Telegram Web Link
Қайтар дунё!

Қадим замонда бир одам уйланибди. Биринчи куни онаси ва хотини билан дастурхон атрофида ўтириб, янги келинчак бўлгани учун аёлига таомнинг катта қисмини алоҳида эътибор, мулозамат билан узатди. Арзимаган бир қисмини эса ўта беэътиборлик билан онасининг олдига дақ этиб қўйди. Хотини донишманд аёл эди. Ҳозироқ уни талоқ қилишини сўраб туриб олди. Эр сабабини сўраган эди:
— Қон тортади, сиздан бола кўриб, шу она каби хор бўлишни истамайман, — деб жавоб берди аёл.

Минг афсуски, айрим аёллар эри тарафидан қайнонасидан кўра кўпроқ иззат кўрсалар, ўзларича ғолиблик нашъасини сурадилар. Билмайдиларки, ҳар ким экканини ўради. Емоқнинг қусмоғи ҳам бор. Алқисса, аёл талоғини олиб, эридан ажрашди. Вақт ўтиб Аллоҳ унга бошқа бир яхши эрни насиб этди. Йиллар ўтди, бола-чақали бўлди.

Бир куни туя устидаги кажава ичида борарди. Болалари атрофида парвона бўлиб, хизматига шай турардилар. Йўлда бир карвонга дуч келдилар. Карвон ортида абгор аҳволдаги ёши катта бир киши ялангоёқ пиёда борарди. Унга ҳеч ким эътибор бермас эди. Болаларига ўша одамнинг олдига олиб боришларини сўради. Олиб боришгач, ҳалиги одамга деди:
— Мени танидингизми? Мен сизнинг собиқ хотинингиз бўламан. Сизга қон тортади, ҳар ким экканини ўради, демаганмидим? Кўряпсизми, болаларим мени қандай иззат-ҳурмат билан олиб юришибди. Энди ўзингизнинг аҳволингизга бир қаранг. Бунинг сабабини биласизми? Сиз онангизни хорлаган эдингиз. Мана энди жазойингизни оляпсиз...


Азизлар! Савоб ва ажр бўлсин, дўстларингизга ҳам улашинг.
Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻
https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
♻️ Рамазон ойидаги хайрли ишлар ♻️

1. Қуръонни кўп ўқиш, имкон бўлса, уни бир неча марта
хатм қилиш.
2. Рўзадорларга ифтор қилиб бериш, таровеҳларда сув
улашиш.
3. Фарзандларни, ука ва сингилларни хатми Қуръон
қилишга қизиқтириб, ҳайитда уларга мукофот бериш.
4. Исломий ва маърифий китоблар ҳадя қилиш.
5. Садақа улашиш, закотни Рамазонда беришга тарғиб
қилиш.
6. Қўни-қўшни ва дўстлар орасидаги муҳтожларга ёрдам
қўлини чўзиш.
7. Мусҳаф сотиб олиб, масжидларга тарқатиш, яқинларга
улашиш.
8. Уй бекалари тайёрлаган саҳарлик ва ифторликлари
учун савоб умид қилишлари.
9. Рамазон ойида умра қилиш. Рамазондаги умранинг
савоби ниҳоятда улкандир.
10. Дўстлар, қариндошлар ва қўшниларга ифторлик қилиб
бериш.
11. Зикр ва истиғфорни кўп айтиш.
12. Етимларни, муҳтож оилаларни кафилликка олиш.
13. Болажонлар учун Рамазон кечалари, зикр
мусобақалари ўтказиб, мукофотлар бериш.

@FotihaUz
Рамазонга кўп истиғфор айтиш, бу ойга етиб, солиҳ амаллар қилиш ва уларнинг қабул қилинишини ёлбориб сўраш орқали тайёргарлик қилинг.
Унутманг, дуо – ибодатдир. Бу сўзни маҳкам ушланг!

@FotihaUz
Рамазонда қуйидаги ишларга ҳаракат қил

1. Беш вақт намозни масжидда биринчи сафда адо этишга;
2. Рўзадорларни ифтор қилдиришга;
3. Таровиҳ ва таҳажжуд намозларини адо этишга ҳамда бомдоддан олдин дуолар қилишга;
4. Ҳар куни садақа беришга;
5. Гуноҳлардан батамом узоқ бўлиш, тилни сақлаш ва кўзни тийишга;
6. Қуръони Каримни тадаббур билан қироат қилишга;
7. Лайлатул қадрга етказишини ва дўзахдан озод қилишини дуода сўрашга жидди жаҳд қилгин.


https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤲 ДУОЛАР ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН, ФАРИШТАЛАР ТУШАДИГАН ФУРСАТНИ БОЙ БЕРМАНГ!

📖 Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар:
"Ким Қуръонни хатм қилса, унинг дуоси мустажобдир".

📕 Имом Ҳакам айтади раҳимаҳуллоҳ:
"Хатми Қуръон вақтида дуолар қабул бўлади, Аллоҳнинг раҳмати ёғилади".

📖 Холид ибн Маъдон раҳматуллоҳи алайҳи айтади:
"Фаришталар Қуръонни хатм қилувчилар ҳаққига салавот айтадилар".

📖 Ибн Сувайд раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
"Ким Қуръон ўқиб, кейин дуо қилса, тўрт минг фаришта "омийн", деб туради".

📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси борасида:
"У 27-ёки 29-кечадир. Ушбу кеча ерда фаришталар сони майда тошлардан ҳам кўп бўлади", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

#eslatma #ramazon  #qadr_kechasi

@FotihaUz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bugun ,,Laylatul Qadr’’ kechasi

G’aflatda qolmang!

@FotihaUz
#ramazon_juma_muborak

🌙
РАМАЗОННИНГ ОХИРГИ ЖУМАСИ МУБОРАК БЎЛСИН!

🕌 Жума айёмингиз муборак бўлсин. Аллоҳ таоло бу кунда қиладиган барча ибодат ва дуоларингизни ижобат этсин. Қалбларимизни Ўзининг муҳаббати билан шод айласин.

🤲 Аллоҳумма, солли ва саллим ъала Набиййина Муҳаммад.

@FotihaUz
Шайтон яралганидан бошлаб уч марта йиғлаган экан.

1. "Шайтон" деб ном олганда!
2. Пайғамбариммиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёга келганларида!
3. Учинчи марта жудаям қаттиқ бақириб йиғлаган экан! Фаришталар
— Нега бундай йиғлаяпсан? — деб сўрашганда.
— Ер юзига Фотиҳа сураси туширилди. Кимки бомдод намозидан олдин Фотиха сурасини ўқиса, гуноҳлари ювилиб янги туғилган гўдакдек бўлиб қолади, — деб жавоб қилган экан.

❗️Қачон Қуръонни ушласангиз, шайтон ғазаб қилади.
❗️Қачон Қуръонни очсангиз, шайтон йиғлайди.
❗️Қачон Бисмиллаҳ десангиз, шайтон йиқилади.
❗️Қачон тиловатни бошласангиз, шайтон хушсиз бўлиб ағдарилади.
❗️Қачон ушбу ҳикматли сўзларни тарқатишни хоҳласангиз, шайтон тўсқинлик қилишга ўтади.

https://www.tg-me.com/+VN-tzZPd3ic4MTRi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ АЗИЗ ДИНДОШИМ! РАМАЗОН ОЙИНИНГ 29-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Сахар вақтида эсган бу майин шабода,
Ҳақ ошиқларининг кўнгилларидаги сирларга ошнодир.
Бу хосиятли вақтда сен ҳам ухлама.
Бу вақт ялиниб-ёлвориш вақтидир, ухлаш вақти эмас!
Икки жаҳоннинг халқига илоҳий бир лутф ўлароқ, азалдан абадга қадар ёпилмаган тилак эшиги сахар вақтида очиқдир.
Фурсатни қўлдан берма, ётиб ухлама!

Қилган ибодатимиз,тутган рўзаларимиз  даргоҳида қабул ва мақбул бўлсин.
Раззоқ ва Роҳийм бўлган Роббимиз бизларни ўз холимизга ташлаб қўймайди иншааллаҳ.
Дуолар қабул бўладиган онлар бу...
Сиз учун мен ҳам дуодаман яхши инсоним...
Сиз ҳам дуода бўлинг


@FotihaUz
Ният!

• Дунёдаги барча яхшиликни тилайман деманг
Дунё ва Оҳиратдаги барча яхшиликни тилайман денг

• Бошинг тошдан бўлсин деманг
Аллоҳ паноҳида бўлгин денг

• Топганинг тўйларга буюрсин деманг
Кўп ҳайр-эҳсон қилувчи бойлардан бўлгин денг

• 100 йил, 1000 йил яша деманг
Оҳирги нафасингача Аллоҳ сени иймонли, ибодатли қилсин денг

• Қўша қаринг деманг
Жаннатда ҳам бирга бўлинг денг

• Тагингдан шамол ўтсин деманг
Аллоҳ ризқингга барака берсин денг

• Қўчқордай ўғил сўраманг
Аллоҳдан қўрқадиган тақволи ўғилни сўранг

• Фарзандимни бешик тўйини кўрай деманг
Фарзандларимни, набираларимни никоҳ тўйини кўрай денг. Исломда бешик тўйи йўқ!

@FotihaUz
🌙 Рамазон тугаса, кейинги йил яна келади. Лекин ўзимиз-чи? Бу биз учун сўнгги Рамазон, сўнгги таровеҳ эмасмикан?

🤲 Аллоҳим! Яна узоқ йиллар қалбимиз хотиржам бўлган ҳолда муборак Рамазон ойига, унинг фазилатларига етказ!

@FotihaUz
2025/04/12 04:40:54

❌Photos not found?❌Click here to update cache.


Back to Top
HTML Embed Code: