Telegram Web Link
ФАРРОШ БЎЛОЛМАГАН БИЗНЕСМЕН

Бир киши “Microsoft” компаниясига фаррош бўлиб ишлаш учун келибди. Кадрлар бўлимида у бир нечта тестлардан, суҳбатдан ўтибди ва унга дейишибди:
— Табриклаймиз, сизни ишга қабул қиламиз. Бизга ўз e-mail’ингизни қолдиринг, иш жадвали ҳақида маълум қиламиз.
— Кечирасиз, менинг компьютерим йўқ, – дебди бояги киши, – электрон почтам ҳам йўқ.
— Афсуски, у ҳолда сизни ишга қабул қилолмаймиз. “Microsoft”нинг барча ходимлари билан e-mail орқали алоқа қиламиз ва ишимизнинг асосий қисми компьютерлар билан боғлиқ. Шунинг учун, сизни ишга ололмаймиз.

Бечора киши ташқарига йўл олибди ва компьютер учун қандай қилиб пул топишни ўйлай бошлабди. Чўнтагида атиги 30 доллар пули бор экан. Қараса, нарироқда бир фермер боғидан териб келган олмаларини сотаётган экан. У 10 кило олма сотиб олибди ва гавжум кўчалардан бирига бориб олма сота бошлабди. Икки соатда унинг пули икки баробар, олти соатдан кейин эса 10 баробарга кўпайибди. У “Microsoft”га ишга кирмасдан ҳам яшаш мумкинлигини тушунибди.

Бир қанча вақтдан кейин эркак автомобиль сотиб олибди, аввалига кичик дўкон, кейинроқ магазин очибди. Беш йилдан кейин супермаркетлар тармоғини ташкил қилибди. Шундан сўнг у бизнесини суғурта қилдирмоқчи бўлибди, суғурта агенти эса ундан электрон почтасини қолдиришни сўрабди. Бизнесмен худди бир неча йил олдинги сингари унда e-mail ҳам, компьютер ҳам йўқлигини айтибди.

– Қойил! – дебди суғурта агенти, – компьютерингиз йўқ бўла туриб шундай бизнесга эга экансиз! Агар комьютерингиз бўлганида ким бўлардингиз?!
Бизнесмен унга жилмайиб жавоб қайтарибди:
У ҳолда “Microsoft”да фаррош бўлардим.

P.S.:
Бундан иккита хулоса қилишимиз мумкин. Бири, қандайдир буюмлар муваффақиятга сабабчи бўлмайди. Иккиничиси, доимо бировларнинг қўлига қараб қолмайдиган ишнинг пайида бўлиш даркор. Зеро, кўпчилик одамларда 3 йил ичида ўз бизнесини қуриш учун сабр етишмайди, аммо 40 йил ишга бориш учун уларнинг сабри етади!

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар йўлингиз чигал бўлса у ечилгусидир. Агар тақдиримда тун десангиз, унда албатта тонг отади.
🍃
Агар бетоб бўлсангиз,ортидан ёруғлик кутинг. Ҳеч нарса абадий эмас... Ҳар қандай куннинг ниҳояси бор! Аммо уни ниҳоясини ва мазмунини гўзал қилиш ўзимизга боғлиқ!
📿
Тунги зикрлар ёдингиздан чиқмасин!

Алҳамдулиллаҳ
СубҳанАллоҳ
Аллоҳу Акбар
Ла илаҳа иллолоҳ.

🌙🌙🌙

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтли одам ҳеч қачон «Бахтлиман!» деб бақирмайди, жимгина бахтидан сармаст бўлади...
Ҳақда бўлган одам ҳам «ҳақман» деб айюханнос солмайди, виқор билан ҳақ йўлида вазмин кетиб бораверади...
Асл нарсалар рекламага муҳтож эмас, кимнинг бахтли экани сиймосидан, кимнинг Ҳақда экани амалида кўринаверади...
Бахт сокинликни яхши кўради, ҳақиқат эса жим тургани билан ноҳақликка айланиб қолмайди...

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Якшанба тонги муборак!
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊

Дам олиш кунида оила даврасида бахтдан масрурликни, ота-она ва оилангизни қувонтириш қувончини ҳис қилинг ...

@Jaloliddinrumiyy🕊
Бахтнинг  сурати  йўқ.
Бахтлилар  уни  суратга  олмайдилар...

Шуҳрат   ОРИФ

@Jaloliddinrumiyy
Ҳамма гап қандай қарашда
🍃
Бир замонлар бир кўзи ғилай ва бир оёғи калта подшоҳ бўлган экан. Кунларнинг бирида у барча рассомларни чақиртириб ўз суратини жисмоний нуқсонларини яширган ҳолда чизишни буюрибди. Лекин рассомларнинг бирортаси бунга рози бўлмабди. Улар ўзаро “Бир кўзи ғилай ва бир оёғи калта подшоҳни соғлом кўз ва оёқли қилиб тасвирлаш ёлғон манзара бўлади, биз бундай ишга қўл урмаймиз”, дейишибди ва ҳар хил баҳоналар билан шоҳга ўз узрларини изҳор қилибди. Аммо бир рассом бунга рози бўлиб, барча мусаввирларни ҳайратга солибди.

Ҳақиқатан, у подшоҳнинг нуқсонсиз расмини жуда ҳам чиройли тасвирлабди.

Суратда подшоҳ ов милтиғини ушлаб кийикни нишонга олаётган ҳолатда эди. Бундай чоқда табийки, овчи бир кўзини юмиб олган ҳамда бир оёғини букиб ерга таяниб турган бўлади. Маҳоратли рассом суратда подшоҳнинг ғилай кўзи ва чўлоқ оёғини шу ҳолатда яшира олди. Бошқа ҳамкасблари унинг маҳорати ва зийраклиги олдида бош эгди ва тасаннолар айтди. Чунки у одамларга айблов кўзи билан эмас, балки ижобий кўз билан қараб, уни бенуқсон суратда тасвирлай олган эди.

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🌹Ассалому алaйкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ🌹
Душанба тонги хайрли
бўлсин!
🌿🕊🌹🕊🌷🕊🌹🌺🕊☘️
Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин...
Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...
🌿🕊🌺🕊💐🕊☘️🕊🌺🕊🌷
Калимангиз чин дилдан айтинг
Расулуллоҳ бўлсин мададкор...
Иймонингиз мукаммал бўлсин...
Кунларингиз ўтсин бахтиёр...
🌹🕊🌺🕊🪷🕊🌿🕊🌺🕊💐
Дуоларингиз дунё ва охиратингиз учун қалқон бўлсин!


@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мавлонодан ҳикоялар

Юнон ва Хитой халқ рассомчилиги


  Ўзлигингни ўзингга оид сифатлардан покласанг, соф ва асл инсонийлигингни (аслингни, илоҳий ўзлигингни) кўра оласан. Ана шунда кўнглингда ҳеч қандай китоб, йўлбошловчи ва устозларсиз пайғамбарларнинг илмини топасан. Ҳақиқатан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг ичида шундайлари борки, улар мен билан бир хил яратилганлар. Мен каби ҳимматга сазоворлар. Уларни қандай нур ичида кўрсам, уларнинг руҳлари ҳам мени худди шундай нур ичида кўрадилар”. Бундайлар Пайғамбаримизни, Имом Бухорий ва Имом Муслимсиз, ҳадислар ве ровийларсиз ҳам, уларга эҳтиёж сезмаган ҳолда оби ҳаёт манбаи орқали (қалблари билан) кўрадилар.
  Агар яширин ва илоҳий ишқнинг кўнгилларда қандай акс этишини  билмоқчи бўлсангиз, юнон ва хитойликлар ҳақидаги ҳикояни ўқинг.
                                                             #batafsil👇
   https://telegra.ph/YUnon-va-Hitoj-hal%D2%9B-rassomchiligi-07-15
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲИКМАТ

Турмуш қурган ва қурмаганлар ва турмуш қуриш арафасида турганлар ҳамда дўстлар ва ёр-у биродарлар учун фойдали
.

Бир йигит уйлангач отаси уни муборакбод этиш учун уйига меҳмонга борибди.
Бир оз суҳбатдан сўнг ота ўғлидан оқ қоғоз, қалам ва ўчирғич келтиришини сўрабди.
Йигит хайрон бўлиб "нима учун эй ота" деб сўрабди.
Ота яна гапини такрор айтиб талаб этган нарсаларини келтиришини буюрибди.
Йигит қоғоз ва қалам келтирибди аммо ўчирғич топа олмабди.
Шунда ота ўғлига:
- Ундай бўлса, бориб ўчирғич сотиб олиб кел, дебди.
Йигит отасининг гапларига тyшунмай атайин бозорга бориб, ўчирғич сотиб олиб келибди. Сўнгра отасининг ёнига келиб ўтирибди.
Ота: Ёз
Ўғил: Нимани ёзай?
Ота: Истаган нарсангни ёз.
Йигит бир жумла ёзибди.
Сўнгра ота: Энди ёзганларингни ўчир.
Йигит ўчирибди.
Ота яна: «Ёз», деб буйруқ берибди.
Ўғил: Ота, Роббимиз ҳаққи менга айтинг, мендан нима истайсиз ўзи?
Ота: «Ёз» дебди.
Йигит ёзибди.
Ота: Ўчир.
Йигит ўчирибди.
Ота яна: «Ёз» дебди.
Ўғил дебди: Сиздан Aллоҳ ҳаққи буларнинг сабабини айтишингизни сўрайман.
Ота: «Ёз»
Ўғил ёзибди...
Ўчир деганакан ўғил яна ўчирибди.
Сўнгра ота ўғлига боқиб сўрабди:
- Вароғинг ҳали ҳам оқ тусдами?
Ўғил:
- Ҳа, аммо нима учун эди булар?
Ота ўғлининг елкасига қоқиб дебди:.
- Эй ўғлим, турмуш дойимо ўчирғич деган нарсага муҳтож бўлади.
Турмушингда аёлинг томонидан сени суюнтирмайдиган воқеалар содир бўлса-ю сен уларни ўчириб турмасанг ёки аёлинг ўзи билан ўчирғич олиб юрмаса ва сен томондан содир бўлган баъзи бир уни суюнтирмайдиган воқеаларни вақтида ўчириб турмаса турмуш саҳифаларингиз бир неча кунда тўлиб, қора тусга киргай!
Нақадар ҳикматли сўзлар!
Ҳаётингиз осойишта ва саодатли давом этиши истасангиз дойимо хатоларни ўчирувчи, кечирувчи, мағфиратли ва
гўзал хулқ соҳиби эгаси бўлинг!
Дўстлик, ака укачилик ва қариндош уруғлик ришталари (дарс кетмасин) давом этсин десангиз хатоларни ўчириб туринг.

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қалб тозалиги намоз биландир..
Аллоҳ таоло шундай дейди:
🕋 «Аҳли-оилангизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг!..». (Тоҳа сураси, 132-оят).
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
🕌 «Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур…»
(Анкабут сураси, 45-оят).
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
🕋 «Албатта намоз мўминларга (вақти) тайинланган фарз бўлди..».
(Нисо сураси, 103-оят).
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
🕌 «Эй мўминлар, сабр қилиш ва намоз ўқиш билан (Мендан) мадад сўранглар..!»
(Бақара сураси, 153-оят).

Ассаламу Алайкум ва Роҳматуллоҳи ва Барокатуҳ!

Сешанба тонги хайрли бўлсин!

🕌
Саҳар тонгдан дуо қилинг ...
Аллоҳ тонгингизни мунаввар этсин!
Чин юракдан ибодат қилинг...
Аллоҳ умрингизни мазмунли этсин...🤲🏻


@Jaloliddinrumiyy🕊
​​ Нафақага чиққан ўқитувчининг ўрнига бошқа муаллима синфга кирди. Дарсни тушунтиришни бошлади. Талабаларнинг биридан савол сўраганди, бошқа барча талабалар кулиб юборди. Ўқитувчи ҳайрон бўлди. Талабаларга қараб ўринсиз кулгунинг сирига етди. Сабаб: синфда ҳамма аҳмоқ, ақлан ноқис ҳисоблайдиган талабага савол бергани экан.

Дарс тугаб талабалар синфни тарк этадиган маҳал, муаллима ўша талабани чақирди. У билан холи қолиб, қоғозчага ёзилган икки қатор байтни берди ва:
- Буни исмингни ёдлагандек ёдлаб кел, ҳеч кимга айтма, - деди.
Кейинги дарсда муаллима ўша икки қатор шеърни ёзув тахтасига ёзди. Уни маъносини, фасоҳатини тушунтирди. Сўнг уни ўчириб:

- Ким ҳозирги шеърни ёдлаб қололди, - деб сўради. Ҳеч ким чурқ этмади.
Фақат ўша «иккичи» минг ҳаяжон, ийманиш билан қўл кўтарди. Ўқитувчи:
- Қани, жавоб бер, - деди. У шеърни ёдлаб берди. Устоз уни кўп мақтади, бошқалар ўрнак олишини айтди. Талабалар бу ҳолатда ҳайратга тушар, кимдир кеча кулгани учун хижолат бўлар, кимдир ҳайрат билан қарар эди. Бу ҳол ҳафта давомида давом этди. Ўқитувчи у талабани мақтарди. Ўқувчиларнинг у ҳақидаги тушунчалари ўзгара бошлади. У боланинг ҳам руҳий ҳолати ижобий томонга бурилиш ясади. Ўзига бўлган ишонч уйғонди. Олдинги ўқитувчи ҳисоблагандек ахмоқ эмаслигини англади.
Талабалар билан илмда мусобақа қила олишини, ўз устида ишласа, аълочи бўла олишини билди. Нафақат шу фандан, балки, бошқаларидан ҳам аъло баҳолар ола бошлади. Мактабни яхши натижалар билан битириб, олийгоҳга кирди, сўнг магистратурани битирди. Доктор бўлишни ҳам мақсад қилди.

У ўқитувчиси ҳақида ёзаркан:

«Инсонлар икки тоифага бўлинадилар: бири яхшиликлар калити бўлса, бошқаси унинг қулфидир. Бирлари сизни шижоатлантириб, қўлингиздан тутиб, умид бағишлайди. Сиздаги дарду аламни ҳис қилади. Ҳаёт йўлингизни белгилашингизга сабаб бўлади.
Бошқалари эса, сиздаги иқтидорни беркитиб, ёмонликларни очади. У сизни руҳан эзишдан, ўзгалар олдида ерга уришдан, азоб беришдан роҳат туяди. Қанчадан-қанча инсонлар бундай ўқитувчиларнинг қурбонига айланади. Бутун умри ўзини тиклолмай ўтади» деди.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Банда айтади: Ишларимни бажариб, кейин Аллоҳга юзланаман.
🕌
Аллоҳ айтади: Менга юзланинг ишларингизни ҳал қиламан.

«
Сирлар хазинаси» рисоласи

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🦋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ🌺
ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🌼
Бугун 17 июль
чоршанба
,+37° +23°☀️

Инсоннинг ҳар қаерда ризқи бор.
Ризқ Ўзидан.
Бугун ҳам аслида ризқ.
Бугун билан қўшиб бериладиган ҳар ким ва ҳар нарса ҳам ризқ...
🕊
Ризқимиз яхшиликларга, яхши инсонлар даврасига, яхши ниятлар билан ёзилган дастурхонларга қўшилиб юраверсин!
🌷
Хайрли тонг, азизлар! Чоршанба кунингизни файзли, барокатли, хурсандчиликка тўла бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Икки нарса сени аслида кимлигингни аниқлаб беради:
🍃
– Ҳеч нарсанг бўлмагандаги ҳаракатинг.
– Ҳамма нарсанг бўлгандаги аҳлоқинг.


@Jaloliddinrumiyy🕊
3 ДАҚИҚАДА 100 ТА ҲАЖНИНГ САВОБИ

Эрталаб ва кечқурун бир ярим дақиқа давомида сиз "Субҳаналлоҳ"ни 100 марта, "Алҳамдулиллаҳ", "Ла илаҳа иллаллоҳ" ва "Аллоҳу акбар" ни юз марта айтиб улкан ажрларни қўлга киритишингиз мумкин.

Далил:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта тасбеҳ айтса ("Субҳаналлоҳ", деса) юз марта ҳаж қилгандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳмид айтса ("Алҳамдулиллаҳ", деса) Аллоҳ йўлида юзта отлиқни жиҳозлагандек бўлади. Ким тонгда юз марта ва кеч кирганда юз марта таҳлил айтса ("Ла илаҳа иллаллоҳ", деса) Исмоил зурриётидан юзта қулни озод қилгандек бўлади. Ўша куни у келтирганидан кўпроқ нарсани ҳеч ким қила олмайди. Фақат биров у каби (зикрни) айтса ёки унга зиёда қилса, мустасно" (Имом Термизий ривояти).

Куйидаги жадвалда бу улуғ зикрларни муҳофаза қилувчилар қандай мукофотга нойил бўлишини тасаввур қилиш имконига эга бўласиз: Бир кунда 100 марта ҳажнинг савоби (3 дақиқада 100 марта) Бир ойда 100х30=3 000
Бир йилда 3 000x12=36 000
Йигирма йилда 36 000х20=720 000
Ушбу улкан савобга эришишни ким хоҳлайди?! Бунда Аллоҳ таоло кенг раҳмати денгизини биз томон юбормаганми? Бу Аллоҳ таоло лутфу карамининг нақадар улуғлиги, бандаларига нақадар кўп фазл-марҳамат қилишига далилдир. Бизнинг тонгда ва кечда 100 марта “Субҳаналлоҳ" деган сўзимиз учун 100 та ҳаж савоби ваъда қилинмоқда. 100 та ҳаж қилиш осон эмас. Бир умр ҳажга боришга қодир бўлмаган камбағаллар учун Аллоҳ таоло Ўз элчиси тилидан ушбу калималарни ўргатиб қўйди. Аллоҳ таоло яхши амалларни ихлос билан бажаришга тавфиқ берсин.

«Фазилатли амаллар» китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ📿
ВА РАҲМАТУЛЛОХИ
🕋ВА БАРАКАТУҲ🌸
Бугун 18 июл,
пайшанба,
+36° +25°☀️
Янги кунни Аллоҳнинг
туҳфаси деб қабул
қилганларга ҳайрли тонг🕊
Ушбу кунда ҳали қилинган хатоликлар йўқ.
🍃
Бу кун саҳифасига
яхшиликлар битилиши,
сизнинг ихтиёрингизда.
Унутманг...
🌼
Аллоҳим барчамизни қалби пок,самимий инсонларга
ҳамроҳ қилсин!


@Jaloliddinrumiyy🕊
Фирибгарларнинг янги найрангларидан эҳтиёт бўлинг!
(Пулларингизни сақлаб қолиш ва алдов қурбони бўлмаслик учун, албатта, ўқинг.)

Қаллобларнинг тўрига тушмаслик учун нималарни ёдда тутиш кeрак☝️

Бeгоналарга сизни суратга олишига йўл қўйманг, ма’лумотларингиз билан бўлишманг, ҳатто улар рост гапираётганга ўхшашса ҳам, ҳужжатларини кўрсатишса ёки пул таклиф қилишса ҳам.
Шубҳали файлларни тeлeфонингизга юклаб олманг ва ўрнатманг. Смартфонингизга антивирус ўрнатиб олиб, унинг ишлашини ҳамиша нозорат қилинг.
Яқинингиз бeгона рақамдан муаммо билан қўнғироқ қилса, ваҳимага тушманг. Аниқлаштирувчи саволлар бeринг, яхшиси, қўнғироқни ўчиринг ва унинг шахсий рақамига ўзингиз қўнғироқ қилинг.
Турли хил гуруҳларга қўшиб, “ сизга мўмай даромад топиш усулини ўргатамиз, бунинг учун шу картага пул ўтказинг, - деб даставвал арзимаган суммани ўтказишни айтишади, кейин эса ишончга кириш учун яна турли найранглар ўйлаб топишади.

батафсил👇

https://telegra.ph/Firibgarlarning-yangi-najranglaridan-ehҳtiyot-bўling-07-18
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
TOMS
Америкалик йигит Блейк Майкоски 2004 йилда отасидан қолган каттагина меросга эга бўлади. Аввалда у бу пулларни қандай қилиб кўпайтириш ҳақида кўп ўйлади. Аммо бир қарорга келмади.
2005 йилда Аргентинага автомобил мусобақасига борди. Чунки у бу спорт турини яхши кўрар эди. Аргентинага боргач Блейк у ерда фақирлик авж олганини кўрди. Хусусан кўп болалар ялангоёқ эди. Чунки уларнинг оёқ кийими олишга пули йўқ эди. Блейк у ерда оёқ кийими ишлаб чиқарадиган ширкат барпо қилишга аҳд қилди. Унинг нияти тижорат билан бирга хайрия ишларини ҳам йўлга қўйиш эди. У оёқ кийимларига ихтисослашган "TOMS" ширкатига асос солди. У ширкат пайпоқсиз кийиладиган енгил спорт оёқ кийимлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Хайрия ишини эса сотилган маҳсулотга боғлиқ қилиб қўйди. Яъни, битта сотилса битта совға қилинадиган бўлди. Ширкатнинг ривожланишига иккита сабаб бор эди:
1. Бу оёқ кийимларнинг яхшилиги ва енгиллиги.
2. Кишиларнинг бу хайрли ишни қўллаб қувватлашга бўлган рағбати.
Ширкат бугун ҳам ўша манҳажини давом эттираяпти. Бирга бир...
Яъни, ҳар бир сотилган маҳсулот бадалига битта оёқ кийими фақирга эҳсон қилинади.
Яхшиликни ким қилишидан қатъи назар у зое бўлмас экан. Мусулмон бўлмаганлар қилган яхшиликлари эвазини шу дунёда албатта олишади. Бугун "TOMS" ширкати оламга машҳур. Блейк Майкоски эса Америкадаги энг бадавлат кишилардан бири.
Инсоннинг даромад келиб турадиган манба ҳақида ўйлаши яхши албатта. Аммо бой бўлишдан аввал инсон бўлиш ҳақида тафаккур қилиши ундан ҳам яхшидир!

Абдулқодир Полвонов


Мухтожга берилган ризқнинг ўрнини Аллохнинг ўзи тўлдириб қўяди...

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/27 13:25:46
Back to Top
HTML Embed Code: