Telegram Web Link
Сизларга бир саволим бор: Расулуллоҳ алайҳиссалом бахтлимидилар!?

Аниқ-ки ҳамма ҳеч иккиланмай “-ҳа” деб жавоб беради. Ҳаттоки “-йўқ бахтли эмасдилар” деган жавоб ҳақида ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Лекин шу бахтнинг сабаби нима эди? Бойлик десак, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг хонадонларида бир неча кунлаб қозон қайнамасди, мансаб десак, у зотни кийимларидан одамлар орасида ажратиб бўлмасди, фарзандлар келажаги десак, бир неча фарзандларини ўз қўллари билан тупроққа қўйганлар, одамларнинг мақтови десак, неча-неча жоҳиллар томонидан эшитмаган ҳақоратлари қолмади, ота-она билан ўтган болалик давр десак, у зот етим ҳолда улғайдилар.

Демак ҳақиқий бахт бу нарсаларда эмас. Ҳақиқий бахт Аллоҳдан рози қалбларда. Қачонки инсон тақво қилса, Аллоҳ ва Расулининг йўлидан юрса, қандай ҳолатда бўлса ҳам шу ҳолати учун Аллоҳга ҳамд айтиб шунга қалбидан қаноат қилса ана шундагина бахтли бўладилар. Бахтсизман деганлар, аслида қаноатсизлар ва Исломдан узоқ кишилардир!

Бахтни бошқа нарсалардан излаётганлар вақтларини бекор сарф қилмоқдалар ҳолос.

✍🏻 Ал-Қассам

👉 @ISLOM
«Қалб касалликлари тана касалликларидан хавфлироқ. Чунки тана касаллиги эгасини ўлимга олиб боради, қалб касаллиги эса соҳибини абадий бахтсизликка етаклайди. Бу дардга илмдан бошқа даво йўқдир».

📚 Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ.

👉 @ISLOM
🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ونحنُ لم نحلم بأكثر من حياةٍ 'كالحياة

Биз ҳаётни (дунёни), ҳаётийлар орзу қилганчалик кўп орзу қилмадик.

🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кулишда, яхшилик қилишда давом этинг, тез орада барибир ўласиз. Маҳзунлигингизни ҳеқ қачон билдирманг, чунки ўзингизни қандай ҳис қилаётганингиз бошқаларга қизиқ эмас!

✍🏻
Ал-Қассам

🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Баъзи инсонлар борки, бир томчи сувни ютиб юбориши сабабли рўзасининг бузилишидан қўрқади… Лекин инсонларнинг ҳақларини, яқинларининг ҳақларини поймол этиш эса унинг охиратини бузиб юборишидан қўрқмайди.

🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Инсон ёшлиги ҳаёти аввалида мол-дунё у учун гўёки барча нарсадир. 30-40 ёшлар атрофида эса у эҳтиёж тушадиган бир нарсадир. Лекин ҳаёт ниҳоясида қарилик чоғида мол-дунё ҳеч нарсага арзимас нарса бўлиб қолади. Инсон Аллоҳ таолога яқинлашган сари дунё кўз ўнгида кичрайиб, майдалашиб бораверади.

Аллоҳ таолога яқинлашиш учун ёш ўтиб қариш шарт эмас. Инсон Аллоҳ ва Расулининг йўлида юриб, тақво қилган сари Аллоҳга яқинлашиб бораверади. Ана шунда мол-дунёнинг инсон наздида пашшачалик қадри қолмайди!

✍🏻 Ал-Қассам

🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қандай гуноҳ кечирилмас гуноҳ ҳисобланади?
Anonymous Quiz
35%
Зино
56%
Ширк
9%
Ёлғончилик
🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Менимча, ҳозирги ёшимизда бунчалар ҳаётдан зериккан бўлишимиз керак эмас эди.

🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кенг ризқ бахтли ҳаёт дегани эмас. Зеро, иймондан айрилган кимсанинг ризқи кенг бўлса ҳам, ҳаёти танг – бахтсиз бўлади. Аллоҳ таоло айтади:

وَمَنۡ أَعۡرَضَ عَن ذِكۡرِي فَإِنَّ لَهُۥ مَعِيشَةٗ ضَنكٗا

«Ким Менинг эслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг - бахтсиз ҳаёт бўлур» (Тоҳа, 124).

🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Islom Nuri
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тафсири муяссар иловаси

"Тафсири муяссар"ни Android дастурий таъминотида ишловчи қурилмаларга кўчириб олиш учун ҳавола: ➡️Google Play

"Тафсири муяссар"ни iOs дастурий таъминотида ишловчи қурилмаларга кўчириб олиш учун ҳавола: ➡️App store

YouTube

📨 Яқинларингизга ҳам улашинг!

"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
Зулмнинг чегараси бор. Агар у охирги босқичига етса, Аллоҳнинг азоби тушади. Аллоҳ таоло деди:

‎فَلَا تَعْجَلْ عَلَيْهِمْ ۖ إِنَّمَا نَعُدُّ لَهُمْ عَدًّا

«Сиз улар устида шошқалоқлик қилманг (яъни, нега азобга гирифтор бўла қолмаяптилар, деб ҳайрон бўлманг)! Ҳеч шак-шубҳасиз, Биз уларнинг (қолган ой, кунларини ҳам, қилаётган гуноҳларини ҳам) аниқ ҳисоб-китоб қилиб турурмиз» (Марям сураси, 84-оят).

🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Сендаги барча ёмонликларни қўзғатадиларда сўнгра, “сен шундайсан” дейишади. Йўқ азизлар, бу мен эмасман. Бу сиз кўришни истаган нарсадир.

🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мавлуд ҳақида

Ислом шариатида «Мавлиди набавий маросими» деб аталадиган бирор нарса йўқ. Саҳобалар ҳам, тобеинлар ҳам, тўрт мазҳаббоши имомлар ҳам динларида бундай кун борлигини эътироф этмаганлар. Бу кунни ботинийлардан бўлган баъзи бидъатчилар ўйлаб топишган бўлиб, кейин одамлар шу бидъатга амал қила бошлаганлар.

Шунга кўра, одамлар ушбу кунга хослаб олган амалларнинг барчаси ҳаром қилинган бидъат ишлардан саналади.

📝 «Ислом савол ва жавоб» саҳифаси (IslamQ&A).

🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ойнинг ўн беши ёруғ, ўн беши қоронғу экан. Дунёнинг пешонасига битилгани шу — гоҳ ундоқ, гоҳ бундоқ. Ажабланадиган нарсалар йўқ. Ҳаёт ўз йўлида, ўз хусусиятига кўра кечяпти.
Чуқур-чуқур нафас олиб, йўлимизда давом этишмиз керак.

Шундай экан, ўлим томон кетаётган эканмиз,
Унга шараф билан, Роббимиз ризолигига эришган ҳолда йўлиқайлик!


🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ мўминнинг қувватини қалбида қилди, тана аъзоларида қилмади. Қаранг, мўйсафид заиф бўлатуриб жазирама кунларда рўза тутади, кечалари таҳажжуд ўқийди, аммо ёш йигит бундай қила олмайди».

📚 Шайбоний раҳимаҳуллоҳ.

🔄@ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўлим энг даҳшатлиси эмас! Энг ёмони - банданинг жаханнамга тушиши. Энг ёмони - қалб Аллоҳдан тўсилиб қолиб, унга муҳр урилиши!

Натижада қалб тушунмайди, ўйламайди, сиғдира олмайди. Мана бу энг оғир мусибат!

Ибн Қоййим айтадилар: “Тана касаллиги енгил, осондир, нари борса, ўлим билан тугайди. Қалб касаллиги оғирдир, Аллоҳ асрасин, жаҳаннам билан тугайди”.

🔄 @ISLOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2024/09/21 06:37:07
Back to Top
HTML Embed Code: