанба кунини, Яҳёга чоршанба кунини, Одамга пайшанба кунини ва Ҳабибим соллаллоҳу алайҳи васалламга жума кунини хослаб бердим», деган».
Аммо бошқа кунлар ичидан айнан жума кунининг афзал қилиб хосланиши сабаби ҳақида кўнгилга қуйидагилар ҳам келади: «Жума куни ҳафта кунларининг охири бўлгани учун охир замон пайғамбарига хослаб берилишга ва кунларнинг саййиди бўлишга муносиб бўлган». Аллоҳ билувчидир.

"Нодир фатволар" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мен хафа бўлсам жим бўлишни, севинсам табассум қилишни, қалбимга туман тушса, дуо қилишни ўргандим!

Муаззам Тошматова таржимаси

@Jaloliddinrumiyy🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!
🌺🕋
Бугун 27 ибюл, 41°+28°
☀️

ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!
💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

🕊Кун давомида сизларни яҳши кайфият тарк этмасин.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Одамлар нима дейди" деб ўйлайдиган одам, одамлар нима деса шуни қилиб юраверади...

@Jaloliddinrumiyy🍃
Тақдирга иймон – мўмин учун нажот
🍃
Уламолар “Тақдирга иймон келтириш 4 устунда барпо бўлади. Банда тақдирга шу 4 устуни билан бирга иймон келтирмагунича комил мўмин бўлмайди”, деб таъкидлаганлар.
🍃
Тақдирнинг 4 устуни қуйидагилар:

1. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсани Ўзининг азалий илми билан билишига иймон келтириш;
2. Аллоҳ таоло тақдирларни битиб қўйганига иймон келтириш;
3. Барча иш Аллоҳ таолонинг хоҳиши ва иродаси билан бўлишига иймон келтириш;
4. Барча нарсанинг яратувчиси ёлғиз Аллоҳ таоло эканига иймон келтириш.
🍃
Дарҳақиқат, тақдирга иймон – мўмин учун нажот.
🌺
Тақдирга иймон – Аллоҳ таолога нисбатан гўзал одоб.
🌺
Тақдирга иймон – қалбга малҳам, барча касалликлар шифосидир.
🌺
Тақдирга иймон – мўмин учун роҳат.
🌺
Тақдирга иймон – барча муваффақиятлар калити.
🌺
Тақдирга иймон – синовлардан чиройли ўтиш гарови.
🌺
Тақдирга иймон – Аллоҳ таоло ҳақида яхши гумон.
🌺
Тақдирга иймон – бамисоли ҳаёт.
🌺
Тақдирга иймон – зулматларда зиё тарқатувчи нур.
🌺
Тақдирга иймон – юзлаб психологдан афзал йўл кўрсатувчи.
🌺
Тақдирга иймон – барча ношаръий ишлардан тўсувчи.
🍃
Аллоҳ таоло барчамизни тақдирга иймон келтирадиган,
Ўзига нисбатан чиройли гумонда бўладиган ва Ўзининг маҳбуб бандаларидан қилсин!
🍃
“Солиҳ ва солиҳалардан насиҳатлар” китобидан

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌥Мана яна тонг отди дунёга қаранг,
🌺Ҳаёт манзараси турфа ранг-баранг.
🌷Баъзан мушкул бўлса уйғониб олиш,
🕌Бизни Яратгандан куч-қувват сўранг.

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ ХАЙРЛИ ТОНГ
❗️
Бугун 28 июл, Якшанба!
+41°+28°
☀️

🕋Аллоҳим! Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲
Дам олиш кунингиз хайрли, саодатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Оз сўзламоқ лозим. Олти ўринда дунёвий калом ила машғул бўлган кишининг, ўттиз йиллик қабул бўлган ибодати рад этилади.
1. Масжидда
2. Илм мажлисида
3. Ўлик олдида
4. Қабристонда
5. Азон айтилаётганда
6. Қур'он ўқилаётганда.

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кун келиб шундай эшиклар очиладики, сен аввал ёпилган барча эшиклар учун Роббингга шукр қиласан.

✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌📿Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муродбахш душанба тонги муборак бўлсин! Бугун 29 июль,
+40°+25°☀️

Бошланган янги ҳафтада барчангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо, қарздорларимизга қарзини ўташлик, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, омади келишмай турганларнинг ривож-корини берсин.🌺

🤲🏻Ўтганларимизни Аллоҳ раҳматига ўраб, мағфиратига ноил этсин!🤲🏻


🌷Юрагимизни кенг, ишимизни ўнг, қадаримизни яхшиликларга йўғрилган- ҳидоятда, оқибатимизни хайрда гўзал этсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
АГАР СИЗГА ҲЕЧ НАРСАНИ УДДАЛАЙ ОЛМАСЛИГИНГИЗНИ АЙТИШСА, ҚУЙИДАГИ ФАКТЛАРНИ ЁДГА ОЛИНГ:

👉 Уолт Дисней янги ғоялар ўйлаб топа олмагани учун газетадан ишдан ҳайдалган.

👉 Бетховеннинг бошланғич ўқитувчиси уни бутунлай қобилиятсиз деб ҳисоблаган.

👉 Эдисоннинг устози уни ақлсиз ва ҳеч нарсани ўргана олмайди, деган экан.

👉 Эйнштейн 4 ёшгача гапирмаган. Ўқитувчиси унинг ақлий салоҳияти ортда қолган, деб таъкидлаган.

👉 Буюк ҳайкалтарош Роденнинг отаси: "Менинг ўғлим аҳмоқ. У уч сафар ҳам санъат мактабига ўқишга кира олмади", деган экан.

👉 Менделеев химиядан" 3" баҳога ўқиган.

👉 Радиони ўйлаб топган Марко дўстларига овозни масофадан туриб ҳавода етказиб бераман, деганида ҳамма уни ақлдан озган, деб психиатрга бориши кераклигини айтган. Лекин бир неча ойдан сўнг унинг радиоси кўпчилик денгизчилар ҳаётини сақлаб қолган.

@Jaloliddinrumiyy🍃
🌟Энг қимматли🌟

Нима бўлибди-ю, Амир Умархон билан Нодирабегим ўртасида гап қочибди. Ғазабга минган Умархон:
- Бу саройда ўзинг учун нимани энг қиммат деб билсанг, ўшани ол-да, уйинга жўна! - деганича чиқиб кетади.
Ярим кечаси араванинг тақир-туқуридан уйғониб кетган Умархон бошида ўтирган Нодирабегимдан сўрайди:
- Бу нима шовқин? Қаёққа кетаяпмиз?
- Сиз саройдан ўзим учун энг қимматли нарсани олиб, отамникига кетишимни амр этдингиз. Бу саройда мен учун сиздан қимматлиси йўқ. Шунинг учун сизни олиб, уйимга кетаяпман.
Севикли хотинининг бу гапидан ниҳоятда таъсирланган Умархон бўлиб ўтган воқеа учун узр сўраб, аравани ортга қайтаришни буюрибди ва шундан кейин улар умрларининг охиригача бир-бирларини ардоқлаб, тинч-тотув ҳаёт кечиришибди.

"Шарқ ҳикоят ва ривоятлари" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
ДАЙДИ ЭМАС...

Мен бу ҳикояни кўп айтаман. Чунки ундан кўп таъсирланганман.
Димашқ бозорларидан бирида кетаётган эдим. Маҳаллаларнинг биридан бир киши чиқиб йўлимни тўсиб деди:
- Сиз масжидда азон айтасиз-а?
- Ҳа!
- Кеча бир инсон менга айтишича, Димашқдаги ёпиқ бозорда отишма овози эшитилибди. Нима гаплигини билиш учун бошини кўтариб қарамоқчи бўлганида дайди ўқ келиб орқа миясига тегибди. У шол бўлиб қолибди. Унинг нима гуноҳи бор эди. Меҳнат қилиш ибодат эмасми?! Унинг хотини, бола-чақаси бор эди. Ишлаш гуноҳми? Унинг нима гуноҳи бор?! Хато қаерда? Ризқ топиш учун ҳаракат қилиш айбми?!
Мен дедим:
- Мен сабаб нимадалигини билмайман. Аммо шуни биламанки, Аллоҳ зулм қилмайди. У одилдир. Аммо бунинг жавобини билмайман!
🌷
Йигирма йил ўтганидан сўнг Аллоҳнинг ҳикмати билан масжидда бир маъҳад мудири билан гаплашиб қолдим. У шундай деди:
- Мен Дамашқ маҳаллаларидан бири бўлмиш Майдонда яшайман. Бизнинг бир қўшнимиз бор эди. У акасининг етимларга тегишли уйни эгаллаб олди. Саккиз йил мобайнида уйни уларга бермай юрди. Болалар Шом қориларининг шайхи бўлмиш бир зотга шикоят қилишди. У зот ҳам ҳозир вафот қилиб кетган. Шайх уни чақиртириб етимларнинг уйини беришини сўради. У шайхга ниҳоятда қўпол гаплар билан гапириб уйни бермаслигини айтди.
Шайх болаларни чақириб уларга деди:
- Болаларим! Бу сизнинг амакингиз. Ундан қозига шикоят қилиб юрманг. Тўғри Аллоҳга шикоят қилинг!
Бу гап кечқурун соат 21.00 да бўлиб ўтган эди. Эрталабки соат 9.00 да уларнинг амакиси отишмада хабарни билиш учун бошини кўтариб қараган ва орқа миясидан ўқ еган биз таниган ҳалиги киши эди.
Юқорида биз ўқни "дайди ўқ" дедик. У дайди эмас, тўғри топиб келган ўқ экан!

Муҳаммад Ротиб Нобулсий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗАНД ҲАҚҚИГА КЎП ДУО ҚИЛИНГ🤲
Ота-оналар фарзандлари тақво ва солиҳ амалларда бардавом бўлиши учун Аллоҳ таолога юзланиб, тинимсиз дуолар қилиши лозим.
Олдингилар:
“Парвардигоро, хотинларимиздан ва зурриётларимиздан бизларга кўз қувончини бахш эт ва бизларни тақводорларга пешво қилгин” (Фурқон сураси, 74-оят), деб дуо қилишар эди.
🌷
ФАРЗАНДИНГИЗ УЧУН ИСТИҒФОР АЙТИНГ
Ота ўз зурриёди учун истиғфор айтиб, гуноҳларини мағфират
этишини жаннатда бирга қилишини сўраб, дуо қилиши лозим. Аллоҳнинг пайғамбари Яқуб алайҳиссалом болалари учун истиғфор айтиб шундай дейди: “Албатта, Раббимдан сизларни мағфират қилишини сўрайман. Албатта, мағфират қилувчи ва меҳрибон зот Удир” (Юсуф сураси, 98-оят).
🍃
ФАРЗАНДИНГИЗНИ ДУОИ БАД ҚИЛИШДАН САҚЛАНИНГ!
Оталар фарзандларини дуои бад қилишдан эҳтиёт бўлишлари лозим. Дуо ижобат бўладиган вақтга тўғри келиб қоладиган бўлса, бир умр афсус қилиб ўтишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Ўз зиддингизга дуо қилманг, фарзандларингиз зиддига дуо қилманг, молу мулкингиз зиддига дуо қилманг. Яна Аллоҳдан ижобат бўладиган соатга тўғри келиб, дуоингиз қабул бўлиб қолмасин” (Имом Муслим ривояти).
🕋
ФАРЗАНДИНГИЗ ҚАЛБИГА АЛЛОҲ ВА РАСУЛИГА НИСБАТАН МУҲАББАТ УЙҒОТИНГ
Фарзандингизга Аллоҳ ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга муҳаббат қилишни ўргатинг. Фарзандингизга: “Еяётган таомимиз, яшаётган уйимиз, миниб юрган машинамиз ва биздаги барча нарса Аллоҳникидир. Биз бу дунёда ҳам, охиратда ҳам фақат Аллоҳнинг изни билангина бахт-саодатга эришишимиз мумкин, денг.

"Исломда оила" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳар тонг уйғонганизда
ўзингизга шундай денг:
"Бугун ҳаётимдаги энг
яхши кунлардан бири бўлади"
Бунга ёмон об-ҳаво ҳам,
бошқаларнинг ёмон
хулқлари ҳам тўсиқ бўлмасин!

🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ,!🕌
🕊🌹СЕШАНБА ТОНГИ 🌺
ХАЙРЛИ БЎЛСИН!
Бугун 30 июль, +39° +25°
☀️

Тонги ибодатлар, зикр ва
дуоларингиз қабул бўлсин!
Кун давомида яхши кайфият,
омад ва хайрли ишлар
ҳамроҳ бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ота-оналар, бола тарбияси билан шуғулланаётган тарбиячилар фарзандларга қуйидаги одатларни сингдиришлари мақсадга мувофиқ:

1️⃣. Гуноҳга сабаб бўлмаса, ота-онанинг буюрганларини албатта бажариш.
2️⃣. Ота-онага мулойим сўзлаш.
3️⃣. Уйга кирганларида, ҳурмати учун ўрнидан туриш.
4️⃣. Ҳар тонг салом бериш, уйқудан олдин хайрли тун тилаш.
5️⃣. Мол-мулкини сақлаш.
6️⃣. Сўраган нарсасини бериш.
7️⃣. Улардан маслаҳат сўраш.
8️⃣. Ота-она ҳақига дуо ва истиғфор айтиш.
9️⃣. Улар меҳмон кутишса, олдида мунтазир бўлиб туриш.
1️⃣0️⃣. Ота-она айтишини кутмай, уларни хурсанд қиладиган ишларни бажариш.
1️⃣1️⃣. Отанинг олдида овозни баланд кўтармаслик.
1️⃣2️⃣. Гаплашаётганларида орага гап қўшмаслик.
1️⃣3️⃣. Рухсат беришмаса, уйдан чиқмаслик.
1️⃣4️⃣. Ухлаётганларида безовта қилмаслик.
1️⃣5️⃣. Ота-онадан аҳли аёлини ва фарзандларини устун (афзал) кўрмаслик.
1️⃣6️⃣. Ота-она нотўғри иш қилиб қўйсалар кечириш, кўрмасликка олиш.
1️⃣7️⃣. Кулгили гап бўлса ҳам, уларнинг ҳузурида ўзини тутиш.
1️⃣8️⃣. Улар яхши кўрадиган овқатни илиниш.
1️⃣9️⃣. Ота-онадан олдин таомга қўл чўзмаслик.
2️⃣0️⃣. Уларнинг олдида чўзилиб ётмаслик.
2️⃣1️⃣. Оёқ узатмаслик.
2️⃣2️⃣. Уйга улардан олдин кирмаслик, олдиларига тушиб юрмаслик.
2️⃣3️⃣. Чақирганларида тезлик билан жавоб бермоқ.
2️⃣4️⃣. Улар ҳаёт пайтларида ҳам, вафот этганларидан кейин ҳам дўстларини ҳурмат қилиш.
2️⃣5️⃣. Ота-онасининг ҳурматини қилмайдиган кишилар билан дўстлашмаслик.
2️⃣6️⃣. Уларнинг ҳақларига дуо қилиш, вафот этганларидан кейин Аллоҳнинг қуйидаги каломини кўп айтиш:
«...Эй Раббим! Мени (улар) гўдаклик чоғимда тарбиялаганларидек, Сен ҳам уларга раҳм қил!» (Исро сураси, 24-оят).

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲЕЧ НАРСА БЕҲИКМАТ ЭМАС

Шайх Эдабали айтади:
«Қарға ва тўти хунук яратилган эди.
Тўти хунуклигига эътироз қилди ва гўзал шаклга эга бўлди.
Қарға Яратганнинг тақдирига рози бўлади ва ўз ҳолида қолди.
Бугун тўти қафасда, қарға эса эркин ҳолда учиб юрибди.

Қиссадан ҳисса: Аллоҳ хоҳлаган ҳар бир иш замирида улкан ҳикмат мужассам. Шундай экан, ҳеч қачон Яратганга қарши бормайлик».

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🕌
🌺ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼
Бугун
31 июль,
чоршанба +41° +24
°☀️
Хайрли тонг!!!

- Қанчалик яхши ёки ёмон бўлмасин, ҳаётингиз учун Аллоҳга шукр қилган ҳолда тонг оттиринг. Унутмангки бир ерларда инсонлар фақатгина ҳаётда яшаб қолиш учун курашмоқдалар.

- Бизга берилган яна бир офиятли кун учун Аллоҳга ҳамд бўлсин! Кун давомида сизни офият ва хуш кайфият тарк этмасин!
🤲

Кунингиз мазмунли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳазрати Мавлоно Румий ҳикматлари:
“Баъзан узоқлашиш керак...яқинлашиш учун
Баъзан эслаш керак...эсга тушиш учун
Баъзан йиғлаш керак...очилмоқ учун
Баъзан эса жим бўлиш керак...эшитилиш учун”

🌷
“Бошқалардан устун бўлишимиз муҳим эмас.
Асли муҳим бўлган нарса, бугун, кечаги холатимиздан устунроқ бўлишимиздир!”

Турк тилидан Наргиза Султонова таржимаси

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ИБРАТ БЎЛСИН

Сафоҳўжа янги олган машинасида кибр билан елиб бораркан бирдан кўзи кўча четидаги қабристонга тушди.
Қизиқ, анчалар бўлиб кетибди, қабристонга дадасини қабрини зиёрат қилгани кирганига.
...Хароб бир ҳолатда эди.
Тушиб ҳам кетгандир деб
ҳаёлидан ўтказди...
Тўхтаб кирмоқчи бўлди, лекин вақт тиғиз эди...
Бугун янги ҳамкорлар билан учрашуви бор. Индамай ўтиб кетди...
... Шанба куни уйи олдида
турганди бир мўйсафид келиб:
– “Ўғлим, яхшимисан, биламан ишинг кўп, тинмайсан, лекин безабонлар дунёсидан ҳам бир хабар олгин, отангни гўри тушиб кетибди. Ичига кириб бир кучук тўртта бола туғибди. Кучукчаларни инграшидан қидириб борсак отангни гўрининг тушиб кетган тарафида экан.” – деди...
...Сафохўжа бошидан совуқ сув қуйгандек бўлди. Ишчиларига телефон қилиб чақириб қабристонга келишди. Отасини қабрини тузатиб, устига чиройли қилиб мақбара қурдирди...
Уйига келди-да, ўйга толиб
қолди:
– “Иккита ўғлим бор, бир кун мани ҳам қабрим бу болалар қўлига қолса, итларга туғруқхона бўлиши аниқ... Ўлим ҳақ, барибир бир кун ўламан, эртагаёқ бориб яхши усталарни олиб келиб ўзимга мақбара қурдираман. Энг кўркам ва энг мустаҳкам. Ичига ит у ёқда турсин, қурт ҳам киролмайдиган қилиб.”...
...Эртасига қабристон четидан ўзи учун жой танлади. Қурилиш ишлари бошланиб кетди. Нақд 3 минг доллар сарфлади. Агар илгари уч қаватли уйи ва супер машинаси унинг фахри бўлган бўлса, энди қабри билан фахрланарди...
Ҳақиқатан бунақаси ҳали ҳеч кимни ақлига келмаганди...

...Кунлар ўтди...
...Сафохўжа яна молу дунё
дардида ўз ишига шўнғиб
кетди. Эртаю кеч молу давлат кетидан қуварди...
Бир кун ўртоқлари билан
сув омборига дам олишга боришди... Зиёфат зўр ўтди. Дастурхонда инсон жонидан бошқа ҳамма нарса бор эди... 50та, 50та билан ҳаммасини кайфи ошиб қолди...
Сув бўйида моторли қайиқ билан пул ишлаётган бола “Бу маст акаларни ҳам пул ишлай..” деган мақсад билан улар ёнига келди...
... Сафо туриб:
– “Қани кетдик ука, ман
минаман моторли қайиғингга..”, - дея ўртоқларини ҳам ундади...
4 киши моторли қайиққа миниб сув омбор ўртасига
қараб сузиб кетишди...
Қайиқ катта тезликда сувда учиб борар эди...
... Сафохўжа ўрнидан туриб
телефони билан дўстларини
суратга ола бошлади...
Қайиқчи бола:
– “Ака, ўтиринг, йиқилиб
кетасиз сувга..” ,- деб
огоҳлантирди...
– “Йиқилсам, қирғоққа сузиб чиқаман..”,- деб яна сурат олишда давом этди...
... Шу пайт ароқ ўз кучини
кўрсатиб, гандираклаб орқасига йиқилди. У сузишни билмасди, қўл оёқларини қимирлатишига қарамай сув тубига торта бошлади...
...Катта тезликдаги қайиқ анча ўтиб кетиб, ортга қайтиб келиб уни излай бошлашди. Сув аллақачон ўлжасини тубига тортиб кетганди. Уни тирик топишдан умидини узган дўстлари ғаввосларни олиб келиб ўлигини излай бошлашди. Сув омборни ўртаси анча чуқур, ҳам сув остида оқим борлиги туфайли ўликни топиш қийин бўлди. 5 кун давом этган қидирув самара бермади. Қишлоқ аҳли, танишлар келиб сув бўйига, ғойибга жаноза ўқиб кетишди...
....Мустаҳкам қурилган қабр эса эгасиз қолиб кетди....

@Jaloliddinrumiyy🕊
2024/09/27 13:18:30
Back to Top
HTML Embed Code: