Telegram Web Link
Криштиану Роналду яна бир рекорд ўрнатди

Португалия терма жамоаси Евро—2024 учун якуний қайдномани эълон қилди. Криштиану таркибдан жой олди. Германияда бўлиб ўтадиган турнир 39 ёшли футболчи учун фаолиятидаги олтинчиси бўлади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Касаначилик учун субсидия: муҳим 5 саволга жавоб

Қонунчиликда касаначи тадбиркорлар ишсиз ва иш қидираётган шахсларни ёллаганида уларга 10 млн сўмдан ортиқ субсидия берилиши белгиланган. Hudud24.uz ушбу мақола орқали субсидия олишга оид муҳим саволларга жавоб беради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Жамоат жойида тамаки чекиш тақиқланади

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистонда бир йилда музейларга 5,7 миллион киши ташриф буюрган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистондаги музейлар сони 140 тани ташкил этган.

Ташриф буюрувчилар сони бўйича Регистон ансамбли — 1 миллион 10 минг 800 киши билан рўйхатда етакчи ўринда туради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Мактабгача таълим билан қамров даражаси қанчага етди?

Мактабгача таълим агентлиги олдида мактабгача таълим билан қамров даражасини 76 фоизга етказишдек муҳим масала бор бўлиб, шу йилнинг иккинчи чорагида 797 та янги мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон экспортидаги ТОП: 10 давлатлар

Маълум қилинишича, 2024 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистон экспортида Россия – 1 021,4 млн доллар билан юқори улушга эга. Иккинчи поғонада эса Хитой – 644,4 млн доллар билан рўйхатдан ўрин олган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Мисрнинг "Ал-Хабар ал-Йаум" ахборот агентлиги: Наманганда бўлиб ўтаётган 63-халқаро гуллар фестивали ҳақида

"Жорий йил 23 июнга қадар давом этадиган фестивалга 6 миллиондан ортиқ меҳмонлар, жумладан, 200 мингдан ортиқ хорижий сайёҳлар ташриф буюриши кутилмоқда, – дейилади нашрда. – Ўтган йили Наманганда ўтказилган гуллар фестивалида бир ой давомида дунёнинг 50 дан ортиқ давлатидан 4 миллионга яқин сайёҳ келган".

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади

Қарорга кўра, Шароф Рашидов туманида, шунингдек Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш орқали, чармни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган чарм-пойабзал саноати кластерлари ташкил қилинади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Никоҳ ёши 18: унга мажбурлаш мумкин эмас!

Никоҳ ёши ўн саккиз ёш! Баъзида одамлар, айниқса, ўзаро қариндош-уруғлар фарзандларини эртароқ унаштириб қўйиш мумкин деб ўйлашади.
Бу хато тушунча!

Батафсил 👉 https://youtu.be/1LBZD6VOXzU

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Фармацевтика ва даволашда ягона стандарт қанчалик муҳим?

Ислом мамлакатларида янги дорилар ва даволаш имкониятлари пайдо бўлиши мумкин. Бундай қарор Ислом мамлакатлари аҳолисини зарур дори-дармонлар ва тиббий асбоб-ускуналар билан таъминлаш билан боғлиқ вазиятни ўзгартиришга ёрдам беради

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Японияда олимлар қондаги оқсиллар бирикмаси орқали Альцгеймер касаллигини аниқлай олишди

Профессор Такэси Ивацубо бошчилигидаги Токио университети олимлари гуруҳи қондаги иккита оқсилни бирлаштириш орқали Альцгеймер касаллигини аломатлар пайдо бўлгунга қадар аниқ аниқлашга муваффақ бўлди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Пиёдаларга лойқа сачратиш жарима солишга сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексига биноан ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини пиёдалар йўлкаларидан юргизиши, йўловчиларга лойқа сачратиши БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида (170 минг сўм) жарима солишга сабаб бўлади.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Жорий йилда 5 та шаҳар, 48 та шаҳарчанинг шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилади

Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 11 сентябрдаги тегишли қарорига асосан 2024 йилда 5 та шаҳар, 48 та шаҳарча ҳамда 116 та қишлоқ аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш белгиланган.

Мазкур ишларни амалга ошириш учун жорий йилда давлат бюджетидан 172,5 млрд. сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган бўлиб, ўтган биринчи чорак давомида аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастури доирасида 51,8 млрд. сўм ўзлаштирилган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Инсон ресурсларини ривожлантириш соҳасида Корея билан ҳамкорлик ривожланмоқда

Унда 2022-2024 йилларда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва NHI ҳамкорлигида давлат хизматини рақамлаштириш бўйича масъул раҳбарлар учун ташкил қилинган малака ошириш дастурлари сарҳисоб қилинди. Уларнинг самараси ва натижалари муҳокама қилинди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Кувайт компанияси Сергели туманида замонавий интенсив боғ барпо этиш лойиҳасини амалга оширади

Ал-Кувайтда ўтказилган Ўзбекистоннинг инвестициявий, экспорт ва туристик салоҳиятига бағишланган кўргазма доираси бўлиб ўтган ташриф давомида Кувайтнинг 20 дан ортиқ компаниялари вакиллари билан музокаралар уюштирилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Скарлетт Ёханссон овозини тақлид қилгани учун OpenAIни айблади

Сунъий интеллект инсон ҳуқуқларига таҳдид қилиши ҳамда муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилмаслиги билан хавфли.

AҚШ Федерал савдо комиссияси истеъмолчиларни ChatGPT, Microsoft компаниясининг Vall-Е, Elevenlabs овозли клонлаш иловаси ва бошқа сунъий интеллект воситаларидан фойдаланишда эҳтиёт бўлиш ҳақида огоҳлантирди.

Мисол учун, Elevenlabs дастури ёрдамида фирибгарлар овозни ишончли тарзда нусхалаб, товламачилик қурбонларидан пул ундириши кўзлаши мумкин.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
ШҲТнинг “Яшил белбоғ” дастурини амалга ошириш бўйича қўшма ҳаракатлар режаси тасдиқланди

Иқлим ўзгариши, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг йўқолиб бориши муаммоси Евроосиё ҳудудининг 60 фоизини эгаллаган ва 3,2 миллиарддан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳудудига ҳам хосдир.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Онкологик ва гематологик касалликларга чалинган болаларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси ташкил этилди

Қарорга кўра, қуйидагилар болалар гематологияси, онкологияси ва клиник иммунологияси соҳасини ривожлантиришнинг устувор вазифаларидан бири этиб белгиланди, жумладан:

▪️2030 йилгача онкологик касалликларга чалинган болаларнинг омон қолиш даражасини 60 фоизга ошириш;

▪️гемопоэтик ўзак ҳужайралари ва суяк кўмиги ҳужайраларини трансплантация қилишни ривожлантириш;

▪️бемор болаларни зарур дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлаш.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
ЙПХ ходими ва ҳайдовчиларнинг ўзаро муносабати: муҳим 5 саволга жавоб

ЙПХ ходими ҳар қандай вазиятда йўл ҳаракати қатнашчилари билан вазмин, хушмуомала, одобли ва эътиборли бўлиши, уларга ҳурмат билан ҳамда “Сиз” деб мурожаат қилиши керак. Ҳайдовчилар-чи? ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатда нималарни билиши керак? Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан гаплашганини ўзининг телефонига ёзиб олса бўладими? Hudud24.uz қуйида мавзуга оид айрим ҳуқуқий нормаларни келтиради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/11/16 07:52:39
Back to Top
HTML Embed Code: