Telegram Web Link
«Собиту сайёрада инсон ўзинг»: бугун Халқаро Ер куни

22 апрель Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан Халқаро Ер куни деб белгиланган. Шу муносабат билан Googlе интернет қидирув платформаси янги дудл ишлаб чиқди (фото).

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Осиё кубоги: Бугун учинчи тур учрашувлари давом этади

Бугун “С” гуруҳида Таиланд ва Тожикистон, Саудия Арабистони ҳамда Ироқ олимпия терма жамоалари 3-тур ўйинини ўтказади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Дэвид Кэмерон Марказий Осиёга сафарини бошлади. Дипломат 22 апрель куни Тожикистонга ташриф билан келган. У Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга сафар қилади.

Унинг кейинги ташриф манзили Қирғизистон бўлиши кутилмоқда. Ташриф мақсади савдо, хавфсизлик ва атроф-муҳит бўйича алоқаларни кенгайтиришдан иборат.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Орол туризм ҳафталиги: Мўйноқда эко-марафон бўлиб ўтди ва энг яхши ошпазлар аниқланди

Орол туризм ҳафталиги доирасида Мўйноқда “Aral Sea Eco Race” эко-марафони ва “Оролнинг 99 хил таоми” фестивали бўлиб ўтди.

Марафонда юртимиздаги олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, экология фаоллари, Орол денгизи тарихига қизиқувчи сайёҳлардан иборат 200 нафар киши иштирок этди. Энг кекса иштирокчи 70 ёшда, энг ёш иштирокчи эса 7 ёшда эди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Хитойда кучли сув тошқини туфайли 50 минг киши эвакуация қилинди

Хитойнинг Гуандун вилоятида сўнгги кунларда ёққан кучли ёмғир туфайли 11 киши бедарак йўқолди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Хотиним фарзандим билан кўришишга рухсат бермаяпти" Бу ҳолатда нима қилиш керак?

Алимент ҳақида кўпчилик эътибор қаратмайдиган бошқа жиҳатлар «Объектив»нинг таҳлилий-ҳуқуқий нигоҳида бўлди.

Тўлиқ видео 👉 https://youtu.be/2G3T-if_MOo

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Нагоя шаҳрида биринчи "Ўзбекистон-Япония савдо уйи" очилди

Савдо уйи Японияда ўзбек маҳаллий маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш, янги экспорт шартномаларини имзолашда кўмаклашиш, янги логистика йўналишларини ишлаб чиқишда муҳим ўрин тутади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ҳар йили қайси шифокор кўригидан ўтиш ва қандай таҳлиллар топшириш керак?

Ўз вақтида ўтказилган тиббий текширув ва таҳлиллар хасталикларни ҳали белгилари намоён бўлмасдан аввал аниқлашга ёрдам беради.

Ҳар бир инсон ҳеч бўлмаганда йилда бир марта ўтиши керак бўлган 10 та текширув ва таҳлилларни келтириб ўтмоқчимиз.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
«Маҳаллада дув-дув гап». Қонун бўйича, тўй ва марака қандай бўлиши керак ва нега унга риоя этилмаяпти?

Беш қоп гуруч урвоқ ҳам бўлмайди ахир. Ўн қоп керак, бутун маҳаллага ош берамиз. Тўй тўйдай бўлсин, маҳаллада дув-дув гап бўлсин, дейман!» – «Маҳаллада дув-дув гап» фильмида айтилган ушбу гаплар орадан ярим асрдан кўпроқ вақт ўтса ҳамки, ҳануз долзарблигини йўқотганича йўқ.

Hudud24.uz ушбу мақолада қонунчиликда тўй ва маросимларга ўтказиш учун қўйилган талаблар ҳамда уларга риоя этмасликнинг сабаб ва ҳуқуқий оқибатлари хусусида сўз юритади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Исроф қилган кўпроқ тўлайди

Жаҳон ташкилотлари ҳисоботларидан бирида “Агар биз дунё табиий заҳиралардан ҳозирги даражада фойдаланишда давом этсак, келгуси ўттиз йил мобайнида ҳаётий эҳтиёжларимизни қондириш учун яна бир сайёрага баробар захира керак бўлади”, дейилган эди.

Биз яна бир сайёрага баробар заҳирани тўплай олмаймиз. Кўпчилик бўлиб қила оладиган ягона чорамиз уни тежаш ва асраб-авайлаб ишлатишдир.

Видеони кўриш👉 https://youtu.be/6ONqWolMbJo

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ижара хизматлари 10,8 фоизга ошган

2024 йилнинг январь-февраль ойларида ижара хизматлари 1 349,9 млрд сўмга етиб, жами кўрсатилган хизматлар ҳажмида уларнинг улуши 1,7 фоизни ташкил этди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,8 фоизга ошган.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Тошкентда 02 кодли автомобил рақамларидан фойдаланиш қачон бошланади?

02 кодли рақамлардан фойдаланишни бошлаш учун тахминан 68 йил керак бўлади. Бунда ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказиш пайтида 5 фоиз авторақам утилизацияга чиқади, 17 миллион автомобилга рақам берилиши керак экан.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Осиё кубоги: футболчиларимиз гуруҳ ғолиблиги учун беллашади

«Д» гуруҳида Тошкент вақти билан соат 20:30 да Ўзбекистон ва Вьетнам терма жамоалари гуруҳ ғолиблиги, тўғрироғи, чорак финалдаги рақиб танлаш борасида беллашади. Иккинчи ўйин эса Малайзия ҳамда Қувайт термалари ўртасида ўтади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
"Ўзсувтаъминот" АЖ республика миқёсида ҳудудлар кесимида аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси бўйича инфографика тақдим этди.

Унга кўра, Тошкент шаҳри 97,7 фоиз кўрсаткич билан етакчи ўринда бўлса, энг қуйи натижа – Қашқадарё вилоятида 59,4 фоизни ташкил этмоқда.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистонда ички ишлар органлари фаолиятида дронлардан фойдаланиш жорий этилади

Таъкидланишича, йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланиш юқори самарадорликка имконият яратади. Хусусан, йўл-транспорт ҳодисалари, йўлларда қоидабузарликларни аниқлаш, қидирув-қутқарув, жумладан, олиб қочилган ва ўғирланган автомобилларни топиш имконини беради.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон Испания билан ичимлик ва оқова сув тизимини яхшилаш соҳасида ҳамкорлик қилинади

Ҳамкорлик доирасида Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистонда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича келишиб олдилар.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Тошкентда

Айни пайт мамлакатимизда бўлиб турган Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ташриф буюрди.

Дастурга мувофиқ, бу ерда мартабали меҳмоннинг мамлакатимиз ташқи сиёсат идораси раҳбари Бахтиёр Саидов билан музокараси бошланди. Учрашув давомида минтақавий хавфсизлик, таълим, иқлим ўзгариши, икки томонлама савдо ҳамда бизнес алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси уч ойда 15,8 млрд долларга етди

Тошкент шаҳри Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори 38,5 фоиз улушни эгаллаган — уч ойда қарийб 6,1 миллиард долларга етган.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/10/04 21:21:58
Back to Top
HTML Embed Code: