Telegram Web Link
Дунёда ишлаб чиқарилган озиқ-овқатнинг деярли бешдан бир қисми чиқиндига чиқарилади

Чиқиндиларнинг асосий қисми (60%) уй хўжаликларидан чиқади. Ҳар бир инсон йилига 79 килограмм озиқ-овқат ва озиқ-овқат қолдиқларини ташлайди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, сайёрамизда саккиз юз миллионга яқин одам озиқ-овқат танқислигидан азият чекмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тошкентда шеърият байрами-айтишуви бўлиб ўтади

Пойтахтимиздаги Ғафур Ғулом номидаги истироҳат боғида 27 апрель куни шеърият байрами-батли бўлиб ўтади. “Teach for Uzbekistan” таълим лойиҳаси доирасида 12 нафар шоир ChatGPT сунъий интеллекти билан беллашади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Эҳтиёжманд аҳолига энергетик тўловлар учун компенсация бериш тартиби белгиланди

Энерготарифлар ўзгаришининг айрим тоифадаги аҳоли вакилларига таъсирини юмшатиш учун кўриладиган чора-тадбирлар тасдиқланди. Унга кўра, эҳтиёжманд аҳоли учун янги тарифлар жорий қилинганидан кейин юзага келиши мумкин бўлган қўшимча харажатларни қоплаш мақсадида компенсация жорий қилинмоқда.

Ушбу имтиёз «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри»га киритилган ёки «маҳалла еттилиги» томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги оилаларга берилади.

Фуқаролар «Инсон» Ижтимоий марказлари ёки маҳаллалардаги ижтимоий ходимларга компенсация олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Мурожаатлар иситиш мавсуми (ноябрь-февраль) давомида, ҳар ойнинг 15-санасига қадар қабул қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳақорат қилишга жавобгарлик йўқми?

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Вафот этган шахсни ота сифатида белгилаш мумкинми? Оталикни белгилаш бўйича муҳим 6 қоида

Никоҳда туғилган боланинг ота-онасига оид маълумотлар никоҳ гувоҳномаси асосида ёзилади. Никоҳда туғилмаган боланинг ота-онасига оид маълумотлар-чи?

Оталикни белгилашда фарзанд розилиги олинадими? Hudud24.uz мазкур мақолада оталикни белгилашнинг айрим ҳуқуқий асослари ҳақида маълумот беради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бир варақ аризадан бутун бошли жиноят иши яратилади – Терговчи

Hudud24.uz таниқли адабиётшунос, олим Озод Шарафидиновнинг ўғли, кўп йиллардан бери ички ишлар тизимида энг юқори лавозимларда хусусан, Ички ишлар вазирлиги академиясида ишлаб келаётган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Алишер Шарафутдинов билан тергов амалиётидаги жиддий жиноятлар, терговчиларнинг гумонланувчига босим ўтказиши, аёлларнинг жиноят содир этиши ва шу каби соҳанинг кўпчиликка қизиқ жиҳатлари ҳақида суҳбат қурди.

Тўлиқ видео
👉 https://youtu.be/WR1LqnukSXw

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўсмирлик даврида қандай спорт тури билан шуғулланиш тавсия этилади?

Бўйи ўсмаётган болаларга биринчи галда кўп миқдорда микроэлемент ва витаминларга бой овқат истеъмол қилиш, қолаверса, сузиш, турникда тортилиш, югуриш, футбол билан мунтазам шуғулланиш мақсадга мувофиқ.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Қозоғистонда вақтинча ишлаётган ватандошларимизнинг меҳнат ва яшаш шароитлари ўрганилмоқда

Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Оқтов шаҳридаги савдо бозорлардан бирида вақтинча ишлаётган ватандошлар билан учрашди.

Дипломатлар дастлаб юртдошларимизнинг меҳнат шароитлари билан танишдилар. Иш берувчиларга шароитларни янада яхшилаш бўйича тегишли тавсиялар билдирилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Россия БМТнинг коинотда қуролланишга қарши резолюциясига вето қўйди

БМТ Хавфсизлик кенгашининг 15 аъзосидан 13 нафари коинотда қуролланиш пойгасининг олдини олишга чақирувчи резолютсия учун овоз берди. Хитой бетараф қолди, Россия эса унга вето қўйди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Қанча автомобиль эко-назоратдан ўтказилди?

Республикамизнинг барча ҳудудларида "Тоза ҳаво" ойлигининг биринчи босқичи давом этмоқда, унда 10 апрелдан ҳозирги кунга қадар 58 минг 822 та автомобил экологик назоратдан ўтказилди.

Тадбир давомида:

🔹518 та машина атмосферани меъёридан ортиқ ифлослантираётгани аниқланди;
🔹303 ҳайдовчи жами 50,1 млн сўм жаримага тортилди;
🔹222 та транспорт воситаси ҳаракати вақтинча тўхтатилди.


Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўмонда "Made in Uzbekistan" бренди остидаги маҳсулотлар кўргазмаси ташкил этилади

Ўзбекистон элчиси Адусалом Хатамов Ўмон Савдо-саноат палатаси раиси шайх Фейсал ал-Раввос билан учрашув ўтказди.

Шайх Фейсал ал-Раввос жорий йилнинг 2-3 май кунлари бўлиб ўтадиган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ишида Ўмон Савдо, саноат ва инвестицияни ривожлантириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси делегацияси иштирок этишини билдирди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Халоскор ўрдакча

Адлия вазирлиги сунъий интеллект имкониятлари ёрдамида тайёрланган навбатдаги мультфильмни тақдим этади.

Одилбек ва доно тўтивой болаларга ҳуқуқий илм улашишга тайёр. Бу сафарги ҳикоя қуёнвойни ёвуз бўрилар галасидан қутқарган ўрдакча ҳақида.

Улар ўрмонда ёлғиз адашиб қолган қуёнвойга ҳамла қилмоқчи бўлишди. Буни кўриб қолган ўрдакча эса…

Унутманг, қонун устувор бўлган жойда ҳашаротга ҳам зиён етмайди!

Мультфильмни кўриш
👉 https://youtu.be/_0IL5On41O8

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тошкент вилоятининг 20 мингга яқин кўчмас мулк объектлари Янги Тошкент ҳудудига ўтмоқда

Тошкент вилоятидан Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган умумий объектлар сони жами 19 723 тани ташкил этмоқда. Шундан:

🔹Турар жойлар - 18 773 та;
🔹Нотурар жойлар - 891 та;
🔹Кўп қаватли уйлар - 52 та;

Жумладан, Юқори Чирчиқ туманидан 6 556 та, Ўрта Чирчиқ туманидан жами 3 167 та объект Янги Тошкент ҳудудига ўтказилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошган

🏢 Статистика агентлиги маълумотларга кўра, 2024 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси таркибида 60 ёшдан юқори ёшдагилар сони қарийб 3,5 млн кишини ташкил этган.

Бу Ўзбекистоннинг жами доимий аҳолисининг 9,4 % га етган.

❗️Маълумот учун, 2024 йил 1 апрель ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 37 млн кишини ташкил этган.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
NASA 4G интернет тармоғини Ойга олиб чиқмоқчи — CNN

Манбада айтилишича, NASA ва Nokia компанияси инсоннинг бошқа сайёраларда узоқ муддатли ҳаёт кечириши учун қурилиш блокларини қўйишга ёрдам бериш мақсадида Ойда уяли алоқа тармоғини ўрнатиш бўйича ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Бу борада компаниялар ўз қарашларини ифода этган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Исроил Мадримов тарихий ғалабани кўзламоқда

Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов навбатдаги жангини 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказади.

Исроил навбатдаги жангида вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли боксчилардан бири Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади. Куни кеча Нью-Йорк шаҳрида икки боксчи иштирокида илк матбуот анжумани ҳамда «face to face» маросими бўлиб ўтди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон транспорт соҳасида назорат органлари Польшада қўшма рейд ўтказди

Транспорт назорати инспекцияси, “Рақамли транспорт” маркази ва Транспорт тадқиқот маркази ходимларидан иборат делегация шу кунларда Полшада бўлиб турибди.

Ташриф давомида Полша автотранспорт инспекцияси ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда қўшма рейд тадбирлари ўтказилди ва полшалик ҳамкасбларнинг вазн ва ҳажм параметрлари, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига амал қилиши, шунингдек, халқаро юк ташиш ва хавфли юкларни ташиш учун рухсатномаларни текшириш жараёни бўйича тажрибаси ўрганилди.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлардаги "Европа ва бошқа давлатларга ишга жўнатамиз" мазмунидаги эълонларга ишонса бўладими?

Батафсил Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган видео роликда танишиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Умумий инфляция йил бошидан пасайишда давом этиб, март ойида йиллик 8 фоизни ташкил этди. Бунда озиқ-овқат товарлари инфляциясида сезиларли пасайиш кузатилди. Ташқи озиқ-овқат бозорларидаги нархлар динамикаси импорт инфляциясига пасайтирувчи таъсир кўрсатди.

Иқтисодиётда юқори талабнинг сақланиб қолаётгани ҳамда айрим тартибга солинадиган нархлар ва тарифларнинг оширилиши шароитида хизматлар инфляцияси сўнгги ойлар давомида барқарор ўсиб бормоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Соврин жамғармаси 75 минг АҚШ доллари бўлган турнир қизғин паллага кириб бормоқда

Пойтахтимизнинг “Тashkent city” ҳудудида жойлашган “Holiday Inn” меҳмонхонасида шахмат бўйича олий лигада дона сураётган эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Эркаклар ўртасида кечаётган баҳсларда эса Жавоҳир Синдаров 9 очко билан етакчилик қилмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/10/03 00:16:40
Back to Top
HTML Embed Code: