Telegram Web Link
#КУН_ҲИКМАТИ

Кўпинча тил билан етказилган жароҳат, қилич билан етказилган жароҳатдан оғирроқдир.

Абулқосим аз-Замаҳшарий

🌞 Кунингиз хайрли ўтсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Сайёр_қабул

Чилонзор туманида “Аёллар дафтари”га киритилган эхтиёжманд хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида тумандаги “1- Катта Чилонзор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида туман ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Тўлаганованинг сайёр қабули ўтказилди.

Ўтказилган сайёр қабулда жами 14 нафар хотин-қизлар иштирок этди. Сайёр қабул жараёнида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган 4 нафар хотин-қизларга имтиёзли кредит ажратиш масаласи ҳудуддаги “Халқ банки” ходимлари ҳамкорлигида ижобий ҳал этилди.

Фарзандларини ёзги таътил даврида бепул тўгаракларга жалб этиш масаласида мурожаат этган 2 нафар аёлларнинг муаммолари ҳам жойида ҳал этилди. Уй-жой масаласида мурожаат этган 5 нафар хотин-қизларнинг муаммолари юзасидан ҳуқуқий тушунча ва тегишли кўрсатмалар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон-Корея муносабатларида юқори технологик ва инновацион шерикликнинг янги даври бошланмоқда

В узбекско-корейских отношениях начинается новое время высокотехнологичного и инновационного партнерства

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
“Ўзбекистон давлат органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш” дастури II мавсумига старт берилди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Саидфаррух Исломов ва БАА Ҳукумат ишлари вазирлигининг тажриба алмашиш лойиҳаси раҳбари Манал Бин Салем иштирокидаги учрашувда Ўзбекистонда давлат органларининг самарадорлигини баҳолаш лойиҳасининг 2023 йилда муваффақиятли ўтказилган I мавсуми сарҳисоб қилинди ва дастурнинг II мавсумини амалга ошириш юзасидан режалар белгилаб олинди.

Хусусан, дастлабки босқичда соҳа мутахассислари ва экспертлардан иборат ишчи гуруҳни шакллантириш, танлов категорияларини аниқлаш, ассессорларни тайёрлаш бўйича БАА томонидан услубий кўмак кўрсатилишига келишилди.

Шунингдек, дастур ғолиблари учун БААда стажировка ташкил қилиш, келгусида Ўзбекистонда давлат органларининг самарадорлигини баҳолаш лойиҳасининг онлайн платформасини яратиш бўйича ҳамкорлик олиб бориш масалалари муҳокама қилинди.

Telegram| Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
#Қурбон_ҳайитига_тайёргарлик_Чилонзорда

"Аёллар дафтари" 5-босқичининг 4- тоифасига киритилган аёлларга моддий ёрдам пули тарқатилди

Чилонзор туманида барча маҳаллалар кесимида "Аёллар дафтари" 5-босқичининг 4-тоифасига киритилган хотин-қизларга "Аёллар дафтари" жамғармасидан бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/09/27 13:21:12
Back to Top
HTML Embed Code: