Telegram Web Link
Аёлларнинг қандай меҳнат ҳуқуқлари бор, имтиёзлар-чи?

Аёлга туғруққача 70 календарь кун ҳамда туғруқдан кейин 56 календарь кун (туғиш қийин кечган ёхуд 2 ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда 70 календарь кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Меҳнат таътилига қисмларга бўлиб чиқиш мумкинми?

Иш берувчи ходимга асосий ва қўшимча таътилларни қисмларга бўлиб беришга мажбур эмас, бу иш берувчининг ҳуқуқи ҳисобланади, мажбурияти эмас.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Йўқотилган буюмни топиб олганда қандай йўл тутиш керак?

Ашёни топиб олган шахс уни ўзида сақлаб туришга ёки сақлаш учун ички ишлар органи, тегишли давлат органи ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ёхуд улар кўрсатган шахсга топширишга ҳақлидир. Ашёни топиб олган шахс уни олишга ҳақли бўлган шахсдан топилма учун ашё қийматининг йигирма фоизига қадар миқдорида мукофот талаб қилишга ҳақлидир.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Алимент тўлаш тўғрисида келишув тузилиши мумкин

Қонунчиликка кўра, алимент тўлаш тўғрисидаги келишув  алимент тўлаши шарт бўлган шахс билан алимент олувчи ўртасида тузилади. Келишувда алимент миқдори, шартлари ва тўлаш тартиби белгиланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ишни таълим билан бирга олиб борувчи ходимларга қандай шароитлар яратилади?

Меҳнат қонунчилигига кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ўқувчилари муваффақиятга эришган мактаб ўқитувчиларига қўшимча устама берилади
 
Ўқувчилари халқаро олимпиадаларда ғолиб бўлган, Президент мактабига кирган ўқитувчиларга ҳеч қандай мезонларсиз қўшимча устама белгиланади. Шунингдек ўқитувчилар йилига икки маротаба моддий ёрдам олиши мумкин.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Қорақалпоғистонда “Адлия ёшларга кўмакдош!” шиори остида кенг қамровли тадбирлар бўлиб ўтмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ўринбосари Амангелди Пренов тадбирни ўтказиш билан боғлиқ жараёнлар ҳақида маълумот берди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Одам савдоси: жазо чоралари кучайтирилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида «Одам савдоси жинояти учун жазо чоралари кучайтирилаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Уй-жой учун субсидияга ариза бериш 23 сентябрдан бошланади

Ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг тасдиқланган мақсадли параметрлари доирасида аризалар қабул қилишнинг иккинчи босқичи 23 сентябрь куни соат 09:00 да бошланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Қандай ҳолларда мактабда ўқувчиларни икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади?

"Умумий ўрта таълим тўғрисида"ги Низомга мувофиқ, ўқувчилар сони 25 нафар ва ундан зиёд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларининг I — XI синфларида “Чет тили” фани икки гуруҳга бўлиб ўқитишга рухсат этилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Ҳам ишлаб ҳам ўқисам бўладими?

Қонунчиликка кўра, иш берувчи меҳнат шартномаси бўйича ишдан ажралмаган ҳолда таълим ташкилотларида ўқитилаётган, қайта тайёрлашдан ёки малака оширишдан ўтаётган, шунингдек, ишлаб чиқариш таълимини ўтаётган ходимларга иш ва ўқишни бирга олиб бориш учун зарур шарт-шароитларни яратиши шарт.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Тошкентда ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси ташкил этилади

Даволаш бўйича Европадаги иккинчи йирик Университет клиникаси Аахен билан биргаликда Тошкентдаги Абу Али Ибн Сино номидаги 1 Республика тиббиёт техникуми базасида немис тиббий-таълим дастурлари асосида “Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси” ташкил қилинади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Қайта энергия манбалари фойдаланувчилари мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади

Қонунчиликка кўра, умумий қуввати 100 кВтгача бўлган қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатган ва улардан фойдаланувчи шахслар, улар фойдаланишга топширилган кундан эътиборан 3 йил муддатга, айрим солиқларни тўлашдан озод этилиши белгиланган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Иш берувчи ходимга қандай ҳолларда компенсация тўлайди?

Қонунчиликка кўра, иш берувчи ходимга унинг ўз меҳнат мажбуриятларини бажариши билан боғлиқ харажатларни компенсация қилиши шарт.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
Истеъмолчининг асосий ҳуқуқлари

Истеъмолчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

товар (иш, хизмат) ҳақида, уни ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида ишончли ва тўлиқ маълумот олиш;

товар (иш, хизмат)ни эркин танлашга ва унинг тегишли даражада сифатли бўлишини талаб қилиш;

товар (иш, хизмат)нинг хавфсиз бўлишини талаб қилиш;

сотувчи (ишлаб чиқарувчи, ижрочи) томонидан етказилган зарарнинг қопланишини талаб қилиш;

бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича судга ёки ваколатли органларга мурожаат этиш.

истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.

Батафсил 👉 Ўқиш

Каналга уланиш 👉 @hudud24official
2024/09/28 12:12:39
Back to Top
HTML Embed Code: