Telegram Web Link
Ўзбекистондан Қозоғистонга инсонпарварлик ёрдами юборилди

Президент топшириғига мувофиқ Қозоғистонда юз берган сув тошқинлари оқибатида зарар кўрган аҳолига инсонпарварлик ёрдами юборилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴Авария ишораси қандай ҳолларда ёқилади?

Манба: Ҳукумат қарори (172-сон, 12.04.2022 й.)

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда Осиё хотин-қизлари форуми ўтказилади

Форум 13-14 май кунлари бўлиб ўтади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Келгуси ҳафтада қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

22-24 апрель кунлари кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ходим маст ҳолатда ишга келса ишдан четлаштирилади

Манба

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Сартарош қонунчиликдаги қайси нормаларни бузди ва унга қандай жавобгарлик назарда тутилган?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган сартарошнинг видеода кўринган ҳаракатлари жамоатчиликнинг кенг эътирозларига сабаб бўлди. Қонунчиликка кўра , инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида чиқинди хизматлари учун ягона тўлов таърифлари оширилди

Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Сирдарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қарши шаҳрида қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ягона тўлов тарифлари оширилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ҳолливудча адолат: реал суд жараёнлари асосида ишланган 7 та фильм

Ҳолливуд фильмларида адолат мавзуси ўзига хос. Қора костюму оқ кўйлакдаги қатъиятли ва билимли ҳуқуқшуносларга томошабин мафтун бўлади. Қаҳрамонларнинг асосий мотивацияси – аёллар, болалар, қора танлилар, мигрантлар, кам ҳимояланганларга нисбатан адолатни рўёбга чиқариш. Оддий томошабин учун ушбу фильмлар ҳуқуқий билимларни ва ижтимоий фаолликни ошириш учун туртки ҳам бўлади.

Hudud24.uz ҳаётда бўлган суд жараёнлари асосида суратга олинган фильмлар рўйхатини тавсия қилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ўзбекистон аҳолиси сони 37 миллионга етди

Бугун, 22 апрель куни соат 03:24 ҳолатига кўра, республиканинг доимий аҳолиси сони 37 миллион киши бўлди.

Статистика агентлиги маълумотига кўра, эркаклар сони 18,5 миллион, аёллар сони эса 18,3 миллионни ташкил этмоқда.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Туркиядаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Улар Туркия ҳудудида кенг тарқалаётган фирибгарликларнинг навбатдаги турларидан огоҳлантирилди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Шавкат Мирзиёев меҳнат таътилига чиқди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2024 йил 22 апрелдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Хитой: Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларининг янги босқичи

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи иттифоқчилик муносабатларининг энг юқори даражасига кўтарилган ўзбек-тожик муносабатлари тарихида муҳим воқеа бўлди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Муфтий ҳазратлари Исломий фиқҳ академияси аъзолигига қабул қилинди

Исломий фиқҳ академияси Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли академия аъзолигига қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилди.

Унда иштирок этаётган дунёнинг етакчи уламолари Муфтий ҳазратларини ушбу мартаба билан қутлаб, Ўзбекистондаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юқори баҳоладилар.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Иситиш мавсумида компенсация кимларга берилади?

Иситиш мавсумида компенсациялар берилувчи эҳтиёжманд оила сифатида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” тизимига киритилган оилалар тушунилади.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” тизимига киритилмаган оилалар “Маҳалла еттилиги”га мурожаат қилишлари мумкин. “Маҳалла еттилиги” томонидан Ягона реестрга кирмаган эҳтиёжманд оилаларнинг қўшимча рўйхати шакллантирилади.

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Дзюдочиларимиз Осиё чемпионатида ғалабага эришмоқда

Ҳонг Конг мамлакати мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича Осиё чемпионати ўзининг қизғин палласига кирмоқда.

Мусобақанинг 70 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Шоҳиста Назарова Осиё чемпионатининг бронза медали соҳибига айланган бўлса, Муроджон Йўлдошев -73 кг. вазнда кумуш медаль билан тақдирланди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади

Унга кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукцион савдолари жорий этилади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
«Собиту сайёрада инсон ўзинг»: бугун Халқаро Ер куни

22 апрель Бирлашган миллатлар ташкилоти томонидан Халқаро Ер куни деб белгиланган. Шу муносабат билан Googlе интернет қидирув платформаси янги дудл ишлаб чиқди (фото).

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Осиё кубоги: Бугун учинчи тур учрашувлари давом этади

Бугун “С” гуруҳида Таиланд ва Тожикистон, Саудия Арабистони ҳамда Ироқ олимпия терма жамоалари 3-тур ўйинини ўтказади.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Британия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

Дэвид Кэмерон Марказий Осиёга сафарини бошлади. Дипломат 22 апрель куни Тожикистонга ташриф билан келган. У Ўзбекистон, Туркманистон, Қозоғистон ва Мўғулистонга сафар қилади.

Унинг кейинги ташриф манзили Қирғизистон бўлиши кутилмоқда. Ташриф мақсади савдо, хавфсизлик ва атроф-муҳит бўйича алоқаларни кенгайтиришдан иборат.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
Орол туризм ҳафталиги: Мўйноқда эко-марафон бўлиб ўтди ва энг яхши ошпазлар аниқланди

Орол туризм ҳафталиги доирасида Мўйноқда “Aral Sea Eco Race” эко-марафони ва “Оролнинг 99 хил таоми” фестивали бўлиб ўтди.

Марафонда юртимиздаги олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, экология фаоллари, Орол денгизи тарихига қизиқувчи сайёҳлардан иборат 200 нафар киши иштирок этди. Энг кекса иштирокчи 70 ёшда, энг ёш иштирокчи эса 7 ёшда эди.

Батафсил 👉 Ўқиш

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt
2024/10/03 11:21:50
Back to Top
HTML Embed Code: