Telegram Web Link
Ибрат...

Доктор Айман Сувeйд шундай дeди:

..Мeн сизга ўзим кўп фойда топган ва ибодатимга кўпроқ эътибор қаратишимга сабаб бўлган усулни тавсия қиламан...
Қабр қўрқинчли... албатта солиҳ бўлмаганлар учун
Мeн бу ҳақда ўйладим, мeн ҳозир 42 ёшдаман дунё ва ундаги нарсаларни ёмон кўраман.

100 минг йил қабрда яшасам нима қиламан...
Тасаввур қилганмисиз???
Шундай қилиб мeн шундай бошладим ...
Мeн ўламан..ва мeнинг бўш қабрим бор, қора ва бутунлай қоронғи..Бу қабрга мeбeл кeрак бўлади .. Шундай қилиб ҳар бир истиғфор ва ҳар бир тавбани гўё қабримга у ерда мeни ёлғизлигимда кутиб оладиган ҳамсуҳбат бўлиши учун юбораётгандай тасаввур қилдим...
Аллоҳга қасамки, ҳазиллашаётганим йўқ..Тўлиқ жиҳозлаш жараёнини бошладим...

Тасбeҳ айтарканман
Гўёки Қабримнинг ҳар тарафини минглаб тасбeҳлар билан тўлдираман...


Мана мeнинг бошимдан камида 300 та Қуръон ҳатми бор ...

Мeн ўқиган ҳар бир ракат, уни қабрга қўйганимни тасаввур қиламан...

Ҳамма мeни ташлаб уйга қайтади... ёлғиз қоламан балки миллион йил..
Шундай қилиб мeнга нур ва дарахтлар кeрак ва мeнинг қабрим ҳақиқатан ҳам жаннат бўлиши кeрак ...

Тасаввур қиламанки, атрофимда ҳавқала (лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳиҳил алиййил азиим), зикр, Қуръон, ташаҳҳуд ва садақаларим бор, у ерда биз улар билан кулишамиз, суҳбатлашамиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга айтган саловотларим кeлади ва бизнинг суҳбатимизга қўшилади. ..ҳаёт қандай ажойиб ҳаёт....

Мeн у ерга тушиб, ғийбат ва гап ташишликка дуч кeлганимдан ва барча ишларим дунё талаби учун қилинганлигини кўрганимдан,
Аллоҳ учун қилган ҳeч нарсам йўқ ва мeни ташвиш, азоб, калтак, қоронғулик ва қаттиқ ҳисоб-китобдан бошқа ҳeч нарса кутмаслигидан яхши эмасми?...

Бугун сизга маслаҳатим...
Қабрингизни банк қилинг... унга сармоянгизни қўйинг...

Ибодатларингизга қаттиқ эътибор бeринг.

Аллоҳга қасамки, қабрингизда ҳам мeнга раҳмат айтасиз.

У ерга дунёдан кўра кўпроқ эътибор қаратинг.

Ҳозир сиз ўз оилангиз орасида кийиниб, еб-ичиб, ухлаб, хурсандчиликлар қилиб юрасиз,
ва сизнинг барча талабларингиз муҳайё, шунга қарамай аҳволимизни ёмон кўрамиз...

Қабр остида шундай бўлса-чи ....

Шунинг учун ҳар бир тасбeҳга яхши эътибор бeринг.
Ва унга айтинг мeндан олдин у eрга... қабримга бориб тургин...
Биз учрашамиз ва сeн мeнга энг зўр ҳамсуҳбат ва энг яхши ҳамроҳ бўласан....

🤲🏻Илоҳим, бизга гўзал хотима насиб эт..

(Тафаккур илми)

@Jaloliddinrumiyy🕊
​​🇯🇵Япония

Япон тилида “басит, аҳамиятсиз, бетайин” каби сўзлар йўқ. Чунки яшаш тарзида учрамаган нарса луғатга ҳам кирмайди. Худди ўзбек тилидаги “истихола” сўзи каби. Ўзбек тилидан бошқа тилда бу сўз йўқ. Кўп миллатларни кўрдим, фақат ўзбеклардагина истихолага дуч келдим. Айниқса, туркларда умуман бир нарсадан тортиниш, истихола килиш деган тушунчани ўзи йўқ. Истихола қилиб турган бирини кўрса, бу “эзик” дейишади.

Ахлоқ ва одоб қотилига айланиб кетаётган бу дунёмизда бирдан кўнглим япон бўлишни тусаб қолди.
Нега?
Ҳажга кетаётган эдик. Аэропортда паспорт назоратидан ўтяпмиз, гуруҳимиздаги бир опа тинимсиз бир нималар еб-ичиб, мусорини оёғини остига ташлаб кета бошлади. Атрофда ҳар хил миллат бор, инглизлар, японлар... Улар ғалати-ғалати қараб қўяётган эди. “Туба хоним, мусорларингизни менга беринг, мусор кутисига ташлаб келаман”, – дедим секингина.
“Қўявер, ҳеч кимга сездирмасдан, кўрсатмасдан отиб юбораяпман”, – деди.

Аллоҳ-чи?!

У ҳам сезмай қоляптими, кўрмай қоляптими, ажабо?
Баъзан қилаётган амалларимизни.

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва салламдан: “Одоб нима?” – деб сўрашганида “Диннинг ярмиси”, – деб жавоб берган эдилар.
Яримта дин билан ҳажга кетяпмиз...

Японияда ҳеч ким майда-чуйда мусорларини ҳам йўлларга ташламайди, мусор қутисига ҳам отмайди. Сумкасига солиб уйига олиб келади ва уйидаги мусорга ташлайди. Японлар ҳамма нарсага аҳамият беради, қиймат беради, ҳеч кимга бетайин деб қарамайди. Ўша учун ҳам бу сўзлар луғатига кирмаган.
Динимизнинг ярми ўша тарафларга қочиб кетаётгандек...

Япониядан нефть чиқмайди, газ, тилла конлари йўқ, аммо бой мамлакат – одоб захиралари бор. Бундан 10 йил аввал америкалик 6 нафар профессор Японияга боришади. Фақатгина бир мақсадда японлар қандай қилиб муваффаққият ва тараққиётга эришмоқда, буни ўрганиш учун боришганди. Яна қаршиларига японларнинг ахлоқи чиқиб келди.
Улар ўз ишини, касбини, ҳалолликни ибодат даражасида қилишарди.

Япон аёллари университетда профессор бўлса ҳам, эрталаб вақтли туриб эрига нонуштани ўзи тайёрлайди ва эрининг оёқ кийимларини тозалайди. Эрталаб уйидан аёлининг меҳри ва ҳурмати билан нонушта қилган киши, албатта, бундан руҳланади ва бор имкониятини ишига касбига беради. Сир эди бу ҳам.

Жалолиддин Румийга кўра: “Одоб – ақлнинг ташқи либосидир”.
Либосларимиз ҳам у тарафларга қочиб кетаётгандек.
Ҳа, биз динимизни яхши биламиз, беш маҳал намоз ўқиймиз. Бирок намоз бир кунда беш маҳал, одоб эса йигирма тўрт соат фарздир.

Марзия САЙДАМ

@Jaloliddinrumiyy🕊
Севги йўлида тортилган жафода, мингларча вафо бор.🌷
Севги ила сукут сақлашда, гўзал суҳбат лаззати бор…

Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Умар розияллоҳу анҳу айтдилар:

“Ким ортиқча сўзларни тарк этса, унга ҳикмат берилади.

🔴 Ким ортиқча қарашни тарк этса, унга қалб хушуъси берилади.

✔️ Ким ортиқча таомни тарк этса, унга ибодат лаззати берилади.

🟢 Ким ортиқча кулишни тарк этса, унга ҳайбат берилади.

✔️ Ким мазахни тарк қилса, унга кўркамлик берилади.

🔴 Ким дунё муҳаббатини тарк қилса, унга охират муҳаббати берилади.

✔️ Ким бошқалар айби билан машғул бўлишни тарк этса, унга ўз айбини ислоҳ қилиш берилади.

Ким Аллоҳнинг кайфиятини излашни тарк этса, унга мунофиқликдан сақланиш берилади”.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ЎРНИ🍀

Эркак киши хотинига хиёнат қилса, тошбўрон бўлади.

Иккинчисига уйланса-ю, адолат қилмаса, маҳшарда бир томони ишламаган ҳолда тирилади.

Агар эркакка аёлига бериладиган маҳр белгиланиб туриб, уни бермаса, ўғри ҳисобланади.

Агар талоқ қилса, аёлидан ҳеч нарса олмайди.

Агар аёлнинг меросдаги улушини еб кетса, Аллоҳ белгилаган чегарани бузган бўлади. Ким чегарани бузса, ўзига зулм қилибди. Хотинини уриб хорлаганлар пасткаш, уларни икром қилганлар олижанобдир.

Эр хотинини олти ойдан кўп муддат ташлаб қўйса, аёлнинг ажралишга ҳақи бўлади.

Эркак хотинига онаси каби муомала қила олмайди.

Агар эр хотинига “сен менга онамнинг орқаси кабисан” деса, унинг бўйнига қул озод қилиш ёки 60 та мискинга таом едириш ёки олтмиш кун рўза тутиш лозим бўлади.

Агар эр хотинини ёмон кўрса, сабр тавсия этилади. Эҳтимол, Аллоҳ унда кўп яхшиликларни яшириб қўйгандир?..

Агар эр хотинидан ажралса, унинг фазлини унутишга ҳақи йўқ; болаларини тортиб олмайди.

Аёлнинг моли ҳурдир. Агар эрига садақа қилса, иккита ажр олади. Агар ман этса, эр ҳеч нарса қилолмайди.

Аёлга нисбатан ҳар қандай ҳаддан ошиш жазоланади. Эр унинг таоми, ичимлиги, кийими ва масканига масъул. Эҳтиёжларига қоим туриш мажбурият. Хотиннинг эрига итоат қилиши эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир.

Агар эр хотинини яхшиликка буюрса, унга итоат қилади, гуноҳга чорласа, “Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат йўқ”.

Киши аёлини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳид ҳисобланади.

Аёл учун Набий алайҳиссалом Бани Қайнуқога қарши урушганлар.

Аёл сабаб халифа Муътасим қўшинини Амурияга олиб борди.

Бу – аёлнинг Исломдаги ўрни. Ғарбдаги ўрнини ҳам бир кўрсатинг-чи!

📚"Қалблардан сўранг" китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
- "Дўст ачитиб гапиради" дейишади. Ҳар аччиқ сўз сўзлаган киши, дўст бўлиб қолавермайди. Сени севмаган киши ҳам, аччиқ сўзлаши мумкин. Дўстингни сенга сўзлайдиган сўзи аччиқ бўлса ҳам, сенинг жонингни ачитмайдиган шаклда ширин тил билан сўзлайди.

Шамс Табризий

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹🕊🌹
Бугун 19 июнь, +38° +24°
☀️
Чоршанба тонги хайрли бўлсин!!!

Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, бу кун шундай кун бўлсинки дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин...
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин! Ҳаммага қувонч-у шодлик улашинг... Кунингиз файзу барокатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🌷Дунёда бўлиши мумкин бўлган ҳодисалар учун, сабаб оламида саноқсиз эҳтимоллар ухлаб ётади.
Сиз оғзингиздан чиқараётган сўзларингиз билан, у эҳтимолларни уйғотасиз. Гўзал калималар сўзланг ки, гўзал эҳтимоллар уйғонсин. Инсоннинг тақдирига бўладиган таъсири мана шу ўриндадир.
🌺

Мавлоно Жалолиддин Румий

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​  БАЛКИ, БУ  НАЖОТИНГДИР...
❗️
...Ишдан уйга ҳолдан тойиб бир амаллаб етиб келасан. Барча масъулият сенинг бўйнингда. Шу маҳал волиданг сендан "фалон нарсани келтирмадингми" деб сўраб қолдилар.
Эринма. Уларга шу заҳоти табассум қил ва "Ҳозир онажоним, бир лаҳзада келтириб бераман" деб айт.
Эҳтимол уларнинг қилган дуолари сен учун нажотдур...

....Отанг сенга мурожаат қилиб:
"уғлим, мени шу табибга элтиб қўй. Фалон вақтда келгин деб айтган эди" десалар, ҳамма муҳим ишларингни бир озга кечиктириб, уларга: "хўп бўлади отажон" деб айтиб дуоларини олиб қол. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Намоз ўқияпсан. Атрофингда фарзандинг ўйнаяпти. Сен сажда қилган заҳотинг устингга сакраб, орқангдан сени маҳкам қучоқлаб олди. Фарзандингни бу ишидан асло ғазабланма. Болалигини инобатга олиб, саждангни узайтир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Аллоҳнинг китобидан бир оятни ўқиганингда кўзларинг ёшланди.Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кўча кўйда гўзаллигини ошкора қилиб юрган аёлни кўриб қолдинг. Унга қарамасдан, юзингни бур ва истиғфорингни айт. Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Кимдир сенга туҳмат қилди. Уни уриб, сўккинг келди. Шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қовлини эсла: «Улар ғазабини ютадиганлар ва одамларни авф этадиганлардир. Аллоҳ яхшилик қилувчиларни ёқтиради» (аали имрон 134 оят ). Шундай экан, ғазабингни ют ва уни кечир.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур.

....Сенга кимнингдур шарманда бўлган видео ролиги етиб келди. Бу ролик сенга келиб тўхтасин. Уни ҳеч кимга юбориб тарқатма.
Эҳтимол бу сенинг нажотингдур...

....Доктор Муҳаммад Ратиб ал Набулси жаноблари шундай дедилар:

~ Аллоҳ ягона Зот. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Агарда бир дона чумолини ғарқ бўлишидан асраб қолсанг, бу ишинг Аллоҳнинг даргоҳида йўқолиб кетмайди.

....Бир кун келиб ҳаёлга ҳам келмайдиган, оддийгина қилган бир кичкинагина ишимиз ҳисоб китоб кунида мезонларимизни тақсимлаб, ҳал қилиб бериши мумкунлигини биз қаердан ҳам билар эдик. Шундай экан, ҳеч кимни камситма, ҳар қандай ишни Аллоҳ учун қилишга эринма, мутакаббир ҳам бўлма. Доим бир ишни қилишдан аввал ўзингга ўзинг «Эҳтимол бу менинг нажотимдур» деб айт.
Шунда ҳаётинг давомида қандай қилиб хайр садақа тақдим қилиш ва саҳийликда узоқ муддатли ғалабани қўлга кириганингни кўрасан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋Ғаминг давосин бандадан излама. Ўзга инсон сенинг қалбингни Яратгувчисидек билмайди.🕌
Шамс Табризий

🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОҲУ ВА
БАРАКАТУҲ🍃
Бугун 20 июнь, пайшанба
+38° +26°
☀️Хайрли тонг!!!

🕊Уйғониш ҳам–Аллоҳнинг
раҳматидир! Бу раҳматга
эришганларга янги тонг
муборак!🌹

🍃Берган неъматлари,
берган ризқи учун
Аллоҳга ҳамд бўлсин!🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ШИФО ОЯТЛАРИ

"Шифо" сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.
Шифо оятлари қуйидагилар
:

1. "Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради" (Тавба сураси, 14-оят).

2. "Диллардаги нарсаларга шифо" (Юнус сураси, 57-оят).

3. "Унда одамлар учун шифо бордир" (Наҳл сураси, 69-оят).

4. "Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз" (Исро сураси, 82-оят).

5. "Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради" (Шуаро сураси, 80-оят).

6. "Айтинг: "(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир" (Фуссилат сураси, 44-оят).
Бу маълумот Иброҳим Ҳаққийнинг "Руҳул баён" номли тафсиридан олинди.

"Қуръон қалблар шифоси"
китобидан.


@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ Бир финжон чой...

Хаёл қилинг: олдингизда бир финжон чой турибди. Унга бир қошиқ шакар қўшинг. Лекин аралаштирманг. Ичиб кўринг-чи, шакарнинг мазаси чиқдимикан? Албатта, йўқ. Унга бир оз боқиб туринг-да, сўнгра чойдан хўпланг. Қалай? Маза кирибдими? Менимча, йўқ.

Вақт ўтиб, чой совиб боряпти, бироқ сиз ҳали бирор хўплам ширин чой ичолганингиз йўқ. Бу туришда чой совуб, охири ҳеч ким ичгиси келмай ҳам қолади...

Ҳаёт ҳам шундай. У худди бир финжон чой кабидир. Аллоҳнинг сизга берган ақл-заковати эса шакар. Агар уни ишлатмас экансиз, шакарнинг мазасини била олмайсиз.

@Jaloliddinrumiyy🕊
ОНА ва БОЛА ёхуд ноўрин РАҲМАТ

Она меҳри ва латофати билан дунёни безаб туради. Онасиз ҳаётни тасаввур қилиш қийин. Айниқса, бу ёшликда яққол кўзга ташланади. Она қадрини фақат она бўлганлар англаб етади. Унгача “она”ни том маънода тушуниш душвор. Қуйида она ва бола ўртасида учраб турадиган ҳаётий ҳақиқатни эсга олдик:
1️⃣ ёшга кирганингизда она сизни оқ ювиб-оқ таради.
Эвазига туни билан йиғлаб уни ухлатмасдан “раҳмат” айтдингиз.
2️⃣ ёшга кирганингизда сизга юришни ўргатди.
Чақирганда жавоб бермай қочиб “раҳмат” айтдингиз.
3️⃣ ёшга кирганингизда сизга турли таомлар тайёрлаб берди.
Овқат солинган идишни стол остига ағдариб “раҳмат” айтдингиз.
4️⃣ ёшга кирганингизда болам ёзишни ўргансин деб қўлингизга ранг-баранг қаламлар тутқазди.
Уйнинг деворларини бежаб “раҳмат” айтдингиз.
5️⃣ ёшга тўлганингизда ажойиб кийимлар сотиб олиб берди.
Тупроқ чангитиб, кийган кийимингизни кирга булаб “раҳмат” айтдингиз.
6️⃣ ёшдан ўтганингиздан кейин сизни мактабгача олиб бориб қўйди.
“Мактабга бормайман” деб кўчада хархаша қилдингиз.
7️⃣ ёшга кирганингизда туғилган кунингизга копток совға қилди.
Қўшнининг деразасини синдириб “раҳмат” айтдингиз.
9️⃣ ёшингизда сизни машинада мактабга олиб борар эди.
Машинадан туша солиб, раҳматни ва хайрни насия қилиб “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣0️⃣ ёшингизда сизни дўстларингиз билан кинога олиб борди.
“Ойижон, сиз биз билан бирга ўтирманг” деб “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣1️⃣ ёшга кирганингизда кўп телевизор кўрма, акс ҳолда кўзинга зарар бўлади деди.
У уйда йўқлигида телевизор “тагидан” чиқмай “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣3️⃣ ёшингизда сизни ёзги таътилда лагерга жўнатди.
Бир сатр бўлса ҳам хат ёзмасдан “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣5️⃣ ёшга кирганингизда дўстларингизнинг туғилган кунига боришга рухсат берди.
Бир марта телефон қилмасдан саҳарга яқин уйга қайтиб “раҳмат” айтдингиз.
1️⃣5️⃣ ёшга кирганингизда “болам мактабни тугатди” деб фахр билан битирувчилар даврасида бағрига босди.
Унга совуққонлик билан “раҳмат” айтдингиз.
2️⃣2️⃣ ёшингизда университетнинг битирув маросимида иштирок этиш учун ёнингизга келди ва тантана тугагунча ёнингизда бўлди.
Сиз “Она, уйга кетаверинг, мен дўстларим билан сайр қилиб кейин бораман” деб “раҳмат” айтдингиз.
2️⃣5️⃣ ёшингизда сизни уйлантириб қўйди.
Тўйдан кейин ойлаб хабар олмасдан “раҳмат” айтдингиз.
3️⃣0️⃣ ёшингизда бола тарбия қилиш тўғрисида маслаҳатлар берди.
“Ўзим биламан”, деб “раҳмат” айтдингиз.
4️⃣0️⃣ ёшга кирганингизда телефон қилиб “бугун фалон қариндошимизнинг тўйи” эканини эслатди.
“Она, ишим бошимдан ошиб-тошиб ётибди” деб “раҳмат” айтдингиз.
5️⃣0️⃣ ёшга кирганингизда унинг касал эканини эшитиб кўргани бордингиз ва “Киши кексайган сари ёш боладек нозик бўлиб қолар экан” деб “раҳмат” айтдингиз.
Шундай кунларнинг бирида у вафот этди. Унга ҳаётлигида қилмаган барча яхшиликларингиз бирма-бир кўз олдингиздан ўтди ва ўксиндингиз.
Шундай экан, ҳар онни ғанимат билиб, онажонларимизни кўнгилларини шод этайлик. Улар мудом ҳаёт эканлар, мудом бизни дуо қилар эканлар, бор-будимизни аямайлик. Зеро, жаннатни уларнинг пойи мубораклари остидан топамиз.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ 🕋🌸АССАЛОМУ
АЛАЙКУМ
ВА РАҲМАТУЛЛОХИ ВА
БАРОКАТУХ!
🍀🕌
📿ЖУМА АЙЁМИ
МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙

🤲🏻 Аллоҳим, Тонгимизни ғамлардан холи қил...!
🌺
Илм билан бизни беҳожат этгин...
Хилм билан безатгин...
Тақво билан мукаррам
айла...
🍀
Аллоҳим...!
Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.
🌷
Эҳсон бердинг, қоим айла.
Бизни ва яқинларимизни
Жаннату жамолингга мушарраф айла...!🤲🏻


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қария ва ўлим

Бир куни Сулаймон ибн Абдулмалик Дамашқ масжидига кирди. Унда қария бир мўйсафид ўтирганини кўрди. Унинг олдига бориб:
- “Эй қария! Ўлишни хоҳлайсизми?” - деди. У:
- “Асло, йўқ. Эй Амирул мўминийн” - деди. Сулаймон:
- “Нега. Ёшингиз бир жойга бориб қолибдику?” - деб сўради. У:
- “Ёшлик ва унинг ёмонликлари кетди. Қарилик ва унинг яхшиликлари келди. Турсам ҳам Аллоҳга ҳамд айтяпман, ўтирсам ҳам Аллоҳга ҳамд айтяпман. Шу икки ҳолат давом этишини истайман” - деди. Халифа:
- “Умрингизнинг узун бўлишига қайси амалингиз сабаб бўляпти, айта оласизми?” - деди. У:
- “Эй Амирул мўминийн! Таҳоратни мукаммал қиламан. Намозни чиройли адо қиламан. Силаи раҳм одатим. Кўзим ва маълум аъзоларимни иффатда сақлайман. Аллоҳ берган ризқлардан ўзгаларга мурувват қиламан” - деб жавоб берди. Шунда Сулаймон ибн Абдулмалик:
- “Бежизга ўлим сизни четлаб ўтмаяпти экан” - деди.

Анвар Абдурахмонов

@Jaloliddinrumiyy🕊
​​​ВИЖДОН АЗОБИ
(Ҳаётий воқеа)


Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:

“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим. Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.

Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.

Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.

Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.

Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».

Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”
🍃
Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕊🕌Ассалому алайкум!🕊🕋
Хайрли тонг!
Яратган кунингизни файзу баракотга тўлдирсин!!!
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Бугун 22 июнь, +39°+27°
☀️

Яхши инсонларнинг Сиз учун қилган дуолари ижобатдир, иншааллоҳ. Сиз бехабар
🕊ҳаққингизга қилинган
🤲дуолар кўп бўлсин!!!
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊

Бугунги Шанба кунингиз хайрли ва барокатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Камбағал ишчи бир куни ишдан ҳайдалди. Бошқа даромади бўлмагани учун болалари уч кун овқатсиз, нонсиз  қолди. У одам иш қидириб қаёққа борса, “иш йўқ” деб эшикни юзига ёпишди. Устма-уст уч кун қорни оч қолган болаларнинг хархашаси онанинг юрагини эзиб юборди. Чорасизлик билан турмуш ўртоғига: “Кўряпсизми болаларни? Очликдан юзлари сарғайиб кетди. Биз-ку майли чидаймиз, лекин улар бунга чидолмайдилар. Бу ишнинг охири нима бўлади? Ўйлаб кўрдингизми?” деди.
Эр эгилган бошини аёли томон қаратиб: “Неча кундан бери бормаган жойим қолмади. Энг кам ойликка бўлса ҳам иш қидирдим, бир кун бўлса ҳам қорнингиз тўйсин, деб. Лекин ҳеч ким менга иш бермаяпти. Болаларимнинг бу ҳоли менинг ҳам юрагимни эзиб юборди. Лекин кўриб турибсанки, қўлимдан бирор нарса келмаяпти” деди. Шунда…

#batafsil
👇🏼
https://telegra.ph/Ibratli-%D2%B3ikoya-07-29
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Яхшилик қил - сени тушунишмаса ҳам...
Яхшилик улаш - гарчи сенга қайтмаса ҳам!
У ерда ҳам, бу ерда ҳам яхшилик уруғини эк...
У яхшиликдан барча баҳра олсин!
Нимадир учун яхшилик қилма...
Қалбинг поклиги учун яхшилик қил!
Кимдир ёмонлик билан жавоб қайтарса...
Аллоҳнинг олдида сенинг юзинг ёруғ - уники эмас...

Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
БУГУН 23 июнь,
+38°+27°☁️

🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️🕊️
Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур...
Бошланган янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлсин.
🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸🍀🌸
🦋💐Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!
🌿🌷☘️🌺🌼🍃🌻🌱🌸🌿🌷
ЯКШАНБА ДАМ ОЛИШ КУНИНГИЗ МАРОҚЛИ ЎТСИН!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/11/15 13:55:03
Back to Top
HTML Embed Code: