Telegram Web Link
Ёшлар қалбида ватанпарварлик туйғусини кучайтиришда спортчи мураббийларимиз ва ҳарбийларимиз ҳам фаол бўлишлари зарурлиги таъкидланди.

Бугун замоннинг ўзи ҳар биримиздан она юрт ҳимоячиси, ватанпарвар бўлишни талаб этмоқда.

Бунда айниқса мард ва жасур сержант ва офицерлар, ҳарбий чақириққа тайёрлаш фани ўқитувчилари ўрнак бўлишлари керак.

Ҳозир мактабларда қарийб 10 минг нафар ана шундай ўқитувчилар фаолият кўрсатмоқда. Афсуски, уларнинг аксариятида ҳарбий соҳадаги замонавий билим ва кўникмалар, улар учун иш шароити талаб даражасида эмаслиги қайд этилди.

Энди мана шу ўқитувчилар Мудофаа вазири томонидан захирадаги ҳарбий хизматчилар таркиби орасидан тайинланиши белгиланди.

Facebook|Instagram|X
Тарбия борасида миллий спортимиз фидойилари, хусусан, жисмоний тарбия ўқитувчиларига кўп нарса боғлиқлиги таъкидланди.

Афсуски, мактаблардаги 33 минг нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг касбий ва жисмоний маҳорати етарли эмас.

Мутасаддиларга бу ўқитувчилар таркибини фаол ва чемпион спортчилар орасидан танлов асосида тўлдириш, уларнинг касбий маҳорати ва малакасини Жисмоний тарбия институтида ошириб боришни йўлга қўйиш топширилди.

Мактабларда ёшларни ақлий ривожлантиришда муҳим ўрин тутадиган шахматни оммалаштириш учун алоҳида қарор лойиҳаси ишлаб чиқиладиган бўлди. Ёшларимиз ўртасида бу спорт тури янада ривожлантирилади.

Шундагина спорт бўйича яхлит тизим пайдо бўлиб, мактабларда жисмоний тарбия дарсларининг сифати ошади, маҳалларда оммавий спорт ривожланади.

Facebook|Instagram|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни_Чилонзорда

Бугун туманимиздаги барча мактабларда "Ўқитувчи ва мураббийлар куни" муносабати билан тантанали тадбирлар ўтказилди. Барча мактаблар ўқувчилари томонидан устозларни эъзозлаш, қадрлаш юзасидан видеороликлар тайёрланиб, ўқитувчилар жамоасига совға сифатида тақдим этилди.

👉👉👉 Шунингдек, 162-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари ҳам ўз устозларини шарафлаб видеоролик тайёрлашган

162-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари жамоасини биз ҳам байрам билан қутлаймиз!

👏👏👏Байрамингиз билан, азиз устозлар!👏👏👏

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Ўқитувчи_ва_мураббийлар_куни_Чилонзорда
#Қутлов

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига кўра мамлакатимизда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш, соҳада ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасидаги муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари, юқори малакали кадрларни тайёрлаш, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, фарзандларимизни Ватанга меҳр ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун бир гуруҳ касб фидойилари тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида туманимизда жойлашган А.П.Хлебушкина номидаги 22-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси Рапикова Хафиза Каюмбердиевна ҳам бор ва у давлатимизнинг юксак мукофотларидан бири- «Меҳнат шуҳрати» ордени соҳиби бўлди.

👏👏👏Туман ҳокимлиги номидан Ҳафизахон Рапиковани бу ютуқлари билан табриклаймиз ва уларнинг ишларида катта мувафаққиятлар тилаймиз.👏👏👏

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#Хотин_қизларни_қўллаб_қувватлаш_Чилонзорда

Чилонзор туманида 721 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик кўникмаларини ўрганди


Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларнинг тадбиркорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан туманда яшовчи аёлларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш мақсадида ўқув машғулотлари ташкил қилинмоқда.

Навбатдаги ўқув машғулотлари Фуқаролик ташаббусларини қўллаб қувватлаш маркази, Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциацияси устозлари Н. Норматова ҳамда Ш.Сиддиқовалар томонидан тикувчилик ҳамда тадбиркорлик йўналишлари бўйича олиб борилди. Ўқиш сўнгида ўқув курсини ўрганган аёлларга Ўзбекистон Нодавлат нотижорат ташкилотлари Миллий ассоциациясининг сертификатлари тақдим этилди.

➡️➡️➡️ Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида туманимизда яшовчи 721 нафар аёлларга тадбиркорлик кўникмалари ўргатилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/10/02 08:16:48
Back to Top
HTML Embed Code: