Telegram Web Link
Дунёнинг энг кўп маош олувчи спортчилари маълум бўлди

Криштиану Роналду 136 миллион доллар билан рўйхатда етакчи.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Қизил китобга киритилган ҳайвонларни овлаш учун жавобгарлик белгиланган

📕 Қизил китобга киритилган ҳайвон турларига мансуб ноёб ёки йўқ бўлиб кетиш хавфида турган ҳайвонларни йўқ қилиб юбориш, ўлжа қилиш шундай ҳайвонларнинг қирилиб кетишига, сони камайиб кетишига ёки яшаш муҳити бузилишига сабаб бўладиган бошқа ҳаракатлар содир этиш:

🔹фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (1 млн 700 минг сўмдан 3 млн 400 минг сўмгача) ;

🔹мансабдор шахсларга 10 бараваридан 15 бараваригача (3 млн 400 минг сўмдан 5 млн 100 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди

Республикада гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазиятни ҳудудлар кесимида илмий-амалий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан тизимли равишда чуқур ўрганиб бориш, асосий омиллар ҳамда тенденцияларни аниқлаш ва прогноз қилиш, Миллий марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
94 йиллик айбдор оқланди

Олий суд 1930-1938-йилларда Учлик Кенгаши томонидан айбдор деб топилган 198 нафар шахсга нисбатан жами 11 та жиноят иши бўйича оқлов ҳукмларини чиқарди.

Видеони кўриш 👉 https://youtu.be/7myp6F5US9Q

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Париж-2024: Бизнинг жамоа ўрин олган “C” гуруҳи учрашувларининг тақвими

Қатарда ўтган U23 Осиё кубогида кумуш медалларни қўлга киритган футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида "С" гуруҳидан ўрин оладиган бўлди.

Олимпиадада гуруҳ босқичидаги тақвимимиз билан танишинг:

1-тур, 24-июль:
🇺🇿 Ўзбекистон 🆚 Испания 🇪🇸

2-тур, 27-июль:
🇺🇿 Ўзбекистон 🆚 Миср 🇪🇬

3-тур, 30-июль:
🇩🇴 Доминикан Республикаси 🆚 Ўзбекистон 🇺🇿

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Президент “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонни имзолади

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аждодларимиз хотирасини абадийлаштириш, бугун ҳам сафимизда туриб, Ватанимизнинг обрў-эътиборини юксалтиришга, ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялашга ҳисса қўшаётган фахрийларни эъзозлаш ҳамда фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида:

➡️Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Олий таълимда муҳим янгилик қабул қилинди

Энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.

Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
"The Guardian": Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари XIV аср охири руҳиятини ўзида сақлаб қолган

Британиянинг оммабоп "The Guardian" газетасида журналист Мишаль Ҳусайннинг Ўзбекистонга қилган саёҳатига бағишланган мақоласи чоп этилди.

Британиялик журналист ушбу мақоласида онаси билан бирга тарихий илдизлари туташган Ўзбекистон бўйлаб қилган саёҳати тафсилотларини қаламга олган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тўрт дзюдочимиздан уч нафари Goygol Cadet European Cup шоҳсупасига кўтарилди

Озарбайжоннинг Гёйгёл шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида ўтказилган Европа Кубоги 2024 мусобақаси якунига етди.

Дунёнинг 14 давлатидан 323 нафар дзюдочи қатнашган ушбу турнирда Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги 4 нафар кадетимиз юртимиз шарафини ҳимоя қилди. Якунда улардан 3 нафари шоҳсупага кўтарилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистонда сифатли таълимда ижобий натижалар кўрсатаётган мактаблар раҳбарияти ва ўқитувчиларига устама берилади

Президент фармони билан таълим сифатини ошириш мақсадида республика бўйича 500 та мактабда Президент ва ихтисослашган мактаблар ўқув дастури, баҳолаш тизими жорий этилиши белгиланганди. Янги тизимни самарали ташкил этган, таълим бериш йўналишида юқори кўрсаткичларга эришган ўқитувчиларга маошига ҳар ойлик 40 фоизгача устама бериш тартибини жорий қилиш назарда тутилган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Пластик чиқиндилар танамизгача кирмоқда

Ҳозирги кунда озиқ-овқат маҳсулотлари ва сувлар шунчалик даражада ифлосланганки, ҳар ҳафтада 5 граммгача пластик чиқиндилар танамизга кирар экан. Энг ёмони, бу маҳсулот организмимизга, соғлиғимизга таҳдид қилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тадбиркорлар учун табиий газ ва электр энергияси тарифларида қандай ўзгаришлар бўлди?

2024 йил 1 июлдан юридик шахсларга етказиб бериладиган электр энергияси ва табиий газ учун тўловлар 100 фоиз олдиндан амалга оширилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Вафот этган шахсга нисбатан оталикни белгилаш қандай амалга оширилади?

Муҳокамадаги мавзунинг муҳим жиҳатлари «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.

Тўлиқ видео
👉 https://youtu.be/DhnbF6aTsXo

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Компьютер қаршисида узоқ вақт ишловчилар кўз касалликларидан қандай ҳимояланиши керак?

Энг аввало, фойдаланиш вақтига жиддий эътибор бериш керак. Яъни компьютерда ишлаш кунига 6 соатдан ошмаслиги (катталар учун) зарур. Қолаверса, бу қурилма қаршисида доимий равишда 2 соатдан узоқ ўтириш тавсия этилмайди. Идеал ҳолатда ҳар 40-45 дақиқада 10 дақиқа танаффус қилиш ва махсус кўз машқларини бажариш лозим.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
UzAuto Gentra учун шартнома очилишини эълон қилди

8-май куни соат 10:00 да 4500 та Chevrolet Lacetti русумидаги автомобилга онлайн шартнома очилади. Машиналарни кутиш керак бўлмайди. Пулини тўлаб олиб кетавериш мумкин - UzAutoMotors

Chevrolet Lacetti, Damas ва Labo автомобиллари учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz  сайти орқали амалга оширилади. Телеграм-бот ҳамда UzAvtosavdo иловаси навбатни кузатиш  хизматини ҳамда мавжуд автомобиллар ҳақида маълумотни тақдим этади.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024 йил январ-март ойларида темир йўл транспортида 2,7 миллион йўловчи жўнатилган

2024 йилнинг январ-март ойларида темирйўл транспортида 2 743,5 минг йўловчи жўнатилган бўлиб, бу 2023-йилнинг мос даврига нисбатан 283 минг кишига кўпдир (2023-йилнинг январ-март ойларида 2 460,5 минг йўловчи жўнатилган).

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Хакерлар Британия Мудофаа вазирлигининг маълумотлар базасига бузиб кирди

Улар ҳарбийларнинг иш ҳақи ва банк ҳисобрақамларини сақлайдиган тизимга киришга муваффақ бўлган. Тизимда Британия армияси, денгиз флоти ва ҳаво кучларининг амалдаги ва собиқ аъзоларининг шахсий маълумотлари ҳужжатлар кўринишида сақланган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Бугун Тошкентда Мудофаа вазирлиги қўшинларининг намойишкорона пиёда юриши ўтказилади

Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, мазкур юриш Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалаба ҳамда Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ташкил этилмоқда.

Ҳарбий бўлинмаларнинг тантанали равишдаги пиёда юришлари бугун соат 14:00 да “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасидан бошланади.

Ҳарбий марш давомида “Magic City” майдонидаги тўхташ нуқтасида Фахрий қоровул жамоаси ва қўл жанги усталарининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилади.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Россияда бўлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8-9 май кунлари амалий ташриф билан Москва шаҳрида бўлади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Амударё ва Сирдарёга сув келиш прогнозлари қандай?

Кўп йиллик меъёрларга нисбатан эса Сирдарёда 85-90 фоиз, Амударёда 90-95 фоизгача сув бўлиши башорат қилинмоқда. Бугунги кунда сув омборларимизда ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард куб ортиқча сув захираси яратилган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/10/01 23:29:14
Back to Top
HTML Embed Code: