Telegram Web Link
Ўзбекистонда 500 миллион долларлик ноёб тупроқ металларини қазиб олиш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилади

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида ўтказилган йиғилишда ўзимизда мавжуд бўлмаган кукун металлургиясида йилига 300 миллион долларлик, ускуналар ва бутловчи қисмлар йўналишида 100 миллион долларлик қиймат яратиш мумкинлиги қайд этилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Американинг саккизта нашри Мicrosoft ва ОpenAI компанияларини судга берди

Американинг саккизта нашри Мicrosoft ва ChatGPT эгаси ОpenAI компанисига қарши судга шикоят қилиб, компанияларни муаллифлик ҳуқуқини бузганликда айблади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон ва Корея: ҳамкорликда янги тиббиёт марказлари, фармацевтика кластерлари ташкил этилади

Икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 5 миллиард долларга етказиш учун мавжуд салоҳиятдан фойдаланиш лозимлиги айтиб ўтилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Конституциянинг аудиокитоби яратилди

Ўзбекистонда аҳолининг кенг қатлами билан бир қаторда имконияти чекланган юртдошларимизнинг ҳуқуқий саводхонлик ва маданиятини юксалтириш йўлида замонавий ахборот технологияларининг кенг имкониятларидан фойдаланган ҳолда яратилган қулай ва интерактив юридик адабиётларга талаб юқори.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Товар белгилари бўйича Сингапур шартномаси аҳамияти қандай?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Товар белгилари бўйича қонунлар тўғрисидаги Сингапур шартномасини (Сингапур, 2006 йил 27 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.

Адлия вазири ўринбосари Музраф Икрамов лойиҳа юзасидан батафсил маълумот берди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
5 йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқи кимларга берилади?

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунининг 12-моддаси 3-бандига кўра, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари агар уларни 8 ёшгача тарбиялаган бўлса ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда 5 йил олдин ёшга доир пенсияга чиқади. Яъни бундай ҳолатда аёллар умумий белгиланган 55 ёшдан эмас, бошқаларга нисбатан кўпроқ имтиёз билан 50 ёшдан пенсияга чиқишлари мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Трамп маслаҳатчилари доллардан воз кечадиган давлатларга нисбатан санкцияларни муҳокама қилмоқда

БРИКС давлатлари сифатида танилган Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка ўтган августдаги саммитда дедолларизацияни муҳокама қилган эди. Гуруҳ нефт қазиб олувчи асосий давлатлар Саудия Арабистони ва БААни ҳамда бошқа давлатларни бу йил иттифоқни кенгайтиришга таклиф қилганидан кейин глобал нуфузга эга бўлмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Сирдарёда Логистика маркази қурилади

Сирдарё вилояти ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев Хитойнинг “Taitong InternationaI Transport Co., Ltd” компанияси раҳбари Чи Суан бошчилигидаги делегация билан йирик мультимодал логистика маркази лойиҳасини муҳокама қилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўли маълум вақтга ёпилади

Спортнинг велоспорт-шоссе тури бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 1-2-3 май кунлари соат 08:00 дан 14:00 га қадар 4Р12 Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобил йўлининг бир қисми ёпилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Хитой компанияси «Янги Тошкент» лойиҳасига инвестиция киритмоқчи

Янги шаҳар Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги қарийб 20 минг гектар ерда барпо этилади. «Янги Тошкент» лойиҳаси доирасида 20 минг гектарда 1 миллион аҳоли яшаши учун қулай шароит яратилади ва шунга мос инфратузилма билан таъминланади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистонда энг кўп иш берувчи 10 та компания номи эълон қилинди

Бандлик вазирлиги Ўзбекистондаги 10 та энг кўп иш берувчи компания рўйхатини эълон қилди. Юқори ўринни НКМК ва ОКМК эгаллади.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистондаги жами 236 мингдан ортиқ ишчига эга 10 та энг йирик иш берувчи компания рўйхатини эълон қилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
20 йиллик танаффус: Тайсон қайтмоқда!

Профессионал бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон қарийб 20 йиллик танаффусдан кейин 58 ёшида икки дақиқадан 8 раундга мўлжалланган жангга ҳозирлик кўрмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқи расмийлаштирилиши мумкин

Кўчмас мулкка, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқлар вужудга келганидан кейин бир ой ичида давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилиниши лозим. Ўз вақтида мурожаат этмаслик МЖТК нинг 681-моддасига асосан, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10, мансабдор шахсларга эса 15 баравари миқдорида жаримага сабаб бўлади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Маҳаллада автомашина двигатели ишлаб турган ҳолда тўхтаб туриш мумкин эмас

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.2022 йилдаги "Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 172-сон қарорига кўра, турар жой даҳаларидан чиқишда ҳайдовчилар бошқа ҳаракат қатнашчиларига йўл беришлари керак.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Пиротехника билан боғлиқ қонунбузарликлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади

2021–2023 йилларда мамлакатимиз ҳудудига қиймати қарийб 2 миллиард сўмлик 300 мингдан ортиқ пиротехника буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланган. Тезкор-профилактик тадбирлар ва рейдлар давомида 42 миллиондан ортиқ пиротехника буюмлари олиб қўйилган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 3 ойда қанча солиқ тўлагани очиқланди

Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 57 та хорижий компания томонидан 2024 йил январь-март ойларида 23,6 млрд сўм солиқ тўланган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,4 баробар кўп.

Хорижий солиқ тўловчилар рўйхатида Мета компанияси 8,9 млрд сўм билан етакчилик қилмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон ва Туркия ўртасида кооперация лойиҳаларининг янги портфели шакллантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тошкент вилоятида инспекторлар браконерлар ҳужумига учради

Маълум бўлишича, рейд давомида Сирдарё дарёсининг Оққўрғон туманидан оқиб ўтувчи ҳудудида инспекторлар номаълум фуқаролар томонидан тақиқланган қуроллар, яъни лескали тўр, моторли қайиқ ёрдамида балиқ овланаётгани ҳолатига дуч келишади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Халқ депутатлари Кенгашлари бўйича 10 та саволларга 10 та жавоблар

Ўзбекистонда халқ депутатлари кенгашлари фаолиятини янада такомиллаштириш, ҳудудий бошқарувни «аҳоли манфаатларига хизмат қилиш» тамойили асосида йўлга қўйиш ва маҳаллий кенгашларнинг маҳаллий ижро этувчи органлар билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш ҳамда халқ депутатлари Кенгашлари томонидан ўз ваколатларини самарали амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.

Шу аснода Hudud24.uz аҳолини қизиқтираётган, халқ депутатлари кенгашлари фаолияти билан боғлиқ саволларга жавоб беради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
1 майдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/10/02 16:29:56
Back to Top
HTML Embed Code: