Telegram Web Link
​​Табассумли инсонга машаққатларни енгиш завқ бағишлайди. У машаққатларни табассум билан қарши олиб, табассум билан бартараф қилади.
Тунд ва совуқ инсон эса, оддий муаммони ҳам ҳал эта олмай қийналади. Уни бартараф этиш у ёқда турсин ундан ўзини олиб қочади. Натижада муаммолар гирдобига тушиб, замонни ёмонлайди, тақдирдан нолийди.
"Қанийди", "қачонки" каби сўзлар билан минг бир баҳона қидиради.
Аслида уни бу ҳолга туширган ўзининг табиати ва тарбияси эканини унутиб қўяди. У ҳаётда меҳнатсиз роҳат топишни хоҳлайди. У осмондан тилла ёғишини ёки ер тагидан хазина топишни кутиб яшайди.
Инсон кўнглининг чўкиб, юзининг тундлашишига асосий сабаб умидсизликдир.
🍃
Табассум қилишни истасангиз, умидсизликни енгинг. Бунга ҳамманинг имкони бор.
Ақл-шуурингизни умидворликка, келажакдан яхшилик кутишга одатлантиринг.
🍃
Ҳаёт жуда қисқа. Уни адоват, нафрат, ҳасад, нифоқ ва қариндошликни узиш билан ўтказиш ярамайди.
🍃
Эртага хотира бўлиб қоламиз. Табассум қилинг, севинг ва ёмонлик қилганга мурувват кўрсатинг. Чунки жаннат қалби салимларга муштоқ. Аллоҳ айтади:
"У кунда мол ҳам, болалар ҳам фойда бермас. Илло ким Аллоҳга қалби салим билан келган бўлса (фойда бўлур)".

Доктор Салоҳиддин Куфтаро

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🕋Янги кун муборак бўлсин!
Бугун
15 август, пайшанба
+
41°+28°☀️

Румий ҳазратларидан ажойиб бир иқтибослари:

"Ҳар бир зулматнинг ортида нур, ҳар бир туннинг ортида тонг ва ҳар бир сабрнинг ортида хурсандчилик бордир"

Бу ўша тонгни кутаётганлар учун, сабр аҳлидан бўлганлар учун жуда чиройли таскиндир!

Мана бир тун бағрини ёриб-тонг отганини кўрдингиз-демакки, умрнинг қоронғу йўлакларидан сўнг, ёруғликка очилувчи эшикларни ҳам албатта топасиз...
Тақдир агар бирон бир эшик бўлмаганида- бизни бу хонага киритмаган бўларди...

Хайрли тонг яна бир бор🍃

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сўзларини ўйламай туриб гапирган киши,
олган жавобидан хафа бўлмасин!

Мавлоно Румий

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло қиёмат кунида унинг на нафл ибодатларини ва на фарз ибодатларини қабул қилмайди. Жамоат намозини тарк килувчи Сизнинг, фаришталару ҳамда одамлар наздида малъундир. Уни "Тавротда"да, "Инжил"да, "Забур"да ва "Қуръон"да лаънатлаганлар. Намозини тарк қилувчининг дуоси қабул қилинмайди. Ундай банда Сизнинг умматларингиз ичида энг хору залилдур. У шароб ичувчидан, қароқчидан ҳам бадкирдорроқдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб: "Яҳудийга, насорога салом беринг, лекин менинг умматимнинг жуҳудларига асло салом берманг?" дедилар. "Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам, умматингизнинг жуҳудлари кимлар?" деб сўрашди ҳозиринлар. У ҳазрат соллаллоҳу алайҳи вассалам: "Азон овозини эшитиб, намоз ўқимайдиганлар менинг умматимнинг жуҳудлари ҳисобланади", деб жавоб бердилар.

Абу Ҳомид Ғаззолий
"Жаннатга йўл ёки Қиёмат хабарлари"

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​​​🌺Болаларни жин, шайтон ва иблисдан ҳимоя қилиш учун ўқиб, дам солинадиган оят ва дуолар:

🌸Қўлни боланинг бошига қўйиб, қуйидаги шаръий руқяни ўқинг:

🌸1. Фотиҳа сураси.
🌺2. Оятул Курси.
🌸3. Бақара сурасининг охирги
икки ояти («Ааманар-росул»).
🌺4. Ихлос сураси (3 марта).
🌸5. Фалақ сураси (3 марта).
🌺6. Нас сураси (3 марта).

Сўнгра уч марта «Бисмиллаҳ»ни айтиб, кейин етти марта «Аъузу биъиззатиллааҳи ва қудротиҳи мин шарри маа ажиду ва уҳаазир», дейилади (Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила кўриб, ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман)

Сўнгра: «Аставдиъукумуллоҳаллазий лаа тазийъу вадоиъуҳу», дейилади (Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим)
Кейин боланинг боши ва баданига қўлимизни суртамиз.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
​​🕋АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОХМАТУЛЛОХИ ВА БАРОКАТУХУ.🕌

🌹ЖУМА МУБОРАК АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🤲🏻 Аллоҳим, Тонгимизни ғамлардан холи қил...!
Илм билан бизни беҳожат этгин...
Хилм билан безатгин...
Тақво билан мукаррам
айла...
Офият ила гўзал қилгин...!🤲🏻
🍃
Кунимиз ва умримиз давомида қайси амал учун бизни яратган бўлсанг, ўша билан машғул қилиб қўй...!
Аллоҳим...!
Илоҳий иймон бердинг, уни бардавом айла.
Эҳсон бердинг, қоим айла.
Бизни ва яқинларимизни
Жаннату жамолингга мушарраф айла...!
🍃

Аллоҳим, дуоларимизни
қабулу - хусну мақбул айлаб
ижобат айла...!🤲🏻
Омин!🤲🏻

@Jaloliddinrumiyy🕊
ИЙМОН ЗИЁДА БЎЛАДИМИ?

Иймон луғатда “рост деб билиш” ва “омонлик бериш” маъноларини англатади. Мотуридия мазҳабида “рост деб билиш” маъноси мўътабар ҳисобланади.

Истилоҳда эса “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло ҳузуридан келтирган барча нарсаларни рост деб билиш ва уни тил билан ифодалаш иймон деб аталади”.

Бизнинг Мотуридия мазҳабимизда иймон зиёда ҳам, кам ҳам бўлмайди.☝️

Ашъария мазҳаби жумҳур уламолари наздида эса иймон зиёда ва кам бўлиши мумкин ҳисобланади.☝️

Аслида, ушбу фарқ икки мазҳаб ўртасидаги “амаллар иймоннинг бир қисми ҳисобланадими ёки йўқми” борасидаги баҳслардан келиб чиққан масаладир.

Ашъария мазҳабининг жумҳур уламолари ўзларининг мазкур қарашларига ақлий ва нақлий далиллар келтиришган.

Ақлий далиллари: иймон ҳақиқати зиёда ва кам бўлмайди, дейиш оддий авомнинг, балки фосиқ кимсанинг иймонини пайғамбарлар ва валийларнинг иймони билан тенг дейиш бўлиб қолади. Буларнинг иймонлари тенг эмас дейиш эса иймоннинг зиёда ва кам бўлишини тақозо қилади.

Нақлий далиллари: кўплаб оятларда иймоннинг зиёда бўлишига далолат қиладиган маънолар очиқ-ойдин баён қилинган.
Масалан:

إِنَّمَا ٱلۡمُؤۡمِنُونَ ٱلَّذِينَ إِذَا ذُكِرَ ٱللَّهُ وَجِلَتۡ قُلُوبُهُمۡ وَإِذَا تُلِيَتۡ عَلَيۡهِمۡ ءَايَٰتُهُۥ زَادَتۡهُمۡ إِيمَٰنٗا وَعَلَىٰ رَبِّهِمۡ يَتَوَكَّلُونَ (٢)

“Албатта, Аллоҳ зикр қилинса, қалблари титрагувчи, оятлари тиловат этилса, иймонларини зиёда қилгувчи ва Роббиларига таваккул қилгувчиларгина мўминлардир”.
(Анфол сураси, 2-оят).

Шу каби далилларга кўра, ашъария мазҳабининг жумҳур уламолари наздида иймон зиёда ва кам бўлиши мумкин ҳисобланади.
Бу далилларга мотуридия мазҳаби уламолари қуйидагича жавоб берганлар: Зоҳири иймоннинг зиёда бўлишига далолат қиладиган оятларни уч хил маънода тушуниш мумкин:

1. Мўминлар дастлаб иймон келтириб тасдиқлашган. Сўнгра бир фарздан кейин яна бошқа фарзлар қўшилиб зиёда бўлган. Шунга кўра, оллинги иймон келтирган нарсаларидан бошқа яна иймон келтирадиган нарсалар зиёда бўлган. Яъни иймоннинг ўзи эмас, иймон келтирилган нарсалар зиёда бўлади;

2. Мўминлар келтирган иймонларида доимо собит туришининг ўзи иймон узра зиёдалик ҳисобланади. Яъни, иймоннинг ўзи эмас иймонда бардавом бўлиш соатма-соат зиёда бўлиб боради;

3. Мўминлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир мўъжизаларини кўрганларидан сўнг яна бошқа бир мўъжизаларини кўрган вақтларида ихлослари янада зиёда бўлиб боради.

Чунки иймон деганда тўлиқ 100% бўлган ишонч тушунилади. Агар ишонч 100% га етмаган бўлса “зон” (катта эҳтимол) даражасидаги ишонч бўлиб қолади. Бундай ишонч эса иймон ҳисобланмайди. Ана шу эътибордан иймон (яъни 100% ишонч) ўзи тўлиқ бўлгани учун бошқа зиёдаликни қабул қилмайди. Бу даражадан кам бўлса иймон бўлмай қолиши эътиборидан камайиши ҳам мумкин эмас, деб эътиқод қилинади.

Ушбуларга кўра иймон зиёда ва кам бўлмайди, балки унинг нури янада зиёдалашиб, ҳаёт йўлларидаги таъсири ошиб боради.
Яъни, мўминлар тоат-ибодатларда бир-бирларидан фарқли бўладилар, аммо иймоннинг аслида ўзаро тенг бўладилар.

Масалан, мевали дарахтлар бир-биридан кўп ё кам мева беришда фарқли бўлади, аммо мевали дарахт деган ном уларнинг барчасига тенг ишлатилади.

📚“Динимиз аҳкомлари” китобидан.

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фалокатнинг ҳам ҳикмати бордир...
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Ўтган замонда Аллоҳ таолонинг севимли бандаларидан бирининг боғида бир булбул яшар эди.
Булбул ҳар тонгда Аллоҳнинг минг бир исмини тараннум этарди. Кунларнинг бирида шиддатли бўрон бўлиб унинг уясини ер билан яксон қилди. Ўша кундан бошлаб булбул ғамгин бўлиб қолди.
Аллоҳнинг дўсти бир куни булбулдан нега сайрамаётганини сўради.
Булбул:
– Менинг жуда ҳам чиройли уям бор эди. Унинг ичига чиройли тухумлар қўйган эдим. Бахтли ва шодон яшаётган чоғимда Раббим бир бўрон юборди. Уйим-жойим йиқилди, тухумларим нобуд бўлди. Унинг қайғусидан сайрамас бўлдим¬, – деди.
🍃
Қушчанинг дардини эшитган валийуллоҳ кулбасига қайтиб бу ҳикоятнинг ҳақиқатини билиш учун муроқабага ўтирди. Важдда ўтираркан, Раббил оламийн унинг кўнглига шуларни илҳом этди.
– Булбулга айтгинки, агар бўрон юбориб уясини йиқитмасак эди, япроқлар орасидан унга яқинлашиб қолган катта илон уни ютиб юборар эди.
🍃
Аллоҳнинг дўсти булбулга бу гапни сўзлаб берганидан сўнг булбул йиғлади ва истиғфор айтди. Яна Раббимизнинг минг бир исмини тараннум эта бошлади.
🍃
Жалолиддин Румий ҳазратлари айтадики:
“Туя эгаси туясининг ярасини микроб тушмасин дея доғлар экан, туянинг жони оғрийди.
Туя нега азоб тортаётганини билмайди, туянинг эгаси эса бу ишни нима учун қилаётганини туяга айтмайди. Чунки сўйлагани билан туя уни англай олмайди”.


@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугун 17
август, Шанба
+
35°+25°☀️
🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃🍃
Бошланган яна бир мунаввар тонг барчамизга муборак бўлсин, бу кун шундай кун бўлсинки дилингиз шод ва виждонингиз пок, иймонингиз бут бўлсин...
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Барча эзгу ниятларингиз, яхши амалларингиз ижобат бўлсин! Ҳаммага қувонч-у шодлик улашинг... Кунингиз файзу барокатли ўтсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Бева, камбағал бир аёл уйида сарёғ тайёрлаб бир дўкончига олиб бориб сотар эди. Баққол аёл олиб келган сарёғни ҳеч тортиб кўрмас эди. Бир куни негадир унинг кўнглига бир шубҳа тушди. Навбатдаги олиб келинган сарёғни тортиб текшириб кўрди. Бир килоли сарёғ 900 грамм чиқди. Сотувчи жуда хафа бўлди.
Эртаси куни келган аёлга шундай деди:
- Энди мен сендан сарёғ олмайман.
Аёл деди:
- Нега энди? Бир хатолик ўтдими мендан?
- Сен бир кило деб берадиган сарёғинг роппа роса 900 грам экан. Айб эмасми?
Шунда аёл деди:
- Тақсир, менинг уйимда тарозу йўқ. Мен сиздан олган бир кило шакарни тош ўрнида ишлатаман...
Сотувчи нима дейишни билмай дудуқлана бошлади...
🥀🥀🥀
Кимгадир қилинган ноҳақлик ҳеч қачон жавобсиз қолмас экан...

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥀Очлик ва нафс сабабли тузоқда, қафасда маҳбусликда бўлган қанча қушлар бор.
🥀Сув ичида эмин-эркин юрганида нафс дардида қармоққа илинган не-не балиқлар бор.
🥀Нафси-ю шаҳвати туфайли расво бўлган қанча номусли, ҳижобли аёллар бор.
🥀Нафс дардида пора олиб, уятдан юзи сарғайган, билимли ва яхши феълли не-не қозилар бор.


Жалолиддин Румий.

@Jaloloddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бахтли одам хеч қачон «Бахтлиман!» деб бақирмайди, жимгина бахтидан сармаст бўлади...
Хақда бўлган одам ҳам «хақман» деб айюханнос солмайди, виқор билан хақ йўлида вазмин кетиб бораверади...

Бахт сокинликни яхши кўради, хақиқат эса жим тургани билан нохақликка айланиб қолмайди...

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Якшанба тонги муборак!
Бугун 18 август +29°+22°🌧️


🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊

Дам олиш кунида оила даврасида бахтдан масрурликни, ота она ва оилангизни қувонтириш қувончини ҳис қилинг ...

@Jaloliddinrumiyy🕊
Қаришни кечиктириш учун илмий изланиш олиб борган 7 нафар япон олими Исломни қабул қилиб мусулмон бўлган. Нега мусулмон бўлганликларини қуйидагича баён қилдилар:
«Олиб борилган илмий изланишларимиз натижасида, "табиий йўл» билан қаришни кечиктириш учун зайтун ва анжирдан фойдаланиш кераклигини аниқладик. Биз синаб кўрган бир нечта синовларда кўриндики, 7 та зайтун, 1 та анжирдан тайёрланган кремларимиз ҳақиқатда қаришни кечиктирганига гувоҳ бўлдик. Қуръони Каримда ҳам зайтун билан анжирнинг ёшликка фойдаси борлиги ёзилган экан. Бундан ташқари, Қуръонда 7 марта зайтун, 1 марта анжир сўзи зикр қилинган экан.
Бу нарса тасодиф эмаслигини билиб Исломни танладик. Бизни бошқарётган яратувчи борлигини ҳис қилдик. Биз У борлиққа Аллоҳ, деймиз.»
🕌
🌹🕋🌹
Абдуллоҳ Раҳимбоев таржимаси

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Уйимиздаги энг микроб йиғар 10 та ашё…

Тозалик барчамиз учун муҳим ўринда туради. Озодалигимизга ҳаммамиз эътиборли бўламиз. Аммо шундай нарсалар борки, айнан уларга биз унчалик ҳам аҳамият бермаймиз. Бу қандай нарсалар экан деб қизиқаётгандирсиз? Ҳозир билиб оласиз. АҚШнинг Аризона университетининг Микробиология бўлими олимлари олиб борган тадқиқотлари натижасида, улар хонадонимиздаги энг микробли 10 та ашёни аниқлашди.
Улар қуйидагилар:

1. Ошхонамиздаги тахтакач. Тахтакашни доимо иссиқ сувда ювиб, сўнг яхшилаб артишимиз лозим. Мутахассисларнинг тавсия этишларича, уйимизда камида 6 та тахтакач ишлатишимиз лозим экан: товуқ, балиқ, гўшт маҳсулотлари учун, қайнатилган сабзавотлар учун, нон учун, мевалар учун алоҳида-алоҳида тахтакач ишлатиш лозим.

2. Уй телефон гўшаги. Телефон гўшагини 2-3 кунда бир яхшилаб артиб туриш керак. Уни тозалаш учун, гўшакни аввал нам латтада, кейин қуруқ латта билан артиш керак бўлади.

3. Идиш-товоқ учун мочалка. Уни ҳар хафта янгилаб туриш маслаҳат этилади.

4. Ҳаммом пардаси. Ҳаммомингиздаги пардани ҳам ойда бир марта алмаштириб туриш керак. Акс ҳолда, у ўзида барча зарарли микробларни йиғиб ўтиради.

5. Ахлат челак. Ошхона, ҳаммом ва ҳожатхонадаги ахлат челакни бир ойда 2 марта махсус суюқликлар билан дизенфекциялаш керак.

6. Кир ювиш машинаси. Кир ювиш машинаси ҳам ўзида микробларни тўплаш хусусиятига эга. Кир ювиш машинаси ичидаги резина зичлагични ҳам 1 ойда 2 марта махсус суюқликлар билан дизенфекциялаш лозим.

7. Пульт. Қўлдан қўлга ўтадиган пультни тозалаш учун қоғоз сочиқчадан фойдаланишингиз мумкин.

8. Эшик дастаги. Уй тозалаш вақтида аҳамиятсиздек туйилган эшик дастаги, микроблар учун аслида катта аҳамиятга эга. Эшик дастагини ҳар куни уй тозалагандан сўнг, антибактерияли нам сочиқда артиш керак.

9. Тиш чўткаси. Тиш чўткаси бизни ишимизни енгил қилиб, тишларимизни тозалаб беради, аммо аслида унинг ўзи ёрдамга муҳтож ҳисобланади. Уни тозалаш учун тиш пастасининг ўзи кифоя. Тиш пастаси билан уни иссиқ сувда ювишингиз керак.

10. Компьютер клавиатураси ва сичқонча. Уни тозалаш учун, аввало, компьютерингизни токдан суғуришингиз керак, сўнгра чангютгичнинг юмшоқ чўткаси билан клавиатурангизни тозаланг. Аввал нам мато билан, сўнг қуруқ матода артинг.

ДИҚҚАТ!!! Нам ва илиқ нарсалар бактериялар ривожи учун ҳақиқий ўчоқлигини унутманг!

@Jaloliddinrumiyy🍃
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу аср қанчалар тараққий топган аср бўлмасин, барибир фақирдир. Чунки ҳали ҳануз бахт-саодат ва вафо изланмоқда. Демак, тараққиёт ва бойликнинг ўзи бахт-саодатни тўлиқ таъминлаб бера олмас экан.

🍃Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Муродбахш душанба тонги хайрли бўлсин!
🌹
Бугун 19 август, +33°+20°☁️

Аслида бахт-саодат
ҳотиржамликдадир. Хотиржамликка эса Аллоҳнинг зикри ила эришилади: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур”. Раъд сураси, 28-оят
«Ҳикматлар чашмаси"дан

🌸Бошланган янги ҳафта унумли ўтсин!🤲🌺

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🧿Кўзмунчоқни тақса бўладими?

Ҳар доим бизни Аллоҳ асрашини биламан, шуни билган холда кўзмунчоқни асрайди диган ният билан емас шунчаки одамларни е`тиборини таққан одамдан кўра ўзига тортади диган ният билан тақса бўладими?

Жавоб: Бўлмайди.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
http://savollar.islom.uz/savol/2898

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭНГ КАТТА БАХТ
🌺
Аёл эгнидаги тоза ва чиройли кийими билан ошхонага кирди.Ўша куни йиғилишда иштирок этиши керак эди.
Аёл кетишга тайёргарлик кўраётганида тўрт яшар қизи радиодан таралаётган мусиқага берилиб ўйнаётганди. Шошилиб турган бўлса ҳам, ички бир овоз аёлни қизининг рақсга тушаётганини кўришга ундаётганди.Қизини томоша қилиб ўтириб, беихтиёр ўзи ҳам унга қўшилди.Қизининг қўлидан тутиб, у билан бирга ўйинга тушди.Етти ёшли қизининг ҳам уларга келиб қўшилиши ўйинга жўшқинлик бахш этди.Учаласи ошхонадан меҳмонхонагача айланиб, рақсга тушишди. Аёл хонадони эшигини ёпиб, йўлга отланаркан кичик қизининг опасига; "Энг яхши она -бизнинг онамиз! Шундай эмасми? "-деганини эшитди. Бу гапни эшитган аёлнинг қалбини ҳаяжон эгаллаб олди.Ҳаёт ташвишларига ўралашиб, бу гўзал дамларни ўтказиб юбориши ҳам мумкинлигини ўйлаб, ўзини койиди.Хона деворларида осиғлиқ диплом ва совринларини эслади.Қўлга киритган ҳеч бир мукофоти ва ютуғи бугунги ишодиёна ўрнини боса олмаслигини англади.
🌹🌸🌺🌸🌸

@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌹АССАЛОМУ АЛАЙКУМ☀️
🕋ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ
🦋
🌼ВА БАРАКАТУҲУ🕌
Бугун 20 август
Сешанба
+35°+20°☀️
🌹• •🌹• •🌹• •🌹• •🌹
АЛЛОҲ насиб этган яна бир кун муборак бўлсин!
Бугун тонгда ният қилган ҳар бир эзгу тилакларингиз Аллоҳ йўлида ижобат бўлсин...
📿🕋📿🕌📿🕋📿🕌📿🕋📿
Бутун ер юзини изласак ҳам:
ОНА каби чексиз меҳрибон
ОТА каби тенгсиз қадрдон
ИЙМОН каби туганмас давлат
ИСЛОМ каби тенги йўқ қудрат
Тинчлик каби буюк неъмат топа олмаймиз

🍃
Бошлаган янги кунимиз хайрли, унумли ва барокатли бўлсин!

@Jaloliddinrumiyy🕊
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕌Масжидга борганди, намоз асносида телефони жиринглаб қолди. Ибодат тугагач имом ва намозхонлар: "Аллоҳнинг уйида гуноҳ қиласанми? Ер ютишидан қўрқмайсанми?" - дея баробар ташланиб қолишди.
Масжиддан чиқиб, қайтиб кирмади..
🍃
Шу куни қаҳвахонага борди. Эҳтиётсизлик қилиб, чекаётган шишасини синдириб қўйди. Қаҳвахона хизматчиси: "Ҳеч хижолат тортманг! Келган бало-қазога урсин, ўзингиз саломатсизку!" - деди.
Ўша кундан бошлаб масжидга боришни йиғиштириб, қаҳвахонанинг кунда-шундасига айланди.
🌷
Насиҳат: Кўнгилни шод қилинг, нафратлантирманг! Енгиллаштиринг, қийинлаштирманг!
Уялтирманг! Бағрикенг бўлинг! Шарманда қилмай танбеҳ беринг!


Айман Ёғий

@Jaloliddinrumiyy🌿
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаётдаги энг қадрли нарса бу вақтдир. Уни кимга ва нимага ҳадя этаётганингга диққат қил! Кейин ортга қайтара олмайсан...

Ҳазрат Мавлоно Румий


@Jaloliddinrumiyy🍃
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/27 11:16:37
Back to Top
HTML Embed Code: