Telegram Web Link
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва эслатмаларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @islom
​​Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ саловат айтиш суннат!

​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
– – – – – – – – – –
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
– – – – – – – – – –
👉 @islom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👉 @ISLOM
#СаволЖавоб

Ҳаром нарсани ҳалол нарсага айирбошласа бўладими?

Савол:
Биз ҳозир чет элдамиз, бизга озиқ-овқатлар ҳам бепул берилади, шу жумладан сигарет ҳам берилади. Биз шу сигаретни сотиб юборсак ёки бошқа бизга фойдали нарсага айирбошласак жоизми?

Жавоб:
Аллоҳ таолога ҳамду санолар, Расулуллоҳга салавоту саломлар бўлсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам даврларида ароқ ҳаром бўлган кунда кўчалар ароққа тўлиб оқди. Яъни уни кофирларга сотиб пулидан фойдаланишга рухсат бермадилар. Исломда бир нарса ҳаром бўлса, унинг пули ҳам ҳаром бўлади.
Шунга кўра сигарет ҳаром бўлгани учун уни бошқа нарсага алиштириб бўлмайди. Агар мажбурлаб берилса, уни йўқ қилиб юбориш керак. Аллоҳ ажрини беради ва пулингизга ҳамда ризқингизга барака беради.

Агар ана шу берадиган идорадан сигарет ўрнига бошқа ҳалол нарса олишнинг иложи бўлса, бу ҳам мумкин. Йўқ, фақат сигарет оласан деса уни олиб йўқ қилинади, бирорта чекадиган одамга бошқа нарсага алиштирилмайди. «Ким Аллоҳдан тақво қилса, У зот унга чиқар йўлини қилар ва ўйламаган жойидан ризқлантирар» (Талоқ сураси, 2-оят).

«Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз, гуноҳ ва ҳаддан ошиш йўлида ҳамкорлик қилмангиз! Аллоҳдан қўрқингиз! Шубҳасиз, Аллоҳнинг азоби қаттиқдир» (Моида сураси, 3-оят).

Валлоҳу аълам.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Бахтли яшай десангиз, ҳар бир нарсани титкилаб, чувалаштириб, тагига етаман деб чиранаверманг. Олмосни обдон таҳлил қилганлар охири унинг кўмир эканини топишди.

Ўзгаларни керагидан ортиқ кашф этишга ҳарис бўлманг. Сиртидан яхши одамга ўхшаб турибдими, шуни қабул қилиб кетаверинг. Ичини эса бандалар Парвардигорига топшириб қўя қолинг.

Умар Форуқ розияллоҳу анҳу айтган экан: «Одамлар бир-бирларининг дилларидан нималар ўтаётганини билганларида эди, ҳеч бир учрашиб-кўришиш қиличларсиз рўй бермаган бўлар эди».

Аллоҳ таолодан вақтингиз чоғ ўтишини тилаб қоламан.

👉 @ISLOM
Аллоҳ таоло деди:
«Шак-шубҳасиз (кофир) инсон Парвардигори (унга ато этган неъматлар)га кўрнамаклик қилувчидир» (Адият, 6).

Кўрнамаклик қилувчи ким?

У шундай кимсаки, мусибатларни ҳисоблаб-санаб юради, бироқ ўзига ато этилган Аллоҳнинг неъматларини унутади.

Салафлардан бирининг боши тепакал, бадани пес, кўзлари кўр ва қўл-оёқлари шол эди. У: «Махлуқотларнинг кўпчилигини балолаган нарсаларидан мени саломат қилиб, афзал қилган Зотга ҳамду санолар бўлсин!» дер эди. Шу пайт бир киши унинг олдидан ўтаётиб: «Нимадан саломат қилинибсан? Ахир сен кўр, пес, кал ва шол бўлсанг», деди. Шунда у: «Эй шўринг қургур! Ахир Аллоҳ менга зикр қилувчи тил, шукр қилувчи дил ва балоларга сабр қилувчи бадан бериб қўйган-ку!» деди.

* * *

Кечаю кундуз Аллоҳнинг неъматларига бурканиб ҳаёт кечирмоқдамиз, аммо биз Аллоҳнинг ушбу неъматларига шукр қилаяпмизми?!

Эй Раббимиз, Ўзинг барча айбу нуқсонлардан покдирсан! Сенга муносиб шукр қилолмаяпмиз, бизни мағфират айла!

Эй Аллоҳ, Ўзингга беадад ҳамду санолар бўлсин!

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Қалбларнинг тирик ёки ўликлигини билиш учун энг кучли синов мазлумларнинг мусибатлари ва дард-аламларидир. Зеро, бундай ҳолатлар учун фақат тирик қалбларгина изтироб чекади. Дарҳақиқат, қалбларнинг изтироб чекиши уларда иймон бор эканига далолат қилади.

👉 @ISLOM
#СаволЖавоб

Ўғил отаси айтган қизни олишга мажбурми?

Савол:
Саволим уйлaниш тўғрисидa. Бир йигит уйлaниш ёшидa ва уни oтaси бир қизга уйлaнтирмoқчи, лeкин бoлa унгa уйлaнишни хoҳлaмaйди. Oтa уни мaжбурлaйди: шу қизгa уйлaнaсaн, мен вaъдa бeриб қўйгaнмaн, одaмлaрнинг oлдидa нимa дeгaн oдaм бўлaмaн, хуллaс шу кaби гaплaр. Бу ҳолатда йигит oтaсининг aйтгaнини қилмaсa нимa бўлaди?

Жавоб:
Aгaр oтaси диндoр, aқлирaсo oдaм бўлсa, қиз ҳам диндoр ва яхши oилaдaн бўлиб, ўзи ҳам Ислoм aҳкoмлaригa aмaлли бўлсa, бу йигит oтaсигa итoaт қилиши кeрaк. Чунки у ёшлик қилиб, aрзимaгaн сaбaблaрни рўкaч қилиб, у қизгa уйлaнишдaн бош тoртaётгaн бўлиши мумкин. Oтaси ҳaёт тaжрибaсигa эгa ва aлбaттa ўғлига ёмoн бўлишини хoҳлaмaйди. Бирoқ у қиз кўчa қизлaридaн бўлсa вa oилaси ҳам динсиз бўлсa, ўғил oтaсигa буни яхшилик билaн бaён қилиши кeрaк. Улaмoлaр oтaлaрни ўз қизлaрини мaжбурлaб куёвгa бeришдaн қaйтaрaдилaр бу ҳукм йигитлaргa нисбaтaн aвлoрoқдир. Валлоҳу aълaм.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Қайси сура “басмала” (бисмиллаҳир роҳманир роҳим)сиз бошланган?
Anonymous Quiz
32%
Ихлос
51%
Тавба
16%
Каҳф
​​​​​​🕌 #Жума_суннатлари

• Ғусл қилиш;
• Хушбўйланиш;
• Мисвок билан тишларни тозалаш;
• Покиза кийимларни кийиш;
• Каҳф сурасини ўқиш;
• Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш;
• Масжидга эртароқ бориш;
• Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш.

📤 Каналдаги маълумотлар ва эслатмаларни яқинларингизга ҳам улашинг.

👉 @islom
​​Жума куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўпроқ саловат айтиш суннат!

​​​​​​​​​​​​«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг».
(Aҳзоб сураси, 56-оят.)
– – – – – – – – – –
Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад...
– – – – – – – – – –
👉 @islom
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Гуноҳлар қалбларни бир-биридан узоқлаштиради. Гуноҳ қанча катта бўлса, одамлар ўртасида ихтилоф ҳам шунча катта бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Аллоҳга қасамки, ё сафларингизни тўғрилайсизлар, ёки Аллоҳ қалбларингизни бир-бирига тескари қилиб қўяди», деганлар.

👉 @ISLOM
👉 @ISLOM
Золимларга Аллоҳнинг жазоси кўпинча ғайриоддий йўллар ва хаёлларига келмаган воситалар орқали келади. Аллоҳ таоло айтганидек:

‎فَأَتَاهُمُ اللهُ مِنْ حَيْثُ لَمْ يَحْتَسِبُوا

«Бас, Аллоҳ(нинг азоби) улар ҳисобга олмаган томондан келди» (Ҳашр, 2).

‎ فَأَتَاهُمُ الْعَذَابُ مِنْ حَيْثُ لَا يَشْعُرُونَ

«Уларга азоб ўзлари сезмайдиган томондан келган эди» (Зумар, 25).

👉 @ISLOM
#СаволЖавоб

Гуноҳлардан тавба қилиш шартлари

Савол:
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ. Мен аввал мултазима (Ислом шариатига оғишмай амал қилувчи), ҳижоб кийиб юрувчи бир қиз эдим. Кейинроқ хулқ-атворим ўзгариб, ёмон одамлар таъсирига тушиб, енгилтак қиз-жувонларга қўшилиб кетдим. Бу орада турмушга ҳам чиқдим, бироқ эримга ҳам хиёнат қилиб, бир қанча эркаклар билан ношаръий муносабатларда бўлдим. Энди ҳозир барча қилмишларимга пушаймонман. Бироқ, нима қилишни билмайман. Аллоҳ менинг гуноҳларимни кечирармикин, тавбамни қабул қилармикин? Тавбамни қабул қилиши учун нималар қилишим керак бўлади?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло айтади: «(Эй Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам), Менинг (турли гуноҳ-маъсиятлар қилиш билан) ўз жонларига жабр қилган бандаларимга айтинг: «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта Аллоҳ (Ўзи хоҳлаган бандаларининг) барча гуноҳларини мағфират қилур. Албатта Унинг Ўзигина мағфиратли, меҳрибондир» (Зумар, 53). Уламолар ушбу оят тавба қилувчилар ҳақида нозил бўлганига иттифоқ қилганлар.

Аллоҳ таоло айтади: «Кофир бўлган кимсаларга айтингки, агар (кофирликларидан) тўхтасалар, ўтган гуноҳлари мағфират қилинур» (Анфол, 38).

Аллоҳ таоло айтади: «Барчаларингиз Аллоҳга тавба қилинглар, эй мўминлар! Шоядки (шунда) нажот топсангизлар» (Нур, 31).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: «Ислом ўзидан аввалги (гуноҳлар)ни вайрон қилади, тавба ўзидан аввалги гуноҳларни вайрон қилади» (Имом Муслим ривояти).

Шундай экан, биз сизни тавбага буюрамиз. Тавба ўтган гуноҳларга пушаймон бўлиш, гуноҳлардан тийилиш ва уларга қайтмасликка чин дилдан азму қарор қилишдир. Шу билан Аллоҳ таоло барча ўтган гуноҳларни кечиради.

Қилинган гуноҳ бировнинг ҳаққига тегишли бўлганида юқоридаги учта шартга яна тўртинчи шарт ҳам қўшилади. Яъни, қарз, талончилик, ўғирлик каби йўллар билан сизга ўтиб қолган бировга тегишли нарса бўлса, эгасига ҳаққини қайтариб беришингиз керак бўлади. Шу билан юқоридаги учта шартга риоя қилинган ҳолда тавба тўкис бўлади. Аллоҳ тавбамни албатта қабул қилади деб умид қилинг, Аллоҳга нисбатан яхши гумонда бўлинг, покиза муслима аёллар билан дўстлашинг, Қуръон ва ҳадисларни кўп ўқинг.

Аллоҳдан бизга, сизга ва барча мўминларга ҳақ уза собитқадам қилишини, ёмонликлардан офият беришини ва шайтоннинг васвасаларидан паноҳ беришини сўраймиз.

📚 Шайх Ибн Боз, «Мажмуъул фатово», 9-ж., 357-б.

👉 @ISLOM
2024/09/21 23:00:56
Back to Top
HTML Embed Code: