Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интеллектуал мулк эгасига фойда келтирадими?

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Хазон, шох-шабба ёки ўсимликларни ёқиш жаримага сабаб бўлади

Бу ҳуқуқбузарликни содир этиш “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 20-моддаси, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 4, 24-моддалари бузилишига олиб келади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Талабаларга контракт тўлови тўлаган ота-оналар даромад солиғидан озод қилинади

Фуқароларнинг Ўзбекистондаги прoфессионал ва олий таълим муассасалари контракти учун тўлаган пулидан даромад солиғи ундирилмайди.

Ушбу имтиёздан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:

фуқаро ўзининг контрактини тўлаганида;
ота-оналар фарзандлари контрактини тўлаганида;
эр-хотинлар 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғи контрактини тўлаганида.

⚠️Шунингдек, ушбу солиқ имтиёзидан таълим кредити учун тўланган пул учун ҳам фойдаланиш мумкин.

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ишга қабул қилишга нечи ёшдан рухсат берилади?

Ходимнинг меҳнатга оид ҳуқуқ лаёқати ва муомала лаёқати у ўн олти ёшга тўлган пайтидан эътиборан бир вақтнинг ўзида вужудга келади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Электр энергиясидан фойдаланишда қандай қоидаларни бузганлик учун жарима белгиланади?

Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш МЖтК 101-моддасига кўра:

— умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш;

— ҳисоблагичларни, шу жумладан пломбаларни қасддан бузиш;

— ҳисоблагич кўрсаткичларни ўзгартирганлик учун фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима белгиланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ўқитувчи ўқувчининг телефонини дарс пайти олиб қўйиши мумкинми?

Қонунчиликка асосан, ўқув машғулотлари ва тадбирлар бошланишидан олдин таълим олувчилар телефонини ўчириб қўйиши ҳамда сумкасига солиб қўйиши шарт.

Таълим олувчиларга қуйидагилар қатъиян тақиқланади:

- телефонини бўйнига осиб олиш, кўкрак чўнтакларида, шим, юбкалари чўнтакларида ва шу кабиларда сақлаш;

- телефон аккумуляторини зарядлаш учун таълим муассасаси электр тармоқларига улаш.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ўзбекистон олтин хариди бўйича дунёда етакчилардан бўлиб қолмоқда

Бир ой ичида жаҳон марказий банки захираси 37 тоннага бойиди. “KAP Depo” инвестиция компанияси таькидлаганидек, ушбу қимматбаҳо металлнинг асосий харидорлари сифатида Польша Миллий банки (14,3 тонна), Ўзбекистон Марказий банки (9,6), Ҳиндистон Захира банки (5,4) эътироф этилган. Кейинги ўринларни Иордания (4,3), Туркия (3,8), Қатар (2,3), Чехия (1,6 тонна) эгаллади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Дўкондан харид қилган товарингиз ёқмаса, уни қайтаришингиз мумкинми?

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, истеъмолчи мақбул сифатли ноозиқ-овқат товарини харид қилган кунидан эътиборан 10 кун ичида ушбу товар сотиб олинган жойдаги сотувчидан уни айни шундай товарга алмаштириб олишга, бундай товар сотувда бўлмаса, пулини қайтариб олишга ҳақли.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Майда безорилик ўзи нима? Ушбу ҳуқуқбузарлик учун қандай жазо кўзда тутилган?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида майда безорилик, яъни жамоат жойларида уятли сўзлар билан сўкиниш, фуқароларга ҳақоратомуз шилқимлик қилиш ҳамда жамоат тартибини ва фуқароларнинг осойишталигини бузувчи шу каби бошқа хатти-ҳаракатларда ифодаланган жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимаслик эканлиги белгиланган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яроқсиз маҳсулот сотиб олганда нима қилиш керак?

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ишсизлик нафақаси кимларга тайинланади?

Ўзбекистон Республикасининг "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Қонунига кўра, белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга.

Ишсизлик нафақасини тўлаш ишсиз шахснинг яшаш жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ишсизлик нафақасига солиқ солинмайди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
1 октябрдан Тошкент ва Сирдарёда давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилади

Бунинг учун 2024 йил якунига қадар “Электрон поликлиника” ва “Электрон шифохона” ахборот тизимлари жорий қилинади. Тиббиёт ходимлари улардан фойдаланиш бўйича ўқитилади. Муассасалар зарур техника ва тармоқ қурилмалари билан жиҳозланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Мактаб ўқитувчиларига қандай ҳолатларда қўшимча ҳақ тўланади?

Мактаб ўқитувчиларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида қуйидаги миқдорларда қўшимча ҳақ тўланиши белгиланган:

Синфдаги ўқувчилар сонига кўра синф раҳбарлиги учун:

15 нафар ўқувчигача – 26,4 фоиз;

16 нафардан 20 нафар ўқувчигача – 31,6 фоиз;

21 нафардан 25 нафар ўқувчигача – 36,9 фоиз;

26 нафардан 30 нафар ўқувчигача – 42,1 фоиз;

31 нафар ва ундан кўп ўқувчи бўлганда – 52,8 фоиз.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини биласизми?

Мутахассисларнинг изланишлари натижаси шуни кўрсатадики, кейинги пайтларда жиноятчилар ижтимоий тармоқларда кўпроқ вақт ўтказмоқда. Чунки энди жиноят, жумладан, ўғрилик қилмоқчи бўлган шахс «ўлжа»си ҳақидаги барча маълумотни ижтимоий тармоқлардан олиши мумкин.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Шакардан нега воз кечиш керак, у соғликка қанчалик зарарли?

Шакардан воз кечилгандан бир ой ўтиб, тана ортиқча вазндан халос бўлади. Унга тобелик сезиларли даражада камаяди. Организмда гормонлар миқдори барқарорлашиб, иммунитет яхшиланади. Танада яллиғланишлар пасайиб, ҳуснбузарлар йўқолади. Юқори қон босими меъёрлашади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ўзбекистонда самарасиз фойдаланилаётган айрим иншоотлар хусусий бошқарувга берилади

Бундан ташқари, электр ва газ тармоқлари, сув таъминоти ҳамда насос станцияларини модернизация қилиш ва бошқарувга ўтказиш белгиланди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ходимнинг розилигисиз иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкинми?

Умумий қоидага кўра, иш ҳақидан ушлаб қолиш ходимнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади. Лекин ходимнинг розилиги талаб этилмайдиган ҳолатлар ҳам мавжуд.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
2024/09/28 18:14:13
Back to Top
HTML Embed Code: