Forwarded from Соғлиқни сақлаш вазирлиги | Вакцина – ягона чора!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇷🇺 Бугун пойтахтимизда “Ўзбекистон — Россия: саломатлик йўлида ҳамкорлик” мавзуидаги илмий-амалий конференцияга старт берилди.
🔬 Мазкур нуфузли тадбирнинг биринчи кунида Россиянинг турли йўналишлардаги бир гуруҳ юқори малакали мутахассислари томонидан юртимизнинг қатор етакчи тиббиёт марказларида юқори технологик операциялар, тиббий кўриклар ва маҳорат дарслари ўтказилди.
✍️ Шунингдек, анжуман доирасида икки давлатнинг бир қанча тиббиёт муассасалари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди.
🏥 Тадбир дастурига кўра, эртага, 25 май куни Академик В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт марказида конференциянинг асосий қисми — шўъба йиғилишлари ва икки томонлама ўзаро мулоқотлар бўлиб ўтади.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада шу ҳақда батафсил сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram