Telegram Web Link
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 3 ойда қанча солиқ тўлагани очиқланди

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 57 та хорижий компания томонидан 2024 йил январь-март ойларида 23,6 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробар кўп.

Хорижий солиқ тўловчилар рўйхатида Мета компанияси 8,9 млрд сўм билан етакчилик қилмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида кооперация лойиҳаларининг янги портфели шакллантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тошкент вилоятида инспекторлар браконерлар ҳужумига учради

Маълум бўлишича, рейд давомида Сирдарё дарёсининг Оққўрғон туманидан оқиб ўтувчи ҳудудида инспекторлар номаълум фуқаролар томонидан тақиқланган қуроллар, яъни лескали тўр, моторли қайиқ ёрдамида балиқ овланаётгани ҳолатига дуч келишади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Халқ депутатлари Кенгашлари бўйича 10 та саволларга 10 та жавоблар

Ўзбекистонда халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштириш, ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида йўлга қўйиш ва маҳаллий кенгашларнинг маҳаллий ижро этувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ўз ваколатларини самарали амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Шу аснода Hudud24.uz аҳолини қизиқтираётган, халқ депутатлари кенгашлари фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоб беради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёл қачон жиноят кўчасига киради?

Hudud24.uz Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист Алишер Шарафутдинов билан тергов амалиётидаги жиддий жиноятлар, терговчиларнинг гумонланувчига босим ўтказиши, аёлларнинг жиноят содир этиши ва шу каби соҳанинг кўпчиликка қизиқ жиҳатлари ҳақида суҳбат қурди.

Тўлиқ видео
👉 https://youtu.be/WR1LqnukSXw

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Шилқимлик қилган фуқарога суд ҳукми ўқилди

Айбланувчи шахс вояга етмаган қизга уятсиз бузуқ ҳаракатлар қилади. Қиз қаршилик кўрсатишга уринганда номаълум шахс унинг юз қисмига зарба бериб воқеа жойидан қочиб кетади.

Тўлиқ видео
👉 https://youtu.be/KiCiR6HWL3o

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тошкент метрополитенида 1 кунда ўртача нечта йўловчи ташилмоқда?

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида 63,8 млн нафар йўловчи ташилган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 25,1 млн нафарга кўп.

2024 йилнинг январь-март ойларида Тошкент метрополитенида бир кунда ўртача 700,8 минг нафар йўловчилар ташилган бўлиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 64,7 %га ошган.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Энг кам пенсия миқдори ошди

Президент Фармони билан 1 майдан қуйидаги пенсияларнинг миқдори оширилди:

▫️иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм;

▫️боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи бир нафар меҳнатга қобилияциз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 648 минг сўм этиб белгиланди.

Бу минимал истеъмол харажатлари 648 минг сўм миқдорида белгиланганлиги билан боғлиқ.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Санкт-Петербургда ўзбек миллий матоларидан тикилган либослар намойиши бўлиб ўтди

Намойиш Санкт-Петербург давлат саноат технологиялари ва дизайн университети талабаси, модельер-дизайнер Моҳинур Камолова ҳамда "Reblond" гўзаллик студияси асосчиси Умид Наримов жамоаси томонидан ташкил этилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
III Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлайди

Бироздан сўнг Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланади.

Тошкент халқаро инвестиция форумида:

Жами 2483 нафар меҳмон рўйхатдан ўтган
84 та давлатдан қатнашчилар
26 та ҳукумат делегацияси
178 та йирик хорижий компаниялар иштирок этади.

Давлатимиз раҳбарининг форум ялпи мажлисидаги нутқини Президент Матбуот хизматининг Facebook ва YouTube даги расмий саҳифаларида жонли эфирда томоша қилинг.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Янги бино қуришдан аввал тупроқнинг унумдор қатлами сидириб олиниши керак

Бугун, 2 майдан бошлаб ер эгалари шаҳарсозлик фаолиятини, геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни, шунингдек, қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга оширишда тупроқнинг мавжуд унумдор қатламини сидириб олиши ва сақлаши шарт бўлади. Бунга доир тегишли қонун кучга кирмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Президент Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумини очиб берди.

Форумнинг ялпи сессиясида БМТ Бош котиби ўринбосари Татяна Молчан, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси Раиси Ақилбек Жапаров, Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз, Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд, Сингапур Парламенти Спикери Сиа Киан Пенг, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо, ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифа ҳам қатнашмоқда.

Сессияга CNN телеканали журналисти Ричард Квест модераторлик қилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тошкент халқаро инвестиция форуми: Жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари сўнгги уч йил давомида пасаймоқда

Президент анжуманда глобал геосиёсий ва иқтисодий муаммолар авж олаётган, барқарор ривожланиш йўлида хавф ва таҳдидлар кучайиб бораётган даврга тўғри келаётганини қайд этди.

Дунё тартиботида чуқур трансформация жараёнлари кечмоқда. Товар ва хизматларни етказиб бериш занжирларидаги узилишлар, халқаро савдонинг пасайиши, инвестиция оқимларининг камайиши, иқлим офатларининг кучайишивазият нақадар беқарор ва заиф эканини яққол кўрсатмоқда.

Жаҳон иқтисодиётининг ўсиш суръатлари сўнгги уч йил давомида пасаймоқда. Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар билан боғлиқ тенденциялар ҳам кутилган умидларни оқламаяпти.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Президент Ш.Мирзиёев: иқтисодиётимиз қарийб икки баробар ўсди

Мамлакатимизда инвестиция ва бизнес муҳитини тубдан яхшилаш, бу йўлдаги тўсиқларни босқичма-босқич бартараф этиш учун қатъий қадамлар ташлангани қайд этилди. Ҳар бир сармоядор ўзини эркин ва ишончли ҳис қилиши учун кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Сўнгги йилларда иқтисодиётимиз қарийб икки баробар ўсди. Ўтган йил якуни бўйича бу ўсиш 6 фоизни ташкил қилди. Инфляция 9 фоизгача пасайди. Савдо айланмаси кўрсаткичлари муттасил ошмоқда. Валюта бозори ва олтин-валюта захиралари барқарорлиги сақлаб қолинмоқда.

Охирги йилларда мамлакатимизда 60 миллиард доллардан зиёд хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Халқаро молия институтларининг 14 миллиард доллардан ортиқ маблағлари ижтимоий ва инфратузилма соҳаларига жалб қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Етакчи компаниялар иштирокида 300 дан ортиқ инвестиция ва саноат лойиҳалари ишга туширилди

Ўтган йилнинг ўзида хорижий инвестициялар ҳажми қарийб икки баробар кўпайди.

Энергетика соҳасида “ACWA Power”, “Masdar”, “Total Eren”, “Voltalia”, “Ҫalɩk” ва “Aksa”; кимё саноатида “Air Products”, “Indorama” ва “Камсе”, тоғ-кон ва металлургияда – “Orano” ва “DANIELI”, автомобилсозлик ва электротехника йўналишларида “BYD”, “Kia” ва “Samsung”, қурилиш соҳасида “Коҫ” ва “KNAUF” каби дунёнинг етакчи компаниялари ҳамда йирик брендлари билан 300 дан ортиқ инвестиция ва саноат лойиҳалари ишга туширилгани ва юз минглаб янги иш ўринлари яратилгани катта мамнуният билан таъкидланди.

Бугунги форум доирасида дунёнинг илғор компаниялари ҳисобланган “Linde”, “Orascom”, “DataVolt”, “Bonafarm”, “PASHA holding” ва бошқа шериклар иштирокида янги йирик лойиҳаларга старт берилади.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Президент Ш.Мирзиёев: Юқори рейтингга эга тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувлари ўтказилмайди

Мамлакатимизда тадбиркорлик ва бизнесни қўллаб-қувватлаш мақсадида қатор аниқ чоралар ишлаб чиқилган.

Эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади.

Яқинда хусусийлаштириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. 250 та йирик корхонанинг давлат улушини ва салкам 1000 та кўчмас мулк объектларини сотиш, 12 та корхона акцияларини фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) учун янги дастур ҳам ишга туширилди.

Тадбиркорлар барқарорлиги рейтинги жорий этилди. Юқори рейтингга эга тадбиркорлик субъектлари учун солиқ текширувлари ўтказилмайди.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёевнинг инвесторларга мурожаатидан рақамлар:

❇️ Иқтисодиёт икки баробар ўсди.
❇️ Ўтган йили бу кўрсаткич 6 фоизга ўсишни кўрсатди, инфляция 9 фоизгача пасайди.
❇️ 60 млрд доллардан зиёд хорижий инвестиция ўзлаштирилди.
❇️ Халқаро молия институтларининг 14 миллиард доллардаб ортиқ маблағлар ижтимоий ва инфратузилма соҳаларига жалб қилинди.
❇️ 250 та йирик корхонанинг давлат улушини ва 1000 га яқин кўчмас мулк объектларини сотиш, 12 та корхона акцияларини фонд бозорларида IPO қилиш учун дастур ишга туширилди.
❇️ Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида қонунчиликни уйғунлаштиришга қаратилган 60 дан ортиқ норматив ҳужжатлар қабул қилинди.
❇️ Олий таълим қамрови 9 фоиздан 42 фоизга ошди, олий ўқув юртлари сони 200дан ортди.
❇️ 90 дан ортиқ давлатларга визасиз режим жорий қилинди.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Шавкат Мирзиёев учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида сармоядорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш мақсадида қатор аниқ таклифларни билдирди.

Биринчидан, янги таҳрирдаги “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун қабул қилиниши таъкидланди. Ушбу ҳужжат Жаҳон савдо ташкилоти тартиб-қоидалари ва стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилди.

Иккинчидан, тез орада мамлакатимизда Рақамли технологиялар халқаро маркази ҳузурида Халқаро тижорат суди иш бошлайди. Ушбу суд Ўзбекистон суд-ҳуқуқ тизимида алоҳида ўринга эга бўлади.

Учинчидан, яқин вақтда саноат зоналари тизимида мутлақо янгича ёндашувлар жорий этилади. Саноат зоналарини бошқаришда хусусий операторлар, жумладан, юқори малакали хорижий компанияларни фаол жалб қилиш амалиёти кенгайтирилади. Махсус иқтисодий зоналар фаолият муддатлари бўйича чекловлар ҳам бекор қилинади.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/10/05 15:26:55
Back to Top
HTML Embed Code: