Telegram Web Link
Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким Рамазон рўзасининг фарзлиги ва улуғлигига иймон келтирган ва савобидан умид қилган ҳолда бу ойда тўлиқ рўза тутса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади».

📚 Бухорий ва Муслим ривояти

Obuna bo’ling⬇️
🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Obuna bo’ling⬇️
🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рамазоннинг иккинчи ярмида биринчи ярмига нисбатан кўпроқ тоат-ибодатларда тиришиш таъкидланади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам ва саҳобалар амалларининг зоҳири шундай бўлган. Амаллар охири билан ўлчанади.

Obuna bo’ling⬇️
🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Obuna bo’ling⬇️
🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Азиз диндошлар! Бугун 8 апрел 2024 йил (ҳижрий 29 Рамазон 1445 йил) душанба куни Саудия Арабистонидаги доимий равишда ой кузатиладиган Судайр, Тумайр ва бошқа минтақаларда Рамазон ҳилолини кўриш имкони бўлмагани хабар қилинди. Бошқа ўлкаларда ҳам ҳолат шундай бўлиб, ой кўринмаса, эртага 9 апрел сешанба Рамазон ойининг ўттизинчи куни ҳисобланади ва индинга 10 апрел чоршанба куни Ийдул фитр — Рамазон ҳайитини қарши оламиз, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида қилаётган ибодатларимизни барчамиздан ҳусни қабул айласин, бу ойда йўл қўйган хато-камчиликларимизни афв этсин ва кейинги Рамазонларга саломат етказсин!

Obuna bo’ling⬇️
🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳайит_табриги

“Aллоҳу акбар, Aллоҳу акбар, Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Aллоҳу акбар ва лиллаҳил-ҳамд”.

Рамазон рўзасини ниҳоясигача тутиб, такбир айтиладиган соатларга етказган Aллоҳга ҳамду санолар бўлсин! Aллоҳ таоло ўтган ойда қилган барча тоат-ибодатларимизни сизу биздан Ўз даргоҳида қабул айлаб, камчиликларини афв этсин! Барчаларимизни тақво ҳосил қилган бандалари қаторида келгуси Рамазонларга иймонда устивор ҳолимизда етказсин!

ИЙДУЛ ФИТР – РAМAЗОН ҲAЙИТИ МУБОРAК БЎЛСИН!

Obuna bo’ling⬇️
🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шаввол ойида олти кун рўза тутиш ҳақида

• Рамазондан кейин Шаввол ойида олти кун рўза тутиш бир даҳр рўзага тенг. "Даҳр"дан мурод бир йилдир. Рамазон ўн ойга, Шавволдан олти кун эса икки ойга тенгдир. Зеро, савоблар ўн баробар кўпайтирилади.

• Ният олимларнинг тижоратидир. Киши икки ажрга эга бўлиши учун Шавволдаги олти кунлик рўзани душанба ва тўлин ой кунларининг рўзаси кабиларга мувофиқ қилиши мустаҳабдир. Умар розияллоҳу анҳу қазо рўзалар билан нафл рўзаларни жамлагани ҳақида саҳиҳ хабар келган.

Obuna bo’ling⬇️
🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қалбини одамларга боғлаган киши одамларнинг эшикларини ёпиқ ёки уларни ёрдам беришдан ожиз ҳолда топса, дили оғрийди. Қалбини Аллоҳга боғлаган киши эса хотиржам бўлади. Чунки Аллоҳнинг эшиклари ёпилмайди ва ҳожатлар ҳам Уни ожиз қолдирмайди.

Obuna bo’ling⬇️
🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ота-онанинг ёмон дуосидан доимо ҳазир бўлиб туриш

Ота-онанинг фарзанд ҳаққига ва зиддига қиладиган дуоси ҳақида кўп гапирилади. Аммо ўша гапларга далил бўлган матнларни кўпчилик аниқ билмаслиги мумкин. Шунинг учун бу мавзу бўйича одамлар орасидаги гапларга турли ноўрин маънолар ҳам аралашиб кетган. Келгуси ҳадиси шариф ва ривоятларни ўрганиш жараёнида бу борадаги билимларимизни мустаҳкамлаб ва аниқлаб олишга ҳаракат қиламиз.

Муварриқ Ижлийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳнинг йўлида қилинган нафақадан ҳам афзалроқ нафақа борлигини биласизларми?» дедилар.

«Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дейишди.

«Фарзанднинг ота-онага қилган нафақаси», дедилар.

Ҳайсам зиёда қилди: «Иккисининг унга қилган яхши дуоси аслни собит қилади ва фаръни ўстиради. Дуоибадлари эса аслни ҳалок қилади».


Шарҳ: Кўпчилигимизнинг тасаввуримизда Аллоҳнинг йўлида қилинган нафақадан ҳам афзалроқ нафақа бўлиши мумкин эмасдек туюлади. Аллоҳнинг йўлида нафақа қилишга тарғиб этувчи оят ва ҳадислар кўплигидан ва улардаги маъно кучлилигидан мана шундай тасаввур пайдо бўлган.

🔗 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Qarzni uzish duosi, hojat namozi va Voqi'a surasi

«Qarz va unga bogʻliq masalalar» 17-son

📖 Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf qalamiga mansub «Qarz va unga bogʻliq masalalar» kitobi suxandon lafzida

🎙 Qamariddin Bekmuhammad o'qidi



🕋 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Масжидул Набавийдаги ҳамма идишларда замзам суви бўладими?

Масжиди Набавийдаги ҳамма идишларда ҳам замзам суви бўлавермайди. Замзам суви бор идишда "سقيا زمزم" – «Замзам ичиш» ёзуви бўлади. Одатда масжид ичидаги идишларда замзам бор, ҳовлидагиларида эса йўқ бўлади.

«Ҳарамайн» маъмурияти маълумотларига кўра, намозхонлар ва зиёратчилар учун Маккадан Мадинадаги Пайғамбаримиз алайҳиссалом масжидларига ҳар куни 300 тонна, тахминан 272 155 литр замзам суви келтирилади.

@ISLOM
Oisha roziyallohu anhodan rivoyat qilinadi:

«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam mayyit holda yotgan Usmon ibn Maz’unni o‘pdilar. U zot yig‘lar edilar yoki ikki ko‘zlari yosh to‘kar edi».

Termiziy va Hokim rivoyat qilishgan.

@ISLOM
Умар розияллоҳу анҳунинг тинчлик жабҳасидаги оламшумул ишлари

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг мусулмонлар халифаси, уларнинг бош раҳбари сифатида олиб борган фаолиятлари намозга ўтиш, узоқдан туриб шимол тарафда кетаётган фатҳ ишларини бошқаришдангина иборат бўлмаган. У кишининг мақсадлари Қуръони Карим ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари, шариат таълимотлари асосида дунёдаги энг мукаммал, ҳаётнинг барча соҳаларида энг намунали жамият қуришни таъминлаш ҳам эди. Мана шу мақсадга эришиш йўлида у киши ҳар тарафлама ва серқирра фаолият олиб борар эдилар. Милодий XX асрнинг охирларида ғайримусулмон мутахассислар томонидан инсоният тарихида жамиятларга энг кўп фойда келтирган шахсларнинг исм-шарифларидан тузилган рўйхатнинг тўртинчи ўрнида Умар розияллоҳу анҳунинг исмлари келтирилгани фикримизнинг ёрқин далилидир.

Инсон илм-маърифатга эга бўлмасдан туриб, дунё халқлари ичида пеш­қадам бўлишни хаёлига келтирмаса ҳам бўлади. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг охирги ва инсониятга то қиёматгача икки дунё саодатига эришиш йўлларини кўрсатиб борадиган динини, яъни Исломни илм дини қилган.

🔗

🕋 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳаж ибодатини бажаришга чоғланган кишиларга бериладиган мукофот

Ҳажга алоҳида эътибор бериб, уни сидқидилдан адо этганларга беҳисоб ажру савоблар ваъда қилинган бўлса, унга бепарво бўлган кишиларга ваъидлар бордир. Имом Табароний раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг «Муъжами кабир» асарларида ҳаж ибодатини бажаришга чоғланган кишиларга бериладиган мукофот ҳақида ворид бўлган қуйидаги ҳадисни ривоят қилганлар:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، أَنَّهُ قَالَ لِبَنِيهِ: اخْرُجُوا حَاجِّينَ مِنْ مَكَّةَ مُشَاةً، فَإِنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «إِنَّ لِلْحَاجِّ الرَّاكِبِ بِكُلِّ خُطْوَةٍ تَخْطُوهَا رَاحِلَتُهُ سَبْعِينَ حَسَنَةً، وَلِلْمَاشِي بِكُلِّ خُطْوَةٍ يَخْطُوهَا سَبْعُمِائَةِ حَسَنَةً». رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу ўз ўғилларига: «Эй ўғилларим! Маккадан (Арафотга) пиёда ҳаж қилувчи ҳолда чиқинглар, чунки мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «(Маккадан Арафотгача уловда борган) уловлик ҳожи учун уловининг босган ҳар қадамига етмишта ҳасанот, (Маккадан Арафотгача пиёда ҳаж қилган) пиёданинг ҳар қадамига эса етти юзта ҳасанот бўлади», деганларини эшитганман», деди».

🔗

🕋 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ношаръий ҳазил

Ҳазил шариатда мубоҳ амаллардан. Меъёрида ҳазиллашишга рухсат бор. Лекин тарғиб қилинмаган. Масалан, ҳадисда «Ўзаро муҳаббатлашмагунингизча мўмин бўлмайсиз. Сизни ўзаро муҳаббатлаштирадиган нарсага далолат қилайми?» деб саломлашишга тарғиб қилинган, шу ерда ўзаро ҳазиллашинг, дейилмаган. Албатта, бу ҳазиллашиш ножоиз дегани эмас.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳам ҳазиллашганлар. Ўша ҳазиллардан келиб чиқсак, ҳазил қилиш учун қуйидаги шартлар талаб этилади:

1. Ҳазиллашганда ёлғон гапирмаслик керак. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳамиша рост ҳазил қилганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу «Эй Аллоҳнинг Расули, биз билан ҳазиллашасиз-а?» деган маънода ажабланиб сўраганларида у зот алайҳиссалом ҳазиллари фақат ҳақ сўз бўлишини айтганлар.

🔗

🕋 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўрнингиздан қимирламанг!

Қурайш мушриклари Бадр ғазотидан синган ҳолда чиқди. Ислом уларнинг кибриёсини тупроққа белади. Унда кофирларнинг энг кўзга кўринган бошлиқларидан бир қанчаси ҳалок бўлди.

Мана шу жиҳатдан Уҳуд ғазоти ҳақ ва ботил ўртасидаги кураш маъносида Бадрнинг иккинчи бўлими бўла олмайди.

Уҳуд мушриклар учун қасос олиш бўлса, мусулмонларга нисбатан ислом тарихидаги энг етук дарслардан бири бўлди.

🔗

🕋 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шайтон инсоннинг қон томирида юради

Сафия онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда эътикофда эдилар. Кечаси у кишини зиёрат қилгани келдим. Гаплашиб ўтирдим. Кейин қайтмоқчи бўлдим. Мени уйимга кузатиш учун ўринларидан турдилар. Масжиддан чиққанимизда ансорийлардан икки киши ўтиб қолди. Улар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни таниб қадамларини тезлатишди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- Шошманглар! Бу онангиз Сафия, дедилар.

Улар:

- Субҳаналлоҳ, эй Аллоҳнинг Расули! – дейишди.

Бу билан «нималар деяпсиз келиб-келиб сиздан гумон қиламизми?!, демоқчи бўлишди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

«Шайтон инсоннинг қон томирида юради. Мен у сизнинг қалбингизга бир ёмонлик ташлашидан қўрқдим!»


Имом Бухорий ривояти.

🔗

🕋 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Telefondagi muloqot

Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh

@ISLOM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Olim oʻrnak bo’lishi kerak

Fazilatli shayx Muhammad Avvoma hazratlarining Qurʼoni Karim va hadislarning hayotimizdagi oʻrni, ilmiy asosda taqdim etgan bayonlari, ahli ilmlar uchun muhim tavsiyalari, musulmonlar ommasi uchun nasihatlari.

@ISLOM
Umar ibn Xattob roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: «Meni nasorolar Ibn Maryamni ko‘klarga ko‘tarib maqtagani kabi maqtamanglar. Men U Zotning bandasiman, xolos. «Allohning bandasi va Rasuli», denglar», dedilar».

Buxoriy rivoyat qilgan.

@ISLOM
2024/09/21 02:37:46
Back to Top
HTML Embed Code: