Telegram Web Link
Автомагистралларда ҳаракатланишда нима тақиқланади?

Автомагистралларда қуйидагилар тақиқланади:

тезлиги соатига 40 километрдан кам бўлган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши;

юк автомобилларига йўлнинг четки чап қаторида ҳаракатланиши;

5.15 ёки 6.11 йўл белгилари билан белгиланган махсус тўхтаб туриш майдончаларидан бошқа жойларда тўхташ;

ажратувчи бўлакнинг технологик узилиш жойларига кириш ва уларда қайрилиб олиш;

орқага ҳаракатланиш;

транспорт воситасини ўрганиш учун бошқариш.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ажрим вақтида тўйга кетган сарф-ҳаражатлар қоплаб бериладими?

Никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда эр ва хотин вояга етмаган болалари ким билан яшаши, болаларга ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр ёки хотинга таъминот бериш учун маблағ тўлаш тартиби, бу маблағнинг миқдори ёхуд эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир келишувни кўриб чиқиш учун судга тақдим қилишлари мумкин.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ўқитувчининг малака тоифаси бир поғона кўтарилишига нима асос бўлади?‌‌

Қуйидаги педагог кадрларининг малака тоифаси (лавозими) бир поғонага оширилади:

- Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланган педагог кадрлар;

- “Устоз” миллий мукофоти ғолиблари;

- Worldskills мусобақалари совриндорларини тайёрлаган таълим ташкилотларининг педагог кадрлари;

- республика миқёсидаги фан олимпиадалари ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрлар.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш тақиқланади

▪️Меҳнат кодексининг 4-моддасига мувофиқ, жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий ҳолати, мансаб мавқеи, яшаш жойи, динга бўлган муносабати, эътиқоди, жамоат бирлашмаларига мансублиги, шунингдек ходимларнинг ишчанлик сифатлари ва меҳнати натижалари билан боғлиқ бўлмаган бошқа жиҳатларига қараб бирор-бир тўғридан-тўғри ёки билвосита чекловлар белгилаш, ҳамда имтиёзлар бериш камситишдир.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Қандай ҳужжатлар бепул тикланади?

Қарорга кўра, офатлар (турар, нотурар-жойнинг ёнғини ёки қулаши, транспорт воситасининг ёнғини) юз берганлиги оқибатида фуқароларнинг айбисиз йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган ҳужжатлари бепул тиклаб берилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Қайси ҳолатларда транспорт воситаларида одамларни ташиш тақиқланади

Йўл ҳаракати қоидаларига кўра, транспорт воситасининг кабинасидан ташқарида (одам ташиш учун мўлжалланган бортли юк ёки фургон-юк хонали автомобиллар бундан мустасно) одамларни ташиш тақиқланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Қандай маълумотлар ички ишлар органларига берилишини биласизми?

Қонунчиликка кўра, тиббиёт муассасалари қуйидаги маълумотларни зудлик билан ички ишлар органларига беришлари шарт:

🔹 транспорт воситалари томонидан етказилган тан жароҳати сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилган шахслар тўғрисида;

🔹 йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олганлиги туфайли бошқа тиббиёт муассасаларига юборилган шахслар тўғрисида;

🔹 йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида тан жароҳати олганлиги туфайли ҳодиса юз берган кундан бошлаб 30 сутка ичида вафот этган шахслар тўғрисида;

🔹 йўл-транспорт ҳодисаларида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган шахсларни олиб келган транспорт воситаси, унинг ҳайдовчиси, бирга келган бошқа шахслар тўғрисида.

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Шартли васиятномада меросхўрга қандай шарт қўйилади?

​​​​​​​Васият қилувчи мероснинг олиниши учун меросхўр хулқ-атворининг хусусиятини қонуний равишда шарт қилиб қўйишга ҳақли.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Халқаро экспертлар: Ўзбекистон ўз демократик тараққиёт йўлига эга

Пойтахтимизда Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан “Демократик жараёнларни янада такомиллаштириш: замонавий ёндашувлар ва халқаро тажриба” мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Иш куни (смена) давомидаги қўшимча танаффуслар

Меҳнат кодексига кўра, иш куни (смена) давомида дам олиш ва овқатланиш учун танаффусдан ташқари ходимларга қўшимча танаффуслар бериш белгиланган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Чет элга ишлашга кетган шахсларнинг болаларига "бола пули" берилмайдими?

Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахсларга МҲТЭКМнинг 2 баравари миқдори (2 100 000 сўм)да норматив даромад ёзилади. Чет элга ишлашга кетган шахс ҳам ўзини ўзи банд қилган деб ҳисобланади ва шундан келиб чиқиб бошқа даромадлар ҳисоб-китобини чиқариб, болалар нафақаси берилиши ёки йўқлигини билиб олса бўлади. Чет элга ишлашга кетган шахснинг чет давлатда бўлганлигини болалар нафақасига бошқача таъсири йўқ.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Нуқсонли буюм қанча муддат ичида алмаштириб берилиши керак?

Истеъмолчи товарнинг ишлаб чиқарилишига, тузилишига, таркибига доир камчиликларни ёки бошқа нуқсонларни аниқлаган тақдирда сотувчи (ишлаб чиқарувчи) уни айни шундай маркали (моделли, артикулли) товарга етти кунлик муддатда алмаштириб бериши шарт.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ота-онанинг аризаси бўйича боланинг насл-насабини белгилаш

Агар оталикни белгилаш тўғрисида бола туғилгандан сўнг эр-хотин биргаликда ариза беришининг имкони бўлмай қолиши ёки мушкул бўлишини кўрсатувчи асослар мавжуд бўлса, туғилажак боланинг ўзаро никоҳда бўлмаган ота-онаси шундай аризани она ҳомиладорлик вақтида фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органига беришга ҳақли.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
#2024_йил_1_октябрдан

🔰Қонунчиликка кўра:

🔸Ёшлар ишлари агентлиги ҳар йили хусусий ўқув марказларининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимидаги рейтингини тузади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилиб боради;

🔸рейтинг натижаларига кўра олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланганлик учун қандай жавобгарлик мавжуд?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-моддасида пневматик, улоқтириш, сигнал берувчи қуролдан белгиланган тартибни бузган ҳолда отиш, шунингдек тиғли совуқ қуролдан (ов пичоқлари, ов ханжарчалари ва ханжарлардан, рапиралар, шпагалар ва қиличлардан) белгиланган тартибни бузган ҳолда фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Қорақалпоғистондаги 17 та ҳудудда «Ҳуқуқ синф»лари ташкил қилинди
 
Кегейли туманидаги таълим муассасаларида «Ислоҳотларга дахлдорман» шиори остида кенг қамровли тарғибот акцияси ташкил қилинди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Болаларнинг ҳам мурожаатлари ўрганиладими?

Қонунчиликка кўра, вояга етмаган шахслар ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши масалалари юзасидан давлат органларига, ташкилотларга ёки уларнинг мансабдор шахсларига мустақил равишда мурожаат беришга ҳақли.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Машина қандай ҳолларда жарима майдончасига жойлаштирилади? Муҳим қоидалар
 
Хўш, авваламбор, машина қандай ҳолларда жарима майдончасига жойлаштирилади? Жаримани тўламаса ҳам, машинани “қамаш” мумкинми? Машинани жарима майдончасидан олиб чиқиш учун қандай ҳужжат керак? Жарима майдончасида турган машинага нимадир бўлса, уни ким тўлайди? Ушбу мақолада Hudud24.uz ушбу мақола орқал шу саволларга жавоб беради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Сайловда бировнинг номидан овоз бериш мумкин эмас!

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/09/27 22:12:21
Back to Top
HTML Embed Code: