Telegram Web Link
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шахсий маълумотларингизни ҳимоялаш бўйича муҳим тавсиялар

Замонавий дунёда янги тушунчалар: кибержиноят, киберхавф. Улардан сақланиш учун қандай йўл тутиш керак? «Ҳуқуқшунос ошхонаси»нинг навбатдаги сонида Киберхавфсизлик бўйича мутахассис Улуғбек Мўминов ушбу мавзу юзасидан муҳим тавсияларни берди.

Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/XjSXcBG_-5k

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Жазирама кунларда кондиционердан қандай фойдаланиш керак?

Ёз фаслида кондиционер учун идеал ҳарорат 18-20°C оралиғида бўлиши тавсия этилади. Бошқа ўлкаларда бу рақам бироз фарқ қилиши мумкин, аммо асосийси — хона ичидаги салқинлик ташқари ҳаводан кескин фарқ қилмаслиги лозим. Бу эса тана учун қулай ва соғлом муҳит яратади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Бир йилда қуёш панеллари орқали 728,1 минг кВт•соат “яшил энергия” ишлаб чиқарилган

2023 йилда қуёш панеллари орқали ишлаб чиқарилган “яшил энергия” ташкилот тизимида истеъмол қилинган энергиянинг 28,8 фоизини ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2024 йилда 37,4 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
БМТ: Дунёдаги қочқинлар сони рекорд даража - 117,3 миллион кишига етди

Кўчирилганлар сонининг кўпайишига Судан, Конго ДР, Мянма ва Ғазо секторидаги можаролар таъсир кўрсатган. БМТ Яқин Шарқдаги фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил охирига келиб, «ҳалокатли зўравонликлар 1,7 миллионга яқин одамни Ғазо секторини тарк этишга мажбур қилган».

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Буюк Британия чорвачилик ва наслчилик соҳасида Ўзбекистон билан лойиҳаларни амалга оширишга тайёр

Херефордшир округи кенгаши раиси Рожер Филлипс томонидан Британия ва Ўзбекистон ўртасида барча соҳаларда конструктив ўзаро манфаатли ҳамкорлик ривожланиб бораётгани эътироф этилди. Хусусан, томонлар чорвачилик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорлик қилишнинг катта истиқболлари мавжудлигини билдирди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
"Шаҳодатнома"ни электрон шаклда олиш имконияти яратилган

Мактаб битирувчилари электрон шаҳодатнома(аттестат)ларини my.gov.uz портали орқали бепул юклаб олиши мумкин.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида анъанавий оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

Жорий йилнинг 23 июнь куни Ўзбекистоннинг 16 шаҳрида Халқаро Олимпия куни, Болаларни ҳимоя қилиш куни ва Ёшлар кунига бағишланган анъанавий оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтади.

Шу куни Тошкентда олий ҳарбий ўқув муассасалари битирувчилари иштирокида Ватан Қалқони ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси ҳам ўтказилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ёз чилласида жазирамадан қандай сақланиш мумкин?

Қуёш нури соат 12:00 дан 16:00 гача жуда фаол ҳолатда бўлади. Шунинг учун бу вақт оралиғида кўчага чиқишни режалаштирмаган маъқул. Аммо ташқарига чиқишга зарурат бўлса, тананинг очиқ жойларини қуёш нуридан асрашга ҳаракат қилиш керак.

Иссиқ об-ҳавода организмда сув баланси бузилади ҳамда кўп намлик йўқотилади. Шунинг учун жазирамада кунига 3 литрдан кам бўлмаган миқдорда суюқлик ичиш зарур.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистонда олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар ойлик маоши оширилиши кутилмоқда

Тақдимотда 2025 йил сентябрдан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифи билдирилди. Мактабларда билимли ва изланувчан педагоглар кўпайишини доимий рағбатлантириш зарурлиги таъкидланди.

Аттестациядан ўтолмаган, тажрибаси етарли бўлмаган ўқитувчилар учун алоҳида дастур ишлаб чиқиб, малакасини ошириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон ва Грузия: коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳамкорлик қилинади

Грузия коррупцияга қарши курашиш бюросининг асосий вазифалари коррупцияга қарши курашиш бўйича давлат сиёсатини шакллантириш, коррупцияга қарши курашиш стратегияси ва бошқа дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда ижроси устидан назорат қилишдан иборат.

Шунингдек, давлат хизматчилари мол-мулки ва даромадларини декларациялаш ишларини мувофиқлаштириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш каби ишларни ҳам амалга оширади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Бухоро ва Ростов вилоятлари ўртасидаги ҳудудлараро ҳамкорлик алоқалари янада чуқурлашади

Россия томони Бухоро вилоятининг савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳияти билан таништирилди. Бухоро ва Ростов вилоятларининг салоҳиятини инобатга олиб, Ўзбекистон томони инвестицияларни жалб қилиш, ўзаро экспорт ва туристлар оқимини кўпайтиришга оид йўналишларда ҳамкорлик муносабатларини жадаллаштиришни таклиф этди.

Хусусан, Бухоро вилоятида ташкил этилган тўртта эркин иқтисодий зонада ростовлик тадбиркорлар фаол иштирок этишга чақирилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Баҳодир Жалолов WBC рейтингида ТОП-10 га кириб олди

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) июнь ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Янгиланган рейтингдан 8 нафар боксчимиз ўрин олган.

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтгaн ойдагидан 2 поғона кўтарилиб 10-ўринга жойлашди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Хотин-қизларга ОТМга киришда имтиёз берувчи тавсияномалар my.uzbmb.uz платформасига интеграция қилинади

Ҳукуматнинг тегишли қарорига кўра, ҳар йили эҳтиёжманд оиладаги хотин-қизларга тавсиянома асосида ОТМга қабул учун 2000 та имтиёзли квота ажратилиши белгиланган. Ушбу тавсияномалар бир йил муддатга берилади.

Шунингдек, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномаси асосида 5 йиллик меҳнат стажига эга хотин-қизларга ОТМга кириш учун 3 йил муддатга бериладиган имтиёз ҳам мавжуд.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Дунёдаги энг кенг 16 полосали кўча қайси давлатда жойлашган?

Аргентина пойтахти Буэнос-Айресдаги Avenida 9 Julio дунёдаги энг кенг кўча сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. Ушбу кўча 16 та полосадан иборат бўлиб, кенглиги 140 метрни ташкил этади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️“Бошлиқ, қизларни ишга олмаганингиз маъқул,
Хўш, иннанкейинчи?!”

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
14 та туман ва шаҳарнинг мастер режалари ишлаб чиқилади

Ўзбекистон Президенти туман ва шаҳарларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишга оид тақдимот билан танишди.

Ўтган вақтда 14 та туман ва шаҳар бўйича мастер режа ишлаб чиқилган. Уларда 759 та кўп қаватли уй-жой, 22 та савдо мажмуаси, 800 дан зиёд хизмат кўрсатиш объекти барпо қилиш имконияти аниқланган.

Шу тарзда 112 та туман ва шаҳардаги драйвер йўналишлар асосида яна 136 та мастер режа тайёрланиши кўзда тутилган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Фарғонада Хитой электромобиллари ишлаб чиқарилади

Дастлабки босқичида 50 миллион доллар инвестиция ҳисобига йиғиш, бўяш, созлаш линияларини йўлга қўйиб, йилига 60 мингта газ, электр ва гибрид моторли автомобиллар ҳамда махсус транспорт воситалари ишлаб чиқарилиши белгиланди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Эртага Chevrolet Cobalt учун онлайн шартнома очилади

Жума, 21 июнь куни, соат 10:00 да 25 минг дона Chevrolet Cobalt автомобилининг 2024 йилги ишлаб чиқариш ҳажми учун онлайн контрактация очилади.

Таъкидланишича, автомобилларни харид қилиш учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
1-синфга онлайн-қабул электрон тизими соат 12:00 да ишга туширилади!

Ҳурматли ота-оналар!

2024-2025 ўқув йилида фарзандингизни умумтаълим мактабининг 1-синфига жойлаштириш учун my.maktab.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтиб, ариза топширишингиз мумкин.

Маълум қилинишича, дастлаб жорий йилнинг 20 июн санасидан 31 июлига қадар фақат микроҳудуд доирасида аризалар қабул қилинади.

Қабул жараёнлари бўйича қўшимча маълумотларни @mymaktab_uz телеграм канали ёки ☎️71 203-07-04 телефон рақами орқали олиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Таэквондочиларимизнинг “Париж-2024”га йўлланмалари сони 5 тага етди

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси (WТ) “Париж-2024” ёзги Олимпия ўйинлари учун йўлланмалар тақсимотини қайта шакллантирди.

Ушбу тақсимотга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Никита Рафалович +80 килограмм вазн тоифасида 2023 йил якунида эълон қилинган Олимпиада рейтингида олтинчи ўринда қайд этилган эди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/07/01 15:57:30
Back to Top
HTML Embed Code: