Telegram Web Link
#Иссиқлик_таъминоти_яхшиланмоқда

Аҳолини иссиқлик қуввати билан таъминлаш сифатини яхшилаш борасида туманимизда тизимли таъмирлаш ва маънан эскирган қувурларни янгисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, соҳа ходимлари айни пайтда туманимизнинг 2-Қатортол кўчаси бўйлаб ўтган иссиқлик тармоқларидаги эскирган қувурлар ўрнига янги диаметри 600 лик янги қувурларни ўрнатмоқда.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#1_июнь_Халқаро_болаларни_ҳимоя_қилиш_куни_Чилонзорда

Туманимизда Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан турли тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шунингдек, Халқ депутатлари туман кенгаши депутати Зафаржон Мирзаулуков ҳам ҳар йили анъанавий тарзда ўз округида жойлашган "Мевазор", "2-Қатортол" ва "Яккабоғ" маҳаллаларида яшовчи болажонлар учун унитилмас лаҳзаларга бой, қувноқ тадбирларни ташкиллаштиради.

Куни кеча айни маҳаллаларда яшовчи болажонлар Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғига таклиф этилди ва депутатнинг ўзи иштирокида барча ўйингоҳлардан текин фойдаланиш имконига эга бўлдилар.

Байрам муносабати билан салқин ва шинам, замонавий ўйиноҳларга эга боғда маза қилиб сайр қилган болажонлар чин дилдан қувонишди ва округ депутати Зафаржон Мирзоулуковга ўз миннатдорчилигини билдиришди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
#Сайёр_қабул

Чилонзор тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан “Зарқўрғон” ҳамда “Фидокор” МФЙда истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш юзасидан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда 39-ОП ҳудуд шифокори Г.Зайнабуддинова ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раиси иштирокида 14 нафар хотин-қизларнинг муаммолари ўрганилди.

Ўрганиш натижасида 4 нафар хотин-қизларнинг уй-жой муаммоси юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди. 3 нафар хотин-қизларга мутахассислиги бўйича ишга жойлаштириш масаласида кўмаклашишга келишиб олинди. 4 нафар аёлларга эса соғлиғини тиклаши учун дори-дармонлар ажратиладиган бўлди., 2 нафар хотин-қизларни ўқув марказларига бепул жалб қилиш чоралари кўрилди ҳамда 1 нафар тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган фуқарога кредит шартлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/09/28 05:28:16
Back to Top
HTML Embed Code: