Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Болалар_китоб_фестивали

Жорий йилнинг 30–31 май ҳамда 1 июнь кунлари туманимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги,
“Баркамол авлод” болалар мактаблари ҳамда Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамкорлигида “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Беғубор болалик” шиори остида “Болалар китоб фестивали” китоб байрами ўтказилди.

Кўргазма-ярмарка доирасида шоу дастурлар, викториналар, китоб акциялари ҳамда турли қизиқарли танловлар ўтказилди.

Болажонларнинг ёзги таътили олдидан ўтказилган ушбу кўргазма болажонларни китобларнинг сеҳрли оламига етаклади. Кўргазма давомида ота-оналар фарзандлари таътилда ўқиши учун китоблар харид қилишди.

👉👉👉Лавҳамизда жараёнлар

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

Хабар берганимиздек, Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан туманимизнинг ҳар бир маҳалласида ўзига хос, болажонлар учун ўта завқли тарзда байрам тантаналари ўтказилди.

Шунингдек, "Шарқ тонги", "Хонтўпи", "Ал Хоразмий", "1-Чарх Камолон", "2-Чарх Камолон", "3-Чарх Камолон", "Чилонзор", "Яккабоғ", "Фидокор", "Ботирма" ва бошқа маҳаллаларда ўтказилган байрам тадбирлари болажонларнинг беғубор қалбини қувончга тўлдирди ва ота-оналарни мамнун қилди.

Маҳаллалар болажонлари учун туман ҳокимлиги ва барча маҳалла еттиликлари, ҳамкор ташкилотлар томонидан ташкил этилган байрам тадбирлари учун ота-оналар барча ташкилотчиларга ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдирди.

🔵 @Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

👆Маҳаллаларда ўтказилган байрам тадбирларидан фотожамланма
2024/09/28 17:23:53
Back to Top
HTML Embed Code: