Telegram Web Link
Шаҳарсозлик соҳасидаги низоларни судга қадар кўриб чиқиш ва ҳал этиш тизими жорий этилди

Махсус комиссия архитектура-режалаштириш топшириғи, ҳудудий архитектура-шаҳарсозлик кенгаши қарори ва ушбу кенгаш ишчи органи хулосасига доир ҳужжатларнинг қонуний берилганлигини ўрганиб чиқади ва қарор қабул қилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ҳуқуқий билим жамиятнинг ҳар бир аъзосида бўлсин: Қорақалпоғистондаги «Адлия сайли»дан эксклюзив

Адлия вазирлиги томонидан тез-тез ташкил этилаётган, мамлакатимизнинг турли ҳудудларида одамларга ҳуқуқини англатиш мезонига асосланган тадбирлар доирасида, Адлия вазирлиги ишчи гуруҳи ташаббуси билан 18 сентябрь куни Нукус шаҳридаги Моно марказда ўтказилган «Адлия сайли» ҳуқуқий акциясида ҳам аҳолининг катта қатлами қамраб олинди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Қайта тикланувчи энергия ишлаб чиқариш учун имтиёзлар: муҳим 5 қоида

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчиларга 10 йилгача солиқ имтиёзлари берилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Меросга оид ҳуқуқингизни биласизми?

Мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган фуқаролар, шунингдек, мерос қолдирувчининг ҳаётлик пайтида ҳомила ҳолида бўлган ва мерос очилгандан кейин туғилган болалари васият ва қонун бўйича меросхўр бўладилар.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ҳомиладорлик таътили

Аёлга туғруққача етмиш календарь кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Маданий бойликларни юртимиз ҳудудидан олиб чиқиб кетиш тақиқланади

Қуйидагилар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас:

- 50 йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар;

- давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган маданий бойликлар;

Ўзбекистон Республикасининг давлат ва жамоат музейларида, архивларида, кутубхоналарида ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган маданий бойликлар.

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ҳақорат қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган?

Нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали ҳақорат қилиш БҲМнинг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатдан уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Ички ишлар органлари ва Миллий гвардияга оммавий тадбир ўтказиладиган объектга бориш ва кириш жойларида транспортнинг ҳаракатини чеклайдиган физик тўсиқлар ўрнатиш мажбурияти юкланмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ўриндошлик асосида ишлаш

Ўриндошнинг асосий иш жойи, ушбу иш тўлиқ ёки тўлиқсиз иш вақти шартлари асосида бажарилишидан қатъи назар, ходимнинг меҳнат дафтарчаси юритилаётган иш берувчидаги ишидир.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Кимларга маъмурий қамоққа олиш чоралари қўлланилиши мумкин эмас?

Маъмурий қамоққа олиш 3 суткадан 15 суткагача муддатга, фавқулодда ҳолат тартиби шароитида эса, жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун — 30 суткагача муддатга қўлланилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ирода инсонга катта куч беради: “Мафтункор ранглар жилоси” Қорақалпоғистонда

Адлия вазирлиги ташаббуси билан имконияти чекланган ёшлар ўртасида Қорақалпоғистонда ташкил этилган навбатдаги хайрли ташаббус — Мафтункор ранглар жилоси кўргазмасида ногиронлиги бўлган болалар ва уларнинг ота-оналари, 17 та туман (шаҳар)лардаги Ногиронлар жамияти бўлимларининг ҳунармандлари, спортчилар ва бошқа ёшлар иштирок этишди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/11/16 13:48:12
Back to Top
HTML Embed Code: