Telegram Web Link
Украинанинг Ужгород университети терапия факультети доценти Михаил Лозарик ажойиб янгиликни кашф этди.
Доцентнинг таъкидлашича, Ибодат инсонни турли "ВИРУСЛАРДАН" ҳимоя қилар экан!
Буни исботлаш учун у оддий иш куни 15 нафар беморнинг томири ва бармоғидан икки маҳал улар Ибодат этишларидан олдин ва кейин таҳлил учун ҚОН олди.
Ибодатдан кейин касалларнинг қон таҳлил натижалари олдингисидан олти баробар яхшилангани аён бўлди.
Олим бундай дейди: "Энди билдим, ибодат афюн эмас, балки ОДАМ ЖИСМИНИНГ ҲИМОЯЧИСИдир".

https://dzen.ru/a/ZmdUMcq04xMps-bh?utm_referrer=www.google.com&is_autologin_ya=true

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
УЙҚУГА ЁТИШДАН АВВАЛ КЎРПА ҚОҚИШНИНГ ҲИКМАТИ НИМАДА?

Яқинда ғарб олимлари бу ҳолнинг илмий далилини исбот қилдилар. Инсон уйқуга ётганда унинг танасида ҳужайралар ўлиб, кўрпага тўкиларкан. Ушбу ўлик ҳужайраларни кўз билан кўриш мумкин эмаслигидан кўпчилик бунга эътибор бермайди. Эртасига уйқуга кетганда яна ўлик ҳужайралар тўкилиб, аввалгилари билан бирлашиб, танага ёпишади. Шу сабаб билан инсонда ҳар хил касалликлар пайдо бўлиши мумкин.
Олимлар ушбу ҳолатнинг олдини олиш чораларини қидирдилар. Аввалига кўрпажилдни кир ювиш кукуни билан ювдилар. Бу фойда бермагач, турли тозалов воситаларини қўлладилар. Аммо ҳужайраларни кетказишнинг имкони бўлмади. Олимлардан бири кўрпани қўл билан қоқишни таклиф қилди. Шундан сўнггина ўлик ҳужайралар кўрпажилдни тарк этди.

Бундан 14 аср илгари жаноби Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ушбу амални таълим этганлар. Унинг илмий исботи эндигина маълум бўлди.

Абу Ҳурайрадан розияллоҳу анҳу ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши тўшакка ётаётганида кўрпа ва изорини қоқиб ташласин. Чунки унинг орасида нима борлигини билмайди“ – дедилар.
(Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари)

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌥Тонг отаётган вақтда бир унга боқинг! Унда гўзаллик, буюклик ва ёришиш манзараси бўлиб, сизга орзу ва яхши гумон қилиш эшикларини очади.

🕋🌹Ассалому Алайкум! Бугун 29 август, Пайшанба🕌🌺
+28°+19°☀️
🍃
🌷

Яшаётган ҳар бир кунингиз Аллоҳнинг сизга ҳадясидир. Сиз у ҳадяни ўтган кунларга ҳасрату надомат, келажакка нисбатан безовталик билан зое қилманг! Нима бўлса ҳам “Аллоҳга таваккул қилдим” деб айтинг!


@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#шунчаки
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кесилган хурмо устида хутба қилардилар. Кейин у Зот алайҳиссаломга минбар ясаб беришди. Минбарга кўтарилиб жума хутбаларини бошлар эканлар, дарахт бир оҳ урди ва бўлинди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан қайтиб тушдилар, оғочни сийпадилар, қучоқладилар. У ёш бола сингари инграрди. То тинчланмагунча Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга мурувват этишда давом этдилар.
У дарахт бир дарахт эди, аммо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга минбар бўлган дарахт эди. Пайғамбаримизнинг минбарлари йўқ вақтда у Зотга хизмат қилган дарахт эди. Устида илк хутбалар янграган дарахт эди. У Зотнинг қадамлари теккан, бармоқлари силаган дарахт эди. Атрофига саҳобалар тўпланган, устида асри саодатнинг хитоблари жаранглаган дарахт эди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам янги минбарга кўтариларканлар, эҳтимол, уни унутди. Эҳтимол, Сарвари Коинотнинг энди унинг устида хутба қилмасликлари маҳзун қилди уни. Не бўлганда ҳам ингради, ёш боладек ингради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хутбани бошламадилар қайтиб тушдилар, силадилар, қучоқладилар, тинчлантирдилар. Бу Сарвари Коинотга хос илтифот эди. Бир ёғочга нисбатан қилинган адолатли эътибор эди. Янги минбар устида туриб эски ёғочнинг оҳига бепарво бўлиш Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга хос бўлмаган жиҳат эди.
Биз янги дўстлар сабаб эскиларини унутамиз. Ҳаётимиздаги ҳар бир ўзгаришга эскисини унутиб ўрин бўшатамиз. Ёрдамга муҳтож вақтимиз узатилган қўлларни қайта сиқиб қўймаймиз. Мусибатда елкама—елка турганларнинг елкасидан итариб юборамиз.
Биз оҳ чеккан қалбларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каби юпатолмаймиз. Дурдек тўкилган кўзёшларни бир бармоқ текказиб артиб қўяолмаймиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир оғочга шунча мурувват қилган эканлар, оғоч каби қуриётган қалбларга бир тасаллидан бизни нима тўсмоқда?!...

Умму Амина🌷

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Хайрли_тонг!
ЖУМА айёмингиз муборак ...

🍃🕋🌹🕌🕊☘️🍃
Аллоҳ бу кунда
бизга хайриятлар ёзиб,
қалбларимизни бахтиёр
қилсин! Кутаётган хуш ҳабарларимиз билан
шодалантирсин! Шифо
изалаётганларимизга, шифо, раҳмат истаётганларга раҳм қилсин!
🍃🌹🕌🕋🕊🌿
Аллоҳ, бу кунда биздан оғриқларни аритсин!
Зулматларимизни ёритсин! Бизни нажоти ила суғорсин! Яхшиликнинг барча туйнукларидан ризқлантирсин.

🍃🕌🕋🕊🌹🍃
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Мустафо ҳазратларига бугун кўпдан кўп саловат ва саломлар йўлланг...
Аллоҳ Ҳабибининг шафоати бизларга насиб этсин.
🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АЖОЙИБ ҚИССА !

Кунларнинг бирида қурбақаларнинг тўдасидан икки қурбақа чуқурликка тушиб кетибди. Барча қурбақалар чуқурлик тепасида жамланиб олиб - «Бўлди энди, шу ерда ўлиб кетасизлар.. ҳадиб сакрайверишдан фойда йўқ" дер эдилар. Узоққа бормай, икки қурбақанинг бири қўрқув ва қаттиқ тушкунлик оқибатида нобуд бўлди. Иккинчи қурбақа эса, тинмай сакрашда давом этар эди. Ҳар сафар сакраганда, илгаргисидан баландроқ сакрар эди. Аммо, юқоридаги қурбақалар ҳамон : "Бўлди қил энди.! Фойдаси йўқ" дейварар эдилар. Кўп ўтмай, бояги қурбақа чуқурдан чиқишга муваффақ бўлди. Тепадаги қурбақалар қаттиқ таажжубда эдилар. Сўнг ундан сўрашди: "Қандай буни уддалай олдинг ?!" У жим турарди. Кегин билсалар, унинг қулоқлари эшитмас экан. Ҳар сафар уни сакрашдан қайтарганларида, қўллаб-қувватламоқдалар деб ўйлаб, бу мушкул ишни уддасидан чиққан экан.

«Балки, энг зўри бўлишингизга инсонларнинг сиз ҳақингиздаги гаплари тўсқинлик қилаётгандир?»


@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌷АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!!!
🌺🕌

ШАНБА ТОНГИ ХАЙРЛИ БУЛСИН!!!
🌺💐
Бугун 31 август, +35°+20°☀️

Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин!

🌹
💐Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Ўзинг бор экан, ташқаридан душман излама. Ўзингдан эҳтиёт бўл ва шундай дуо қил:
-"Эй Роббим! Мени, менинг ёмонлигимдан сақла. Мен, менга зарар бериб қўймайин. Мени ўзинг муҳофаза айлагин ки, мен ўзимга ёмонлик қилмайин. Ўзимнинг айб-нуқсон ва камчиликларимни кўришдан мени маҳрум этма. Бошқалар билан эмас, ўзимни ўзим билан машғул қилиб қўй!
🍃
Эй кўнгил!
Толибсан агар бу эҳсонга
На рангга боқ, на лисонга
Роббимнинг қули дегину
Қиймат бер ҳар инсонга
Ҳеч кимдан айб излама
На фазилатга боқ, на нуқсонга..
🍃
Эй Роббим!
Эҳсонинг ҳурмати, мунаввар нуринг ҳаққи, неъматлар ила гўзалликларга тўла бўлган бу дунёда айб-нуқсонларимга боқма!
Маъносиз сўзлар сўзладим, телба-тескари гаплар гапирдим.
Мен ёлғизгина Сени севаман.
Ёлғизгина Сенга ибодат қиламан.
Кўнглим Сенсиз паришондир!

Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий
🍃
Бошқа инсонлар тарафидан маломат қилинсанг, айблансанг, ғийбат қилинсанг, ҳатто туҳматларга учрасанг ҳам, оғзингни очиб бирорта инсон ҳақида бир калима ёмон сўз сўзлама. Айб кўрувчи эмас, айб ёпувчи бўл!

Ҳазрати Шамс Табризий


@JaloliddinRumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
ВАРАХМАТУЛЛОХУ ВА
БАРАКАТУХ!
🌸
🇺🇿 🇺🇿 Азиз ватандошим! 🇺🇿
🇺🇿🇺🇿🇺🇿Ўзбекистон🇺🇿🇺🇿🇺🇿
💐☘️Республикаси 💐
🇺🇿МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ🇺🇿
🇺🇿3️⃣3️⃣ йиллиги муборак 💐
🍃бўлсин!🍃
🌺🌿Юртимиз тинч 🌺☘️
мустақиллигимиз абадий бўлсин. АЛЛОҲ юртимизни ўз
паноҳида асрасин!

🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿🇺🇿

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​📝 Аёлининг айбига кўз юмган мард эркак..
🍃
 Бир камбағал инсон бор эди. 
Унинг топгани аранг рўзғорини тебратишга етар эди.
 Олти ой деганда, бир тугун гўшт ейишарди. Топган-тутганини тўплаб, бир куни эр товуқ сотиб олиб, таом тайёрлаши учун аёлига келтириб берди.
 Бечора анчадан бундай тансиқ таомни татиб кўрмагани учун, таом таёр бўлишини орзиқиб кутди. 
Таом дастурхонга тортилди. 
Таомдан татиб кўрса, жуда шўр бўлиб кетган экан. Бироқ, буни ҳеч кимга билдирмади, аёлига ҳам лом-лим демади. 
Ўзига ўзи деди: «Эй Роббим, борди-ю, менинг қизим ҳам таомга шундай кўп 
туз солиб юборса, куёвим уни кечиришини, унинг кўнглини оғритмай, бир сўз демаслигини истар эдим. Хотиним ҳам бировнинг қизи, унинг ҳам кўнгли оғришини истамайдиган ота-онаси бор. 
У Сенинг банданг, мен уни сени розилигинг учун кечирдим», деди. 
Орадан вақт ўтиб бу эркак оламдан ўтди. 
Бир тақводор киши уни тушида кўрди. 
Ундан: «Сенга қандай муомала қилишди», деб сўради. 
Аллох менинг барча гуноҳларимни кечирди ва жаҳаннам азобидан озод этди. «Мен сени кечиришимнинг сабаби, менинг бир бандамни кечирганингдир. 
Сен унинг айбига кўз юмдинг, умрингда бир емоқчи бўлган тансиқ таомингни шўр қилиб қўйса ҳам, аёлингга лом-лим демадинг, уни кечирдинг.
 Мен ҳам сени кечирдим», деди.
🍃
Эркак эркакларнинг -  ЁМОНЛИГИНИ билгани учун хотинини рашк қилади ! Хотин аёлларнинг ҳийла ва ~ МАКРИНИ билгани учун эрини рашк қилади ! 

Аёлларга зулм ўтказма, бўлма тошбағир,
Улар қийшиқ қовурғадан яралган ахир.
Нетсин Аллоҳ яратибди уларни шундоқ,
Синиб қолар тўғирлашга уринганинг чоқ.
Ўз холига қўйсанг баттар қийшаяди ул,
Одам ўғли ўзинг танла-қай бири маъқул.
Мурувват қил сенга қарши қилсаларда жанг,
Яхши эмас синиб қолса битта қовурғанг..!

@Jaloliddinrumiyy🍃
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳазрати Али розияллоҳу анҳудан: «Байрам нима?» деб сўрадилар. Мусулмонлар амири шундай жавоб берди:
- Гуноҳсиз ўтган ҳар бир кун байрамдир!


Бу қисқа кечар умримиз йўлларида , ҳеч йўқ бир кўнгилни обод қилолсак, ортда қолаетган умр сонияларимиз бежиз кетмасди . Зеро - кўнгил ола билмоқлик ҳам гўзал ҳулқдан ва қалб тозалигидан нишонадир.
🍃
Қалбга яқинлар қуршовида ҳар кунингиз шу гўзал кунимиздек байрам бўлсин !!

💐🌸Тинчлигимиз, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!🇺🇿🇺🇿🇺🇿

@Jaloliddinrumiyy🕊
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌📿Ассалому алайкум ва
раҳматуллоҳи ва
барокатуҳ!
Муродбахш душанба тонги муборак бўлсин! Бугун 2 сентябрь, +33
°+21°
☀️

Бошланган янги ҳафтада барчангизга Аллоҳ куч-қувват, сабр-тоқат берсин, беморларимизга комил шифо, қарздорларимизга қарзини ўташлик, фарзанд талабларга солиҳ зурриёд, омади келишмай турганларнинг ривож-корини берсин.🌺

🌷Юрагимизни кенг, ишимизни ўнг, қадаримизни яхшиликларга йўғрилган- ҳидоятда, оқибатимизни хайрда гўзал этсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​Гўзал юзли аммо ёмон хулқли инсон, сохта пулга ўхшайди.
🍃
Инсонга қадр-қиймат берган бу унинг руҳидир, ташқи кўриниши ёки жинсияти эмас. Аллоҳ таоло:
-"Бизнинг назаргоҳимиз кўнгилдир, сув ва тупроқдан иборат бўлган сурат эмас!", дейди.
🍃
Ишқ ва муҳаббат бор жойда, риё бўлмайди.
Риё бор жойда, Ишқ бўлмайди.
🍃
Хафа бўлма!
Шуни яхши билгин ки, йиғлаганинг қадар кулажаксан.
Ҳеч қачон:
-"Ҳаммаси тамом бўлди!", дема.
Севганинг қадар севилажаксан.


✍️Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Икки тоифа инсонлар борки, улар ўзлари хоҳламаган ҳолда ўзгаларга яхшилик қиладилар:
Улардан биринчиси – бахилдир. У мол-дунё тўплайди, лекин молидан хайр-саховат қилмайди.
🌙
Охир-оқибат ўз мулкини ўзгаларга қолдириб кетади.
Иккинчиси эса ғийбатчидир. У одамларни ғийбат қилиб, ўзининг савобларини уларнинг номаи-аъмолларига ўтказиб беради.

Бу иллатлардан узоқ бўлинг!
🌷
ХАЙРЛИ ТУН!
ТУНИНГИЗ ОСУДА ВА
ХАЙРЛИ ЎТСИН!


@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Ҳар тонг умримизнинг бир сафаридир,
🍃Ҳар он кунимизнинг бир гавхаридир.
🍃Тинчлик омонликда отган ҳар
бир тонг,

🍃Аллоҳнинг бизларга хуш хабаридир

Ассалому алайкум ва
роҳматуллоҳи ва барокатуҳ
🕋Бугун 3 сентябрь, Сешанба
+32° +15°☀️🕌

🕊Аллоҳим тинчликда ҳадя этган яна бир гўзал тонг муборак бўлсин!

🤲🏻Аллохим, дунёда тинчлик омонлик бўлсин! Ёрдамга муҳтож инсонлар, болаларни, аёлларни, қарияларни, беморларни ўз паноҳингда асрагин! Мазлумларга ёрдам бер, ёмонларга ўзинг кифоя қилгин🤲🏻

🕊Сиз-у бизни, фарзандларимиз, оиламиз ва яқинларимизни яратган эгам Ўзи паноҳида асрасин🤲

@Jaloliddinrumiyy🕊
Чучвара тугиб, момоларга берса, тугунлари ечиладими?

Яқин кунларда фарзандим дунёга келади, она бўламан. Яқинларим: "Чучвара қилиб, момоларга бергин, тугунлари осон ечилади", дейишмоқда. Ахир, ҳар қандай тугунни Аллоҳ Ўзи ечади-ку! Ёки яқинларимнинг гапи ҳам тўғрими? Менга маслаҳат беринг.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аллоҳ таоло қизингизга чақалоғини эсон-омон бағрига босишини насиб этсин. Барчангизнинг кўзингизни қувончга тўлдирсин.

Улар айтаётган нарсалар тўғри эмас. У бидъат-хурофотдан бошқа нарса эмас. Уларга қулоқ солманг. Ҳар қандай муаммони ечадиган Зот Аллоҳ таолонинг Ўзидир. Кўпроқ ибодат қилиб, дуода Унинг Ўзидангина сўранглар. Кейин вақтида тиббий кўрикдан ўтиб туришсин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

@Jaloliddinrumiyy🍃
Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ҳақ бўлатуриб тортишувни тарк қилган киши учун жаннатнинг чеккасида бир уй бино қилинишига; ҳазил бўлса ҳам ёлғонни тарк қилган кишига жаннатнинг ўртасида бир уй бино қилинишига; хулқи гўзал бўлган киши учун эса жаннатнинг юқорисида бир уй бино қилинишига кафилман", дедилар".

(Абу Довуд ривояти, 4800)


@JaloliddinRumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌🍃Ассалому алайкум! Янги тонг муборак!!! Бугун 4 сентябрь чоршанба, +33°+16°☀️

Ҳаёт китобларда битилган ривоятларга ўхшайди…
Ҳар куни янги сахифа…
Бир бети маҳзун кечса…
Кейинги сахифаси қувончга тўла бўлади…

🕌🕊📿🍃🌺🌹🌸📿🕊🕋🍃🕌
Ҳар тонг қуёш замин узра нурларини сочар экан, солиҳ, мухлис бандалар бу куннинг ғанимат эканлигини, охират учун озуқа тўплаш имкони эканлигини жуда яхши биладилар! Бу йўлда Сизга Аллоҳнинг мадад беришини ва кунингиз хайрли ўтишини тилаб қоламан.

@Jaloliddinrumiyy🕊
🚸 Ёшлик пайтингда онанг бахтли бўлишинг учун баъзи бир нохуш ва дилни хира қиладиган хабарларни сендан яширар эди. Ҳозирда энди онангни бахтиёр қилиш учун безовта қилувчи хабарларни ундан яшириш навбати сенга келди.

☝️Ота-она худди икки кўз кабидир: бири ўнг, иккинчиси чап. Агар уларнинг биридан жудо бўлсанг, кўришинг хиралашади. Иккисини ҳам йўқотсанг, кўр бўлиб қоласан. Уларни икки кўзингни сақлаганингдек авайла!

«Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт» (Исро сураси, 24-оят).

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/27 07:32:19
Back to Top
HTML Embed Code: