Telegram Web Link
Исроил Мадримов тарихий ғалабани кўзламоқда

Профессионал боксчимиз Исроил Мадримов навбатдаги жангини 3 август куни Лос-Анжелесда ўтказади.

Исроил навбатдаги жангида вазн тоифасидан қатъи назар энг кучли боксчилардан бири Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилади. Куни кеча Нью-Йорк шаҳрида икки боксчи иштирокида илк матбуот анжумани ҳамда «face to face» маросими бўлиб ўтди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон транспорт соҳасида назорат органлари Польшада қўшма рейд ўтказди

Транспорт назорати инспекцияси, “Рақамли транспорт” маркази ва Транспорт тадқиқот маркази ходимларидан иборат делегация шу кунларда Полшада бўлиб турибди.

Ташриф давомида Полша автотранспорт инспекцияси ходимлари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда қўшма рейд тадбирлари ўтказилди ва полшалик ҳамкасбларнинг вазн ва ҳажм параметрлари, ҳайдовчиларнинг меҳнат ва дам олиш режимига амал қилиши, шунингдек, халқаро юк ташиш ва хавфли юкларни ташиш учун рухсатномаларни текшириш жараёни бўйича тажрибаси ўрганилди.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлардаги "Европа ва бошқа давлатларга ишга жўнатамиз" мазмунидаги эълонларга ишонса бўладими?

Батафсил Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати томонидан тайёрланган видео роликда танишиш мумкин.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

Умумий инфляция йил бошидан пасайишда давом этиб, март ойида йиллик 8 фоизни ташкил этди. Бунда озиқ-овқат товарлари инфляциясида сезиларли пасайиш кузатилди. Ташқи озиқ-овқат бозорларидаги нархлар динамикаси импорт инфляциясига пасайтирувчи таъсир кўрсатди.

Иқтисодиётда юқори талабнинг сақланиб қолаётгани ҳамда айрим тартибга солинадиган нархлар ва тарифларнинг оширилиши шароитида хизматлар инфляцияси сўнгги ойлар давомида барқарор ўсиб бормоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Соврин жамғармаси 75 минг АҚШ доллари бўлган турнир қизғин паллага кириб бормоқда

Пойтахтимизнинг “Тashkent city” ҳудудида жойлашган “Holiday Inn” меҳмонхонасида шахмат бўйича олий лигада дона сураётган эркаклар ва аёллар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионати баҳслари давом этмоқда.

Эркаклар ўртасида кечаётган баҳсларда эса Жавоҳир Синдаров 9 очко билан етакчилик қилмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
60 минг гектар ер майдони ёшларга ижарага берилади

Депутатлар ер ажратишда «маҳалла еттилиги»нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар қамраб олиниши, бунда ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилганлигини эътироф этди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Aйни пайтда қанча пенсионерлар ишлаётганини биласизми?

Ишлаётган пенсионерлар сони 579 995
нафар:

▪️Давлат ташкилотларида 251 919 нафар (43,5%);
▪️Хусусий субъектларда – 328 076 нафар (56,5%)
.

Ишловчи пенсионерлар орасида аёлларнинг фаоллиги кузатилмоқда:

▪️Эркаклар – 234 598 нафар (40,4%);
▪️Аёллар – 345 397 нафар (59,6%).


Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Европарламент 10 минг евродан ортиқ нақд пул тўловларини тақиқлади

Йирик нақд пул операцияларини тақиқлашдан ташқари, янги қоидалар ҳашаматли товарлар сотувчилардан ўз мижозларининг шахсини текширишни ва шубҳали операциялар ҳақида ҳокимиятга хабар беришни талаб қилади. Қоидаларнинг қатъийлаштирилиши, жумладан, заргарлик буюмлари, ҳашаматли автомобиллар, шахсий самолётлар ва яхталар савдосига таъсир қилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Маҳаллий кенгашларни энди ҳокимлар бошқармайди

Фақат янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқ, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ва ижро этувчи ҳокимият органлари ваколатлари, маҳаллий кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир-биридан ажратилди.

Бу ҳокимиятлар бўлинишига оид конституциявий тамойилнинг маҳаллий даражада ижросини таъминлашда муҳим қадам бўлди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Жўраевлар иши: Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини куйлаши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдириш бўйича муҳим жиҳатлар

Хонанда Ботир Қодиров оталикни белгилаш юзасидан судга даъво аризаси киритиши ортидан ижтимоий тармоқларда муҳокамалар бошланди. Муҳокамаларнинг бир йўналиши Шерали Жўраевнинг интеллектуал мулкини мерос қилиб олиш йўналишида бўлмоқда.

Жумладан, Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг қўшиқларини айтиши мумкинми? Интеллектуал мулк ҳуқуқи мерос бўлиб ўтадими? Агар Шерали Жўраев муаллифлик ҳуқуқи бўйича васиятнома қолдирган бўлса, оталикни белгиланган тақдирда Ботир Қодиров унга даъво қилиши мумкинми?

Hudud24.uz ушбу мақолада интеллектуал мулк ҳуқуқини мерос қолдиришдаги муҳим жиҳатлар хусусида сўз юритади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳимоя ордери муддати 1 йилга узайтирилиши мумкинлигини биласизми?

Бизни кузатинг: 👉 https://www.instagram.com/hudud24uz/

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон велоспортчилари АҚШдаги халқаро пойгада иштирок этмоқда

Велоспорт бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг асосини ташкил этувчи "Tashkent City Women Professional Cycling Team" клуби АҚШда старт олган "Tour of the Gila Women" халқаро мусобақасидаги иштирокини бошлади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тошкент зилзиласи – миллий бирдамлик нуқтаси

1966 йил 26 апрель… Соат 5:23… Тошкентда зилзила...

Зилзила 8 баллдан ортиқ, чекка жойларда эса 6 баллни ташкил этди.

Шаҳар тўлиқ вайрон бўлмади. Бироқ кучли зарбадан уйлар қийшайиб ва деворлари ёрилиб кетди. Ўнлаб жамоат бинолари қулаб тушди..

Тўлиқ видео
👉 https://youtu.be/xmeatvZnVeA
Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми қанча?

Анжуманда сўмнинг реал алмашув курси динамикаси йил бошидан 0,9 фоизга қадрсизланиб, узоқ муддатли тренди доирасида шакллангани қайд этилди.

Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 2,5 млрд. долларни ташкил этган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ҳудудий электр тармоқлари энергия харажатларини ҳисоблаш калькуляторини ишга туширди

Калкулятор орқали 1 майдан кучга кирадиган янги нархларни турли тарифларда ҳисоблаш мумкин.

Калкулятордан ҳавола орқали фойдаланиш мумкин.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Фарғоналик 36 нафар нуроний велосипедда Қорақалпоғистонга йўл олди

Фарғоналик бир гуруҳ нуроний отахонлар соғлом турмуш тарзини ва оммавий спортни аҳоли орасида кенг тарғиб этиш мақсадида эрта тонгдан “Фарғона – Бухоро – Қорақалпоғистон” йўналиши бўйича ташкил этилган веломарафонда йўлга чиқди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон халқаро имижида янгилик

Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси ҳолати бўйича АҚШ Савдо вакиллигининг (УСТР) 301-махсус ҳисоботидаги кузатувдаги давлатлар рўйхатидан (қора рўйхат) чиқарилди.

Ўзбекистон 2000 йилда ушбу рўйхатга киритилган бўлиб, 24 йилдан буён «кузатувдаги давлатлар рўйхати»да қолмоқда эди.

Ўзбекистон мазкур ютуқга интеллектуал мулк соҳасидаги ислоҳотлар орқали эришди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистонда қанча бўш иш ўринлари борлиги очиқланди

Жорий йил 24 апрел санасига қадар 6 151 432 та меҳнат шартномалари ягона миллий меҳнат тизимида (ЯММТ) рўйхатдан ўтказилган.
 
Жами бўш иш ўринлари сони - 340 661 та

▪️Давлат ташкилотларида - 86 543 та
▪️Хусусий субъектларда - 254 118 та

Бўш иш ўринлари мавжуд корхоналар сони 129 034 тани ташкил этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Харид чеклар бўйича бензин-газ, саёҳат ва озиқ-овқат учун кўпроқ пул сарфланмоқда

Солиқ қўмитаси 2024 йилнинг I чорагида энг кўп сотилган маҳсулотлар рўйхатини эълон қилди.

Энг кўп харид қилган маҳсулотлар қуйидагилар:

- Метан газ - умумий реализация суммаси 3,4 трлн сўмлик;
- Бензин АИ-80 - 2,6 трлн сўм;
- Авиа чипта (халқаро) - 2,3 трлн сўм

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП 10 давлатлар

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):

🇨🇳 Хитой – 3 млрд

🇷🇺 Россия – 2,8 млрд

🇰🇿 Қозоғистон – 937,7 млн

🇹🇷 Туркия – 656,3 млн

🇰🇷 Жанубий Корея – 544,1 млн

🇫🇷 Франция – 337,1 млн

🇩🇪 Германия – 268,1 млн

🇹🇲 Туркманистон – 235,2 млн

🇦🇫 Афғонистон – 224,8 млн

🇮🇳 Ҳиндистон – 213 млн


Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/10/05 03:23:12
Back to Top
HTML Embed Code: