Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Эски дўстлар", мерос, рухсатсиз ижро: Жўраевлар иши нима билан тугайди?

Қўшиқлар ҳам мерос бўлиб ўтадими? Кафе, ресторанларда қўйилган ва ижро этиладиган қўшиқлар учун ҳам жарима ундириладими? Асар учун рухсат олиш тартиби қандай?

"Ҳуқуқшунос ошхонаси"нинг навбатдаги сони интеллектуал мулк мавзусига бағишланди. Бунда сиз ижодкорнинг асари қачон халқ мулкига айланиши, қўшиқларни эгасидан рухсат олиб куйлашнинг қонуний тартиблари, отанинг ижодий мулкига фарзандлари қанчалик ҳақли бўлиши, умуман, интернет оламида "тренд"да бўлган Жўраевлар ишининг ҳуқуқий томонлари ҳақида муҳим маълумотларга эга бўласиз.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/_8tPKFvEFrY

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тадбиркорлик кодекси тайёрланмоқда

Тадбиркорлик кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, 100дан ортиқ қонунчилик ҳужжатларини унификaция қилиш назарда тутиляпти.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Қонунларда пиёдалар қанчалик ҳимояланган? Муҳим 10 қоида

Пиёда – йўл ҳаракатининг муҳим қатнашчиси. Йўлларда тартибли ҳаракатни шакллантириш мақсадида қонунчиликда пиёдалар учун бир қатор ҳуқуқлар берилган.

Hudud24.uz қуйидаги мақолада пиёдалар учун назарда тутилган ҳуқуқлар тўғрисида батафсил маълумот беради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
«Сўнгги қўнғироқ»да битирув кечаларини ўтказиш тақиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказишга доир зарур тавсиялар билан бирга тақиқ ва чекловларни ҳам эълон қилди.

2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларини ўтказиш давомида қуйидагилар тақиқланади:

- турли ресторан ва кафелар, хонадонларда «Битирув оқшомлари»ни ўтказиш;

- битирув тадбирларида ўқувчилардан қимматбаҳо совғалар учун пул йиғиш, битирув кечаларига атаб қиммат кийимлар олиш, енгил автомашиналарда сайр ташкил этиш;

- ўқувчиларнинг гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғлари, чўмилиш ҳавзаларига бориши.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Жорий йилда 10 та янги халқаро автобус йўналиши очилади

Бугунги кунда жами 32 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобуслар қатнови йўлга қўйилган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Гуллар фестивали меҳмонларни чорлайди

Наманганда шу йилнинг 19 майидан бошланадиган 63-Халқаро гуллар фестивалининг бир қанча тадбирлари ушбу боғ амфитеатрида ўтказилиши режалаштирилган. Айни пайтда янги барпо этилган амфитеатрнинг пардозлаш ишлари якунланиш арафасида.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистонда 2025 йилда кўмир қазиб чиқариш ҳажмини 10 миллион тоннага етказиш режалаштирилган

Аҳоли ва иқтисодиётнинг ўсиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш учун энергетиканинг барча йўналишлари ривожлантирилмоқда. Жумладан, муайян тармоқларда кўмирдан фойдаланиш қўл келади. Ҳисоб-китобларга кўра, юртимиздаги кўмир захиралари қарийб 2 миллиард тоннани ташкил этади.

Бу имконият ишга солиниб, кўмир қазиб олиш ҳажми изчил ошириб келинмоқда. Хусусан, 2016 йилда бу кўрсаткич йилига 4 миллион тоннадан кам бўлган бўлса, 2023 йилда 6 миллион 550 минг тоннага етди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Иш ҳақи тўғрисида маълумот бўлмаган фуқарога пенсия тайинланадими?

Ўзбекистон қонунчилигида мазкур масалада аниқ ечим мавжуд. Яъни фуқаронинг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлари бўлмаса, унга пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиқиб пенсия ҳисобланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Официант, менюни келтиринг!". Таом сифатсиз бўлса нима қилиш керак?

Кафе, ресторанларда таом буюртма қилдингиз ва у сиз ўйлагандай чиқмади ёки сифатсиз. Нима қилиш керак? "Нимаям қилардик, инсоф берсин!"

Тўхтанг! Сиз истеъмолчисиз, ҳуқуқларингиз бор. Видеода бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

Агар сиз ҳам шундай вазиятга дуч келган бўлсангиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган "Истеъмолчи адвокати" лойиҳаси орқали муаммога ечим топинг.

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
ТОП-20 йирик солиқ тўловчилар маълум қилинди

Хабар берилишича, 2024 йил январь-апрель ойларида 2 187 та йирик солиқ тўловчи томонидан 32,9 триллион сўмдан ортиқ солиқ тушумлари амалга оширилди.

Шундан 16,2 триллион сўми давлат улуши мавжуд топ-10 та йирик солиқ тўловчи ҳисобига тўғри келади. Ушбу ўнликда солиқ тўловлари бўйича “Навоий кон металлургия комбинати” – 7,7 триллион сўмдан зиёд солиқ билан етакчилик қилмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ёлғон ахборот учун қандай жазо белгиланган?

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимча (202(2)-модда)га кўра, жамоат тартибига ёки жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатиш – БҲМнинг 50–100 баравари миқдорида (22 млн 300 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:

- БҲМнинг 200 бараваригача (44 млн 600 минг сўм) миқдорда жарима;
- 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
- 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
- 2 йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Солиқ хизмати ходимлари маълум бир назорат касса машинасидан фойдаланишни талаб қилишга ҳақли эмас

Ижтимоий тармоқларда тошкентлик тадбиркорлар томонидан солиқ идоралари ходимлари текширувлар ўтказиш билан қўрқитиб, улардан муайян турдаги назорат касса машинасидан фойдаланишни талаб қилаётгани ҳақида шикоятлар пайдо бўлди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
"Тошкент-3" терминалига кириш йўлагидаги қоидабузарликлар учун жарималар автоматик тарзда транспорт эгасига юборилади

2024 йил 15 майдан бошлаб кириш йўлагида рухсат этилган тўхташ вақтидан ошиқ турган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистоннинг неча нафар дзюдочиси халқаро рейтингдан жой олди?

19-23 май кунлари Абу-Даби шаҳрида ўтадиган жаҳон чемпионати олдидан эълон қилинган рейтингда 30 нафардан зиёд маҳоратли ёшларимиз номи келтирилган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этишга рухсат этилади

Фармонга мувофиқ, 2025 йил 1 январдан интернет тармоғида таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш фаолиятини ва букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилади.

Лотерея, интернет тармоғида ўйинлар ва букмекерликни ташкил этиш фаолиятлари қонунчиликка мувофиқ Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
АТТО транспорт карталари UzPost алоқа бўлимларида сотилади

2024 йил 15 май кунидан бошлаб пойтахтимизда жойлашган барча транспорт карта сотиш шаҳобчалари фаолияти тўхтатилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Энди алкоголли ичимлик истеъмол қилганлик махсус алкотестерлар орқали аниқланади

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 апрелдаги 190-сонли қарори қабул қилинди ва бу қарор билан Ички ишлар органларининг навбатчилик қисмларида алкотестер ёрдамида шахсларнинг алкоголли ичимлик истеъмол қилганлигини аниқлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Серқуёш Ўзбекистон: қуёш панеллари ўрнатиш нима учун фойдали? Қонунчиликдаги имтиёзлар

Электр энергияси нархлари 1 майдан оширилди, аҳоли учун меъёрлар белгиланди. Бундай шароитда қуёш панели ўрнатиб ўз эҳтиёжи учун электр ишлаб чиқариш ҳар томонлама қулай бўлиб бормоқда. Қуёш панели сотиб олиш учун эса қонунчиликда бир қатор имтиёзлар белгиланган. Hudud24.uz қуйида шулар ҳақида батафсил маълумот беради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Официант, менюни келтиринг!". Таом сифатсиз бўлса нима қилиш керак?

Кафе, ресторанларда таом буюртма қилдингиз ва у сиз ўйлагандай чиқмади ёки сифатсиз. Нима қилиш керак? "Нимаям қилардик, инсоф берсин!"

Тўхтанг! Сиз истеъмолчисиз, ҳуқуқларингиз бор. Видеода бундай вазиятда қандай йўл тутиш кераклиги ҳақида батафсил маълумот берилган.

Агар сиз ҳам шундай вазиятга дуч келган бўлсангиз, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамкорлигидаги "Истеъмолчи адвокати" лойиҳаси орқали муаммога ечим топинг.

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/06/18 12:34:01
Back to Top
HTML Embed Code: