Telegram Web Link
#Чилонзор_туманида_ҳашар

"Чилонзор" маҳалласи еттилиги ҳам ҳашарларда фаол бўлмоқда

"Чилонзор" маҳалласи еттилигига эрталабки саф йиғилишида "Хонтўпи" маҳалласида жойлашган 80- ва 82- сонли хонадонлар атрофидаги майдонлар бириктириб берилган эди.

Айни дамда кўрсатилган манзилда маҳалла еттилиги ва фаоллар ободонлаштириш, ерларни текислаш, дарахтларни суғориш ва парваришлаш ишларини олиб бормоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табрик

Поздравление работникам печати и средств массовой информации

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилонзорлик мактаб битирувчиларидан 112 нафари олтин, 12 нафари кумуш медаль билан тақдирланди

Хабар берганимиздек, Чилонзор тумани ҳокимлиги томонидан "Ёшлар ойлиги" доирасида ўтказилган тадбирда мактабни олтин ва кумуш медаль билан битирган ёшларимизга медалларни топшириш маросими ҳам ўтказилди.

Тадбирда туман ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев, сектор раҳбарлари ва барча масъуллар иштирок этди. Тадбирда 112 нафар олтин ва 14 нафар кумуш медаль олган битирувчи ёшларга туман ҳокими ва сектор раҳбарлари эзгу тилаклар билдириб, медалларни тантанали равишда топширди.

Тадбир концерт дастурига уланиб кетди.

👉👉👉 Лавҳамизда битирувчиларни тақдирлаш жараёнлари

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун_Матбуот_ва_оммавий_ахборот_воситалари_ходимлари_куни

☝️☝️☝️ Бош Қомусимизда ОАВ фаолияти тўла кафолатлаб берилган☝️☝️☝️

👉👉👉 XV боб. Оммавий ахборот воситалари

81-модда

Оммавий ахборот воситалари эркиндир ва қонунга мувофиқ иш олиб борадилар.

☝️☝️☝️ Давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлигини, уларнинг ахборотни излаш, олиш, ундан фойдаланиш ва уни тарқатишга бўлган ҳуқуқлари амалга оширилишини кафолатлайди.

👉👉👉 Оммавий ахборот воситалари ўзи тақдим этадиган ахборотнинг ишончлилиги учун жавобгардир.

82-модда

☝️☝️☝️ Цензурага йўл қўйилмайди.

👉👉👉 Оммавий ахборот воситаларининг фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
ЖУРНАЛИСТЛАР

Бир кун пиёдасиз, бир куни рулда,
Тонгда шаҳардасиз, кечқурун чўлда,
Умрнинг ярмиси ёмғирда, дўлда,
Ярмиси тўшалиб ётади йўлда.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Қайгадир ой нури тушмасдир балки,
Қайгадир етолмас чақмоқлар залпи,
Журналист халқи-чи, журналист халқи
Ҳар ерда туради ярқираб, балқиб.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Битта хабар учун, бир сатр учун,
Гоҳ олам нурафшон, гоҳида тутун,
Шундан бахтиёрсиз, шундан бахтлисиз,
Дунёда бахт йўқдир шу бахтдан устун.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Райҳон-жамбилларни узган нокаслар,
Яхшилар устидан кулган нокаслар,
Ҳақиқат менман деб турган нокаслар,
Сизга дуч келганда титрайди хасдай.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Нонингиз гоҳ бутун, гоҳо яримта,
Қалбингиз туҳматдан гоҳ нимта-нимта,
Аммо дардингизни айтмай ҳеч кимга,
Мадад бўлай дейсиз она халқимга.
Элим деб, юртим деб ёнган жонларим,
Журналист дўстларим, қадрдонларим!

Абдусаид КЎЧИМОВ шеъри.



27 июнь - Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муборак бўлсин!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Табрик

Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, журналистлар, блогерлар, аҳли қалам соҳиблари!


Сизларни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан ўз номимдан ва туман ҳокимлги жамоаси номидан самимий муборакбод этаман.

Сизларнинг бунёдкорлик ва эзгулик хабарчиси сифатида халқ манфаатлари йўлидаги хизматларингизни юксак баҳолаймиз ва қадрлаймиз. Ахборот соҳасида эркинлик ва ошкораликни таъминлаш, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, халқ фаровонлигини ошириш, тинчлиги, хавфсизлигини таъминлаш борасида туманимизда амалга оширилаётган хайрли ишларни ўз вақтида кенг оммага етказишдаги меҳнатларингиз эътирофга лойиқдир.

Ушбу шарафли ва масъулиятли фаолиятингизда юксак муваффақиятлар, ижодий баркамоллик тилаймиз.

Сизларга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга тинчлик-хотиржамлик, дастурхонингизга қут-барака ҳамиша ёр бўлишига тилакдошмиз.

Ҳурмат билан,

Чилонзор тумани ҳокими Саидқаҳҳор Холхўжаев


🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/10/02 00:27:53
Back to Top
HTML Embed Code: