Telegram Web Link
#Ичимлик_суви_таъминоти_яхшиланмоқда

"Бешқўрғон" маҳалласида янги ичимлик суви қудуғи ўрнатилмоқда


Туманимиз сувсозлари аҳолини ичимлик суви билан таъминлашдек савобли ишларини узлуксиз давом эттирмоқда. Шунингдек, айни дамларда "Бешқўрғон" маҳалласидаги Бешқўрғон берк кўчасида яшовчи аҳолини ичимлик суви билан таъминловчи янги сув қудуғини ўрнатиш ишлари жадал олиб борилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Faqat_bir_kun!
#Bu Sizga yoqishi aniq!

#2024_yil_25_iyun

🕡#18:00da

🟩#G'ofur_G'ulom nomidagi madaniyat va istirohat bog'i

#Yoshlar_kuni munosabati bilan

❇️#Yangi O’zbekiston yoshlari birlashaylik! shiori ostida

#Bayramona dastur namoyish etiladi

🌟 #Dasturmiz mehmonlari

⭐️#Elimiz suygan sanʼatkorlar

👉👉👉 #Tashrif_buyuring!

👉👉👉 #Sizni_kutamiz!

#Chilonzor_tumani_hokimligi

#Yoshlar_ishlari_agentligi

#Tuman_Madaniyat_bo'limi

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Таъмирлаш

126 сонли умумтаълим мактаби биноси тўла таъмирланмоқда


Хабарингиз бор, "Ал Хоразмий" маҳалласи ҳудудида "Обод хонадон-обод кўча-обод маҳалла" мезони доирасида кенг қамровли таҳмирлаш ва қурилиши ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, туман ҳокимининг ташаббуси билан маҳалла болалари таълим оладиган 126-сонли умумтаълим мактабининг биринчи қавати ва ҳовли қисми ҳам ҳомийлар маблағлари ҳисобига тўлиқ таъмирдан чиқарилмоқда.

Бугун туман ҳокими ва тегишли масъуллар айни шу мактабда бўлиб, олиб борилаётган таъмирлаш ишларини кўздан кечирди ҳамда қурувчи ташкилот масъулларига бу борада ўз таклиф ва кўрсатмаларини берди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Депутат_мактабда

Халқ депутатлари Чилонзор тумани кенгаши депутати Санжарали Имомов ёзги соғломлаштириш майдончасига борди


Санжарали Имомов ҳар доим мактабларга бориб, ёш авлодга яратилаётган шарт-шароитларни, мактаблардаги муаммоларни ўрганиб, таълим муассасаларига имконият даражасида кўмаклар бериб келади.

Бу гал депутат туманимиздаги 200-сонли ихтисослашган умумтаълим мактабига бориб, бу ерда ташкил этилган ёзги соғломлаштириш майдончаси ва тўгараклар фаолияти билан танишди.

Шунингдек, Санжарали Имомов ўзи таъсис этган Функционал озиқ-овқатлар комбинатида ишлаб чиқарилган фойдали ва мазали пиченьеларнинг инсон саломатлиги учун фойдали жиҳатларини болаларга тушунтирди ҳамда болажонларга йодга тўйинтирилган функционал ширинликларни тақдим этди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

🔰 Шахсга доир маълумотлар – муайян шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ёки бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот.

📁 Шунга кўра, шахсга доир маълумотлар қаторига шахснинг исм-фамилияси, паспорти (ID) ва бошқа шахсий ҳужжатларидаги қайдлар, туғилган санаси ва жойи, e-mail манзили, телефон рақами, яшаш, ўқиш ва ишлаш жойлари, оилавий, ижтимоий ва мулкий ҳолати, қаерда таълим олгани, қайси касб эгаси эканлиги, даромади қанчалиги, физиологик ва биологик хусусиятлари каби маълумотлар киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot
2024/06/28 20:33:48
Back to Top
HTML Embed Code: