Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кўксарой қароргоҳида Россия Президенти Владимир Путинни расмий кутиб олиш маросими бўлди

В резиденции «Куксарой» прошла церемония официальной встречи Президента России Владимира Путина

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.

В резиденции «Куксарой» состоялась встреча Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева и Президента Российской Федерации Владимира Путина в узком формате.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Юбилей

65 йиллик тарихга эга қадрдон мактаб


Чилонзор туманида жойлашган 103-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби 1959 йилда қуриб битказилган ва фойдаланишга топширилган. Шундан бери минглаб ўқувчилар мазкур даргоҳда таълим олиб келади.

Бу йил ушбу таълим маскани фаолият бошлаганига 65 йил тўлди.

Шу муносабат билан тумандошларимиз, ҳамшаҳарларимиз учун қадрдон бўлиб қолган ушбу мактаб тарихи ва бугунги фаолияти ҳақида батафсил лавҳа тайёрладик.

👉👉👉 Лавҳамизда мактаб ва унинг фаолияти ҳақида батафсил маълумотларни билиб олишингиз мумкин.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин музокараларни расмий делегациялар иштирокида кенгайтирилган таркибда давом эттирдилар.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
и Президент Российской Федерации Владимир Путин
продолжили переговоры в расширенном составе с участием официальных делегаций двух стран.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #muzokara

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат раҳбарлари икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар

Главы государств провели переговоры с участием официальных делегаций двух стран

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
#Кун_ҳикмати

Ўзгага қилган мурувватингни дўстга ҳам, душманга ҳам мақтанма.

Абулқосим Фирдавсий

🌞 Кунингиз хайрли бўлсин, азиз тумандошлар!

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
Сhilonzor tumani hokimligi Matbuot xizmati
Photo
#ЭЪЛОН

Экологлар хулосасига кўра, Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудидаги 60 та қуриган дарахтлар кесиб олинади


Хабарингиз бор, Чилонзор тумани ҳудудида ёғингарчилик ҳамда шамоллар туфайли қулаб тушиб инсон ҳаёти ва моддий мулкига зарар етказиши мумкин бўлган қуриган ҳамда турли омиллар туфайли зарарланган дарахтлар эколог мутахассисларнинг тегишли хулосасига кўра график асосида кесиб олинмоқда.

Шунингдек, туманимизда жойлашган Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ҳудудидаги дарахтлар ҳам туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар мутахассислари томонидан ўрганилди ва уларнинг берган хулосаси асосида турли омиллар таъсирида зарарланган ҳамда шамол ёки ёғингарчиликлар туфайли қулаб тушиб, шифохона жамоаси, беморлар ва шифохонага келувчилар ҳаёти ҳамда моддий мулкларига зарар етказиши мумкин бўлган 60 та қуриган дарахтлар кесиб олиниши режалаштирилган.

👉👉👉 Яқин кунларда кўрсатилган манзилда туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари томонидан хулосада белгилаб берилган дарахтларни кесиб олиш ишлари бошланади.

👉👉👉Шу ўринда, аҳолидан, йўловчилардан кўчадан ўтишда эҳтиёткор бўлишларини, вақтинча ёпилган ҳудудлардан ўтмасликларини тавсия қиламиз. Шу билан бирга ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан қуриган дарахтларни қонун доирасида кесиб олиш ишларига бошқача ёндошув билан муносабат билдириб, аҳолини чалғитмасликларини сўраб қоламиз.

🔵@Сhilonzor_tumani_hokimligi
2024/09/27 19:31:38
Back to Top
HTML Embed Code: