Telegram Web Link
#Мен_автомобилсиз_кун_акцияси_иштирокчисиман!

Бугун шаҳримиз бўйича ўтказилаётган "Автомобилсиз кун" акциясида Чилонзор тумани ҳокимлиги жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
#Чилонзорда_иш_қизғин
#Иссиқлик_таъминоти_яхшиланмоқда

"2-Қатортол" кўчаси бўйлаб жойлашган диаметри 600ммли 500 метрлик иссиқлик қувурлари янгиланмоқда

Чилонзор тумани аҳолисини иссиқлик қуввати билан узлуксиз таъминлаш сифатини ошириш юзасидан тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Шунингдек, айни пайтда "Viola Energy Tashkent" МЧЖ хорижий корхонасининг туман бошқармаси томонидан туманимизнинг "2-Қатортол" кўчасида жойлашган диаметри 600 ммли узунлиги 500 метрдан зиёд бўлган иссиқлик қувурлари янгисига алмаштирилмоқда.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Брифинг
#Битирувчиларни_касб_ҳунарга_йўналтириш_Чилонзорда
#Эртага_Чилонзорда_Таълим_ва_каръера_кўргазмаси_бўлиб_ўтади

Чилонзор тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати томонидан бу йилги мактаб битирувчиларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлашга доир олиб борилаётган ишлар хусусида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул ходими Толибназар Хўжамшукуров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда туман ҳокимлиги ва Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ёшларни касбга йўналтириш юзасидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

👉👉👉 Шунингдек, эртага 23 май куни соат 17-00 да туманимиздаги Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтадиган Касблар ва каръера кўргазмаси ҳақида ҳам хабар берилди.

🔵@Сhilonzor_tuman_hokimligi
2024/11/15 12:29:41
Back to Top
HTML Embed Code: